Temur Poyonov️️
3.52K subscribers
5.19K photos
623 videos
10 files
1.63K links
©️ 𝐒𝐡𝐚𝐱𝐬𝐢𝐲 𝐛𝐥𝐨𝐠

🇺🇿
Download Telegram
QASHQADARYO YOSHLARI RAHBARI "YOSH VATANPARVARLAR YIG'INI" TADBIRLARIDA QATNASHDI

Yoshlar ishlari agentligi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi boshlig'i Temurbek Poyonov Nishon tumanidagi harbiy qismlarning birida davom etayotgan "Yosh vatanparvarlar yig'ini" tadbirlarida qatnashdi.

T.Poyonov harbiy qismda uyushmagan yoshlar, shuningdek, IIBlarda profilaktik hisobda turuvchi voyaga yetmagan yoshlar bilan suhbat qurib, ularga o'z maslahat hamda tavsiyalarini berdi. U yerdagi jangovor qurollar bilan ham yaqindan tanishdi.

- Armiya insonda vatanparvarlikni, ota-onaga bo'lgan mehr-muhabbatni shakllantiradi, - deydi T.Poyonov. - Sizning bu yerda olgan bilimingiz kelajakda albatta asqotadi. Hali orangizdan turli soha vakillari yetishib chiqadi. Kelgusida qaysi sohada faoliyat olib bormang, sidqidildan mehnat qilishingizning o'zi vatanga bo'lgan munosib xizmatingiz bo'ladi.

https://t.iss.one/temurpoyonovv
ТИНЧЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК-САОДАТ ЙЎЛИ
Қадимдан ота-боболаримиз тинчлик ва ҳамжиҳатликни ўз ҳаётининг асоси сифатида эътироф этиб келган. Шу маънода, қўни-қўшнилар билан ҳамиша дўстона, ўзаро манфаатли муносабатларни бардавом тутишга ҳаракат қилганлар. Зеро, тинчлик бор жойда ривожланиш, тараққиёт ва фаровонлик бўлади. Қароқалпоқ элида бўлиб ўтган воқеалар юртимизнинг порлоқ эртасига бефарқ бўлмаган ҳар бир ватандошимизни чуқур ташвишга солди. Албатта, бўлиб ўтган воқеалар ортида маълум бир гуруҳлар турганлиги бор гап. Мен, тақдир тақозоси билан 2007-2010 йилларда Тошкентда-Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашида фаолият кўрсатган вақтимда Қорақалпоғистонга бир неча маротаба хизмат сафари билан боришимга тўғри келган. Ўша пайтларда, уларнинг қанчалик бағрикенг, меҳмондўст эканлигига кўп бор амин бўлганман. Улар совға қилган қорақалпоқ миллий кийимларини ҳозирга қадар эъзоз билан сақлаб келаман. Ростини айтишим керак, ўша вақтда Нукус шаҳри жуда кўримсиз ҳолда эди. Қорақалпоғистон партия Кенгаши раиси раҳматли Атаулла оға Асанов менинг атрофга назар солиб, ҳайрон қолганимни кўриб, -“Нукусимизга кўп эътибор берилмаяпти, насиб вақти келади Нукус ҳам гўзал ва кўркам шаҳарга айланади” дедилар. Назаримда, Атаулла оға айтган вақт ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувига келган пайтдан бошланди.
Кейинги йилларда Қорақалпоғистонни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш бўйича кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Орол денгизнинг қуриган қисмида 1 миллион 733 минг гектар майдонда яшил ҳудудлар барпо этилди. Ушбу ҳудудунинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тиклаш бўйича беш йиллик миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масаласи биринчи марта давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Юксак халқаро минбарлардан Орол муаммосига жаҳон жамоатчилиги эътиборини мунтазам қаратиб келинмоқда.
Куни-кеча Қорақалпоғистон фаоллари билан бўлган учрашувда таъкидланганидек, “охирги беш йилда ҳудуднинг маҳаллий бюджетига қарийб 11 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича муҳим дастурлар изчил амалга оширилмоқда. Камбағалликни қисқартириш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, “Темир дафтар”га киритилган 65 мингга яқин оилага, 16 ёшгача болаликдан ногирон аъзоси бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган 17 минг оилага моддий ёрдам кўрсатилди. Сўнгги беш йилда қурилиш ишлари ҳажми 3,5 марта ўсди. Ўнлаб янги ишлаб чиқариш қувватлари, замонавий агрокластерлар, қўшма корхоналар ишга туширилди. Республикада минглаб янги объектлар барпо этилди, реконструкция қилинди ва таъмирланди. Жумладан, кўплаб болалар боғчалари, умумтаълим ва ихтисослашган мактаблар, олийгоҳлар, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва спорт масканлари фойдаланишга топширилди. Боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 2017 йилдаги 32 фоиздан 75 фоизга етди. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, аҳолини электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви билан таъминлаш, ирригация ва мелиорация тармоқлари ҳолатини яхшилаш бўйича кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилмоқда. Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини ҳимоя қилиш ва тиклаш, ҳудудни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳам фаол иш олиб борилмоқда. Хусусан, бир пайтлар ночор аҳволга тушиб қолган Мўйноқ бугун бутунлай янгича қиёфа касб этиб, жадал ривожланиб бораётган замонавий туманлардан бирига айланди”.
Туркий адабиётнинг нодир намунаси бўлган Юсуф Хос Ҳожибнинг 1069/70 йилларда ёзилган “Қутадғу билиг”(“Саодатга йўлловчи билим”) асарида ўз даврининг ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий масалалари бадиий талқин қилинган, туркий халқлар тарихи, маданияти, илм-фани, урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзи, қадриятлари хусусида батафсил маълумот берилган. Мазкур асарда, юрт подшоҳининг ўз халқи олдидаги ҳамда халқнинг ўз подшоҳи олдидаги бурч ва вазифалари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилган. Жумладан, асарда улар қуйидагича баён этилган:
“Эй ҳукмдор, халқнинг сенда уч хил ҳақи бор...
Бу ҳақнинг бири- пулнинг даражасини кўтариш, унда олтин ва кумушнинг софлигини ошириш ва буни кузатиб туришдан иборатдир. Яна бири-эл учун ишончли, мустаҳкам ва тўғри қонунлар чиқар, буни эл сендан кутади. Учинчиси-йўлларни қароқчилардан, хароб қилувчилардан тинч ва осойишталикда сақла. Эй элнинг сардори, халқнинг сенга бўлган шу талабларини бажарганингдан сўнг, ўзинг ҳам халқдан қўйидаги уч нарсани талаб қилишга ҳақли бўласан: бири-ҳар қандай ёрлиғ (қонун) чиқарсанг, уни ҳамма сўзсиз ва тез бажариши керак. Иккинчиси-давлат солиқларини ўз вақтида сахийлик билан давлат хазинасига топшириб турсинлар. Учинчиси-бутун халқ дўстингга дўст, душманингга душман бўлиши керак”.
Назаримда, ҳақиқий демократик ва фуқаролик жамияти қуришни мақсад қилган давлатлар тутимига хос бўлган талаб ва амаллар баён этилган. Тўлиқ ишонч билан айтаманки, бугун мамлакатимиз Президенти ўз зиммасидаги ваколатларни халқимиз хоҳиш-истаклари асосида амалга оширмоқда. “Инсон қадри учун” ғояси замирида амалга оширилаётган ислоҳотлар бутун ўзбек ва қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлигига хизмат қилмоқда. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мўлжалланаётган Бош қомусимиз-Конституциямизда ҳам аввалгидек “Давлат, жамият, инсон” эмас, балки “Инсон, жамият, давлат” янги тамойили асосий ғоя сифатида белгиланмоқда. Бунёдкорлик ишлари мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида амалга ошмоқда. Амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар бундан буён ҳам албатта изчил суръатларда давом эттирилишига шак-шубҳа йўқ. Келгусида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси асосида мамлакатимизни ижтимоий, иқтисодий, маданий жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш бўйича Президентимиз раҳбарлигида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш мақсад қилинган. Халқимиздан эса бугунги тинчлик ва ҳамжиҳатликни қадрига етиш ва асраб-авайлаш, турли хил қутқуларга, жумладан, четдан бўлаётган ғаразли чорлов ва ҳаракатларга алданмаслик, талаб этилмоқда холос. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек, -“Содир бўлган воқеалар бизни янада ҳушёр ва сезгир бўлишга чақиради. Бугун жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, фарзандларимиз ва набираларимизнинг ёруғ келажагини таъминлаш учун метин ирода, жипслик ва якдиллик ҳар қачонгидан ҳам зарурдир".
Бугун юртимизда бўлаётган ўзгаришлар жаҳон ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Халқимиз манфаати йўлида ижобий ишлар амалга оширилаяпти. Бу неъматларга чин маънода шукрона қилиш ва уларнинг қадрига етиш керак. Мен, юқорида туркий адабиётнинг нодир намунаси бўлган Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”(“Саодатга йўлловчи билим”) асаридан парчани бежизга келтирмадим. Асардаги, фуқароларнинг ўз подшоҳи олдидаги бурч ва амаллари бугунги кунда ҳам ўз моҳиятини йўқотмаган.

Олим Равшанов Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси
Forwarded from VOHA YANGILIKLARI | 24/7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Yoshlar_daftari
#Orzular_daftari

Shahrisabz shahri "Zargarlik" MFY hududida yashovchi Dilrabo Melikova "Yoshlar daftari" ro'yxatiga kirgan. Mahalla yetakchisiga murojaat qilgan Dilraboning Yoshlar ishlari agentligi ko'magida 50 foizlik shartnoma (kontrakt) puli to'lab berildi

https://t.iss.one/Agentlik_Qashqadaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Qashqadaryo yoshlarining lider rahbarlari – Temurbek Olimovich va Abror Qosimovichlar Nishon tumanidagi harbiy qismlarning birida davom etayotgan "Yosh vatanparvarlar yig'ini" tadbirlarida qatnashib, ular bilan birgalikda qo'shiq kuylamoqda.

🎶 Harbiy xizmatni o‘tayotgan yigitlardan jonli ijro!

Qo‘rqmayin Hudoning qahridan,
O‘tarlar tuhmatning sharidan.
Qaytib qolar aytgan bu ahdidan,
Erinmay g‘iybating qilarlar!


𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠彡
@KarimbekToshpulatov
#E'tibor
#Yoshlar_daftari

"YOSHLAR DAFTARI" RO'YXATIDAGI YOSHLARNING HARBIY XIZMAT VA HAYDOVCHILIK KURSI UCHUN TO'LOVLARI TO'LAB BERILDI

Viloyat Yoshlar markazida tadbir tashkil etildi. Unda viloyat hokimligi mas'ullari, keng jamoatchilik vakillari, Yoshlar ishlari agentligi hamda Yoshlar ittifoqi mas'ullari, mahalla yetakchilari hamda yoshlar ishtirok etdi.

Tadbirda "Yoshlar daftari" ro'yxatiga kirgan yoshlarning haydovchilik guvohnomalari hamda safarbarlik chaqiruvi rezervi (harbiy xizmat) uchun to'lovlari ko'rsatilgan sertifikatlar topshirildi.

Viloyat bo'yicha jami 335 nafar yoshlarning safarbarlik chaqiruvi rezervi uchun 1 mlrd 935 mln 851 ming so'm, 314 nafar yoshlarning esa haydovchilik kursi uchun esa 2 mlrd 312 million 651 ming 100 so'm miqdoridagi to'lovlari to'lab berildi.

Safarbarlik chaqiruvi rezervi uchun har bir yoshga 5 mln 778 ming 660 so'mdan, harbiy xizmat uchun esa 1 mln 200 ming so'mdan to'lab berilganini ma'lumot o'rnida qayd etish o'rinlidir.

https://t.iss.one/temurpoyonovv
Forwarded from Alisher Sadullaev
Bugun, 6-iyul kuni soat 17:00 da Zoom platformasi orqali yoshlarni zamonaviy kasblar va xorijiy tillarni oʻrgatishga ixtisoslashgan o‘quv markazlar rahbarlari bilan hamkorlik yuzasidan muloqot oʻtkazamiz.

Soʻrovnomada ishtirok etgan oʻquv markaz rahbarlarining Zoomda ishtirok etishlari Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarma boshliqlari tomonidan ta’minlanadi.

Shuningdek, muloqotimiz Facebook sahifamizda toʻgʻridan toʻgʻri translyatsiya qilinadi. Barcha yoshlar yetakchilari Facebookdagi translyatsiyada toʻliq ishtirok etishlari lozim!

Translyatsiyani tomosha qilish uchun: https://fb.me/e/1DOIQKHrj

@alisher_sadullaev
🔴 #LIVE

Yoshlarni zamonaviy kasblar va xorijiy tillarni oʻrgatishga ixtisoslashgan o‘quv markazlar rahbarlari bilan hamkorlik yuzasidan muloqot boʻlib oʻtmoqda.

Translyatsiyani tomosha qilish uchun:
👉 https://fb.watch/e5fd7qz_en/

@temurpoyonovv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Yoshlar daftari"ga roʻyxatga olingan bir guruh yoshlarga harbiy xizmat va haydovchilik guvohnomalari toʻlovlari qoplab berildi

⚡️ Vohamiz bo'yicha 335 nafar yoshlarning safarbarlik chaqiruvi rezervi uchun 1 mlrd 935 mln 851 ming so'm, 314 nafar yoshlarning haydovchilik kursi uchun esa 376 mln 800 ming so'm, umumiy hisoblaganda jami 2 mlrd. 312 million 651 ming 100 so'm miqdoridagi mablag'lar Yoshlar ishlari agentligi tomonidan to'lab berildi.

#Yoshlar_daftari - imkoniyatlar_daftari

🇺🇿 @TemurPoyonov