TDTU Qabul komissiyasi 2022|RASMIY
33 subscribers
38 photos
4 videos
11 files
34 links
Download Telegram
Магистратура мутахассисликлари буйича турдошлар руйхати
Forwarded from Deleted Account
2022-2023--------------------------------------.pdf
3.8 MB
Forwarded from Xushnudbek.uz
Кундузги билан сиртқи қўшиб танланганда давлат гранти устуворлиги масаласи қанақа бўлади?
#abituriyent

ЖАВОБ: давлат гранти учун квота ажратилмаган таълим шаклларида ўз-ўзидан фақат тўлов-контракт учун танлов бўлади.

Абитуриентлар йўналиш танлаётганда қуйидаги иккита устуворликдан бирини белгилашлари мумкин: «Давлат гранти» ёки «Давлат гранти ва тўлов-контракт».

Бу иккаласининг маъноси қанақалигини мана бу ерда тушунтирганман.

Аммо жорий йилдан бошлаб илк марта бир нечта таълим шаклларини аралаш танлаш имкони пайдо бўлди. Шу сабабли кўпчиликда савол туғилмоқда, агар биз «Давлат гранти» деган устуворликни танласак, унда сиртқи ёки кечки таълим шаклларида танлов қанақа бўлади, ахир уларда давлат гранти йўқ-ку деб.

Буни сўзда тушунтириш бироз мушкулроқ, шу сабабли иккала устуворлик учун ҳам алоҳида чизма тайёрладим. Шунда кетма-кетлик қанақа бўлишини осонроқ тушуниб олишингиз мумкин.

Қисқа қилиб айтганда, “давлат гранти” устуворлиги худди кундузгидек бўлаверади, фақат сиртқи, кечки ёки масофавий танланганда грант қисми ташлаб кетилади холос.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Edu.uz
Abituriyentlar uchun maxsus @eduuzuniversalbot ishga tushirildi

Unda siz uchun eng muhim quyidagi maʼlumotlarni oson topishingiz mumkin.

BAKALAVR:
Fanlar majmuasi—2022;
Qabul kvotalari—2022 (kunduzgi, kechki, sirtqi, masofaviy);
Oʻtish ballari—2021 (hududlar, yoʻnalishlar kesimida).

MAGISTRATURA:
Fanlar majmuasi—2022;
Qabul kvotalari—2022
Oʻtish ballari—2021 (OTM kesimida).

Shuningdek:

✔️Xorijiy hamda nodavlat OTMdan oʻqishni koʻchirish boʻyicha 2022-yil uchun oʻtish ballari;
✔️Professional taʼlim muassasalari va akademik litseylar haqida maʼlumot, ularga 2022/2023-oʻquv yilida oʻqishga qabul qilish boʻyicha qabul kvotalari va fanlar majmuasini bilishingiz mumkin.

☝️@eduuzuniversalbot biz sanamagan yana koʻplab qulayliklarga ega.

Bizni kuzating: 👉@eduuz
Forwarded from Xushnudbek.uz
Кимлар абитуриент сифатида ўқишга топшира олишади?
#abituriyent

Жуда кўп марта тушунтириш берганимизга қарамасдан, кўпчилик "мен яна қайта ўқишга топшира оламанми" деб сўрашмоқда. Ҳатто айримлар "жорий йилдан техникумни тугатганлар ўқишга топширолмайдиган бўлганмиш" деган миш-мишларни ҳам кўтариб юришибди.

Шу каби саволларга биттада жавоб беришга ҳаракат қиламан. Демак, ОТМларнинг бакалавриат босқичига қуйидагилар ҳужжат топшира олишади:

1️⃣ Умумий ўрта таълимнинг 11-синфини тугатганлар.

Бунда барча мактаблар, шу жумладан Президент ва ижод мактаблари, ихтисослашган ва ҳарбий мактаблар, лицейлар, гимназиялар, хуллас барчаси кириб кетади. Муҳим жиҳати албатта 11-синф негизида шаҳодатнома бўлиши керак, 10-синфни тугатиб топшириб, талаба бўлиб ўқиш имкони йўқ;

2️⃣ Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлар.

Бунда академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, касб мактаблари ва техникумлар киради. Бунда ҳам тўлиқ тугаган ва диплом берилган бўлиши керак. Кимлардир 3 йиллик, кимлардир 2 йиллик ўқиган бўлиши мумкин;

3️⃣ Олий таълимда ўқиётган талабалар.

Бунда ҳозирда Ўзбекистондаги давлат ёки нодавлат, шунингдек хориждаги ОТМларда талаба бўлиб ўқиётганлар мактаб, лицей, коллеж ва ҳ.к. дипломлари билан ўқишга ҳужжат топширишлари мумкин. Ўқишга кирган тақдирда қаерда ўқишини ўзи танлайди, хоҳласа ҳозирги талабалигини давом эттиради, хоҳласа янги кирган жойида ўқийди.

Талабаларнинг ўқишга топшириши ҳеч қандай муаммо (масалан, ўқишдан четлатиш) олиб келмайди. Аммо Сизлардан илтимосим, шунчаки ўйин учун топшириб ўтирманг, мабодо ўқишга кирсангизу, кейин ташлаб кетсангиз, битта абитуриент жойини беҳудага банд қилган бўласиз, кейинчалик бўшаб қолган ўринга ҳеч кимни олишмайди;

4️⃣ ОТМларни тугатган дипломли олий маълумотлилар.

Аллақачон бир марта олий маълумот олиб бўлган шахслар ҳам бемалол яна қайта бакалавриат босқичига ҳужжат топшириб кўришлари мумкин. Улар ҳам худди ҳозирги талабалар сингари мактаб, лицей, коллеж ва ҳ.к. дипломлари билан ўқишга ҳужжат топширишади, университет дипломи билан эмас. Бу ерда яна бир жиҳат, амалдаги қонунчиликка кўра, бир марта олий маълумот олиб бўлганларнинг (грант ёки контрактда ўқиганлигидан қатъи назар) иккинчи марта талаба бўлиши фақат тўлов-контракт асосида бўлади. Яъни улар грантга даъвогарлик қила олмайди, кирса ҳам фақат контрактда ўқишади.

Хуллас, мана шу юқоридаги 4 та тоифадаги шахслар бемалол my.dtm.uz сайти орқали абитуриент сифатида ҳужжат топшириб кўришлари мумкин. Барчага омад!


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Nogironligi bo‘lgan shaxslar-2022.pdf
286.3 KB
#abituriyent

Ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ОТМлар ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти (умумий квотанинг 2%и).

Республика миқёсда ногиронлиги бўлган шахслар учун жами 3 минг 617 та (ўтган йилгидан 462 тага кўп) давлат гранти бўйича алоҳида квота ажратилган.

👉 кундузги таълимга – 2460 та;
👉 сиртқи таълимга – 891 та;
👉 кечки таълимга – 198 та;
👉 масофавий таълимга – 68 та.

ЭСЛАТМА: ушбу имтиёзли квоталар танланган бешта йўналишга ҳам ўтади. Оддий ҳолатда фақат биринчи йўналишга тааллуқли бўлар эди, аммо ногиронлиги бор шахслар учун истисно сифатида бешаласига ҳам ўтиши белгиланган.

Қоида бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари my.dtm.uz сайтида автоматик ўзи чиқади. Агар кимдадир бу маълумот кўринмаса, унда ўзлари мустақил равишда ногиронлиги ҳақидаги маълумотларни қўлда киритишлари ҳам мумкин. Батафсил мана бу ерда тушунтирилган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Edu.uz
#Qabul2022

⚡️ Abituriyentlarni onlayn ro‘yxatga olish muddatlari uzaytirildi

🔰 Abituriyentlarga qoʻshimcha qulaylik yaratish maqsadida davlat OTMga my.gov.uz portali va my.dtm.uz rasmiy veb-sayti orqali onlayn roʻyxatdan oʻtkazish istisno tariqasida uzaytirildi.

🔹Unga ko‘ra abituriyentlarni onlayn ro‘yxatga olish 2022-yil 27-iyulga qadar (27-iyul kuni ham) davom etadi.

🔸Chet tilidan kasbiy (ijodiy) imtihon o‘tkaziladigan bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga ro‘yxatga olish esa 17-iyulga qadar (17-iyul kuni ham) amalga oshiriladi.

📌 Mazkur muddat davomida abituriyentlar:
o‘z ma’lumotlarini o‘zgartirishlari;
hamda chet tilidan milliy yoki xalqaro sertifikat ma’lumotlarini tizimga kiritishlari mumkin;
shuningdek, fuqaroligi boʻlmagan shaxslar OTMda tashkil etilgan qabul komissiyalari orqali roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Бахтиер
Хорижий перевод баллари.docx
224.9 KB
Хорижий олий таълим муассасаларидан перевод қилаётганларни соҳалар бўйича ўтиш баллари. маълумот учун
Forwarded from Xushnudbek.uz
Қабул жараёнларига оид савол-жавоблар:
#abituriyent

Бакалавр, магистратура, мақсадли ва имтиёзли квоталарни қаердан кўрса бўлади? Жавоб

Кимлар абитуриент сифатида ўқишга топшира олишади? Жавоб

Талабалар ҳам абитуриент сифатида ўқишга ҳужжат топшира оладими? Жавоб

10-синфни тугатганлар тестга кириб, талаба бўла оладими? Жавоб

Ҳам переводга, ҳам абитуриент сифатида ариза топширса бўладими? Шунда 2 та тестга кирадими? Жавоб

Қайси йўналишда қайси фанлардан имтиҳон бўлади? Жавоб

Бешта йўналишни танлаш шартлари қанақа? Жавоб

Ижодий имтиҳони бор жойда фақат 1 та йўналиш танлаб бўладими? Жавоб

"Бу телефон рақам олдин рўйхатдан ўтган" деса, нима қилиш керак? Жавоб

Танлов устуворлигини белгилаш нима дегани? Жавоб

«Давлат гранти» ҳамда «Давлат гранти ва тўлов-контракт» дегандан қайси бирини танлаш керак? Жавоб

Кундузги билан сиртқи қўшиб танланганда давлат гранти устуворлиги масаласи қанақа бўлади? Жавоб

Имтиёзли қўшимча квоталар фақат биринчи йўналишга ўтадими ёки бешаласига ҳамми? Жавоб

Мақсадли қабул нима дегани? Жавоб

Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади? Жавоб

Сўхлик абитуриентлар имтиёзи қандай қўлланади? Жавоб

5 йил стажга эга ўрта махсус ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли квота қандай қўлланади? Жавоб

Нега ДТМ сайтида тугатган йили сифатида 2022 йилни танлаб бўлмаяпти? Жавоб

Хотин-қизларга берилган тавсияномалар нега ДТМ сайтида кўринмаяпти? Жавоб

IELTS сертификати нега тасдиқланмаяпти? Жавоб

Ногиронлиги бўлган шахслар маълумотни қандай киритади? Жавоб

Ҳужжат топшириб бўлгач, яна йўналишни ўзгартирса бўладими? Жавоб

Қайси йўналишга қанча ҳужжат топширилганини кўрса бўладими? Жавоб

Тестга кириш учун қанча тўлов қилинади? Жавоб

Тўловни онлайн қилса ҳам бўладими? Жавоб

Нега менда тўлов чиқмаяпти? Жавоб

Ижодий имтиҳон топширадиганлар ҳам тест учун тўлов қиладими? Жавоб

Абитуриентлар максимал балл олиши учун чет тилини қай даражада билиши керак? Жавоб

Тестни қайси ҳудудда топшириш мумкин? Жавоб

Тест саволларини ишлаш учун қанча вақт берилади? Жавоб

Абитуриентлар тестга кириши учун вакцина олган бўлиши керакми? Жавоб

Тест топшириш учун абитуриентларда фақат ID карта бўлиши керакми? Жавоб

Иккинчи мутахассислик бўйича қаердан маълумот олса бўлади? Жавоб

Ўтган йилги кириш балларини қаердан кўрса бўлади? Жавоб

Ижтимоий иш (фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари) йўналиши нега ДТМ сайтида чиқмаяпти? Жавоб


👉 @xushnudbek 👈
Магистратурани турдошларида баъзи-бир узгаришлар булган. Караб куйиш керак.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўқишни кўчириш бўйича айрим жавоблар:

“Перевод”да ҳеч қанақа имтиёз, тавсиянома, мақсадли қабул деган нарсалар йўқ ва ўтмайди;

“Перевод”да 5 та йўналиш танлаш деган нарса йўқ, фақат биттаси танланади;

Хориждан ва Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан давлат ОТМга “перевод” қилишнинг ўтиш баллари юқорида кўрсатилган;

Хориждан ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчиришда квота йўқ, яъни ким мана шу ўтиш балларидан ўтказа олса, нечта бўлишидан қатъи назар ўшаларга “перевод” қилиш ҳуқуқи берилади. Бошқача айтганда “перевод”чилар бир-бирига рақобатчи эмас, улар фақат ўз билими билан курашади холос.

“Перевод”га оид янада қўшимча маълумотлар бу ерда:
https://t.iss.one/xushnudbek/14564


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Қабул жараёнларига оид савол-жавоблар:
#abituriyent

Бакалавр, магистратура, мақсадли ва имтиёзли квоталарни қаердан кўрса бўлади? Жавоб

Кимлар абитуриент сифатида ўқишга топшира олишади? Жавоб

Талабалар ҳам абитуриент сифатида ўқишга ҳужжат топшира оладими? Жавоб

10-синфни тугатганлар тестга кириб, талаба бўла оладими? Жавоб

Ҳам переводга, ҳам абитуриент сифатида ариза топширса бўладими? Шунда 2 та тестга кирадими? Жавоб

Қайси йўналишда қайси фанлардан имтиҳон бўлади? Жавоб

Бешта йўналишни танлаш шартлари қанақа? Жавоб

Ижодий имтиҳони бор жойда фақат 1 та йўналиш танлаб бўладими? Жавоб

"Бу телефон рақам олдин рўйхатдан ўтган" деса, нима қилиш керак? Жавоб

Танлов устуворлигини белгилаш нима дегани? Жавоб

«Давлат гранти» ҳамда «Давлат гранти ва тўлов-контракт» дегандан қайси бирини танлаш керак? Жавоб

Кундузги билан сиртқи қўшиб танланганда давлат гранти устуворлиги масаласи қанақа бўлади? Жавоб

Имтиёзли қўшимча квоталар фақат биринчи йўналишга ўтадими ёки бешаласига ҳамми? Жавоб

Мақсадли қабул нима дегани? Жавоб

Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади? Жавоб

Сўхлик абитуриентлар имтиёзи қандай қўлланади? Жавоб

5 йил стажга эга ўрта махсус ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли квота қандай қўлланади? Жавоб

Нега ДТМ сайтида тугатган йили сифатида 2022 йилни танлаб бўлмаяпти? Жавоб

Хотин-қизларга берилган тавсияномалар нега ДТМ сайтида кўринмаяпти? Жавоб

IELTS сертификати нега тасдиқланмаяпти? Жавоб

Ногиронлиги бўлган шахслар маълумотни қандай киритади? Жавоб

Ҳужжат топшириб бўлгач, яна йўналишни ўзгартирса бўладими? Жавоб

Қайси йўналишга қанча ҳужжат топширилганини кўрса бўладими? Жавоб

Тестга кириш учун қанча тўлов қилинади? Жавоб

Тўловни онлайн қилса ҳам бўладими? Жавоб

Нега менда тўлов чиқмаяпти? Жавоб

Ижодий имтиҳон топширадиганлар ҳам тест учун тўлов қиладими? Жавоб

Абитуриентлар максимал балл олиши учун чет тилини қай даражада билиши керак? Жавоб

Тестни қайси ҳудудда топшириш мумкин? Жавоб

Тест саволларини ишлаш учун қанча вақт берилади? Жавоб

Абитуриентлар тестга кириши учун вакцина олган бўлиши керакми? Жавоб

Тест топшириш учун абитуриентларда фақат ID карта бўлиши керакми? Жавоб

Иккинчи мутахассислик бўйича қаердан маълумот олса бўлади? Жавоб

Ўтган йилги кириш балларини қаердан кўрса бўлади? Жавоб

Ижтимоий иш (фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари) йўналиши нега ДТМ сайтида чиқмаяпти? Жавоб


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ҳужжат топшириб бўлгандан кейин яна ўқиш жойини ўзгартирса бўладими?
#abituriyent

ЖАВОБ: Ҳа, бўлади.

Сиз токи ҳужжатлар қабули тугагунга қадар (27 июлгача) бемалол ўз йўналишларингизни ўзгартиришингиз мумкин. Бунинг учун my.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетингизга кириб, «Qayta ariza topshirish» тугмасини босишингиз керак.

Ўтган йилларда тугатганлар тўлов қилиб бўлгандан кейин ҳам йўналишларни ўзгартирса бўлади. Бунда тўлов куйиб кетмайди ёки яна қайта тўлов қилиш талаб этилмайди.

28 июль соат 00:01 дан бошлаб, йўналишларни ўзгартириб бўлмайди. Унгача исталганча ўзгартириш мумкин.

Фақат 6 та ОТМдаги чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон олинадиган йўналишлар учун ҳужжат топшириш якунланиб бўлди, шу сабабли мазкур йўналишларга топширганлар энди аризасини ўзгартира олмайди.

Бундан ташқари, сизларга дўстона маслаҳатим, тезроқ якуний қарорга келиб, олдинроқдан аниқ белгилаб олинг. Негадир ҳамма охирги кунгача тақайди ва 27 июль куни арафасида серверга нагрузка кучайиб кетади. Шунақа пайти балки сайтда узилишлар ҳам кузатилиши мумкин. Тағин ооооохирига келганда 27 июль соат 23:59 да йўналишни ўзгартиргингиз келиб қолиб, сайтдаги техник вазият сабаб буни қилолмай, кейин афсус қилиб ўтирманг.

💰Тестга кириш учун 150 минг сўм тўловни ҳам 27 июлгача қилишингиз мумкин. Ундан кечиккан тўловлар қабул қилинмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Edu.uz
#Qabul2022

⚡️To‘lovni amalga oshirmagan abituriyentlar uchun qo‘shimcha vaqt berildi

2022-yil 27-iyul kuni 2022/2023-o‘quv yili uchun oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga abituriyentlarni onlayn ro‘yxatga olish yakunlandi.

Qabul yakuniga ko‘ra onlayn ro‘yxatdan o‘tgan va ta’lim yo‘nalishlarini tanlagan abituriyentlar soni 1 214 232 nafarni tashkil etdi.

Ma’lumki, test sinovlari uchun to‘lovni amalga oshirmagan abituriyentlar ro‘yxatdan o‘tmagan hisoblanadi va test sinovlarida ishtirok eta olmaydi.

27-iyul kuni (qabulning so‘nggi kuni) ham ko‘plab abituriyentlar onlayn ro‘yxatdan o‘tgani va aksariyati to‘lovni amalga oshirishga ulgurmagani sababli ularga qo‘shimcha imkoniyat berildi.

🔚 Unga ko‘ra test sinovi uchun to‘lovni amalga oshirishga ulgurmagan abituriyentlar 28-iyul kuni soat 18:00 qadar to‘lovni amalga oshirishlari mumkin.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Shaxzodbek Suyarov
https://openbudget.uz/boards-list/1/b61e47f8-3c07-4cd5-9a65-0963d1765cbd

Ассалому алайкум!

Ушбу юқоридаги силка орқали университетимиз учун стадион қурилишига овоз беринг. Овозингиз биз учун жуда мухим.