Тайинлов, истеъфо ва жазолар
21.1K subscribers
547 photos
1.88K links
Тайинлов, истеъфо, интизомий жазолар ва рағбатлар ҳақида расмий маълумотлар.

Whatsapp: https://whatsapp.com/channel/0029VamDlBRJpe8m4keukZ0O

Тижорий ҳамкорлик учун: @tayinlovreklamabot

Реклама шартлари: https://t.iss.one/tayinlovdareklama/2
Download Telegram
#тайинлов

Мирзалиев Шероз Расулнович Ёзёвон тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

#Фарғона #Ёзёвон

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#тайинлов

Усмонова Башоратхон Номоновна Ёзёвон тумани ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.

#Фарғона #Ёзёвон

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Чиноз тумани ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий ва маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси Турсунахмадов Зохиджон Шухрат ўғлига ўртача ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаблари:

ижро интизомига риоя этмаган;
президент қарори талаблари ижросини лозим даражада бажармаган;
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида ички туризмни ривожлантиришни мувофиқлаштириб бориш чораларини кўрмаган.

#Тошкентвилояти #Чиноз

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Жарқўрғон тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчиларига ҳайфсан жазоси берилди:

Намуна МФЙ бўйича Чориев Урол Хусниддин ўғли;
Жинжактепа МФЙ бўйича Саматов Одил Баймахматович;
Олтинтепа МФЙ бўйича Худаяров Ориф Исмаилович;
Мустақиллик МФЙ бўйича Мамарасулов Санжар Чори ўғли;
Авлод МФЙ бўйича Джумаев Сирожиддин Хуррамович;
Қумқишлоқ МФЙ бўйича Менгликулов Тулкин Эшмуратович;
Наврўз МФЙ бўйича Шаниязов Жамшид Зияевич;
Ҳайитобод МФЙ бўйича Шаматов Гиёс Уралович;
Янгитурмуш МФЙ бўйича Байкулов Шерали Хушбакович;
Деҳқонобод МФЙ бўйича Маматалиев Бобуржон Эркинович;
Пахтаобод МФЙ бўйича Нурматов Элдор Каландар ўғли;
Ўрикли МФЙ бўйича Бердиев Киличбек Иргашович;
Улуғбек МФЙ бўйича Алимов Сарвар Уктамжонович;
Эскиқишлоқ МФЙ бўйича Турабова Шахноза Махамаджоновна;
Боймоқли МФЙ бўйича Кахаров Зафар Тургунович.

Сабаби:

ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган.

#Сурхондарё #Жарқўрғон #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Ахмеджанов Музаффар Бахтиёр ўғлига ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

белгиланган режа-топшириқлар ижросини таъминлашда ўзига юклатилган вазифаларни бажармаган;
инвестиция дастурига киритилган лойиҳа таклифлари ва ташаббускорлар билан келишилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муддатлари тўғрисида вилоят ҳокимлигига маълумотларни тақдим этишда камчиликларга йўл қўйган.

#Наманган #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Ғузор тумани ҳокимининг Даштобод МФЙ бўйича ёрдамчиси Тўраев Ўктам Эшмирзаевичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

иш фаолияти давомида ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган;
зиммасига юклатилган вазифалар талаб даражасида ижро этилишини таъминламаган.

#Қашқадарё #Ғузор #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Томди тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчиларига ҳайфсан жазоси берилди:

Томдибулоқ ОФЙ бўйича Дайрабаев Расул Мирзагалиевич;
Шарқ ОФЙ бўйича Қурбонов Ҳайитмурод Шоназарович;
Ақтов ОФЙ бўйича Ажигелдиев Жандарбек Камаладинович;
Сукетти ОФЙ бўйича Бекназаров Сауитбай Нурадин ўғли;
Кериз ОФЙ бўйича Бурханов Мухтар Кенегесович;
Шиели ОФЙ бўйича Жумагулов Кодиржон Амонкелди ўғли;
Аякқудуқ ОФЙ бўйича Нурматов Ўлжабо Холматович.

Сабаблари:

маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда янги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини йўлга қўйиш, аҳолини хатловдан ўтказиш ва ажратилган кредит маблағлари тўловлари вақтида қайтарилишини таъминлаш бўйича етарли даражада ишларни ташкил этмаган;
ўзига юклатилган вазифаларга масулятсизлик билан қараб, қонун ҳужжатлари ижросини тўлиқ таъминласдан, ижро интизомини бузган.

#Навоий #Томди #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Тўрақўрғон тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчилари жазоланди:

Бекобод МФЙ бўйича Эргашбоев Отабек Бахтиёр ўғли;
Файзиобод МФЙ бўйича Қамбаров Алишер Юнисалиевич;
Бирлашган МФЙ бўйича Ходжаев Наврўзбек Аязхон ўғли;
Еттикон МФЙ бўйича Абдуллаев Зафар Зохиджонович;
Шарқ МФЙ бўйича Турсунов Темурбек Ўткиржон ўғли;
Ўзбекистон МФЙ бўйича Хамрахожаев Мусохон Икромович;
Беруний МФЙ бўйича Исмоилов Шокир Насириддинович;
Кужрон МФЙ бўйича Расулов Шухратбек Шавкатович;
Туркистон МФЙ бўйича Ахмедов Исломхон Абдулахад ўғлига ҳайфсан;

Ахси МФЙ бўйича Қаюмов Ахмаджон Абдулпаттаевичга ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима.

Сабаблари:

топшириқларни бажаришда масъулиятсизликка йўл қўйган;
маҳаллада ўз-ўзини банд қилиш бўйича кўрсаткичларни бажаришда сусткашликка йўл қўйган;
зиммасига юклатилган вазифаларни талаб даражасида бажармаган.

#Наманган #Тўрақўрғон #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Ангрен шаҳар ҳокимининг қуйидаги ёрдамчиларига ҳайфсан жазоси берилди:

ЧотқолМФЙ бўйича А.Эркабаев;
Бўстон МФЙ бўйича Л.Нуъманова.

Сабаблари:

хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараб, маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйган;
шаҳар ҳокими ўтказган қабулларда иш билан таъминлаш масаласида келиб тушган аҳоли мурожаатларига лоқайдлик билан қараган;
президент фармони ижросини ўз вақтида бажармаган.

#Тошкентвилояти #Ангрен #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#харажат

Тошкент вилояти ҳокими 2024 йил 16 май куни маҳаллий бюджетнинг эркин қолдиқ манбалари ҳисобидан қуйидаги йўналишларга маблағ ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

Пискент туманидаги Мингтепа маҳалласининг 4,2 км. ички йўлларини таъмирлаш учун 2,5 млрд. сўм;
Чиноз туманидаги Бирлик маҳалласининг ички йўлларини таъмирлаш учун 2 млрд. сўм.

#Тошкентвилояти

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#харажат

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши 2024 йил 18 май куни маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қуйидаги йўналишларга маблағ ажратиш ҳақидаги фармойишларни имзолади:

2019 йилда ишлаб чиқарилган Toyota LS200 машинасини тўлиқ техник кўрикдан ўтказиш учун 98,3 млн. сўм;
кенгаш бошлиғи хизмат хонасига 1 дона компютер тўплами, 1 дона роутер, 1 дона адаптер, 1 дона сервер коммуникацияси, 2 дона IP телефон, POE свич, 1 дона “Шиваки-55” телевизор, ZOOM дастури ускуналари учун жами 52,6 млн. сўм.

#Қорақалпоғистон

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#харажат

Наманган вилояти ҳокими 2024 йил 16 май куни маҳаллий бюджетнинг захира манбалари ҳисобидан қуйидаги йўналишга маблағ ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

“Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловининг вилоят, туман (шаҳар) босқичлари ғолибларини тақдирлаш учун 170 млн. сўм.

#Наманган

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#харажат

Фарғона вилояти ҳокими 2024 йил 17 май куни маҳаллий бюджетнинг захира ва оширилган манбалари ҳисобидан қуйидаги йўналишларга маблағ ажратиш ҳақидаги фармойишларни имзолади:

Фарғона туманининг Қўрғонтепа қишлоғи Майдон МФЙ Янги ариқ кўчаси аҳолисига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида янги ташкил этилган йўлни таъмирлашга асфалт сотиб олиш, сув тармоғи тортиш учун бетон қувурлар ётқизиш ишларига 400 млн. сўм;
2024 йил 15 апрел куни “Садои Фарғона” газетасининг миллий матбуот шаклланиши ва жадидчилик ҳаракатидаги ўрни мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси иштирокчиларини овқатланиш ва тақдирлаш учун 78,5 млн. сўм;
Ўзбекистон карлар жамияти ташкил этилганининг 95 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирдан юзага келган қарздорликлар учун 83,9 млн. сўм.

#Фарғона

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#харажат

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 2024 йил 17 май куни маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қуйидаги йўналишларга маблағ ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади:

Шайхонтоҳур туманидаги 46-оилавий поликлиникага ўрнатилган қуёш панеллари учун кредиторлик қарздорликни қоплашга 840 млн. сўм;
“Беш ташаббус олимпиадаси”, “Талабалар баҳори”, “Ёшлар ойлиги”, “Ёшлар ҳафталиги” доирасида ўтказилган тадбирларни юқори савияда ташкил этиш учун 2,7 млрд. сўм;
шаҳарда мавжуд 64 та мактаб кутубхоналари фондига 1000 донадан бадиий адабиётлар харид қилиш учун 2 млрд. сўм;
“Мирзо Улуғбек ворислари” танловининг 2023 йил Тошкент шаҳри кесимида ўтказилган 2-босқичида ғолиб деб топилган 19 нафар иштирокчини тақдирлаш учун 62,7 млн. сўм.

#Тошкент

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#харажат

Хоразм вилояти ҳокими 2024 йил 18 май куни маҳаллий бюджетнинг эркин қолдиқ манбалари ҳисобидан қуйидаги йўналишга маблағ ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси Хоразм вилояти бўлими ходимларининг 2023 йил ойлик иш ҳақи учун 310 млн. сўм.

#Хоразм

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#харажат

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши 2024 йил 20 май куни маҳаллий бюджетнинг эркин қолдиқ манбалари ҳисобидан қуйидаги йўналишларга маблағ ажратиш ҳақидаги фармойишларни имзолади:

юқори мартабали меҳмонларни кутиб олиш, уларга эсдалик совғалари харид қилиш учун 14,1 млн. сўм;
Франция тараққиёт агентлиги ва Европа инвестиция банки миссиясининг Қорақалпоғистонга ташрифи билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10,9 млн. сўм.

#Қорақалпоғистон

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#рағбат

Учқудуқ тумани ҳокимлиги девонхона етакчиси мутахассиси Н.Харипов асосий иш ҳақининг 1 баравари миқдорида мукофотланди.

Сабаби:

2024 йил 1-ярим йиллик кўрсаткичлари яхшиланишида ўз ҳиссасини қўшиб, вазифасини масъулият билан виждонан бажарган.

#Навоий #Учқудуқ

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov