Тайинлов, истеъфо ва жазолар
20.7K subscribers
550 photos
1 video
1.67K links
Тайинлов, истеъфо, интизомий жазолар ва рағбатлар ҳақида расмий маълумотлар.

Whatsapp: https://whatsapp.com/channel/0029VamDlBRJpe8m4keukZ0O

Тижорий ҳамкорлик учун: @tayinlovreklamabot

Реклама шартлари: https://t.iss.one/tayinlovdareklama/2
Download Telegram
#жазо

Янгийўл тумани ҳокимлигининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Жўраев Маъмурхон Суннатилла ўғлига ҳайфсан жазоси берилди.

Сабаби:

лавозим мажбуриятини лозим даражада бажармаган.

#Тошкентвилояти #Янгийўл #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#тайинлов

Худжамов Бобур Алишер ўғли Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

#Сирдарё

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#истеъфо

Халқ депутатлари Нишон тумани кенгашига 13-Ширинобод сайлов округидан сайланган Жахонгиров Дилмурод Мусурмоновичнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилди.

#Қашқадарё #Нишон

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Муборак тумани иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Б.С.Содиқовга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Сабаби:

туман бўйича драйвер лойиҳа бўла оладиган қўшимча захира ва имкониятларни аниқлаш, улардан самарали фойдаланиш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқиш топшириғини бажаришда масъулиятсизликка йўл қўйган.

#Қашқадарё #Муборак

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Чироқчи тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчилари жазоланди:

Қуруқсой МФЙ бўйича Қаҳҳоров Сирожиддин Анвар ўғлига ҳайфсан;

Чироқчи МФЙ бўйича Махматқулов Шомурат Шоймирзаевичга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима.

Сабаби айтилмаган.

#Қашқадарё #Чироқчи #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо олиб ташланиши

Наманган шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Умурзақов Дилмурод Абидовичга қўлланилган ҳайфсан жазоси олиб ташланди.

Сабаби айтилмаган.

#Наманган #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Шофиркон тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчиларига ҳайфсан жазоси берилди:

Талисафед МФЙ бўйича Ниёзов Шоҳруҳ Фарход ўғли;
Саврак МФЙ бўйича Юлдашев Маъмуржон Ҳамидович.

Сабаби айтилмаган.

#Бухоро #Шофиркон #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#истеъфо

Нурафшон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Кулбекова Насиба Закировна бошқа ишга ўтгани учун лавозимидан озод этилди.

#Тошкентвилояти #Нурафшон

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Ғузор тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчилари жазоланди:

Эскибоғ МФЙ бўйича Абраев Исмоил Тўлқин;
Меҳнатобод МФЙ бўйича Арзиев Миролим Махмудовичга ҳайфсан;

Мўминобод МФЙ бўйича Тўрахонов Нуриддин Мусилманович;
Наврўз МФЙ бўйича Хўжақулов Руслан Рустамович;
Омонота МФЙ бўйича Хуррамов Шоймардон Эргашевичга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима.

Сабаблари:

иш фаолияти давомида ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган;
зиммасига юклатилган вазифалар талаб даражасида ижро этилишини таъминламаган.

#Қашқадарё #Ғузор #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#харажат

Тошкент вилояти ҳокими 2024 йил 10 май куни маҳаллий бюджетнинг эркин қолдиқ манбалари ҳисобидан қуйидаги йўналишга маблағ ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

“Нурафшон бизнес сити” ҳудудида тест синовларини ўтказишга мўлжалланган намунавий типдаги павилён қуриш учун 2,5 млрд. сўм.

#Тошкентвилояти

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#истеъфо

Сирдарё вилояти ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Тожибаева Наргиза Келдибековна лавозимидан озод этилди.

#Сирдарё

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Касби тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қурбонов Илёс Шавкатовичга ҳайфсан жазоси берилди.

Сабаби айтилмаган.

#Қашқадарё #Касби #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Яшнобод тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси Рахимжонов Махмуджон Маъмуржон ўғлига ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаби айтилмаган.

#Тошкент #Яшнобод

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#харажат

Жиззах вилояти ҳокими 2024 йил 11 май куни маҳаллий бюджетнинг захира манбалари ҳисобидан қуйидаги йўналишга маблағ ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

киберспорт бўйича “Жиззах вилояти ҳокими кубоги” мусобақасини юқори савияда ташкил этиш ва ғолиб-совриндорларни муносиб рағбатлантириш учун 132,6 млн. сўм.

#Жиззах

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Паркент тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Рахмонов Элёр Бозорович лавозимидан номаълум муддатга четлаштирилди.

Сабаби:

жиноят ишлари бўйича Тошкент тумани судининг ажрими.

#Тошкентвилояти #Паркент

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо олиб ташланиши

Шеробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Тоштемиров Анвар Ҳасан ўғлига қўлланилган ҳайфсан жазоси олиб ташланди.

Сабаби айтилмаган.

#Сурхондарё #Шеробод #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov