Тайинлов, истеъфо ва жазолар
19.4K subscribers
544 photos
1.31K links
Тайинлов, истеъфо, интизомий жазолар ва рағбатлар ҳақида расмий маълумотлар.

Whatsapp: https://whatsapp.com/channel/0029VamDlBRJpe8m4keukZ0O

Тижорий ҳамкорлик учун: @tayinlovreklamabot

Реклама шартлари: https://t.iss.one/tayinlovdareklama/2
Download Telegram
#жазо

Когон тумани ҳокимлиги бош юрисконсулти Бафоев Аъзамжон Мухиддиновичга ҳайфсан жазоси берилди.

Сабаблари:

ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган;
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларига вақтида жавоб бермаган;
бу орқали қонун бузилишига йўл қўйган.

#Бухоро #Когон #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Когон шаҳар ҳокими Давлатов Ҳаёт Ҳасановичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаби:

“Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонларини жорий этишда аҳолининг фаол иштироки ва масъулиятини ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатлари, аҳоли хонадонларида эрта баҳорги экинларни экиш ишларини ташкил этиш, ҳашар уюштириш бўйича белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда жиддий камчилик ва қолоқликларга йўл қўйган.

#Бухоро #Когон #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#истеъфо

Когон тумани ҳокими Эсанов Муҳиддин Турдиевич лавозимидан озод этилди.

#Бухоро #Когон

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#тайинлов

Отамуродов Фаррух Фарходович Когон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

#Бухоро #Когон

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#тайинлов

Ҳамроев Сухроб Ҳалимович Когон тумани ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

#Бухоро #Когон

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Когон тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчилари жазоланди:

Мустақиллик МФЙ бўйича Сувонов Лочинбек Азамат ўғли;
Сиёзпоён МФЙ бўйича Тойиров Суннат Толибовичга ҳайфсан;

Когон МФЙ бўйича Ғуломов Шахоб Фаттоҳович;
Геофизика МФЙ бўйича Қудратов Саиджон Рустамович;
Ўрта чўл МФЙ бўйича Мухаматов Шахзод Махмуд ўғли;
Сараён МФЙ бўйича Орипов Абдулло Алишер ўғли;
Ҳукуматобод МФЙ бўйича Қамбаров Нодирбек Комилович;
Чолоки МФЙ бўйича Умаров Самандаржон Искандарович;
Ўзбекистон МФЙ бўйича Тошев Шохрух Умар ўғлига қаътий огоҳлантириш.

Сабаби айтилмаган.

#Бухоро #Когон #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#истеъфо

Когон шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Аминов Алишер Саидович лавозимидан озод этилди.

Сабаблари:

куз-қиш мавсумига суст тайёргарлик кўрган;
маҳаллалар ободлигини таъминлаш, жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатлари экиш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишларини ташкил қилиш, ҳашар уюштириш бўйича белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда жиддий камчилик ва қолоқликларга йўл қўйган.

#Бухоро #Когон

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Инсайд | Реклама
#жазо

Когон тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Бақоев Лазизбек Соҳибовичга иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаблари:

тумандаги истеъмолчиларга электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотларини етказиб берилиши бўйича ишлар умумлаштирилмаган;
таҳлил қилиб борилмаган;
1 та объект қурилишида шартномада белгиланган муддат тугаган бўлса-да, бугунги кунга қадар топширилмаган.

#Бухоро #Когон

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама