Тайинлов, истеъфо ва жазолар
21.1K subscribers
547 photos
1.8K links
Тайинлов, истеъфо, интизомий жазолар ва рағбатлар ҳақида расмий маълумотлар.

Whatsapp: https://whatsapp.com/channel/0029VamDlBRJpe8m4keukZ0O

Тижорий ҳамкорлик учун: @tayinlovreklamabot

Реклама шартлари: https://t.iss.one/tayinlovdareklama/2
Download Telegram
#жазо

Сергели туман ҳокимлиги инвестиция ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси Эргашев Жахонгир Элмурод ўғлига Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-бандига кўра "ҳайфсан" жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

фуқароларнинг ариза ва шикоятлари бўйича ижро интизомининг ҳолати юзасидан юклатилган вазифани ўз вақтида таъминламаган;
2022 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишларда жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйган.

#Тошкент #Сергели

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#тайинлов

Аллашов Муротжон Ўролович Дўстлик тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

#Жиззах #Дўстлик

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#истеъфо

Сардоба туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Хатамов Анвар Абдуманобоевич билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ўз хоҳишига кўра 2022 йил 13 июлдан бекор қилинди.

#Сирдарё #Сардоба

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#истеъфо

Халқ депутатлари Навбаҳор туман кенгашининг 1-Ялтирабод сайлов округидан туман кенгаши депутати Ахмедов Азиз Тошпўлатовичнинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилди.

#Навоий #Навбаҳор

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#жазо

Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири Абдурахмонов Абдулло Нарзуллаевичга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Сабаблари:

аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, чорвачилик ва парандачилик маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш бўйича қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини таъминлашда назоратни сусайтирган;
ўзига юклатилган вазифаларни бажармаган.

#Қашқадарё

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#жазо

Ғузор тумани “Совлиғор” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Хўжамқулов Содиқжон Эшқуловичга “Ҳайфсан” интизомий жазоси берилди.

Сабаблари:

президент фармони ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган;
иш фаолияти давомида вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган;
ўз зиммасига юклатилган вазифаларни талаб даражасида ижро этмаган.

#Қашқадарё #Ғузор

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#истеъфо

Панжиев Мақсуджон Алиқулович бошқа ишга ўтгани муносабати билан Ғузор тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан 2022 йил 18 июль кунидан озод этилди.

#Қашқадарё #Ғузор

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#тайинлов

Жовлиев Аброр Шоназарович Ғузор тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

#Қашқадарё #Ғузор

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#истеъфо

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Абдиназаров Бобур Қаландарович лавозимидан озод этилди.

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#жазо

Қарши шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Султонов Ғайрат Тоджиевичга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Сабаби:

зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган.

#Қашқадарё #Қарши

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#истеъфо

Халқ депутатлари Бандихон туман кенгаши депутати Холназарова Дилором Жуманазаровна ҳамда Чориев Рустам Хуррамовичнинг депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.

#Сурхондарё #Бандихон

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#жазо

Бағдод тумани ҳокимининг ўринбосарлари Й.Қўчқаров, Ж.Ахмедов, Т.Тожиевага “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Сабаблари:

хизмат вазифасини лозим даражада бажармаган;
ижро интизомига риоя қилмаган.

#Фарғона #Бағдод

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#истеъфо

Темиров Илхом Ғуломович 2022 йил 18 июлдан Оҳангарон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

#Тошкентвилояти #Оҳангарон

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#тайинлов

Каримов Зуфар Алимжанович 2022 йил 18 июлдан Оҳангарон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

#Тошкентвилояти #Оҳангарон

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#жазо

Навбаҳор тумани ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси Эргашева Гуллола Турақуловнага “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Сабаблари:

хотин-қизларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонун талаблари бузилган;
ўз фаолиятида масъулиятсизлик ва сусткашликка йўл қўйган.

#Навоий #Навбаҳор

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#тайинлов

Саманов Абдуҳаким Усманович Арнасой тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига 2022 йил 19 июлдан тайинланди.

#Жиззах #Арнасой

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#жазо

Жондор тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Рўзиев Лазизбек Илхом ўғлига “Ҳайфсан” эълон қилинди.

Сабаби:

2022 йил 28 июнь куни Бухоро туманлараро маъмурий судининг биносида ўтказилган суд мажлисида қатнаша олмаган.

#Бухоро #Жондор

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#тайинлов

Ахмаджон Мухаммад Бобур Баходир ўғли 2022 йил 20 июль кунидан Фарғона шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

#Фарғона

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#истеъфо

Шўрчи тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Норқулов Жасур Қаххорович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

#Сурхондарё #Шўрчи

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
Тайинлов, истеъфо ва жазолар
#истеъфо Шўрчи тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Норқулов Жасур Қаххорович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. #Сурхондарё…
#тайинлов

Шўрчи тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига Отахўжаев Муродхон Умидиллаевич 3 ой синов муддати билан тайинланди.

#Сурхондарё #Шўрчи

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov