Tavba.uz
4.99K subscribers
12.6K photos
4.53K videos
3 files
12.9K links
"Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар" - Нур сураси, 31-оят.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги расмий телеграм канали

Мурожаат учун 📞
@TavbaUzMurojaatBot
Download Telegram
Улкан Имконият

Уйқудан уйғоняпмизми, демак, Аллоҳ таоло Ўзини зикр қилишимиз, Унга истиғфор айтиб, тавба қилишимиз, зулм қилган кишиларимиздан узр сўраб, розиликларини олишимиз, қарзларимизни ҳақдорларга қайтаришимиз, қазо намозларимизни ўқишимиз, қазо рўзаларимизни тутишимиз, ўлимга чин маънода тайёргарлик кўришимиз учун бизга имконият беряпти. Биз бор куч-ғайратимизни ишга солиб, бу фурсатдан фойдаланишимиз керак!!!

Аллоҳ таоло барчамизга бу имкониятдан фойдаланишимизни ва ғафлатда қолмаслигимизни насиб этсин!🤲

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бадгумонликдан сақланинг. Албатта, бадгумонлик энг ёмон ёлғончиликдир. Пойлаш ва жосуслик билан шуғулланманг. Ўзаро рақиб бўлманг ва ўзаро ҳасад қилманг. Бир-бирингизни ёмон кўрманг ва бир-бирингизга қарши тадбир қилманг. Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳнинг ўгитлари

Ўктам  ХИДИРОВ
Боёвут тумани "Сўфи Оллоёр" жоме масжиди-имоми.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
​​​​ #Намоз_вақтлари

Ўзбекистон Мусулмонлари
          идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
Сешанба 24 октябр 2023
9 - Раббиъус Соний 1445

Тонг            -  05:26
Қуёш          -  06:44
Пешин       -  12:12
Аср             -  15:47
Шом           -  17:31
Хуфтон      -  18:46


❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг 👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Forwarded from Muslim.uz
🤝 Доғистон делегацияси билан учрашув

Шу йил 23 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов Доғистон Республикаси ҳукумати раиси Абдулмуслим Абдулмуслимов бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар...
➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўз жонига қасд қилиш улкан гуноҳдир

Исломжон МУҲИДДИНОВ
Боёвут тумани «1-Боёвут» жоме масжиди имом-хатиби.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида усваи ҳасана ҳолини ифода қилиб шундай дедилар:

"Маърифат - сармоям, ақл динимнинг асли, муҳаббат - асосим, ирода ва азм - уловим, зикруллоҳ - яқин биродарим, эътимод - хазинам, ҳузун - йўлдошим, илм - қуролим, сабр - кўйлагим, ризо - ғаниматим, фақирлик – мадори ифтихорим, зуҳд – маслагим, яқийн – қувватим, тўғрилик –шафоатчим, Ҳаққа итоат – шарафим, жиҳод - йўл ва услубим, кўзимнинг нури эса - намоздир...

«Раҳмат Пайғамбаридан раҳмат шаббодалари»

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота -она кексалик ёшига етиб муҳтож бўлганда кўпроқ эътиборли бўлиш лозим.

Ҳабибуллоҳ Мубашширов Мирзаобод тумани "Зиё" жомъе масжиди имом хатиби.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
Ёшларни мутаассиб ғоялардан асраш

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда барчани дунёда тенг бўлиб яшашни ва алоҳида фирқаларга бўлиниб кетмасликни буюрган. Фирқа ва оқимларга бўлинишни қаттиқ қоралаб биз инсонларни огоҳлантирган.

“Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг” , деган

(Оли Имрон сураси, 103-оят).

Батафсил:👇
https://sirdaryomuslim.uz/2044-3/

Мамарайим Тошмуратов
Мирзаобод тумани «Зомин» жоме масжиди имом-хатиби.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсонларнинг зиммасидаги қарзлари...

Абдуғаффор Мухаммадиев
Ховос тумани "Ховос" жоме масжиди имом хатиби.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
​​​​ #Намоз_вақтлари

Ўзбекистон Мусулмонлари
          идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
Чоршанба 25 октябр 2023
10 - Раббиъус Соний 1445

Тонг            -  05:27
Қуёш          -  06:45
Пешин       -  12:12
Аср             -  15:46
Шом           -  17:30
Хуфтон      -  18:45


❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг 👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
ҲИЖР СУРАСИ
Маккада нозил бўлган. 99 оятдан иборат.

Сураи каримага ном бўлиб қолган «Ҳижр» сўзи ундаги қиссаларнинг бирида Самуд қавми яшаган водийнинг исми сифатида зикр қилинган.
Сураи карима Маккаи Мукаррамада Юсуф сурасидан кейин нозил бўлган. Бу пайт Ислом даъвати оғир кунларни бошдан кечираётган эди. Бир йилнинг ичида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яхши ёрдамчи бўлмиш икки шахс–Абу Толиб ва Хадича онамиз вафот этган, ўша сана «хафачилик йили» деб эълон қилинган эди. Бундан фойдаланган мушриклар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, мусулмонларга ва Исломга қарши ҳамласини ниҳоятда кучайтирган пайт эди. Мусулмонлар бош кўтаролмай, қадам боса олмай қолганларидан, динлари ва диёнатларини сақлаш мақсадида она юртлари–азиз Маккани ташлаб ҳижрат қилишга мажбур бўлдилар. Ҳа, Ҳижр сураси ана шундай шиддатли, шафқатсиз бир пайтда–хафагарчилик йили билан ҳижрат йили орасида нозил бўлди. Шунинг учун ҳам ўша қийин пайт бу сура оятлари ниҳоясида ўз аксини топди.
Мушрикларнинг озорлари авжга чиққан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлар оғир кунларни бошларидан кечирар эдилар. Ислом даъвати деярли қотиб қолган, жойидан қимирламас эди. Шу сабабли бу сурада ўтган Пайғамбар ва умматлар тарихида юз берган худди шунга ўхшаш ҳолатларнинг қиссалари келтирилади. Бу, аввало, Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларга тасалли бўлса, сониян, мушрикларга тахдид ва эслатма эди.
Ҳижр сурасида, асосан, Исломни инкор этувчиларнинг табиати ва уларнинг инкорлари сабаблари ҳақида сўз кетади. Оқибатлари нима бўлгани гапирилади.
Сураи карима аввалида куфр аҳлини огоҳлантирувчи оятлар келади. Улардан кейин, кофирлар томонидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга озор берилиши, у кишига туҳмат ва номаъқул таклиф қилишлари, Аллоҳнинг Қуръонни муҳофаза этиш ҳақидаги ваъдаси ва аввал ўтганларда ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлганлигини эслатувчи тасаллиси келади. Борлиқдаги баъзи кўринишлар: осмон ва унинг буржлари, ер ва ундаги тоғлар, наботот, шамоллар, сув каби нарсалар эсга олинади. Ундан кейин Одам ато ва шайтон қиссаси келтирилади. Сўнгра Иброҳим, Лут, Шуайб ва Солиҳ алайҳиссаломларнинг қиссалари ўзига хос услуб ила баён этилади.
Ниҳояда эса, осмонлару ерни яратишдаги ҳақиқат, қиёматнинг албатта бўлиши, шунинг учун бошқа нарсаларга эътибор бермай, Аллоҳдан қолмаслик зарурлиги ҳақида сўз кетади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (раҳимаҳуллоҳ) "Тафсири ҳилол"дан.


Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исломда аёлнинг моддий ҳақлари

Абдуллоҳ Азизуллаев
Гулистон тумани Ҳожиобод жомеъ масжиди имом-хатиби.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
Юзингизни пастга қаратинг

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мусулмон кишининг назари бирон хушсурат одамга тушсаю, Аллоҳ учун нигоҳини пастга қаратса, Аллоҳ таоло унга ибодатнинг лаззатини насиб қилади».

Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтади: “Шогирдларим ибтидода зикрдан маза қилганларини, аста-секин бу мазанинг йўқолиб қолганини айтишди. Бунинг сабаби эса уларнинг бадназарлик билан бегона аёлларга кўзи тушиб қолганидир. Бадназарликнинг яна бир офатларидан бири ризқнинг кесилишидир. Муттасил шу дардга йўлиққан одамнинг хонадонида барака қолмайди.

Шайтон жаннатдан қувилиб, Аллоҳдан одам фарзандларини гумроҳ қилишлик учун рухсат оларкан, ўнгидан, чапидан, орқасидан, олдидан келаман деб ваъда қилгану, лекин пастки тарафдан келаман деб ваъда қилмаган. Шунинг учун Аллоҳ таоло «номаҳрамдан юзингизни пастга қаратинг» дейди”.

«Ибратли ҳикоялар» китобидан.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook