Tavba.uz
5.18K subscribers
12.9K photos
4.59K videos
3 files
13.1K links
"Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар" - Нур сураси, 31-оят.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги расмий телеграм канали

Мурожаат учун 📞
@TavbaUzMurojaatBot
Download Telegram
​​​​ #Намоз_вақтлари

Ўзбекистон Мусулмонлари
          идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
Сешанба 17 октябр 2023
2 - Раббиъус Соний 1445

Тонг            -  05:18
Қуёш          -  06:36
Пешин       -  12:13
Аср             -  15:57
Шом           -  17:42
Хуфтон      -  18:56

👉@masjiduz

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

️Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлинг👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ шундай дедилар: «Бор кучингни ишлатиб ҳаракат қилсанг ҳам, ҳаммани рози қилиб бўлмайди. Шундай экан, ният ва амалингни Аллоҳ таоло учун холис қил».

Аллоҳим! Сўзда ҳам, амалда ҳам ихлос ато қил!

Tavba.uz | Sirdaryomuslim|Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг розилиги Ота онанинг розилигида

Мирсоатов Муроджон.
Сирдарё туман"Ахмад Яссавий"жоме масжиди имом-хатиби.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim|Facebook
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ МИСРДАГИ НУФУЗЛИ АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

✈️ Бугун, 17 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги делегация йирик анжуманда иштирок этиш учун Қоҳира шаҳрига жўнаб кетди.

Ташриф доирасида Муфтий ҳазратлари ушбу нуфузли конференцияда иштирок этиб, нутқ қиладилар ва бир қатор мўмин-мусулмонлар учун муҳим бўлган масалалар муҳокама қилинади.

🌙 Ислом оламининг йирик уламо ва соҳа мутахассислари иштирокидаги ушбу "Фатво ва барқарор ривожланиш мақсадлари" номли анжуман шу йилнинг 18 октябрь куни ўз ишини бошлайди.

✍️ Сафар жараёнлари сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оила муқаддас даргоҳдир

Файзулло Эшбеков
Боёвут тумани "Ҳазрати Хизр" жоме масжиди имом-хатиби.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim|Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фитна оқибати мусибат ва машаққатдир

Абдуғаффор Мухаммадиев
Ховос тумани "Ховос" жоме масжиди имом-хатиби.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim|Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❇️ ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР ҚЎШИЛДИ! ❇️

☎️ Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази:
781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!


Tavba.uz | Sirdaryomuslim|Facebook
Ҳасаднинг ёмонлиги ҳақида

Қалб хасталикларидан бири ҳасаддир. Ҳасад адоват натижасидан келиб чиқади. “Ҳасад” сўзи луғатда “арчиш” ва “шилиш” деган маъноларни билдиради. Чунки ҳасад қалбни арчади ва шилади.
Уламолар “Ҳасад – бировга етган неъматга рашк билан қараш ва ўша неъматнинг ўз соҳибидан кетиб, ҳасадчига (яъни ўзига) етиб келишини қаттиқ хоҳлашдир”, дейдилар.....

Батафсил:👇
https://sirdaryomuslim.uz/2043-2/

Охунжон Восиев
Сайхунобод тумани «Абдуолим ота» жоме масжиди имом-хатиби.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim|Facebook
​​​​ #Намоз_вақтлари

Ўзбекистон Мусулмонлари
          идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
Чоршанба 18 октябр 2023
  3- Раббиъус Соний 1445

Тонг            -  05:19
Қуёш          -  06:37
Пешин       -  12:13
Аср             -  15:55
Шом           -  17:40
Хуфтон      -  18:54

👉@masjiduz

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

️Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлинг👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Фарзандларнинг салоҳиятли бўлиши сабабларидан

Бир кекса аёлдан фарзандларининг салоҳияти, уларнинг мавафақиятлари ва ота-оналарига кучли эҳтироми сабабини сўрашганда, шундай жавоб берган экан: “Аллоҳнинг тавфиқи ва фазлидан сўнг, нафл намозларимда саждада туриб ушбу дуони доим ўқирдим: “Аллоҳим мени ва уларни фойдали илм, кенг ризқ, қўрқувчи қалб, солиҳ амал билан ризқлантиргин! Уларнинг яхшиликлари билан мени ризқлантиргин, ҳамда мени ва уларни Ўзинг рози қилгин!”

Фарзандга тарбия ва дуо бирга жамлаб олиб борилади. Дуосиз тарбияни ўзи кифоя қилмайди.


Tavba.uz | Sirdaryomuslim|Facebook
Нима учун аввало намозга эътибор қилмоқ лозим?

– Намоз – банданинг қиёмат куни энг аввал ҳисоб қилинадиган амалидир.
– Намоз – агар тузалса, қолган бошқа амаллар ҳам тузалиб, ислоҳ бўладиган, агар бузилиб, фасод бўлса, қолганлари ҳам фасод бўладиган ишдир.
– Намоз – фаҳш, бузуқ ва мункар ишлардан қайтаради.
– Намозни ўз вақтида ўқиш Аллоҳга суюкли, ёқадиган амаллардандир.
– Намоз - мўминлар учун вақти белгиланган фарз амалдир.
– Намоз – нурдир.
– Намоз – дунё ғам-ташвишларидан (фориғ қилувчи) роҳатдир.
– Намоз сабабли Аллоҳ (банданинг) гуноҳларини ўчиради.
– Намоз – банда ва Роббиси ўртасидаги муножот, сўзлашувдир.
– Намоз – Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул Аълога кўчиши (вафот этиши)дан аввал (мусулмон умматига) васият қилган амалдир.
– Намозни (сабабсиз) тарк қилган киши куфр амални қилган бўлади.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim|Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онанг олдида «уфф» дема!

Улуғбек  Қобилов
Сирдарё тумани «Бахт» жоме масжиди имом-хатиби.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
Бир куни кечаси она етти ёшли ўғлига қараб: “Ўғлим, хуфтон намозини ўқидингми?” деб сўраб қолди. Бола ёлғондан: “Ҳа”, деди. Кейин онаси болага ишонмайроқ қарадида: “Хоҳлаганингни айтавер, барибир У Зот сени кузатиб турибди”, деди. Мана шу “У Зот сени кузатиб турибди” деган сўзлар, ёш бўлсада болани жунбушга келтирди. Сўнгра ўрнидан турдида, "намоз ўқиганман" деб ёлғон даъво қилганига қарамай, таҳорат олиб хуфтон намозини ўқиди.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Силаи раҳмнинг фазилати

Мубашширов Собитхон
Гулистон тумани «Ҳазрати Умар» жоме
масжиди имом-хатиби.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
САҲОБАНИНГ ҚАРҒИШИ

Жаннат билан муждаланган ўн кишидан бири бўлган ҳазрати Зубайрнинг ўғли Урва ҳикоя қилади:

Арва бинти Увайс жаннат билан муждаланган ўн кишидан бири бўлган Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳуни “Еримнинг бир қисмини олиб олиб қўйди”, дея Мадина волийси Марвонга шикоят қилди. Буни эшитган Саид волийга:
– Мен Пайғамбар алайҳиссаломнинг ушбу мавзудаги амрларини ўз оғизларидан эшитган бўла туриб, унинг ерини қандай қилиб олиб қўйишим мумкин! - деди. Волий Марвон:
– Пайғамбар алайҳиссаломдан нимани эшитган эдинг? – деб сўради. Саид:
- Мен у зотнинг бундай деганларини эшитгандим: "Бир кимса ҳақи бўлмаган ҳолда бир қарич ерни ўзлаштириб олса, қиёмат куни ўша ернинг етти қавати унинг бўйнига илиб қўйилади”. Марвон Саидга:
– Сенинг бошқа далилга эҳтиёжинг йўқ, – деди. Саид ибн Зайд ўзига бўҳтон қилган аёлни бундай баддуо қилди:"Аллоҳим! Агар бу хотин ёлғон сўзлаётган бўлса, кўзини кўр қил ва ўзининг даласида жонини ол!” Ҳақиқатан, у хотин кўр бўлиб қолди ва бир куни даласида юрганида бир чуқурга йиқилиб ўлди. Шу ҳодисани Абдуллоҳ ибн Умарнинг невараси Муҳаммад ибн Зайд ҳам сўзлаб берган ва Арванинг бошига келганларни кўрган. Унинг айтишича, Арва: "Мен Саиднинг баддуосига учрадим", деган экан. Деворлардан тутиниб-тутиниб юраркан. Бир куни ҳовлисидаги бир қудуққа тушиб ўлибди. Ўша қудуқ унинг мозори бўлибди.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зикр – банданинг Роббисини тили ва дили билан эслашидир

Муҳаммадризо ЮСУФЖОНОВ
Боёвут туманидаги “Зайд бинни Хориса” жоме масжиди имом- хатиби
.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
Энг улуғ неъмат – осуда ҳаёт кечириш..

Жаҳоннинг турли нуқталарида давом этаётган урушлар ва қарама- қаршиликлар, давлатлараро, миллатлараро ва динлараро зиддиятлар, қашшоқлик, очлик каби муаммолар барчамизни янада ҳушёрроқ бўлишга ундайди. Қолаверса жаннатмакон ўлкамиздаги ноз-неъматларни асраб-авайлаб исроф қилмай фойдаланиш, уларнинг шукронасини қилиш ҳар биримизни фуқаролик, мўмини комиллик бурчимиздир......

Батафсил:👇
https://sirdaryomuslim.uz/2044-2

Мўминжон УСМОНОВ
Гулистон шаҳар “Тавҳид”
жоме масжиди имом-хатиби.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
Forwarded from Muslim.uz
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ НУФУЗЛИ КОНФЕРЕНЦИЯДА МУҲИМ МАСАЛАЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР

Бугун, 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурдилар.

🌐 Халқаро конференцияда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ қилиб, бугунги таҳдидларнинг олдини олиш учун бир қатор долзарб таклифларни илгари сурдилар. Хусусан, ахборот замонидаги ғоявий хуружлар Ислом оламини ташвишга солаётгани, турли ихтилофлар келиб чиқаётгани, мана шундай муаммоларга ечим топишда Фатво идораларининг ўрни ниҳоятда катта экани, тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва мусулмон уммати ҳамжиҳатлигига эришишда фатвонинг аҳамияти жуда муҳим эканини Муфтий ҳазратлари изоҳладилар. Шунингдек, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар етарли илм ва малакага эга бўлмаган шахсларнинг фатво бериши оқибатида келиб чиқаётганини ҳам қўшимча қилдилар.

📃Муфтий ҳазратлари мана шундай муаммоларга ечим топишда Ислом илм-маърифатга асосланган мўътадил дин эканини тарғиб қилиш, уламолар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш кабилар эканини баён этдилар. Бундан ташқари, Интернет ва рақамли ахборот воситалари орқали адашган тоифалар дин ниқоби остида экстремизм, мазҳабсизлик, такфир ва мутаассиб қарашлар тарқатаётгани хавотирли ҳолат эканини алоҳида қайд этдилар.

📊 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳасидаги ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётгани, жумладан, жаҳолатга қарши кураш ишлари жадал олиб борилаётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази самарали фаолият олиб бораётгани кабиларга алоҳида урғу қаратдилар.

🔸Мазкур араб тилида қилинган нутқ ва барча учун долзарб аҳамиятга эга бўлган таклифлар анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

#misr #anjuman #muftiy #shayx