Ta’lim xabarlari
65K subscribers
2.17K photos
184 videos
49 files
3.08K links
O‘zbekistondagi uzluksiz ta’lim tizimiga oid muhim xabarlar

Savol va murojaatlar uchun: @talimxabarlariga_bot

Reklama: @talimxabarlari_hamkorlik_bot

Kirill alifbosidagi kanal:
@talimxabarlariuz
Download Telegram
Channel created
Жорий ўқув йилида 685 нафар спортчи талаба бўлди

2019/2020 йилги
ўқув йилида олимпия спорт турлари бўйича республика ва халқаро мусобақаларнинг 685 нафар ғолиб ва совриндорлари олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 2019 йилдаги 19 декабрдаги 11-сонли баёнига асосан, мазкур талабаларнинг 616 нафари ўзбек тилидаги гуруҳларда ўқиётган бўлса, 69 нафари рус тили гуруҳларида таҳсил олмоқда.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
Ўзбекистонда жами 23 541 та мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ҳамда олий таълим муассасалари фаолият кўрсатади.

Таълим вазирликлари расмий веб-сайтлари маълумотлари асосида тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
Ҳали канал ишга тушган кунга ҳали унча кўп вақт бўлмаган бўлса-да ўқувчиларни жалб қилиш бўйича 1000 (!) фоизлик кўрсаткични қайд этибмиз! 🤓

Бизни кузатишда давом этинг, кейинги йил учун мақсад 10 000 фоиз бўлади! 💪

Дўстларингизга улашинг, 1 000 фоизлик каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
Forwarded from Edu.uz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Yoshlar” телерадиоканали томонидан янги лойиҳа йўлга қўйилди.

Talaba.uz радиодастурининг муаллифлари – республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган барча талабалардир.

Талаба-ёшлар бу дастурда ўзлари таҳсил олаётган ОТМ янгиликлари, муҳим воқеа-ҳодисалар ва уларни қийнаётган муаммолар ҳақида овозли хабар юборишлари мумкин.

Talaba.uz – иқтидорли ёшлар учун ўз ижодини намоён қилишга зўр имконият.

Дастур ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари "Yoshlar" радиоканали (FM 104.0)да соат 16:15 дан эфирга узатилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Контракт_2_ярми_йиллик_бакалавриат.pdf
455.5 KB
Иккинчи ярим йиллик учун тўлов-контракт нархлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 декабрдаги Қарори билан 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 7 фоизга оширилди.


Биласиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўлов-контракт миқдорларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаган.

Шундай бўлсада, вазирлик ўқув йилининг иккинчи ярим йили учун тўлов-контракт миқдорлари ўзгариши мумкинлигини, контракт нархлари ошганда қўшимча маълумот берамиз деди.

Агар тўлов-контракт миқдорлари МҲТЭКМга нисбатан ўзгарадиган бўлса, кейинги ярим йиллик учун нархлар тахминан қуйидагича кўриниш олади.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
Энди ташкилотлар ўзлари учун керакли кадрларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига ўқитади

ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш ТАРТИБИ тасдиқланган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан куни кеча Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида муҳокамага қўйилган “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ҳукумати қарори лойиҳасида юқоридаги тартибга бирмунча ўзгартириш киритиш таклиф этилибди.

Жумладан, Қарор лойиҳасидаги янги тартибга кўра эндиликда ташкилотлар ўзига керак бўлган кадрни олий маълумотли қилиш учун ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига ўқитади.

Масалан, мен ташкилот раҳбари сифатида ўзим учун керакли деб ҳисоблаган ходимни бошқаларнинг ҳам ҳақи қўшилган бюджет ҳисобига эмас, ўзим топган пулга ўқитаман. Менимча, бу норма барча учун адолатли бўлади. Албатта буларнинг барчаси ИМҲО.

Таклиф қилинаётган яна бир тартиб шундан иборатки, абитуриент биринчи ўқув йили учун оширилган контракт тўловининг камида 50 фоизини ўтказса, олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.

Амалдаги тартибга кўра, талаба ўқишга қабул қилиниши учун оширилган тўлов контрактни тўлиғича университет ҳисобига ўтказиши лозим.

Маълумот учун, жорий ўқув йилидан бошлаб ОТМларга вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларида камида беш йил ишлаган ходимларни тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан сиртқи ва кечки таълим учун ўқишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган.

Номзод абитуриентлар иш фаолиятига мос бакалавриат таълим йўналишларига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида суҳбат натижаларига асосан талабаликка қабул қилинган эди.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
“Ўзстандарт” агентлиги 3-4 курс талабаларини хорижга юбориш учун танлов эълон қилди. Иштирокчилар сони чекланмаган

“Ўзстандарт” агентлиги Республика ва хорижий олий таълим муассасаларида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида таҳсил олаётган 3-4-босқич талабаларини тажриба орттириш ва амалиёт ўташ учун хорижга юбориш бўйича танлов эълон қилди.

Танловда қатнашадиган талабалар сони чекланмаган. Агентлик мазкур танловда қатнашиш истагидаги номзодларга қуйидаги талабларни қўйган:

амалиётга бораётган ўқув лаборатория марказлари ва иш фаолияти бўйича керакли билим ва кўникмаларга, мавжуд муаммолар ва уларнинг илмий - амалий ечими бўйича маълумотга эга бўлиши;

замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши;

ўқув амалиётини ўтаб келгач маҳаллий синов ва калибрлаш лабораторияларда муддатли шартнома асосида камида олти ойдан бир йилгача муддат давомида ишлаб бериш кафолати.

Танловда қатнашиш билан боғлиқ батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали топишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
​​“Олий маълумот индекси”. Ўзбекистон олий таълими келажаги қандай бўлади?

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (OECD) дунёнинг 2019 йилдаги “энг ўқимишли мамлакатлари” рейтингини эълон қилибди.

Мазкур рейтингга кўра, Канада 56,71 фоизлик олий маълумотли аҳолиси билан биринчи, 51,44 фоизлик кўрсаткич билан Япония иккинчи ва 50,92 фоиз аҳолиси олий маълумот билан қамраб олинган Исроил учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Шу ерда қизиқарли факт. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида яна 10 йилдан кейин битирувчиларнинг 50 фоизи олий маълумотли бўлиши кераклиги айтилган. Бу ўша йилга бориб Ўзбекистон ушбу рейтингда, дейлик кучли 10 таликка кириши керак, дегани.

Ҳозирча, бу натижага эришиш қай даражада мумкин ё йўқлиги ҳақида фикр билдиришдан йироқман. Лекин 2019 йил якуни бўйича қизиқ статистикани келтириш мумкин. Яъни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёшларни олий таълим билан қамраб олиш бўйича 20 фоизлик довондан ўтган. Энди олдинда 25 (2020 йил якунига қадар), 30 (2024 йилгача) ва 35 (2026 йилгача) фоизлик натижани қайд этиш вазифаси турибди.

Мендаги маълумотларга қараганда, вазирлик ушбу натижага қўшма таълим дастурлари, хорижий олий таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги филиаллари ва Ўзбекистоннинг ўзида очиладиган янги таълим йўналишларини очиш орқали эришмоқчи.

Хусусан, 2019 йил якунларига қараганда, биргина 2019 йилнинг ўзида 14 та янги ОТМ ташкил этилган ва ушбу таълим муассасаларининг бакалавриат босқичларида 40 та таълим йўанлиши, магистратурада 41 та янги мутахассислик жорий этилган. Шунингдек, қабул кўрсаткичлари сони 121 мингдан ошган. Солиштириш учун, бу 2016 йилга қараганда, қарийб 2 баравар кўп, дегани.

Хуллас, бизда Олий таълимнинг келажакдаги тасаввури шундай. Агар вазият шу зайлда давом этадиган бўлса, балки юқорида айтганим, мана шунақа рейтингларда ҳам кўриниш бериб қолармиз. Фақат, бир масала, ўртада сон деб, сифатни унутмасак, бўлгани.

P.S: Ушбу рейтингда дунёнинг энг кучли 40 та мамлакати ўрин олган.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
Ўзбекистондаги таълим муассасалари сони

(2-инфографика)

Тегишли вазирликларнинг очиқ манбалари асосида тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
15-17 ёшли қизлар учун танлов. АҚШда технологик мактабда қатнашиш ва ёзги оромгоҳда дам олиш имконияти

15-17 ёшли қизлар учун 2020 йилнинг 6 июлидан 1 августи оралиғида ўтказиладиган TechGirls 2020 дастурида иштирок этиш учун танлов эълон қилинди.

Ушбу дастур иштирокчилари АҚШдаги интерактив технологик оромгоҳларда ва дастурлаш ва киберхавфсизлик каби йўналишларда ўз билимларини оширишлари ва Виржиния университетида ўтказиладиган 45 соатлик маҳорат дарсида қатнашишлари мумкин.

Бундан ташқари TechGirls дастурида: технологик компаниялар, етакчилик марказлари, қисқа муддатли амалиёт ва маданий тадбирларда иштирок этиш имкони ҳам мавжуд.

Танловда қатнашиш учун ҳужжатлар 15 январга қадар қабул қилинади. Дастур ҳақидаги батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
Америкадаги грант ҳақидаги хабаримиздан кейин ўқувчиларимиз орасида шундай лойиҳалар ҳақида кўпроқ маълумот бериб боришимизни илтимос қилганлар бўлди. Мана шундай талаб ва истаклардан келиб чиққан ҳолда, бугун сизларга яна бир таълим дастури ҳақида маълум қилмоқчиман.

Буюк Британиянинг Reuters институти Journalism Fellowship 2020 таълим дастурини эълон қилди. 3 ойдан 6 ойгача ўтказиладиган мазкур дастурда номзодлар нафақат ўзлари учун қизиқарли бўлган йўналишларда тадқиқотлар ўтказишлари, балки Reutersнинг бутун дунё бўйлаб ёйилган мухбирлари тармоғига ҳам қўшилишлари мумкин.

Мазкур таълим дастури ташкилотчилар томонидан тўла молиялаштирилади. Ариза топшириш муддати эса 2 февралгача давом этади.

Батафсил маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
ДТМ чет тили ўқитувчиларининг маошларига устама бўйича талабларни янгилади. Тестлардаги ўтиш балларида ўзгаришлар бор

Давлат тест марказининг 2019 йил 16 декабрдаги буйруғига асосан, чет тиллари ўқитувчиларининг маошларига устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилибди.

Унга кўра, чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати бўйича қуйидаги даражага эга бўлган ўқитувчилар мазкур ҳужжатнинг амал қилиш муддати давомида тест синовларидан озод қилинади:

Чет тилини билиш даражаси бўйича С1 даражаси;

IELTS (International English Language Testing System) сертификати бўйича 7,0 ва ундан юқори балл;

Давлат тест маркази ва Британия кенгаши томонидан ўтказиладиган “APTIS for teachers” тестларидан С даражасига;
Test DAF (Test Deutsch als Fremdsprache für ausländische Studienbewerber), GEOTHE-ZERTIFICAT, DALF (Diplôme approfondi de langue française), DELE (Diploma de Español como Lengua Extranjera) сертификатлари бўйича С1 даражаси.

Бу ўринда ўзгариш сифатида TOEFL (Test of English as a Foreign Language) (IBT) сертификати бўйича зарурий минимум 110 балл 95 баллга туширилганини кўрсатиш мумкин.

Шунингдек, тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар бўйича ўтиш балли жамғарилиши мумкин бўлган энг юқори кўрсаткичнинг 50 фоизи этиб белгиланди. Аввал бу рақам 40 фоизни ташкил этарди.

Гапириш ва ёзиш бўйича эса мазкур кўрсаткич аввалги 50 фоиздан 60 фоизга кўтариб қўйилди.

Ҳужжатда яна ёзилишича, асосий ишидан ажралган ҳолда камида 144 соатлик дастур бўйича белгиланган тартибда сертификат олиш билан малака оширган ва педагогик фаолият олиб бориш учун зарур малака ва чет тилини билишни аниқлаш бўйича тест синовларидан ўтган чет тиллар, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг касбий ва махсус фанлари ўқитувчиларининг маошларига 15 фоиздан 30 фоизгача устама белгиланади.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
Ҳокимларнинг таълимга муносабати ўзгаряпти. Бу яхши сигнал

Навоийда Бухородаги халқаро математикага ихтисослашган “Қоракўл мактаби” билан ҳамкорликда Навоий-Қоракўл мактаб интернати ташкил этилибди. Айтишларича, бунда вилоят ҳокими Қобул Турсунов ва “Қоракўл мактаби” директори Темур Рўзиевнинг ўзаро шартлашуви муҳим аҳамият касб этган.

Яъни бунда ҳоким мактаб интернатга ўқувчи ва ўқитувчиларни танлаб олишда четдан аралашувлар бўлмаслигига кафолат берган. Ҳозирча 500 ўринга мўлжалланган мактабнинг 7 – 10 синфларига жами 240 нафар ўқувчи танлаб олинибди.

Умуман охирги вақтларда таълим соҳасига маҳаллий ҳокимликлар томонидан берилаётган эътиборнинг ошиб бораётгани қувонарли.

Наманган вилояти ҳокими республика олийгоҳларида таълим олаётган 100 нафар наманганлик талабанинг шартнома пули маҳаллий бюджет ҳисобидан, чет элда аниқ фанлар йўналишида ўқиётган 10 нафар талабанинг контракти эса ҳокимлик захирасидан тўлаб бериш ташаббусини кўрсатди.

Ундан олдинроқ Андижон вилояти ҳокими талабалар учун стипендия жорий этишини маълум қилганди.

Ҳудудларда амалда мутлақ ваколатга эга бўлган ҳокимларнинг таълимга эътибор қаратиши, кишида умид уйғотади.

Ўқитувчиларга император ҳурматини, бош вазир маоши ва дипломат дахлсизлигини берган японлардан андаза олиб, бизда ҳам жойларда барча бўғиндаги раҳбарлар таълимни ривожлантиришга кўпроқ эътибор қаратишса, турмушимиз бундан-да яхшироқ бўларди. Бунга Япониянинг ўзи мисол. 😊

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
#Биласизми?

Янги ўқув йилидан янги профессионал таълим тизимига ўтилади.

Бу 3 та босқичда амалга оширилади: касб-ҳунар таълим мактаблари, коллежлар ва техникумлар.

Касб-ҳунар таълим мактаблари:

Республика миқёсида жами 340 та.

10-11 синф ўқувчилари умумтаълим ва мутахассислик фанларининг уйғунлаштирилган дастурлари асосида ўқитилади.

📌 Дарслар кундузги таълим шаклида олиб борилади.

💡Имтиёзлар:

💵 Базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг (тахминан 238 610 сўм) стипендия;

🍜 Уч маҳал овқат.

Касб-ҳунар таълим мактаблари рўйхати

Коллежлар:

Республика миқёсида жами 147 та

камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида ўқитилади;

📌 Таълим давлат буюртмаси ёки тўлов-контракт асосида олиб борилади.

Коллежлар рўйхати

Техникумлар:

Республика миқёсида жами 143 та

Камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида;

📌 Таълим давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида олиб борилади.

💡Имтиёзлар:

📚 Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз суҳбат асосида 2-курсдан бошлаб, қабул қилинади.

Техникумлар рўйхати

Ташкил этиладиган жами 630 та профессионал таълим муассасасига 210,0 минг нафарга яқин ўқувчиларни ўқишга қабул қилинади.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
Таълим соҳасидаги сенаторлар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Сенати учун ўтказилган сайловлар якунланди.

Қуйида юқори палата аъзолигига сайланган таълим соҳаси вакиллари рўйхатини келтириб ўтамиз:

Олий ва таълим

Орал Атаниязова
Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали директори (Қорақалпоғистон Республикаси)

Рустам ХолмуродовСамарқанд давлат университети ректори (Самарқанд вилояти)

Тошқулов Абдуқодир ҲамидовичТермиз давлат университети ректори (Сурхондарё вилояти)

Иркаев Абдурахим ПанджиевичҚарши давлат университети миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси доценти (Қашқадарё вилояти)

Умумий ўрта таълим

Санобар Суярова – “Умид” мактаб-интернати директори (Жиззах вилояти)

Орзиева Дилбар АдизовнаНавоий шаҳар “Меҳрибонлик уйи” директори (Навоий вилояти)

Бўтаева Бахтигул АбдураҳматовнаҚизириқ туманидаги 17- умумий ўрта таълим мактаби директори (Сурхондарё вилояти)

Эслатиб ўтамиз, Конститутицияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланди.

Қайд этиш лозим шу билан Сенатдаги олий таълим тизими вакиллари сони 5 тага етди.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA