Ta’lim yangiliklari
5.14K subscribers
15.2K photos
4.4K videos
767 files
10.6K links
Таълим янгиликлари

Ta'limdagi yangiliklar aniq, tezkor va xolis xabarlarni kuzatib boring.

Respublika, viloyat, tuman va shahar darajadagi tadbirlar joylashtirish mumkin.
Download Telegram
​​#Сўраган_эдингиз

ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР МАКТАБГА ҚАНДАЙ ФОРМАДА КЕЛИШЛАРИ КЕРАК?

#Савол
Мактабда ишлайдиган ходимлар, асосан ўқитувчилар учун мажбурий форма жорий қилинганми? Яъни, педагог ходимлар мактабга қандай формада келишлари керак? Бу ҳақда бирон-бир норматив ҳужжатда белгилаб берилган алоҳида қоидалар борми?

#Жавоб
Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”да педагог ва техник ходимлар иш вақтида қандай кийимда юришлари кераклиги ҳақида нормативлар белиглаб қўйилган.

🔰Педагог ва техник ходимлар иш вақтида кийиниш услубига кўра қуйидаги нормативларга амал қилишлари керак:

педагог ва техник ходимлардан иш вақтида корпоратив кийиниш услубига кўра, эркин ҳаракатланиш учун қулай ва касбга мос ҳолда кийинишлари;
кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши;
ходимларнинг турли дин ва конфессиялар ҳамда турли субмаданиятларга мансублигини акс эттирувчи кийимларда бўлмаслиги;
умумеътироф этилган миллий-анъанавий шаклларга ва маънавий-ахлоқий тарбияга зид келмайдиган ёки спорт кийимларида бўлмаслиги (дарс жараёнида махсус ёки спорт кийимида жисмоний тарбия ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчиларининг юришига рухсат берилади, шуниндек, таълим муассасаси ҳудудида ўтказиладиган турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар бундан мустасно)

👨🏼‍⚖️Эркаклар мавсумга қараб - классик услубдаги шим, костюм-шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), кўйлак (оқ, ҳаворанг ва шу каби), бўйинбоғ, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;

👩🏻‍⚖️Аёллар мавсумга қараб - классик услубдаги юбка, костюм-юбка (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), ҳаво ҳароратига қараб классик услубдаги шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), танани шаффоф кўрсатиб турмайдиган кофта (оқ, ҳаворанг ва шу каби), кўйлак, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши лозим.

❗️Шунингдек, ходимларнинг ташқи кўриниши бўйича қуйидаги талаблар белгиланади:

танасининг очиқ қисмига татуировка туширилмаган ёки пирсинг қилинмаган бўлиши, сочи тартибга келтирилган ва ёрқин (ғайриоддий) рангларга бўялмаган бўлиши;
эркакламинг соқоли олинган бўлиши;
қулоқ ва бармоқлардан ташқари тананинг турли қисмларига зирак ёки металл буюмлар тақиб юрмаслиги;
аёллар юзини кўзга ташланадиган даражада пардоз қилмаслиги, тирноғини узун қилиб ўстирмаслиги, кўриниши оддий бўлган сирға тақиши лозим.

Мактаб устави билан таълим муассасаси раҳбарияти ва педагог ходимлари формасининг ранги ва қўшимча белгиларига мазкур низом талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

@talimda
Диққат!

🇺🇿🇷🇺Бугун рус тили фани ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган "Зўр!" (“Класс”) лойиҳаси бўйича навбатдаги онлайн семинар ўтказилади.

📆Ўтказилиш куни: 2021 йил 9 март
Соат: 14:00 да

📝Маърузачи: Герцен номидаги РДПУ мутахассиси Татьяна Евгеньевна Нестерова

Ҳаволаси👇🏻👇🏻
https://www.youtube.com/watch?v=1OLkVLIeskE

⚡️Фаол бўлинг! Билим ва кўникмаларингизни ошириш ўз қўлингизда!

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти
Халқ таълими вазирлигида Беларусь Республикаси Таълим вазири билан учрашув бўлиб ўтди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Беларусь Республикаси Таълим вазири Игорь Карпенко билан учрашди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ўзаро фикр алмашди.

Меҳмонлар ҳозирда Беларусь Республикасида янги ўқув дастурлари ва дарсликларни тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, ўқувчиларининг таътилларини сермазмун ва соғлом ўтказиш бўйича “Зубрёнок” миллий ўқув-соғломлаштириш болалар маркази тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Учрашувда томонлар таълимнинг турли йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, дарслик ва ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқишда ҳамкорликни йўлга қўйиш, педагог ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш, фан олимпиадаларга биргаликда тайёргарлик кўриш ва қўшма машқлар ўтказишда ўзаро қўллаб-қувватлаш каби ва таълимнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Сирдарё вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасида ўтказилган брифингда Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъба раҳбари Гулчирой Раҳмонова "Аҳил оила, бахтли мактаб – иккинчи катта қадамлар" лойиҳаси фаолияти тўғрисида маълумот берди.

@talimda
Таълим сифатини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган жараёнларда коррупцияни олдини олиш масалалари муҳокама этилди

Жорий йилнинг 5 март куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида “Таълим сифатини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган жараёнларда коррупцияни олдини олиш” мавзусида видеосеминар ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган Агентлик директори А.Бурханов қуйидаги масалаларга эътибор қаратди:

- Мамлакатимиздаги 26 та вазирлик ва идоралар сингари Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати тузилмасида ҳам коррупцияга қарши тегишли тузилма ташкил этилган. Натижада ушбу хизмат томонидан халқ таълими тизимида 78 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар ҳамда ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган. 214 нафар мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган, 34 нафар ходимлар лавозимидан озод этилган.

Батафсил: https://bit.ly/3elH8cB

@talimda
Халқ таълими вазирлиги, Халқаро текбол федерацияси ҳамда МОҚ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Халқ таълими вазирлиги, Халқаро текбол федерацияси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўқувчилар, айниқса ногиронлиги бўлган ўқувчилар ўртасида оммалаштиришни мақсад қилган меморандумга мувофиқ текбол билан ўйнаш учун 10 мингта мактаб босқичма-босқич махсус жиҳозлар билан таъминланади.

Текбол бутун дунёда жуда тез суратларда ривожланиб бораётган спорт турларидан бири саналади. Мазкур спорт тури ёрдамида 5-6 хил спортни мужассамлаштириш мумкин. Бу эса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишда жуда қўл келади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
9- го марта в первой общеобразовательной школе Ахангаранского района проводятся совместные централизованные прослушивания семинарских занятий по проекту "Зу́р!Класс!" старшего преподавателя кафедры интенсивного обучения русскому языку,как иностранному Российского государственного педагогического университета им.А.И.Герцена Т.Е.Нестеровой.

@talimda
“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасининг навбатдаги ғолиби ўз ноутбукини олиб кетди, навбатдагиси сизники бўлиши мумкин!

“Маърифат” газетасининг мухбири Шоира Боймуродова “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасининг навбатдаги ғолиби эканлигини маълум қилгандик.

Журналист Денов туманидаги 1-мактаб директори Хосият Қараеванинг педагогик фаолиятини ёритиб, уни интернет тармоғида трендга чиқишига эришди.

Ҳар ой оладиган 3 миллион сўм нафақасини иқтидорли ўқувчиларга тарқатадиган директор ҳикояси ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

Сиз ҳам ўз ишининг фидоий устозларини танийсизми, у ҳолда уларни трендга чиқаринг ва ноутбук соҳиби бўлинг.


#zamonamiz_qahramonlari #Mustaqillik_30_yil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
09.03.2021/09.00
#Toshkent_viloyati

YOSH IXTIROCHI ROSSIYADA
G'OLIB BO'LDI
————————————
ЁШ ИХТИРОЧИ РОССИЯДА
ҒОЛИБ БЎЛДИ
—————————————-
Muxbir: Dilnoza ATOYEVA🎤

@talimda
​​МАКТАБГА КЕЛГАН КОМИССИЯГА ТУШЛИК ТАШКИЛЛАШ ҲАМ КОРРУПЦИЯ ҲИСОБЛАНАДИ

Одатда мактабларга комиссия келса, ёки ўша мактабда семинар, тадбир ўтказилса, мактабда катта дасурхон ёзилади. Албатта, бу ҳаражатлар учун сарфланган пулларни ўқитувчилар тўлайди.

Ундан ташқари мактабларни текширишга келадиган комиссия аъзоларини жойлардан олиб келиш, кутиб олиш, тушлик қилмоқчи бўлса, тушлик ҳаҳаражатларини қоплаш, айрим ҳолларда текширувчиларнининг шахсий машинаси бўлмаса уларни келган манзилларига ташлаб қўйиш ҳам мактаб маъмуриятининг зиммасига юклатилади.

Шунингдек, айрим жойларда байрамлар арафасида мактаб маъмурияти томонидан ҳудудий халқ таълими бўлими ходимлари (мудир, унинг ўринбосарлари, методист ва бошқалар)га тантановор равишда совғалар улашиш ҳам одат тусига кириб қолган десак муболаға бўлмаса керак.

Японияда эса ҳаммаси бошқача. Япония қонунчилигига кўра, давлат амалдорлари ўзлари назорат қиладиган компаниялар вакилларидан совға олишлари тақиқланган экан. Совға олиш тугул бирга тушлик қилиб, тушлик пулини амалдорнинг ўзи тўламаса, ҳатто ўша амалдор ишдан олинар экан.

Kun.uz нашрининг берган хабарига кўра, кеча Японияда вазир ўринбосари йирик компания вакиллари унинг тушлиги учун пул тўлашгани сабабли ишдан бўшатилган.

Хабарда айтилишича, Ясухико Таниваки деган амалдор вазир ўринбосари бўла туриб, йирик коммуникация компанияси вакиллари билан 2 йил ичида 3 марта бирга овқатланган. Ҳар сафар овқатланиш пулини компания вакиллари тўлаган. Шундан сўнг вазир ўринбосари ишдан олинган.

Агар бизда Япониянинг шунга ўхшаш қонунлари қабул қилинса, жуда кўп амалдорлар ишдан кетиб қолса керак.

@talimda
​​🌐 IT mutahassislar uchun vakansiyalar

Hozirgi kunda talabi yuqori bo‘lgan kasblardan biri IT mutahassisligidir. IT mutahassislar mehnat bozorida yuqori baholanib, eng ko‘p maosh topadigan kasblar qatoriga kiradi.

Bugungi kunda yurtimizda keng ko‘lamli AKT va raqamli islohotlar Malaga oshiril moqda. Bu borada yuqori vazifalarni va yirik loyihalarni amalga oshirila oladigan malakali IT mutahassislarga bo‘lgan talab tobor oshib kelmoqda.

Shundan kelib chiqib “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” Davlat muassasasi quyidagi mutahassisliklar bo‘yicha ishga taklif qiladi:

Tahlilchi (elektron davlat xizmatlari bo‘yicha)
Vazifalar:

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portal (YaIDXP) kontentini monitoring qilish;
YaIDXP kontentini o‘z vaqtida yangilash, uni to‘ldirib borishni nazorat qilish;
YaIDXP elektron davlat xizmatlarini sinovdan o‘tkazish va tasdiqlash;
YaIDXP interfeysi va ishlashini hamda uning texnik imkoniyatlarini yahshilash bo‘yicha takliflar tayyorlash;
Statistic ma’lumotlarini aniqlash va elektron davlat xizmatlari to‘g‘risida hisobotlarni tayyorlash;
elektron davlat xizmatlari bo‘yicha yangiliklarni o‘zbek, rus va ingliz tillarida tayyorlash va yozish;
YaIDXPni targ‘ib qilish va ommalashtirish uchun PR-mutahassis bilan ishlash;
Telegram bot orqali YaIDXP foydalanuvchilari bilan qayta aloqani qo‘llab-quvvatlash;
YaIDXPda elektron davlat xizmatlarini joriy etishda texnik xodimlar, ishlab chiqaruvchilar bilan ishlash, shuningdek uni takomillashtirish.


2. Tahlilchi (BPR)

Vazifalar:

davlat xizmatlarining biznes jarayonlarini aniqlash va ularni optimallashtirish bo‘yicha takliflar tayyorlash;
tadbirkorlik subyektlari va aholiga davlat xizmatlarini ko‘rsatishga oid normative-huquqiy hujjatlarini tahlil qillish va qayta ishlash;
avtomatlashtiriladigan jarayonlarni aniqlash nuqtai nazaridan davlat xizmatlarini ko'rsatish bo'yicha maʼmuriy reglament loyihalarini o'rganish;
xorijiy tajribani o'rganish va elektron davlat xizmatlarini ko'rsatish bo'yicha takliflar tayyorlash;
elektron hukumat sohasidagi loyihalarni amalga oshirishda davlat idoralari bilan ishlash.

Taklif qiladigan ish shartlari bilan tanishish va batafsil ma’lumotga ega bo‘lish uchun quyidagi havola orqali o‘ting: https://e-gov.uz/pages/vacancy

Manba: https://mitc.uz/

@talimda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўқувчиларим мендан кўп пул топади» — ёш ўқитувчи ҳикояси

Мактаб ўқувчилари орасида ўқитувчининг моддий ҳолатига, машинаси бор-йўқлигига қараб муомала қиладиганлари ҳам бор. Университетга ўқишга кириш ниятидаги йигитлар учун педагогика йўналишлари – охирги танлов, дейди Тошкент туманидаги мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Сарбоз Сафаров.

Xpress.uz ёшларнинг ўй-фикрларини оммага тақдим этиш учун янги лойиҳани йўлга қўйди. Лойиҳанинг илк қаҳрамони – ТДШУнинг магистратура талабаси Сарбоз Сафаров.

@talimda
14-mart (yakshanba) Prezident maktabiga sinov repetitsion testi

☘️ANGIREN SHAHAR TOSHKENT VILOYATI

📍Manzil: Angiren shahar 6-maktab
Mo'ljal: Angiren shahar, 5/4 dahasi
Ro'yxatdan o'tish:
📩 @Prmaktab_Angiren
☎️ +998936296451

📢 Ro'yxatdan o'tishning oxirgi muddati: 13-mart 20:00
Test boshlanish vaqti 14-mart 9:00

@talimda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан имом-хатиблар иштирокида тайёрланган "Фарзандларимиз келажагига бефарқ бўлмайлик, улар таҳсил олаётган мактабларни биргаликда обод қилайлик!" номли тарғибот ролиги.

Ушбу тарғибот ролиги давлат ва нодавлат телеканаллари орқали намойиш этилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларга спорт анжомларида ёрдам берадиган федерациялар билан ҳамкорликка тайёрмиз

Дам олиш куни бўлишига қарамай, 8 март куни Халқаро текбол федерацияси ва Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик меморандумини имзоладик. Унга кўра, дунёда оммалашаётган янги спорт турини мактабларимизга кенгроқ жорий этиш учун, ушбу федерация томонидан хомийлик асосида спорт анжомларининг мактабларимизга тарқатилиши, тренерларни ўқитиш ва мактаблараро мусобақалар ташкил этилишига қаратилган кенг қамровли дастур ишлаб чиқариш назарда тутилмоқда.

Ўқувчиларни спортга қизиқтириш бўйича мактаблардаги энг катта муаммолардан бири бу спорт анжомларининг етишмаслигидир. Шу сабабли ушбу федерациядан ўрнак олиб, ўз спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш ниятида бўлган бошқа федерациялар билан ҳам ҳамкорликка тайёрмиз.

PS. Бу спорт тури турли хил спорт турларига қизиқувчи ёшларга қанчалик имкониятлар очиб беришини ушбу видеоролик орқали томоша қилса бўлади.
#Teqball #Sport #Maktablarga_yordam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция — у қонунчилик етарли даражада мукаммал ишлаб чиқилмаган, тартиб-таомиллар шаффоф бўлмаган жойда илдиз отади.

Бу каби коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш учун нималар қилиш лозим?

1.
Мустақил жамоатчилик назоратини ўрнатиш, давлат органлари ва алоҳида давлат хизматчиларининг шахсий масъулиятини ошириш;

2.
Манфаатлар тўқнашуви, ноқонуний ҳомийлик ҳолатларини аниқлаш ва жавобгарликка тортиш;

3
. Мансабдор шахслар, тадбиркорлар ва фуқароларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига имкон берувчи қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этиш лозим.

Мазкур видеоролик Конрад Аденауэр фондининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси кўмагида тайёрланди.

anticorruption.uz

@talimda
Forwarded from Pedkadr.tdi.uz (Safarali Xamrayev)
Тошкент в фанлар т.pdf
81.7 KB
⚡️⚡️⚡️ Тошкент вилояти педагог кадрлари учун малака (тест) синовлари ўтказиш кунлари белгиланди.

❗️2021 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси
режасига кўра Март ойидаТаълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака (тест) синовлари ўтказилиши белгиланган;

📆 📌Тошкент вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган Олий ва биринчи малака тоифали ҳамда ушбу малака тоифаларига талабгор педагоглар учун ўқув фани бўйича малака (тест) синовлари иловада келтирилган жадвал асосида жорий йилнинг 16-31 март кунлари Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг биносида (
Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21 уй) ўтказилишини маълум қиламиз.

📌 Аттестацияга жалб қилинган педагоглар белгиланган муддатларда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан иштирок этишлари керак (талаб қилинади)!

💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

👉
https://t.iss.one/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot👈
Халқ таълими вазирлиги жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Япониянинг Киото шаҳрида бўлиб ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотик моддалар истеъмолини олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича 14-конгрессида масофадан туриб ўз маърузаси билан (инглиз тилида) иштирок этди.

Вазир ўз нутқида вазирлик томонидан БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган ишларнинг аҳамияти ва қўлга киритилган натижалар тўғрисида конгресс иштирокчиларига батафсил маълумот берди.

Хусусан, 2015 йилда қабул қилинган Доха декларацияси доирасида амалга оширилган ишларнинг республикамиз халқ таълими тизимидаги имплементацияси масаласига алоҳида эътибор қаратди. Мисол сифатида «Зорблар» мультсериалининг Ўзбекистон таълим тизимида янгидан жорий этилган «Тарбия» фани дарсликларига киритилганлиги алоҳида қайд этилди.

Ўз нутқининг сўнггида вазир БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал хонимга кўп йиллик самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, алоқаларни янада ривожлантириш бўйича таклиф билдирди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг нутқи конгресс иштирокчиларида катта қизиқиш билан кутиб олинди. Хусусан, конгресс ишида раислик қилган БМТнинг масъул ходими Жон Брандолино Ўзбекистонда мазкур йўналишда амалга оширилган ишларга юксак баҳо берди.

Мазкур конгресс ҳақида тўлиқ ахборотни ушбу ҳаволадан олишингиз мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram