Surxonmuslim.uz
4.86K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#maqola @surxonmuslimuz
🔻Барака нима ўзи?🔻

Барака ўзи нима? Барака сўзи арабчадан таржима қилинганда “Аллоҳнинг марҳамати, инояти ва ҳадяси”, деган маъноларини англатади.

Зеро, саҳар туришда ҳам барака бор. Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди: “Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай, насли қирилиб кетмайди? Аксинча, кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан эса иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби кўп бўлиб кетмайди?”

Мавлоно жавоб бердилар: “Тонгги вақт энг барокотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доимо уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, шу вақтда ухлаб қолиб ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг барокотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу барокотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз саҳарлари бедор бўлинг”.

Айрим инсонларнинг ҳозирги барака билан ишлари бўлмай қолди. Гўё барака кераксиз нарсага айланиб қолди. Масалан вақт баракасини олсак. Охирзамон аломатларидан яна бири йиллар ойлар каби, ойлар ҳафталар каби, ҳафталар кунлар каби қисқа бўлиб қолади, дейилади.

Минг шукрки, ҳозирги вақтда неъматларга кўмилган ҳолда ҳаёт кечирмоқдамиз. Бирор манзилни кўзласак, автомобиллар шай, бир зумда етиб борамиз ёки бирор узоқроқ шаҳарни ирода қилсак, остимизда тайёралар, янада тезроқ етиб борамиз. Буларданда тезроқ дастёримиз бўлмиш телефонларимиз бор – қанча олис бўлмасин, муаммоларимиз бир зумда ҳал бўлади.

Қарангки ҳожатларимиз нақадар зудлик билан амалга ошишига қарамай, кўпгина юмушларимизга улгурмай қоляпмиз. Ким билан сўзлашманг, ҳамма шу ҳасрат – нимадир юмуши қолиб кетаётганидан арзланади. Нега шундай? Чунки, вақтимизда барака йўқ. Аввалгиларга назар солсак, бу шароитлар бўлмаган, лекин вақтларидан биздан кўра унумлироқ фойдаланишган.

Шундай бўлгач, Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари айтганларидек, ризқимиз кенг бўлишини хоҳласак вақт қадрига етайлик.

Олимжон Исоқов
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

🌐«surxonmuslim.uz»

♻️ Дўстларингизга ҳам илининг!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
#maqola @surxonmuslimuz
🔻СИЛАИ РАҲМ🔻
(Ё худ яқин хеш-таборлар билан доим алоқада бўлиш ҳикмати)

Ушбу мақолани ёзишимизда Ислом дини ва ҳикматларидан умуман бехабар бўлган Сардиния оролида яшовчи халқларнинг билмаган ҳолда муборак бир ҳадисга амал қилиб узоқ умр кўришлари сабаб бўлди. Авваланбор билмоқ лозимки, муқаддас Ислом динида буюрилган барча амаллар инсоннинг фойдаси учун ва ман қилинган яъни тақиқлаган ишларнинг барчаси эса инсоннинг зарарида бўлгани учундир. Қуйида бир Ҳадиси шарифнинг ҳикмти ва мазкур ҳадиснинг замонавий илмлар асосида бир ярим минг йилдан кейин ўз исботини топган воқиий ҳикояни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.
Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) айтбибдурлар:
"Ҳар ким ризқ-рўзи кенг бўлиши ва умри узун бўлишини истаса, бас, албатта, силаи раҳм қилсин!" Силаи раҳм, яъни қариидош-уруғлардан хабар олиш ва уларга муҳаббат қилиш кишининг узоқ умр кўришига боис бўлади.
Байт:
Силаи раҳм умрни узоқ қилур,
Аллоҳ ризоси ҳам ушандан келур.
Шунингдек, Ота-Онага ва барчага яхшилик қилмоқ, қўшнилар билан доим яхши муносабатда бўлиш, муҳтожларга эҳсон қилиш, кишиларга ранж-озор етказмаслик, қарияларни қадрлаш, ҳурматлаш, салом бермоқ, олимлардан, улуғ ёшли художўй, орифлару обидлар, ота-она, устозу пирлардан дуо олмоқ ҳам умрнинг узун бўлиши, ризқ рўзнинг кенг бўлиши, бало ва қазонинг қайтиши ва барча ишларнинг ривож топишига асосий омил эканлиги ҳақида муборак ҳадиси шарифларда ворид бўлган..
Яхшилардаи дуо сўранг ҳар қачон,
Сизга умр берур Раббим бегумон.
Тонгда уйқудан турмоқ, комил таҳорат олмоқ, таъзим ва таъдили аркон билан намоз ўқимоқ ва одоб билан Қуръон ўқимоқ умрнинг узун ва баракали бўлишига боис бўлади.
Ҳар ким эрта туриб олса таҳорат,
Тонгда турмокликни айласа одат,
Бул бари умрни айлагай узоқ,
Дарду иллатларни кетказур мутлоқ.
Инсон ўз саломатлигини сақламоғи, яъни пафсини хатарли — ҳалокат келтирадиган ишлардан, иссиқ-совуқдан, сув-оловдан, зиёнли ва ёқимсиз таом ва шароблардан, беҳуда андиша ва хаёллардан, турли беморликлардан, эҳтиёт қилиб асрамоғи гўзал ҳаёт кечириб, узоқ умр кўришига сабаб бўлиши ҳам муқаддас Ислом дини мўътабар манбаларига ворид бўлган. Қуйида бугунги дунявий ва ғайри исломий олимларни мазкур диний тавсиялар бўйича тадқиқотларини исбот ва ибрат учун эътиборингиза ҳавола этамиз.
Манбаларда келтиришича Американинг Сардиния оролида яшовчи 100 (юз)ёшлилар Шимолий Америкадагиларга қараганда 10 (ўн) марта кўпроқ экан. Олимлар бунинг сабаби ҳаётга ижобий муносабатда бўлиш ҳам ,Ўртаер денгизи парҳезида ҳам эмаслигини аниқладилар. Ривожланган мамлакатларда аёллар эркакларга қараганда ўртача олганда 6-8 йил узоқроқ умр кўрар экан. Аммо аёллар ва эркаклар бир хил ва узоқ умр кўрадиган бирдан-бир жой бу Сардиния ороли ҳисбланар экан.
Америкалик олим Саюзан Пинкер бу камдан-кам учрайдиган ҳодисага қизиқиб тадқиқот олиб боришга қарор қилди. У кўплаб узоқ умр кўраётганлар билан сўҳбатлашди ва охирида муносабат ва овқатланишнинг узоқ умр кўришга таъсири йўқ деган хулосага келди ва унинг сабабини мулоқот қилишда топди. Зеро Сардинияда одамлар бутун ҳаёти давомида ҳар доим қариндошлари , дўстлари, қўшнилари қуршовида бўлишиб ҳеч қачон ёлғиз яшамас эканлар. Улар бошқа жойларда яшовчилардан шуниси билан фарқ қилар эканлар.
Шунингдек руҳшунос Жулианна Холт-Ланстед минглаб қари кишилар ҳаётини ўрганиш билан узоқ умр кўриш борасида кўплаб тадқиқотлар ўтказди. Уларнинг ҳаётий ҳолатлари: овқатланиш, жисмоний фаоллик, оилавий аҳволи, тиббий кўрикларнинг тезлиги, зарарли одатларини ҳамма томондан ўрганиб чиқди ва етти йилдан кейин у узоқ умр кўришнинг асосий сабабини қуйидаги икки омил: яқин муносабатлар ва ижтимоий интеграция таъсирида эканлиги хулосага келди.
Яқин кишиларга, зарур бўлганда сиз ундан бемалол қарз сўрай оладиган, оғир ва мусибат ҳолатларда ёнингизда турадиган, бемор бўлсангиз ҳолингиздан хабар оладиган кишилар киради ва сизнинг ёнингизда айнан шундай одамларнинг бўлиши узоқ ва баракали умр кўришингизга сабаб бўлади.