Surxonmuslim.uz
4.58K subscribers
8.89K photos
2.73K videos
27 files
8.29K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#МАҚОЛА

РИЗҚИМИЗ СЕНИНГ ЗИММАНГДА.

Асмаий айтади:”Калб қабиласига бордим.У ерда бир неча йиллардан бери қурғоқчилик ҳукум сурар,чорва хайвонлари қирилиб кетган,осмондан бир томчи ҳам ёмғир ёғмай, экин ўсмай қўйган эди.Осмонга қараб турсам,қибла томондан қалин қора булут кўтарилиб ернинг устини қоплаб олар,маҳалла аҳолиси тепаликларга чиқиб,сюнганидан бор овози билан такбир айтиб бақирар,аммо Аллоҳ таоло булутни бошқа томонга буриб юборди.Бу ҳолат бир неча бор такрорланди.Шунда уларнинг ичидан бир кампир чиқиб,бир баландроқ жойга чиқиб,бор овози билан:”Эй Аршнинг эгаси,хоҳлаганингни қил.Ризқимиз Сенинг зиммангда!”деб нидо қилди.Кампир ўша тепаликдан тушмасдан осмонни қалин булут қоплаб, жала қуйиб юборди.Ёмғир шундай кўп ёғдики,одамлар сувга ғарқ бўлишига сал қолди.

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ МАТБУОТ КОТИБИ
ФАХРИДДИН ЧОРИЕВ.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Яширин садақа.

Ҳазрати Алининг набираси Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин одамлар таниб қолмаслиги учун тунда қиёфасини ўзгартириб,амакиваччасининг уйига кели,кетар эди.Амакиваччаси эса ҳар доим:”Али ибн Ҳусайн менга силаи раҳм қилмайди,Аллоҳ уни яхшилик билан мукофатламасин“,дер эди.Али буни эшитар,аммо сабр қилиб,садақа қилаётган киши ўзи эканини унга билдирмасди.
Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин вафот этгач,амакиваччасининг уйига узоқ йиллар давомида келиб турган садақа тўхтаб қолди.Шунда амакиваччаси ўша одам кимлигини билди.Унинг қабрига бориб,узоқ йиғлади.

Сурхондарё вилояти вакиллиги сайт юритувчиси Самадов Фурқатжон


https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#ХУШХАБАР: Диний идорада “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими очилди!

Аллоҳга шукрки, юртимиз аҳолисининг диний-маърифий эҳтиёжларини қондириш йўлида бир қатор хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Мана шундай ишларнинг узвий давоми сифатида Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими очилди.

🕌 Ушбу бўлим
Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари, илмий мактаблар, тадқиқот марказлари, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида фаолият юритаётган “Қуръони карим ва тажвид” курсларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, бошқариш ва ривожлантириш каби ишлар билан шуғулланади.

Шунингдек, “Қуръони карим ва тажвид” курслари устозларини тайёрлаш, мавжудларини суҳбатдан ўтказиш, уларнинг маҳоратларини тизимли ошириб бориш ва Қуръон таълимини ўргатишдаги энг илғор услубларни қўллашда амалий кўмак беради.

Муҳтарам Президентимизнинг “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу – муваффақият бўлади. Элимизга нур келади!”, деган эдилар.

Мана шу юксак эътироф сабаб юртимизда Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш борасида жуда кенг кўламда ишлар амалга оширилди. Айниқса, Қорилар мусобақалари ўтказилиши, Мусҳафи Шариф чоп этилиши, Қуръон ва тажвид курслари фаолияти кенгайиши ва қироат илмлари кенг тадқиқ этилиши, хусусан, мазкур янги бўлим ташкил этилиши фикримизни янада қўллаб-қувватлайди.

Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш ҳақида Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифларида: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими фаолиятини муваффақиятли қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
10 АВГУСТДАН ЯНГИ ҲИЖРИЙ 1443 ЙИЛ БОШЛАНАДИ

2021 йил 10 август куни ҳижрий-қамарий ҳисобдаги янги йил – 1443 йил кириб келади ва унинг илк ойи муҳаррамнинг биринчи санаси бошланади. Одатда ушбу муносабат билан мусулмонлар бир-бирларини табриклашади.

Луғатда “муҳаррам” сўзи ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Демак, Муҳаррам ҳурматли ой экан.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг” (Тавба сураси, 36-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятни шарҳлаб: “Бу тўрт ой – Зул қаъда, Зул ҳижжа, Муҳаррам ва Ражабдир...” деганлар (Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти)...

https://t.iss.one/surxonmuslimuz

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МАҚОЛА

ИККИ ДУНЁ САОДАТИ.

«Эй Одам фарзанди! Менга бўлган қалбингдаги муҳаббат сенинг дунёга бўлган майлинг миқдоридадир. Албатта Мен Ўзимга бўлган муҳаббат билан дунё муҳаббатини ҳеч қачон бир қалбда жамламайман.Эй Одам фарзанди! Тақво қил, Мени танийсан. Оч юр, Мени кўрасан. Ибодатимга берил, Менга етасан. Амалингни риёдан халос эт, муҳаббатим сенга либос бўлажак. Зик-римга вақт ажрат, фаришталар ҳузурида сени эслайман.
Эй Одам фарзанди! Қалбингда Аллоҳдан ўзгаси бўлатуриб, Аллоҳдан ўзгасидан умид қилатуриб, Аллоҳдан ўзгасидан қўрқатуриб, яна қачонгача (дилда эмас, фақат тилда) «Аллоҳ олий», дейсан?! Агар ҳақни таниганингда Аллоҳдан ўзгаси сени машғул қилолмас, Аллоҳдан ўзгасидан қўрқмас, Аллоҳнинг зикридан тилингни тўхтатмас эдинг. Тавба қилган ҳолда гуноҳда давом этиш ёлғончиларнинг тавбасидир.
Эй Одам фарзанди! Агар қашшоқликдан қўрққанинг каби дўзахдан қўрққанингда эди, кутилмаган жойдан (ризқ бериб), сени бой қилиб қўйган бўлардим.
Эй Одам фарзанди! Агар дунёга қизиққанингдек жаннатга рағбат қилганингда эди, иккала диёрда (дунё ва охиратда) ҳам сени саодатманд этар эдим. Бир-бирларингизни эслагандек, зикр қилгандек Мени ҳам зикр қилганларингизда эди, фаришталар эртаю кеч сизларга салом йўллаган бўларди. Агар дунёни яхши кўрганингиздек ибодатимга муҳаббат қўйганингизда эди,сизларни ҳам пайғамбарларга кўрсатилган ҳурмат билан ҳурматлаган бўлардим. Бас,қалбингизни дунё муҳаббати билан тўлдирманг, чунки дунёнинг заволи яқиндир».
Қирқ ҳадиси қудсий. Имом Ғаззолий.

Ангор тумани бош имом хатиб Э. Гулмуродов
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ - ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИГА ТАҲДИД.


Юртимиз азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаб келган ўлка. Аждодларимиз доимо бошқа дин вакилларига ҳурмат билан муносабатда, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилиб келганлар.
Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 94% дан зиёди ислом динига эътиқод қилади. 3,5% га яқини эса православ динига мансуб бўлиб, қолганларини бошқа конфессия вакиллари ташкил этади. Ушбу диний ташкилотларнинг эмин-эркин фаолият олиб бораётгани юртимизда ҳукм сураётган диний бағрикенгликнинг амалий ифодасидир.
Маълумки, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда. Мазкур ҳудудларда дин ниқоби остида очиқдан-очиқ зўравонлик, бузғунчилик, инсонийликка зид, ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди.
Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “ҳужралар” ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда. Террористик ташкилотлар, айниқса, интернет тармоғида гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақида тарғибот-ташвиқот олиб бораётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок этиш даъвосида Яқин Шарқ мамлакатлари ҳудудига бориб, ушбу гуруҳлар сафига қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Яна эътибор бериш лозим бўлган бир ҳолат, экстремистлар ўзларига эргашмаган барча мусулмонларни “кофир”га чиқариб, эркакларни қатл қилиб, аёллар ва болаларни эса қул сифатида сотиш каби қабиҳ ишларга қўл ураяптилар.
- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: “Набий (с.а.в.) дедилар: “Аллоҳ деди: “Уч (киши) борки, қиёмат куни мен уларга хусуматчиман: Менинг номим билан (аҳд) бериб, кейин хиёнат қилган киши; ҳур одамни сотиб, пулини еган киши; ишчи ёллаб, ундан (ишни) тўла талаб қилиб олиб, ҳақини бермаган киши”. Гўёки “ҳижрат” савобини оламиз, деб даъво қилаётган баъзи адашган ёшлар юқоридаги каби одамфурушлардан ўрнак олмоқчими?! Қуръони Каримда айнан шундай ҳолатлар ҳақида “Зулм (ноҳақлик) қилганларга суянмангиз, токи сизларга (дўзахдан) олов етмасин!” (“Ҳуд” сураси, 113-оят) дейилган. Ҳозир бутун дунё уламолари террорчи гуруҳларнинг исломга умуман алоқаси йўқ экани ҳақида фатво бермокдалар.....

Акбар домла Шукуров
Музработ тумани “Дўстмуҳаммад бобо”
жоме масжиди имом ноиби

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ

🔸БУГУН, 2021 йил 10 август,
сешанба куни соат 20:15 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатлари тақдим этилади.

Ислом уммати қадимдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганишга катта аҳамият бериб келган.

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумонинг ўғли Зайнул Обидин роҳматуллоҳи алайҳ: “Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари Қуръоннинг сураси ўргатилгани каби ўргатилар эди”, деган.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг набираси Исмоил ибн Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Отам бизга сийратни ўргатар ва “Ўғлим, бу (илм) ота-боболарингизнинг шарафидир, уни эсдан чиқарманглар”, дер эдилар».

Имом Зуҳрий:
“Сийрат илмида дунё ва охират илми бор”, деган. (Ибн Касир, Ибн Асокир ва Хатиб Бағдодийлар ривояти)

Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Instagram: muslimuzportali

@muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИЛМ АҲЛИНИНГ ФАЗЛИ ВА УЛАРНИ СЎКИБ БЎЛМАСЛИГИ ҲАҚИДА


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА

ҚЎШНИГА ОЗОР БЕРИШ КАТТА ГУНОҲ

Маълумки, қўшниларга яхшилик қилиш жамиятдаги инсоний алоқаларни мустаҳкамлашга, жамиятни кучли, қудратли қилишга хизмат этади.
Кўшнига яхшилик қилиш ҳақидаги исломий таълимотлар ҳам дунёда мисли йўқ таълимотдир. Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади
«Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар» («Нисо» сураси, 36-оят).
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло бир неча тоифа одамларга яхшилик қилишга амр қилиб қушниларни ҳам назарда тутмоқда:
Бугунги кунда халқимиз орасида шундай иллат борки бу иллат туфайли орамиздан барака кутарилиб кетади шундай иллатлардан бири бу қуни-қушнилар ўртасида келишмовчилик, бир-бирларига адоват қилиш, бир-бирлари билан ёмон муносабатда бўлишдир кушнилар хауларини поймол килиш. Бу борда муқаддас ислом динимизда нималар дейилган? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дедилар: «Аллоҳга қасамки, мўмин эмас. Аллоҳга қасамки, мўмин эмас. Аллоҳга қасамки, мўмин эмас», дедилар.
«Ким, ё Расулуллоҳ?» деб сўрашди. «Ёмонлигидан қўшниси хотиржам бўлмаган кимса», дея жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ).
Бошқа бир ҳадисда Имом Муслим ривоят қилгади: «Ёмонлигидан қўшниси эмин бўлмаган кимса жаннатга кирмайди», дейилган. Мана азизлар қуни қушнилар билан қандай муносабатда бўлишга чорлаябди. Нафақат қушнилар ҳаттоки қушни бошқа дин вакиллари бўлса ҳам улар билан яхши муносабатга чорлайди динимизда.
Ибн Умарнинг яҳудий қўшниси бор эди. Қа жонлиқ сўйсалар: «Яҳудий қўшнимизга ундан беринглар», дер эдилар.
Абу Яҳёдан ривоят қилинади: Мен Абу Ҳурайрадан қуйидаги ҳадисни эшитганман:
Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссаломга:
Эй Расулаллоҳ, фалончи аёл кечалари (таҳажжуд) намозини ўқийди, кундузлари (нафл) рўзалар тутади, лекин тилида заҳар бор. Ўша (тили) билан қўшниларига озор беради. У тили аччиқ аёл,
дейишди. Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
У аёлда яхшилик йўқ, у дўзахдадир, – дедилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан яна сўрашди:
Эй Расулаллоҳ, фалончи аёл эса фарз намозларининг ўзини ўқийди, рамазон рўзасининг ўзини тутади (яъни ортиқча, нафл ибодатлар қилмайди). Одамларга пишлоқ ва сузмалар эҳсон қилади. Унинг шундан бошқа айтарлик амали йўқ. Лекин у ҳеч кимга азият бермайди. Шунда Набий алайҳиссалом:
Ана шу аёл жаннатдадир, – дедилар.
Ушбу ҳадисдан мавзумизга доир қуйидаги сабоқларни олиши мумкин.

Бугунги кунда қушнилар ўртасида келишмовчилик оқибатида ўзаро бир-бирлари билан уришиб баъзи ҳолатларда жиноятлар ҳам содир этилаябди. Бу ҳолат бизлар учун хайрият эмас, балки мусибатдир шунинг учун қушниларар ўртасида арзимаган келишмовчиликлар билан бир-бирларининг устидан шикоят қилиб, ёки орқаларидан ғийбат қилиб юришлик мусурмон одамга ёт бўлиш керак?
Қўшниларга азият етказиш солих амалларни бекор бўлишига сабаб бўлади.
Қўшниларига озор етказувчи кишида яхшилик йўқ.
Ҳеч кимга нисбатан дилозорлик қилмаган ҳолда амалнинг ўртамиёна бўлиши қўшниларга озор етказган ҳолда нафл ибодатларни кўпайтиришдан афзалроқдир.
Қўшниларига яхшилик килинг азизлар!


Шўрчи туман бош имом-хатиби А. Ҳабибуллаев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА

ҚАРИНДОШЛИК РИШТАСИНИ УЗМАНГ

Муқаддас Ислом дини инсонларни фақат Аллоҳга ибодат қилиши ва унга ширк келтирмасликка чақириш билан бирга инсонлар ўртасидаги муомалаларни ва силаи раҳм қилишга ҳам чорлайди. Силаи раҳм- қариндошлик риштасини боғлаш бўлиб, у инсоний муомалаларнинг энг яхшисидир.Унинг акси эса, яъни қариндошлар билан алоқани узиш эса энг оғир гуноҳлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Динимизда ака-укалар, опа-сингиллар, қариндош уруғларнинг ўзаро борди-келдилари, самимий муносабатлари силаи раҳм дейилади. Бу ҳақида Қуръони Каримнинг кўплаб оятларида таъкидланган.
Аллоҳ таоло Исро сурасининг 26-оятида шундай деб марҳамат қилган:
“Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма”.
Нисо сурасининг 1-оятида бундай деб марҳамат қилган:
“Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари) дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчи зотдир”.
Бақара сурасининг 83-оятида шундай баён этган:
“Бани Исорилдан Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга яхшилик қиласиз, одамларга яхши гаплар айтинг, намозни қоим қилинг, закот беринг, деб аҳду паймон олганимизни эсланг. Сўнгра озгинангиздан бошқангиз юз ўгириб, ортга қараб кетдингиз”.
Аллоҳ таоло булардан бошқа яна кўплаб оятларда биз бандаларини қариндошларимиз билан алоқаларимизни мустаҳкамлашга буюрган.
Кўплаб ҳадиси шарифларда ҳам силаи раҳмнинг муҳимлиги, фазилати, натижалари баён этилган.
Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий алайҳиссалом Мадинага келиб, илк хутбаларининг бирида: «Эй, инсонлар! Саломни орангизда ёйинглар, таом улашинглар, силаи раҳм қилинглар ва инсонлар ухлаётган вақтда кечаси бедор бўлиб намоз ўқинглар ана шунда жаннатга саломат кирасизлар», дея марҳамат қилганлар (Бухорий ривояти).
Силаи раҳм қилиш кишининг умри узун, ризқи баракали бўлишига сабаб бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин» (Бухорий ва Термизий ривояти).
Ёлғиз келдик - ёлғиз кетамиз, аммо ёлғиз яшай олмаймиз. Инсон зоти борки, бошқа одамлар билан, айниқса қариндош-уруғлар билан ўзаро муносабат ўрнатишга, биргаликда яшашга муҳтож. Ҳаёт бирдай давом этавермайди, инсонлар бир-бирига яхши-ёмон кунларда шерик ва суянч бўлади.
Муқаддас динимизда қариндошларни зиёрат қилиб туриш, уларга меҳр шафқат кўрсатиш, қариндош-уруғчилик вазифаларини адо қилиш фарз ҳисобланади. Ҳатто ҳадиси шарифларда: “Қариндошлик алоқасини узиб қўйган одам жаннатга кирмайди”, деб таъкидланган.

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Даврий_нашрларда: ИЖОЗАНИНГ ТАЪРИФИ, ШАРЪИЙ АСОСЛАРИ ВА АҲАМИЯТИ

Қуръони карим таълимида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга боғланадиган санад билан ижоза беришнинг ушбу қоидалари Маккаи мукаррамада 1439 ҳ.с. ражаб ойининг 2-санаси (2018 й. 19 март)даги мажлис раиси ва Ислом олами Уюшмаси бош котиби доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим раислигида ўтган халқаро қироат шайхлари кенгаши аъзоларининг 2-сонли йиғилишида ишлаб чиқилди.

Қуръон қироатини таълим бериш жараёнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга боғланадиган санад билан ижоза беришнинг асосий меъёрлари бор.

Қуръоний ижоза Қуръони каримни авлоддан-авлодга оғизма-оғиз етказиш амалиётидир. Бунда ижоза берувчи ижоза олувчининг бир ривоят ёки ижоза бераётган бир нечта ривоятларда тиловати тўғри ва хатосиз эканига гувоҳликка ўтиб, Қуръони каримни ўқиши ва бошқаларга ўргатишга изн беради.

Ижоза шаръий асосга эга бўлиб, бунга Парвардигорнинг ушбу сўзи далил: “Албатта, сенга бу Қуръон ўта ҳикматли ва ўта илмли Зот томонидан берилур” (Намл сураси, 6-оят). Оятдаги “талаққий” икки зотнинг бири биридан ниманидир олишини ифодалайдиган сўздир. Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ таолодан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломдан, саҳобалар розийаллоҳу анҳум Набий алайҳиссаломдан талаққий этишган.

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ”ида “Қуръон фазилатлари” бобида Масруқдан ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Амр Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳуни зикр қилиб: “Мен уни яхши кўраман. Набий алайҳиссаломнинг: “Қуръонни тўрт кишидан олинг – Абдуллоҳ ибн Масъуд, Солим мавло Абу Ҳузайфа, Муоз ибн Жабал ва Убай ибн Каъб”, деганларини эшитганман”, деган».

Ушбу ҳадисдан Қуръон қироатини пухта, муқриларнинг оғзидан талаққий қилиш; пухта, моҳир қориларни алоҳида яхши кўриш келиб чиқади. Чунки улар Аллоҳ таолонинг Китобини ёдлаган, уни пухталаш, ўқиш, таълим беришдаги омонатдорлигида улуғ, мукаррам фаришталар каби эканлари маълум бўлади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МУНОСАБАТ
АЛЛОҲ БЕРГАН СИНОВЛАРГА САБР ҚИЛАЙЛИК

ТЕРМИЗ ТУМАНИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ Я. ОЧИЛОВ

https://t.iss.one/surxonmuslimuz

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МУНОСАБАТ СОВИТ-19ГА

АЛЛОҲНИНГ СИНОВЛАРИГА САБР ҚИЛАЙЛИК.

МУЗРАБОТ ТУМАНИ БОШ ИМОМ-ҲАТИБИ ҚОСИМОВ БОБОХОН

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
⚡️Тезкор хабар

ССВ: МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ БЎЙИЧА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикасида ҳам хорижий давлатлардаги сингари коронавирус инфекциясидан эмлаш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

2021 йил 13 августдан эътиборан:

📌масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатига эга бўлган тақдирда ушбу масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат бериш;

📌масжидларга жума намозини ўқиш учун коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) тўғрисидаги таклифлари Республика махсус комиссияси томонидан маъқулланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати. 👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА

Муҳаррам ойининг фазилати!

Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.
Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).
Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.
Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят килинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).
Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. Иллохим Мухаррам ойи барчамизга кутлуг келсин.


УМИ Сурхондарë вилояти вакилининг хотин- кизлар масалалари буйича ëрдамчиси

Хосият Касимова.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚЎШНИГА ОЗОР БЕРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз кўп қаватли уйларда турамиз. Фарзандларим каттаси олти, кичиги икки ёшда. Пастки қаватдаги қўшним болаларингиз дўппилаяпти, деб кўп шикоят қилади. Иложи борича фарзандларимни тинчлантириб туришга ҳаракат қиламан. Барибир болада, югуради, сакрайди уни устига ҳозир карантин кўчага чиқармаяпман. Шундай ҳолат қўшнига озор берганга ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Болаларни кундуз куни одатдаги ўйнашлари кечиримли бўлади. Лекин ҳамма одамлар ухлагандан кейин тунда бошқаларни безовта қилишса, бу қўшниларга озор беришдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАМОАТГА КЕЧИКИБ ҚЎШИЛГАН ПАЙТДА САНО ДУОСИНИ ЎҚИЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозини иккинчи учинчи ракатларига келиб кўшилган пайтда сано дуосини ўқиймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жамоат намозига кеч қолиб қўшилган киши агар имом жаҳрий қироат қилаётган пайтда қўшилса, санони ўқимасдан сукут қилиб туради. Имом намозни тугатиб салом бергандан сўнг имом билан бирга ўқий олмаган ракатларни ўқигани турганда санони ўқийди.

Агар имом махфий қироат қилаётган бўлса, такбири таҳримадан сўнг санони ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Етимни кафолатига олиш деганда нимани тушунишимиз керак?!
ВАКЦИНА ОЛИШНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?

759-CАВОЛ: Ҳозирги кунда ҳамма жойда вакцина олишга тарғибот кетмоқда. Динимиз бунга қандай муносабат билдиради? Вакцина олишнинг ҳукми қандай?

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar