Surxonmuslim.uz
4.57K subscribers
8.89K photos
2.73K videos
27 files
8.29K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#Насафийлар_юртига #Уламолар_ташрифи
🔸Китоб туманидаги "Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом билим юртида суҳбат
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Эҳтиёжманд оилалар зиёрат қилиниб, ҳадялар улашилмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Мавзу: Ислом — тинчлик ва эзгулик дини (2-қисм).
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Янги масжид кўздан кечирилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸АЁЛГА ЭЪТИБОР – МИЛЛАТГА ЭЪТИБОР
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Неъматларнинг зиёда бўлиши нимага боғлиқ?
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Илмли намозхонларга ҳадялар улашилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Кишилар қалбига шодлик киритилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@nasafziyo
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Э Ъ Л О Н !
Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари!

Аввал xабар берганимиздек, Миср Араб Республикасининг “Ал-Азҳар” мажмуаси тасарруфидаги таълим муассасаларига қабул қилиш фақатгина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (Кейинги ўринларда – Дин ишлари бўйича қўмита деб юритилади) йўлланмаси асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Батафсил: https://bit.ly/3CjZPqv

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф

⚡️Биз бу юртда, Алҳамдулиллаҳ, тинчликни, исломий адолатни кўрдик...

🎬АБДУЛВАҲҲОБ АБДУЛБОСИТ ПАЙҒОМИЙ - Афғонистон уламолар кенгаши аъзоси

👉ТЕЛЕГРАМ САҲИФАМИЗ
#МАҚОЛА
МАҚТОВГА ҒУРУРЛАНМА.

Бишр Ҳофий бир жамоанинг олдидан ўтиб қолди.Одамлар уни кўриб,”Бу одам кечаси билан уҳламайди,ҳар уч кунда бир марта ифторлик қилади”,дейишди.Бишр Ҳофий уларнинг бу мақтовларини эшитиб,йиғлаб юборди.Сабабини сўрашган эди:“Мен бирор кеча тўлиқ ухламай,бедор бўлиб чиққанимни,рўза тутсам, шу куни кечқурун ифторлик қилмаганимни эслаёлмайман.Лекин Аллоҳ таоло Ўз лутфу карами билан одамларнинг қалбига банда қилган амалдан ҳам кўпроқ амални жойлаб қўяр экан”,деб жавоб берди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти бош имом ҳатиб Устоз саййид Алиакбар Сайфиддинов

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мақола

Дуонинг одоблари нималар?

Жавоб:”Ат-тож ал-жомеъ лил-усул “китобининг ҳошиясида келтирилишича,дуонинг одоблари қуйдагилардир:
1.Қиблага юзланиш,чунки қибла томонларининг энг шарафлисидир.
2.Аллоҳга ҳамд,тасбеҳ ва сано билан бошлаш.
3.Бошида ва охирида Пайғамбаримизга {соллаллоҳу алайҳи ва салллам}саловат айтиш.
4.Дуода қулни кўтариш ва сўнгида у билан юзни сийпаш.
5.Талабда азмли,сўрашда доимий ва ижобатга комил ишончли бўлиш.
Умардан {розияллоҳу анҳу}ривоят қилинади. “Расулуллоҳ{соллаллоҳу алайҳи ва салллам}дуода қулларини кўтарсалар юзларини сийпамагунча тушурмас эдилар ”.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти бош имом ҳатиб Устоз саййид Алиакбар Сайфиддинов

https://t.iss.one/surxonmuslimuz

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МАҚОЛА

Маҳр – аёлнинг мулки


Оила – жамиятнинг бир бўлаги. Ушбу бўлак соғлом бўлса, жамият ҳам соғлом бўлади ва гуллаб яшнайди. Конституциямизнинг 63-моддасида «Оила жамиятнинг асосий бўғинидир, ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга», деган қоида мустаҳкамлаб қуйилган. Оилалар тинч-тотув яшаса, жамиятга келтирадиган ютуқлари ҳам кўпаяди, фарзандлар яхши тарбия олади. Оилага ғамхўрлик қилиш ва унга ҳар тарафлама моддий ва маънавий ёрдам бериш, инсонпарвар демократик давлатнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. «Оила — жамиятнинг негизи, бизнинг давлатимизни ҳам катта бир оила деб тушуниш мумкин ва лозим. Бунда ўзаро ҳурмат ва тартиб бўлмаса, оиланинг барча аъзолари ўз бурчларини адо этмаса, бир-бирига нисбатан эзгулик билан меҳр-оқибат кўрсатмаса, яхши ва муносиб яшаш мумкин эмас».
Никоҳдан асосий мақсад – зурриёт қолдириш ва ҳаромдан сақланишдир. Киши ҳаётида бир марта бўладиган умр савдоси бўлмиш никоҳ масаласи доимо кенг мушоҳада ва кенгаш билан амалга оширилгани маъқул. Шу ўринда пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадиси шарифларини эсга олиш жоиз: “Қизларни турмушга чиқариш тўғрисида оналари билан маслаҳатлашинглар”. Мазҳабимиздаги мўътабар манбалардан бири бўлган “Дуррул-Мухтор” китобининг “Никоҳ фасли”да зикр этилганидек: “Одамзотга никоҳ ва имондан бошқа ҳатто жаннатда ҳам давом этадиган ибодат йўқ. Оила шундай саодатманд бир боғки, у ҳатто жаннатда ҳам давом этади”. Никоҳ маросимларида бўладиган харажатлардан бири маҳр ҳисобланади. Маҳр масаласи ҳақида баъзи жойларда нафақат ёшлар балки ёши катталар ҳам тўлиқ илмга эга эмаслиги афсуски ҳақиқат. Маҳрни куёв беради. У бўлғуси келиннинг мулки бўлиб, уни на отасининг ва на куёвнинг олишга ҳаққи йўқ. Мабодо қиз ўз ихтиёри билан берса, унда олса бўлади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: “Хотинларга маҳрларини мамнунлик билан берингиз! Агар сизларга ўзлари ундан бирор нарсани ихтиёрий равишда кечса (берса)лар, сизлар уни бемалол, иштаҳа билан тановул қилаверингиз” (Нисо, 4).......

УМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин кизлар масалалари буйича ёрдамчиси Хосият Косимова

https://t.iss.one/surxonmuslimuz


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МАҚОЛА

МУХТАРАМ АЁЛЛАР ЖАННАТИ БУЛИШНИ ХОХЛАСАНГИЗ ҚУЙДАГИЛАРГА РИОЯ ҚИЛИНГ!

Аёл киши узи билмаган холда ЖАННАТИ буларкан. Эрини, болаларини кирини ювган хотин гунохини ювгандай буларкан. Бир кеча бола эмизганига бир кунлик тоат ибодатни савоби ёзиларкан Касал боласини ухламасдан караб чиккан Аёлга бир йиллик тоат ибодат савоби ёзиларкан РУЗАСИ билан. Уйини супурганда "БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОХИЙМ, ЛА ИЛАХА ИЛЛАЛЛАХУ" деб супурган Аёл худди ХОНАИ КАЪБАни супурганни савобини оларкан.Дастурхон ёзганда, овкат килганда "БИСМИЛЛАХИ РОХМАНИР РОХИЙМ" деса уйига файз барака келаркан, кашшоклик йуламас экан Иншаллох.Эри кучадан эзилиб, хафа булиб келганда эрини хафачилигини ёзиб юборган, хурсанд килган, оғзига ёкадиган ош овкат тутган, кайфиятини кутарган Аёлнинг жойи ЖАННАТ, деган экан пайгамбаримиз Мухаммад (с.а.в.)

УМИ Сурхондарё вилояти вилояти вакилининг хотин кизлар масалалари буйича ёрдамчиси Хосият Қосимова.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МАКОЛА
АЛЛОҲНИНГ СИНОВИГА САБИРЛИ БУЛАЙЛИК!

Ўзингизга синов келишини хохламанг. Аммо у сизга келса сабрингизни кўрсатинг. Хурсанд бўлинг Аллоҳнинг хохиши устингизга тушди. Аллоҳ сизга имтиҳон беришлик билан яхшиликдан бошқа нарсани хохламайди. Сизни аёлингиз (ёки эрингиз) билан имтиҳон қилади.Сизни фарзандларингиз билан имтиҳон қилади.Сизни ўзингизни ўзингиз билан имтиҳон қилади.(кучли қилади, кучсиз қилади) Сизни мулкингиз билан имтиҳон қилади. (кўпайтиради, камайтиради)Сиз севган инсонлар билан имтиҳон қилади.
Сизни ҳатто соғлиғингиз билан ҳам имтиҳон қилади. Олдин соғлом эдингиз, кутилмаганда сизга касаллик келди.Кучлиликдан кейин заифлик бошланди. Ёшликдан кейин қарилик.Аёлингиз (ёки эрингиз) билан аввалига муҳаббатли эдингиз. Энди у сизга азият беришни бошлади, бу синовдир.Фарзандингиз аввалига сизга итоат қиларди, энди сизга итоатсизлик қилмоқда, бу синовдир. Олдин қўлингизда кўп пуллар, имкониятларингиз бор эди, энди эса сизни қарзлар ўраб олган. Бу ҳам синовдир.
- Буларнинг барчаси Аллоҳнинг сизга бўлган раҳматидир. Сабрли бўлинг чунки Аллоҳ таоло «Сабрлиларга гўзал башоратни беринг.» деб айтади.
- Росулуллоҳ сололлоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Мўминнинг иши ажойиб, унга яхшилик келса шукр қилади ажрланади, мусибат келса сабр қилади ажрланади.» (Абу Холилуллоҳ таржимаси) Изоҳ: Бошингизга қандайинки мусибат келмасин, у мусибат билан Аллоҳ сизга фақатгина яхшиликни хохлайди. Сизни қийнаш, хор қилиш, расво қилиш учун қийинчилик, мусибат бермайди. Мусибат сабабидан Ўзини эслатиб унга қайтишлигингизни хохлайди, мусибат сабабидан ҳақиқий дўстларингизни ажратиб беради, мусибат сабабидан гуноҳларингиздан поклайди, мусибат сабабидан, агар чиройли сабр қилсангиз, улкан ажрлар беради. Шундай экан, мусибатларингизга чиройли сабр қилувчилардан бўлинг.

УМИ Сурхондарë вилояти вакилининг хотин кизлар масалалари буйича ëрдамчиси
Хосият Косимова.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон тиловати Ар-роҳман сураси


Сурхондарё вилояти бош имом ҳатиб устоз саййид Алиакбар Сайфиддинов
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Энг яхши дўст шуки,

Сенда бирор яхшилик кўрса ҳаммага айтади,

Бирор айб кўрса яширади,

Дунё сенга кулиб боқса ҳасад қилмайди,

Дунё сендан юз ўгирса ташлаб кетмайди.


https://t.iss.one/surxonmuslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен устаман, краска бўёқ сепаман ёз пайтлари енгил кийимда ишлашга тўгри келади. Айрим жойларга бўёқ тегади, ғусл қилганда бўёқ теккан жойга сув тегмайди. Шунда ғусл тўлиқ адо этилган бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри айтасиз, бўёқ (краска) теккан жойни тагига сув етмайди. Чунки бўёқ ўзидан пастга сув ўтказмайди. Шундай экан, таҳорат ёки ғусл қилишингиздан олдин бўёқни кетгазадиган суюқликлардан фойдаланиб, аъзоларингиздан бўёқни кетказиб, кейин покланинг! Ана шунда таҳорат ва ғуслингиз мукаммал бўлади. Акс ҳолда, нуқсон етади ва ибодатлар мукаммал бўлмай қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА

ҚАРЗИНИ УЗМАГАН ЗАРАР ҚЎРАДИ

Қарз бериш мўмин-мусулмонларнинг гўзал фазилатларидан биридир. Чунки одатда киши муҳтожлигидан, иложсизлигидан қарз олишга мажбур бўлади. Шунинг учун қарз беришнинг савоби садақа бериш савобидан ортиқдир.
Имом Табароний ривоят қилади: «Расулуллоҳ : “Жаннатга кирдим ва унинг эшигида: “Садақа ўн баробар, қарз эса ўн саккиз баробар савоб билан мукофотланади”, деган ёзувни кўрдим. Шунда: “Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади?” деб сўрадим. У: “Чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса, фақат муҳтож бўлган одамнинг қўлига тушади”, деди».
Афсус, кўп одамлар яхши ният билан қарз бериб, куйиб қолишади. Қарз олиб, еб кетишга ҳаракат қилганлар ёки қарз олганидан тониб турганлар ўзларига зулм қилади.
Мусулмончиликда бировга қарз берган киши унинг устига фоиз, яъни устама олмайди. Қарз бериб устама олган киши қарз бергани учун эришадиган улуғ савобдан маҳрум бўлиши билан бирга катта гуноҳга ҳам ботади. Зеро, унинг бу қилган иши судхўрлик бўлади. Аллоҳ таоло бундай хабар беради: “Рибони ейдиганлар (қабрларидан) шайтон уриб жинни бўлган кишидек довдираб турадилар” (Бақара, 275). Афсус, орамизда қиёмат кунида бутун халойиқ олдида шармандаю шармисор бўлишини ўйламайдиган судхўрлар учраб туради. Аллоҳ барча мўминларни бундай ҳолатдан паноҳида асрасин.
Киши иложи борича қарз олишдан сақланаши керак. Зеро, Расулуллоҳ қарздор бўлиб қолишдан қўрқиб: “Ё Аллоҳ! Мен оғир қарздорликдан, устимдан душманнинг ғалаба қилишидан ва ғанимларнинг кулишидан Сендан паноҳ тилайман”, деб дуо қилар эдилар (Имом Насоий ва Ҳоким ривояти).
Имом Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: Расулуллоҳ : “Ким одамларнинг молини қарзга олиб, уни адо этишни, яъни қайтаришни ўйласа, Аллоҳ унга қарзини адо этиш йўлларини осон қилиб қўяди ва ким одамларнинг молини қарзга олиб, уни талафотга учратишни, яъни бермасликни ўйласа, Аллоҳ унинг молига талафот етказади”, деганлар.
Қарз олиб, одамларни алдаб кетадиган кишилар ўзларича зўр иш қилгандай бўлишади ёки “Бопладим, уч-тўрт кун яхши яшаганим ғанимат”, деб ўйлашади. Аммо улар Аллоҳнинг ғазабига учраб, турли балоларга гирифтор бўлишларини билмайди. Улар бу қилмишлари билан дунёда хору зор бўлиб, охиратда аламли азобга йўлиқади.
Абдуллоҳ ибн Амр айтади: «Расулуллоҳ : “Шаҳиднинг қарздан бошқа ҳамма гуноҳлари кечирилади”, деганлар» (Имом Муслим ривояти).
Модомики, бировнинг ҳақи шаҳиддан ҳам кечирилмас экан, бошқа инсонлардан асло кечирилмайди. Шунинг учун ҳам марҳумнинг жанозаси ўқилаётган пайтда унинг яқинларидан: “Марҳумнинг елкасида қарзи бўлса уни ким тўлайди? Ким адо қилишни ўз зиммасига олади?” деб сўралади. Қиёмат куни Аллоҳ адолат билан қарз берганнинг ҳақини қарздордан олиб беради. Шунинг учун ҳам қиёмат қарз дейилади. У дунёда қарзни узмоқчи бўлгани билан пули бўлмайди. Шунинг учун қарз берганга қарздорнинг савобидан олиб берилади.
Бу дунёни қайтар дунё дейдилар. Ҳар ким экканини олади. Шундай экан, бировларнинг ҳақини еб, зулм қилмайлик, Аллоҳдан қўрқайлик.
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг
хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси:Хосият Қосимова.


https://t.iss.one/surxonmuslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФИРЪАВННИНГ СЕҲРГАРЛАРИНИ ТАВБА ҚИЛИШИ

УСТОЗ ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД ДОМЛА


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ розилиги - бош мақсадимиз!

Жониев Музаффархон - Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари в.б.

Манба: O‘zbekiston 24



Bizni kuzatishda davom eting:

https://t.iss.one/surxonmuslimuz

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МАҚОЛА

ОНАСИГА ХИЗМАТ ҚИЛИБ ГУНОҲИ КЕЧИРИЛГАН ФАРЗАНД.


Абул Ҳасан Ҳарақоний қуддиса сирраҳу шундай дейдилар:
Бир ака-ука биродарлар бўлган экан.Уларнинг ёрдамга муҳтож оналари бор бўлиб,ҳар кеча битталари оналарига қараб чиқса,иккинчиси ибодат бил машғул бўлар экан.Бир куни уларнинг биттаси кечаси билан Аллоҳга қилган ибодатидан олган файзи туфайли иккинчисига қараб:
Бу кеча ҳам онамга сен қарагин,мен ибодат қиламан, - деб айтибди.
Биродари рози бўлибди.Шу билан рухсат сўраган биродар қаттиқ ибодатга берилиб,чарчаганидан ухлаб қолибди.Уйқусида туш кўрибди.
Тушида унга ғойибдан:
- Биродарингни афв қилдик,сени ҳам унинг ҳурматидан кечирдик,- деган садо келибди.Буни эшитган йигит:
- Мен Аллоҳга ибодат қилиш билан банд бўлсам,у эса онамга хизмат қилаятган бўлса.Мени эса унинг бажарган амали сабабидан кечираяпсизлар.Бунинг ҳакмати нима? – деб сўради.Шунда ғойибдан:
- Ҳа тўғири,сенинг ибодатларингга бизнинг ҳеч қандай эҳтиёжимиз йўқ.Бироқ биродарингнинг онагга кўрсатган хизматига онагни эхтиёжи бор, бу ажрлар шу хизматининг эвазига берилди - деган овоз эшитилибди.

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ БОШ ИМОМ ҲАТИБ УСТОЗ САЙЙИД АЛИАКБАР САЙФИДДИНОВ

https://t.iss.one/surxonmuslimuz

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar