Surxonmuslim.uz
4.9K subscribers
8.77K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги БАЁНОТИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21069

#БАЁНОТ #Рамазон_ҳайити
@surxonmuslimuz
Forwarded from Muslim.uz
🌙 #Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин!

🕌 Азизлар, бундай фазилатли улуғ муборак даҳаларни ғанимат билиб, юртимизнинг, эл-халқимизнинг, оиламизнинг, яқинларимизнинг, Ер юзидаги барча инсонларнинг ҳақларига Яратгандан яхши тилаклар сўрайлик...

🤲
Илоҳо жаннатмакон юртимиз тинч­лиги, азиз Ватанимиз равнақи, доно халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги, муборак динимиз камолоти йўлида олиб борилаётган барча хайрли ишларда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин!

🤲 Парвардигори олам барча беморларимизга Ўзи шифосини берсин!

🤲 Коронавирус инфекциясини тез фурсатда даф этиб, турли бало-­қазо, офату кулфат, дардлардан, турли вируслардан Ўзи асрасин!

Иброҳимжон Иномов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 #Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин!

Ассалому алайкум, азиз мўмин-мусулмонлар, муҳтарам юртдошлар!

Яқиндагина орзиқиб кутилган ойлар султони –
Рамазонни катта қувонч, шоду хуррамлик билан қарши олган эдик. Мана, бугун бу улуғ ой поёнига етди. Бу ойда қилган тоат-ибодатларимизни, хайру саховатлармизни Аллоҳ таоло даргоҳида қабул айласин. Ниятларимизга яраша эзгу ишларимизнинг савобини кўпайтириб берсин.

Рамазон – эзу амаллар, хайру саховат ойи. Бу ойда қилинган ҳар бир хайрли ишга ўн нечадан то етти юз баробаргача ажрлар берилади. Айниқса, эҳтиёжманд, кўнгли ўксик, ночор аҳволда қолган кишиларга ёрдам қўлини чўзишнинг савоби катта.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан “Меҳр 5” инсонпарварлик амалиёти орқали 93 нафар ватандошимиз уруш ўчоқларидан юртимизга олиб келинди. Шубҳасиз, бу хайрли амал бағрикенгликнинг ёрқин ва юксак намунасидир.

Бутун дунёда пандемия даври оғир кечаётган бир пайтда, юртимизда бу йил таровеҳ намозларини масжидларда адо этиш имкониятига эга бўлганимиз, 27 кун мобайнида Қуръони каримга сомеъ бўлиб, хатмлар қилганимиз учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар келтирамиз.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни Рамазон ойида бўлгани ҳам кўплаб савобли ишларни амалга ошириш имонини берди. Айниқса, бугунги дориламон кунларга етиб келишимизда уруш ва меҳнат фахрийларини ҳиссаси катта эканини асло унутмаслигимиз керак.

Тинчлик шундай неъматки, усиз ҳеч нарсанинг қадри қолмайди. Хотиржамлик бўлмаган жойдан файз кўтарилади. Бежиз Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Икки неъмат борки, одамлар унинг қадрига етмайдилар: тинчлик ва саломатликдир”, демаганлар.

Азизлар, Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Рамазоннинг шукуҳи, файзи,таровати бир йилга татисин. Алишер Навоий ҳазратлари айтгандек, ҳар кунимиз Наврўз, ҳар тунимиз Қадр бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar