Илм фазилати
Маълумки,Аллоҳ табарока ва таоло бутун инсониятни зулмат,жаҳолат, залолатдан фақат илму маърифатгина халос этишини Пайғамбаримиз Муҳаммад ( с.а.в.) га нозил қилган илк оятларидаёқ таъкидлаб қўйган.
Илм инсоннинг иззати,охиратнинг шарофатидир.Илм инсон учун ғоят муқаддас бир фазилатдир.Зероки,илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракатимизни ойна каби кўрсатади.Зеҳнимизни,фикримизни қилич каби ўткир қилади.Савобни гуноҳдан,ҳалолни ҳаромдан,покни нопокдан ажратиб беради.Илмнинг фойдаси шу қадар кўпки,уни таърифлаб адо қилиб бўлмайди. Илм инсонни жаҳолат қаронғулигидан қутқаради.Маданият.маърифат дунёсига эшик очиб,ёмон феъллардан,бемаъни ишлардан қайтаради.Яхши хулқ ва одоб соҳибига айлантиради.Аллоҳ таолога муҳаббатимизни ҳамда эътиқодимизни орттиради.
Икки дунё сарвари,расули акрам,Пайғамбаримиз-Мухаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам жаноблари ҳам “Илм ўрганинг,илмга амал қилгувчилардан бўлинг,зинҳор нақл ва ривоят қилувчилардан бўлмангиз”деганларки,бунинг замирида дунёвий ва диний илмларни асосли равишда чуқур ва мукаммал ўрганиш,беҳуда миш-мишлару,илмий асосланмаган билимлардан қочиш,ўрганилган илмларга албатта амал қилиш зарурлиги ғояси ётади.
Ҳозирги фарован, тинч –омон ва тўкин-сочин ҳаётимиз қадрига етмаган айрим ёшлар таълим олиш ,ўқиш –ўрганиш , меҳнат куникмаларини ҳосил қилиш , касб –ҳунар сирларини ўрганиш фурсатини ғанимат билмай, бепарволик қилишлари мумкин.Улар олтиндан қиммат вақтларини кўча –куйларда бемақсад юришлар билан бой бериш ,кунларини мазмунсиз ўтказиб ,бегона ёт ғоялар ортидан эргашиб, ёш умрларини хазон этишларига йўл қўймаслигимиз лозим.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда илмли кишиларнинг матабалари юксак даражаларга кўтарилажагини баён қилиб:
яъни: « Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни ( баланд) даража ( мартаба) ларга кўтарур »-деган.
Юқоридагиоятда Аллоҳ таоло илм эгаллаган кишиларнинг ҳар тамонлама обрў-эътиборларини юқори кўтариб қўйишини ваъда қилмоқда.
Илмни шубҳасиз доно,зуко,илм чўққисининг юқори поғаналарига чиққан,комил устозлардан ўрганиш мақсадга муфофиқ.Акс ҳолда,чала муллолару,илмнинг мазмун - моҳиятини тушуниб етмаган маънавиятсиз,мафкураси бузуқ,ўзларини донишманд деб билгувчи нодонлардан ўрганилган мағзи пуч илмлар кишиларни фақат залолатга етаклайди халос. Илм-ҳикмат билан кўтариладиган шоҳсупага қурол-яроғни ишлатиб чиқиб бўлмайди.Оқил ва фозиллар мол-дунёни эмас,илм ва ҳунарни ҳақиқий бойлик деб ҳисоблайдилдр.Уларнинг бу бойликлари устидан қулф урилмайди.Аксинча,ундан ҳамма баҳраманд бўлади.Мол-дунё билан илм дунёсининг фарқи шундаки,ҳадеб ишлатаверсангуларнинг бири бориб-бориб тугайди,иккинчиси қанча сарфласанг шунча кўпайиб боради.
“Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир”дейди доно халқимиз.Шунинг учун ёшликданоқ ҳар ким ўзига керакли бўлган билимларни ўрганиб,бирор касбни эгалласа,улғайгач обрў-эътибор қозониб,юксак мартаба ҳамда мавқейга эга бўлади.
Илм ўрганишга интилиш ҳар бир мўмин-мусулмон зиммасидаги фарздир.Қуръони каримнинг илк нозил бўлган ояти « Ўқи»деган амир бўлган эди.Пайҳамбар ( с.а.в.) « Бешикдан қабргача илм изла»,» Илмни Чинда бўлса ҳам ўрганинглар»,деб таълим берганлар.
Бир ҳадиси шарифда Пайҳамбар ( с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: « Олининг обидга нисбатан фазли,яъни ортиқлиги ойдин кечада ойнинг бошқа юлдузлардан зиёда ,ортиқлигига ўхшайди. Дарҳақиқат ,уломалар Пайғамбаримиз Муҳаммад ( с.а.в.) меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ҳам, дир ҳам ҳам мерос қолдирмаганлар, улар фақат ўзларидан илмни мерос қилиб қолдиришган. Ким бу илмни олган бўлса ,у қандайин катта бахтни қўлга киритибди!» Бу ҳадисни Имом Термизий, Абу Довуд, Ибн Можалар ривоят қилганлар.
Илмли одам ҳар доим ҳаётидан мамнун,хурсанд бўлиб юради.Ҳар қандайин муаммони ўз ақлу-заковати билан осонгина ижобий ҳал қила билади.Ҳар кишининг,ҳар бир миллатнинг саодатли бўлмоқликларига бош сабаб илмдир.
Ақл,илм ва ҳунар инсонни комиллик чўққисига олиб чиқувчи воситалардир.Ҳунар-битмас-туганмас ҳурмат эътибор тортиқ этувчи ҳазинадир.

Ихлос қўйсанг ҳунарга,
Бурканар умринг зарга.
Илмсизлик инсонни тубанлаштиради.Чунки илмсиз кишилар,ота-онасига,қариндош уриғига,ёр-дўстларига,миллатига фойда келтирмоқ бир ёқда турсин,ўзи учун ҳам бирор фойдали иш қилишга ожиздирлар.
Илмсизлик натижасида кўпчилик ёшларнинг турли оқимларга қўшилиб қолишларини ҳам кузатишимиз мумкин.Ҳар қандай соҳада ҳам илмсиз киши касбдошлари олдида ҳурмат,эътибор қозона олмайди.
Илмсизга ишонч йўқ,
Хунарсизга қувонч йўқ.
Илми кўп кимсаларга қараганда оз илмли бўлишдан уялиш керак эмас,балки билиш қўлимиздан келадиган нарсаларни билмай қолишдан уялишимиз керак.”Билмаганин сўраб ўрганган олим,ор қилиб сўрамаган ўзига золим”дейди доно халқимиз.Шундай экан илм ўрганишга чексиз имкониятлар эшиги очилиб турган бу бахтиёр замонамизда,тинч ва осуда мамлакатимиз бағрида илм ўрганишдан чарчамайлик,комилликка интилайлик.Илм билан ҳар қандай касбнинг сир-асрорини ипидан-игнасигача ўрганиб,обод ва озод Ватанимизнинг янада гуллаб –яшнашига ўз ҳиссамизни қўшайлик.
Илмнинг, илм эгаларининг фазилатлари ҳақида Аллоҳ таоло бундай дейди: « …айтинг: Эй, Раббим! Менга илмни зиёда эт!»( Тоҳо,114).
Кўплаб Ислом мутафаккирларининг илм фзилати ҳақидаги фикрларига қулоқ солинг: « Илм олинглар , илм билан бирга хотиржамлик, виқор ва ҳилмни ҳам олинглар. Сизга таълим бераётган кишига тавозели бўлинглар, сиздан таълим олаётганлар ҳам тавоъзели бўлишсин»,деганлар Ҳазрати Али.
« Жоҳилликдан бесаодатроқ нима бор?»деб хитоб қилганлар Алишер Навоий.
Масруқ ибн Ажлаҳ : « Кишининг олим бўлишига Аллоҳ таолодан қўрқиши, илмсиз қолишига эса амалига мағрурланиши кифоя қилади»,деган.
Абу Шукур Балхий айтади:«Билимим шу жойга етиб келдики,билимсизлигимни энди тушундим».
Абу Ҳомид Ғаззолий бундай деган: « Сиз илмга бор- йўҳингизни бермагунингизча , у сизга бирор нарс бермайди».
« Билим барча кулфатларга қалқондир», деган эди Абу Абдуллоҳ Рудакий.
« Илм инсоният гавҳаридир», деган Мирзо Бедил.
Ҳар бир кимса,ҳар бир миллатнинг саодатли бўлмоғига бош сабаб илмдир.Набобат учун ёмғир-сув нақадар зарур бўлса,одам боласи учун илм шу қадар муҳимдир.Бу шундайин замонадирки,илмли мамлакат ва миллатлар соат сайин,дақиқа сайин юксалиб,гуллаб яшнагани ҳолда,илмсиз миллатлар инқирозга учраб йўқолиб бормоқда.Шунинг учун муттасил равишда илм ўрганишга интилишимиз шарт.Қайси касб эгаси бўлишимиздан қатъий назар,саноатда,санъатда,иқтисодиёт ёки чорвачилик,деҳқончилик ёки тижоратда,таълим соҳасида барча-барчасида илм зарур экан.Бугунги кунда илм излаб узоқ-узоқ юртлага бориш талаб этилмайди.Фан ва техниканинг мислсиз тараққиёти ва ривожи натижасида ҳар кимга,ҳар жойдан,истажган пайтда бебаҳо илм дйрдоналарини йиғиш имконияти мавжуд.Шундай экан бу имкониятлардан унумли фойдаланиб,оилаимизга,юртимизга,бутун башариятга файзу-баракот ёғилмоғига ўз ҳиссамизни қўшайлик.Илм ўрганиш қанчалик гўзал иш бўлса ҳам,бузуқ ният билан амалга оширилса гўзаллигини йўқотади.Шунинг учун”Ўрганган илмимиз яхши ишларга сабаб бўлсин”деб ният қилайлик!.
Қумқўрғон туманидаги“Маматмурод бобо”жомеъ масжиди
Имом-хатиби ; Ўткир Бернаев.
.Яқинларингизга улашинг 👇👇👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
@Surxonmuslimuz

Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳ таоло ҳеч қандай соя бўлмаган қиёмат кунида 7 тоифа одамга соя беради. Булар қуйидаги тоифа одамлардир:
1. Одил ҳукмрон;
2. Ёшликдан Аллоҳнинг итоатида ва ибодатида улғайиб ўсган одам;
3. Қалби масжидга боғланган одам (яъни, фарз намозларини жамоат билан масжидда ўқийдиган одам);
4. Бир-бири билан Аллоҳнинг розилиги учун (яъни, Аллоҳ йўлида) дўстлашган икки одам;
5. Гўзал ва обрўга эга бўлган аёл зинога чорлаган пайтда, бунга рози бўлмасдан: “Мен Аллоҳдан қўрқаман”, деган одам;
6. Аллоҳ йўлида хуфёна садақа қилган ва ўнг қўли берган нарсани чап қўли билмаган (яъни, ҳеч кимга билдирмасдан ва кўз-кўз қилмасдан садақа қилган) одам;
7. Ёлғизликда ўтириб Аллоҳни эслаб туриб кўзларидан ёш оққан одам”.
Саҳиҳ ал Бухорий (10-китоб, 54-ҳадис)
#кунҳадиси #рамазон
https://telegram.me/joinchat/AqzVDTu1wCTRVzr48Z39EA

Зулмкорлик ёмон иллат
Аллоҳ таолонинг ўз бандаларигa берган ҳисобсиз неъматлари ичида энг улуғи бу тинчлик ва хотиржамликдир. Кимики ўзига берилган неъматлар қаторида ушбу тинчлик неъматини қадрига етиб уни авайлаб асраса, ҳам шукронасини қилса, икки дунё бахти саодатига эришади. Агар буни акси бўлса, бу улуғ неъмат қадрсизланса ва ношукурлик қилинса, натижада икки дунёда пушаймонликка сабаб бўлади. Ҳар бир неъматни қадрига етиш, шукронасини келтириш, берилган неъматни Аллоҳ рози бўладиган йўлда ишлатиш билан уни қадрига етган бўлади. Аллоҳ таоло инсон зотини барча мавжудотлардан энг афзал қилиб қўйди. Унга иймон, инсоф, эътиқод ато этди. Ўзаро ҳамжиҳат ва меҳр-оқибатли бўлиб, яшаш наъмуналарини ҳам кўрсатди. Инсонни зулмнинг ҳар қандай кўринишидан, зумкорликдан, фитна фасоддан қайтарди. Муқаддас ислом динимиз таьлимотининг асоси бўлган Қуръони карим ва ҳадиси шарифнинг аксарият мазмуни ҳудди инсоний фазилатларни, эзгулик ишларни улуғлашга ва уларга амал қилишга чақиради ва шайтоний йўлдан қайтаради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй инсонлар ердаги ҳалол пок нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир. У сизларни фақат ёмонлик ва бузуқликка ва Аллоҳнинг шаънида бўлмаган нарсаларни гапиришга буюради хадос” дейди. (Бақара 168-169 оят).
Кимики Аллоҳ таоло ҳалол ва харом қилган нарсаларни ажратмайдиган бўлса, у Аллоҳни чегараларини бузган бўлади. Кимки шайтонга эргашса, Аллоҳнинг чегараларини бузиб, харом нарсалардан тaп тортмайдиган, зулм қилишни осон санайдиган бўлиб қолади. Чунки шайтон инсонни очиқ ойдин, аниқ душманидир. Одамларнинг ҳам шайтони бор. Улар гуноҳ, зулм ишлардан қайтмайдилар, одамларни ҳақ йўлдан оздиришга Аллоҳ таолога ва Пайғамбарга итоатсизлик қилишга, турли бузуқ шаҳвоний ишларга чорлаб қизиқтириб турадилар. Албатта бундай шайтон сифат одамлардан, шайтон йўлига чорловчи, қизиқтирувчи, Аллоҳ таолонинг харом қилган йўлларини ҳалол сановчи кишилардан йироқ бўлмоқлик лозим. Дунё ва диндаги зулмга олиб борувчи фитналардан, ёлғон, туҳмат, ҳасад каби иллатлардан, бузуқ ғояларни тарқатишдан сақланиш лозим. Мамлакатимизда яшовчи барча халқлар билан тинч-тотув яшашга интилишимиз, оилада фарзанд тарбиясида муҳим бўлган одоб-аҳлоққа қатъий риоя этишимиз лозим. Ҳавойи нафс инсонни ҳам кўр, ҳам кар қилади. Натижада зулм йўлини танлашга мойиллик туғдиради. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам ҳаёт бўлган вақтларида асло вужудга келмаган, аммо келажак асрларда вужудга келиши мумкин бўлган, халқ ва миллатлар бирлигига, хотиржамлигига таҳдид солувчи зулм қилувчилар ҳақида хабар бериб огоҳ этганларки: “Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмоннинг фарқига бормаса, мўминга зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган вадасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас” дедилар.
Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васалламга уммат бўлмаслик бу инсон учун оғир бахтсизликдир. Бугун инсоният ғоявий урушлар, маънавий зиддиятлар, зўравон ғоялар, дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлар авж олган вазиятда яшаяпти. Зулм, террорчилик, бузғунчиликлар, ахлоқсизликлар ҳар қачонгиданда хатарли тус олмоқда. Ана шулардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, ҳар бир юртдошимиз огоҳ ва хушёр бўлмоқликлари, ёвуз кучлар қўлида қўғирчоқ бўлиб қолмасликлари учун зулмкорга айланиб қолмасликлари, мамлакатимиз томонидан яратиб берилаётган тинчлик, хотиржамлик ва фаравон ҳаётнинг қадрига етмоғимиз лозимдир.
Олтинсой туман бош имом хатиби: М.Маматқулов Яқинларингизга улашинг 👇👇👇

Ғийбат ва чақимчиликдан узоқ бўлинг
(мақола)
Чақимчилик араб тилида “намсийма” дейилиб луғавий маъноси бирор нарсани зоҳир қилишни англатади. Қуръони каримда ва Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида қораланган бу иллат ҳақида Имом Наввий: “Чақимчилик бузғунчилик йўли билан одамларнинг гапини бир-бирига етказишдир” деган. Саҳобалардан Ҳузайфа розиллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг “Чақимчи жаннатга кирмайди” деганларини эшитганман” деган. Ушбу ҳадиси шарифлардан ҳам чақимчилик нақадар оғир гуноҳ эканлигини англаш мумкин. Уламоларимиз “чақимчиликни ҳалол санаган одам жаннатга кирмайди” дея огоҳлантиришган.
Ҳасан Басрий: “Ким сенга чақимчилик қилса, сенинг ҳаққингда ҳам чақимчилик қилади”. Имом Заҳобий эса “Чақимчилик гуноҳи кабирадир” деган гапларни айтишган. Иллатлардан яна бири ғийбат-кишини ёмон кўрадиган нарса билан зикр қилмоқлик. Сиз ҳоҳ унинг халқи-ю хулқи, ҳоҳ дини-ю дунёси хусусида бўлсин, уни лавфзи билан ёзиш ёки ишора билан ифодалаганда ҳам ғийбат бўлаверади.
Аллоҳ таоло амр қилган: “(кишилар ортидан) ғийбат қилувчи, (олдида) масхара қилувчи хар бир кимсанинг ҳолига вой!” (Ҳумаза 1). Ҳамда: “(Эй Муҳаммад:) Ҳар қандай тубан қасамхўрга (Валид ибн Муғийрага) итоат этманг! (У) ғийбатчи, чап тушувчи...” (қалом 10-11) .
Мўмин ғийбатдан сақланмоғи лозим. Зеро, ғийбат бардавом ёмонликдир. Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир. Одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир. Ғийбатчилик пасткашлик, ундан иймон нури ва ислом асори кетади. Ғийбат қилинган шахс кечирмагунча, ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди. Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади, дўзахда азобланади.Тилдан келиши мумкин бўлган офатларни билганлар, нафсига мужоҳада қилиб сукутни афзал кўрадилар. Сукут сақлаш риёзат арбобларининг сифатларидан бўлиб, халқни тарбия этишдаги муҳим воситалардан биридир.
Олтинсой туман “Саъд ибн Абуваққос”
жомеъ масжид имом хатиби: Ш.Яхёев Яқинларингизга улашинг 👇👇👇

ДИНДА ФИРИБГАРЛИК КОРАЛАНАДИ
Кейинги вақтларда Юртимизда ўзгаларнинг молини ноҳақ йўллар билан ўзлаштириш, хусусан фирибгарлик жинояти учраб турмоқда. Аждодларимиз дину диёнат, ахлоқу одоб, ор-номус, ҳалол ва покликка одатланган ўзбек халқининг авлодларидан мазкур жиноятга қўл ураётганларнинг учраши жудаям ачинарли ҳолдир. Ҳолбуки, мукаддас ислом динимизда бировнинг молини алдов, фирибгарлик, чув тушириш йўли билан ўзлаштиришдан қаттиқ қайтарилган. Бу хакда Куръони Каримда ва
хадисда жуда куп курсатмалар мавжуд.
Аччик булса хакикат,э кейинги вақтларда баъзи кишилар одамлардан қарзга ёки шерикчиликка, деб пул олиб, охир-оқибат уни қайтармай ўртада низо уруш жанжал чиқиши, яқин кишилар бир-бири билан юз кўрмас бўлиб кетиши ҳолатлари хам бор. Албатта, зарурат учун қарз олиш ёки шерикчилик билан шуғулланишга диниииз рухсат беради. Бироқ, олган қарзни пайсалга солмай қайтариш, шерикчиликда эса хиёнат қилмасликни ният килиш лозим. Акс ҳолда бошланган ишлар оркага кетиб, касодга учраши тайин. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар:
яъни: Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади, Пайғамбар (с.а.в.) дедилар: “Ким одамларнинг молини қайтариб бериш мақсадида олса, Аллоҳ таоло унга ёрдамчи бўлади. Ким одамларнинг молига талофат етказиш (чув тушириш) учун олса, Аллоҳ таоло унинг ўзиги талофат етказади” (Имом Бухорий ривояти). Инсон узгани хаккини узлаштириб олар экан у бандасига дунёда булмаса охиратда Яратганнинг хузурида хисоби бор.
Шурчи туман бош имом хатиби
А. Хабибуллаев Яқинларингизга улашинг 👇👇👇

Инфографика: Дунёнинг турли нуқталарида рўзадорлик вақтлари
👉 https://kun.uz/12026218
👇 Батафсил 👇
https://telegram.me/joinchat/AqzVDTu1wCTRVzr48Z39EA
👉 https://kun.uz/12026218
👇 Батафсил 👇
https://telegram.me/joinchat/AqzVDTu1wCTRVzr48Z39EA
ШАЙХ БУТИЙ: «МАҒФИРАТГА ЭРИШИШ САБАБИ»
Ибн Ҳузайма ўзининг саҳиҳида, Байҳақий сунанларида Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шаъбон ойининг охирги куни бизларга хутба қилиб айтдилар:
«Эй инсонлар, буюк ва муборак ой сизларга яқин келди. Бу ойда минг ойдан яхши бир кеча бор. Аллоҳ субханаҳу ва таоло бу ой рўзасини фарз, кечаларини ибодат ила бедор ўтказишни суннат қилди. Ким бу ойнинг кундузларида рўза тутса, савоб умидида кечалари қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур».
Ҳадис анча узун, унда келаётган бу муборак ойнинг фазилатларига доир ўрганиладиган бир қанча маълумотлар бор.
Тасдиқланган манбага кўра Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, «кечаларини ибодат ила бедор ўтказишни суннат қилди», деб айтган сўзларидан муродлари, «кимки ушбу муборак ойнинг барча кечаларида таровеҳ намозларига ҳозир бўлса», эди.
Таровеҳ намозини илгари ана шундай бедор ўтказиш деб аталар эди. Бу сўзнинг муроди кечани то тонг отгунича ухламай бедор ўтказиш дегани эмас.
Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳисобсиз файзу раҳматига далолат этадиган кўринишлардан биридир.
Кимки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан савоб умидида ушбу ойнинг рўзасини тутса ва кечаларини қоим қилишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганларидек бу муборак ой кечаларидаги намозларни ўқиб ўтказса ҳақиқатда у Расулуллоҳ ваъда қилган марҳаматга эришади.
Аллоҳ азза ва жалла унинг ўтган барча гуноҳларини кечириб мағфират қилишида ҳеч шубҳа йўқ.
Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбасидан.
Яқинларингизга улашинг 👇👇👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
@Surxonmuslimuz
Ибн Ҳузайма ўзининг саҳиҳида, Байҳақий сунанларида Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шаъбон ойининг охирги куни бизларга хутба қилиб айтдилар:
«Эй инсонлар, буюк ва муборак ой сизларга яқин келди. Бу ойда минг ойдан яхши бир кеча бор. Аллоҳ субханаҳу ва таоло бу ой рўзасини фарз, кечаларини ибодат ила бедор ўтказишни суннат қилди. Ким бу ойнинг кундузларида рўза тутса, савоб умидида кечалари қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур».
Ҳадис анча узун, унда келаётган бу муборак ойнинг фазилатларига доир ўрганиладиган бир қанча маълумотлар бор.
Тасдиқланган манбага кўра Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, «кечаларини ибодат ила бедор ўтказишни суннат қилди», деб айтган сўзларидан муродлари, «кимки ушбу муборак ойнинг барча кечаларида таровеҳ намозларига ҳозир бўлса», эди.
Таровеҳ намозини илгари ана шундай бедор ўтказиш деб аталар эди. Бу сўзнинг муроди кечани то тонг отгунича ухламай бедор ўтказиш дегани эмас.
Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳисобсиз файзу раҳматига далолат этадиган кўринишлардан биридир.
Кимки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан савоб умидида ушбу ойнинг рўзасини тутса ва кечаларини қоим қилишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганларидек бу муборак ой кечаларидаги намозларни ўқиб ўтказса ҳақиқатда у Расулуллоҳ ваъда қилган марҳаматга эришади.
Аллоҳ азза ва жалла унинг ўтган барча гуноҳларини кечириб мағфират қилишида ҳеч шубҳа йўқ.
Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбасидан.
Яқинларингизга улашинг 👇👇👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
@Surxonmuslimuz
Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким мўминдан дунё ғамларини енгиллатса, Аллоҳ таоло ҳам ундан Қиёмат ғамларини енгиллатади. Ким қийинчиликда қолган биродарини осонликка чиқарса, Аллоҳ таоло ҳам уни дунё ва охиратда осонликка чиқаради. Кимки мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ таоло ҳам дунё ва охиратда унинг айбини ёпади. Аллоҳ бандасининг ёрдамида бўлади, модомики, бандаси биродарининг ёрдамида бўлса», дедилар.
(Муслим ривояти)

Surxonmuslim.uz:
#Рўза_аҳкомлари
Қачон рўзадорнинг олдида таом ейилса...
Умму Иммора ал-Ансориййа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кирдилар. У ул зотга таом тақдим қилди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«(Сен ҳам) егин», дедилар.
«Мен рўзадорман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон рўзадорнинг олдида таом ейилса, то еб бўлгунларича (ёки тўйгунларича) фаришталар рўзадорга салавот айтиб туради», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Қачон рўзадорнинг олдида оғзи очиқлар таом еса, фаришталар унга салавот айтурлар», дейилган.
Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилган.

ДЎСТЛИК ҲАҚИДА
Барча инсонлар ҳам суҳбатлашиш ва дўст бўлишга муносиб бўлавермайди. Сиз шундай киши билан дўст ва ҳамсуҳбат бўлингки, унда уч хислат бўлсин:
Биринчиси, ақлли бўлсин. Аҳмоқ ва унинг суҳбатидан фойда йўқ. Аксинча, охири бу кишига ҳам аҳмоқлиги таъсир қилади. Аҳмоқ шундай кишики, сенга яхшилик қилмоқни хохлар, аммо сенга зиён бўладургон ишни қилади. Аҳмоқ шундай кишики, яхши-ёмонни, тўғри-нотўғрини фарқлашга фаросати етмас. Унга яхшилик қилсанг, фахм қилмас.
Иккинчиси, хуш феъллик ва чиройли муомаладир. Бунинг тескариси шуки, ким ёмон хулқни тарк этмаса, вақти келиб ёмон одати, бадхулқлиги тутиб қолса, ҳақиқатни ва барча яхши хислатларни зое қилишдан уялмас.
Учинчи хислат, салоҳдир. Гуноҳ ва маъсиятга рағбати бор одам Худои Таолодан қўрқмайди ва андиша қилмайди. Ким Худои Таолодан қўрқмаса, анга эътиқод қилиб бўлмас.
Ҳазрат Жаъфар Содиқ (р.а) айтадилар: “Беш тоифа кишининг суҳбатидан йироқ бўлғил ва ҳазар қилғил:
- ёлғончики, уни ёлғонига алданиб, мағрур бўлурсан;
- аҳмоқки, сенга манфаат етказаман деб зиён етказур;
- бахил киши сенга манфаат етар вақтда андан қочар;
- тангдил (юраги тор) одам мухтожлик вақтида узоқлашар;
- фосиқки, сени бир луқмага сотар.
Билгинки, бу хислатларнинг ҳаммаси бир кишида бўлмоғи камдур. Лекин бирон киши билан чин дўст, улфат бўлмоқни хохласанг, хушфеъл яъни, инсонга ёқимли, хуштабиат, хуш хулқ кишини танла. Дўстликка шундай кишини танлагинки, дин ишида уни сенга фойдаси тегсин ва сен унга фойда келтиргин. Суҳбат ва дўстлик ҳуқуқини билгинки, айтадиларки, икки дўстнинг мисоли, икки қўлга ўхшашдур, бир-бирини ювиб пок қилур.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилоят вакиллиги Саидмухаммад Саидов
масъул котиби Яқинларингизга улашинг 👇👇👇

САҲОВАТ
Ҳайру-эхсон қилиб, саҳоват кўрсатиш албатта, мусулмон кишига ҳос бўлган фазилатлардан бири. Етим-есирлар, бева бечоралар, ногирон ва ўзгалар ёрдамига мухтож, қолаверса мушкул вазиятдаги инсонларга кўмак қўлини чўзишнинг савобини зиёда дейдилар. Ҳаттоки, эҳтиёжманд одамга ўз вақтида қарз беришни ҳам катта бир эҳсондек, гап дейишади. Муқаддас Ислом динида садақа ва эҳсон борасида ҳам бир нечта саҳиҳ ҳадислар бор. Садақа ва эҳсон ҳақида сўз борганида халкимиз “Ўнг қўлинг берганини чап қўлинг билмасин”, дейишади. Битта танадаги икки аъзо! Бу нақл албатта, бежизга эмас. Аввало бу садақа ёки эҳсон олган инсонни миннатнинг оғир юкидан ҳалос қилади. Унинг уялиб, боши ҳам бўлишининг олдини олади. Зотан, ҳар қандай хизматни миннат йўққа чиқаради. Яна шуни хам айтишадиларки, энг яхши садақа ва эҳсон бу кишининг ўз оиласига қилгани. Зотан, ўз оиласининг моддий ва маънавий эҳтиёжлари учун қодир бўлиб, сўнгра эҳсон улашиш жоиздир. Кўпни кўрган отахон ва онахонларимизнинг бутун умр ҳаж амалини адо этиш учун йиғган маблағларини маҳалласига ичимлик сувини келтириш ёки бўлмаса таъмирталаб йўлларни таъмирлатиш ва шунга ўхшаш савобли ишларга сарф этганини ҳам кўп эшитамиз. Аммо, бугунгидек ўзининг глобаллиги билан муўим ахамият касб этаётган бугунги замонамизда инсонларнинг манна шундай эътиқодлари билан боғлик истакларидан ҳам ғараз мақсадларда фойдаланиб қолувчилар ҳам оз эмас. Масалан, яқин бир танишим суд мажлисида иштирок этгани ҳакида гапириб қолди. Эмишки, ишлаб пул топиш мақсадида хорижга кетган бир таниши ўша ёқларда бир гуруҳ ғаламисларнинг тузоғига илиниб қолибди. Аввал бошда дину-диёнатлар ҳақида борган суҳбатлар кейинчалик бузғунчилик режалари ва фисқу-фасодга айланибди. Ҳатто, муқаддас Ислом динини ўзларига ниқоб қилиб олган нобакорлар инсониятга қирғин келтирувчи жангу-жадалларни одамлардан олинган ҳайру-эхсонлар ҳисобидан уюштираётган экан. “Байтулмол” деб ўша ерда ишлаётганлардан ҳар ойда пул маблағлари йиғилар экан ва бу маблағларнинг жанг қилаётган террорчиларга юборилганини айтишар экан. Ўша содда йигит қора курсида ўтириб, терроризмни молиялаштириш ва бошқа бир қанча жиноятларни содир этгани учун қонун олдида жавоб берибди. Йигит ўз айбини тан олибди. Байтулмол беришдан ташқари диний экстремистик оқим манфаатига хизмат қиладиган бошқа бир қатор ишларни амалга оширганини рўй-рост тан олиб, қилмишлари учун кечирим сўрабди. Албатта, халқимиз, унинг фарзандлари эътиқодли инсонлар. Уларни чалғитиш эса уруш ўчоғига ўтин қалаётган ғаламисларнинг энг асосий юмуши бўлиб қолган. Бу ўринда ҳатто уламолар қирғин учун, тинч яшаётган инсонларга нотинчлик солиш учун моддий кўмак бераётганларни ҳам ана шундай жохил, қўли қонга ботган манқуртларга тенглашади. Аҳир, ўзингиз ўйлаб кўринг, дунё афгор оммаси халқларнинг тинч яшаши ва уруш, нифоқлар чиқмаслигининг тарафдорлари. Бемаъни жангларни деб қанчадан қанча мўмин-мусулмонлар қатлиом қилинди, хонадонлари, шахарлари ва муқаддас масканлари вайрон этилди. Жонларига зулм ўтиб, бева-бечоралар сони ортди. Ватансиз, бошпанасиз қолиб, қочоқ мақомида жон сақлаётганлар қанча. Ўз уйидан ишлаб, пул топиш, шунинг ортидан рўзғор кечириш учун чиққан одам мехнат қилса-ю, унинг топганидан “Байтулмол”, эҳсон учун, деб пул олишса. Бу пуллар ёвузлик йўлида сарф этилиши ана шундай ёвузликка даҳлдор этмайдими, одамни?!
Мана шундай ҳолатлар ҳақида эшитган вақтинг, диндош, ватандош инсон сифатида қалбингда бир оғриқ пайдо бўлади. Унга қарата: хонадонингда бир этак болангга ғамхўрлик қилиб, турмуш ўртоғинг йўлинга кўзини тикиб ўтирган бўлса. Бедор тунлари, беҳаловат кунлари сенинг ой бориб, омон қайтишингни худодан сўраб, оромини йўқотган бўлса! Наҳотки, ана шу бемаъни жангларда гезариб, ўз юртига, халқига, ватанига қурол ўқталиб, мўмин-мусулмонларнинг қонини дарё қилиб оқизиб, парокандаликни касб қилган, барча кирдикорларини эса дин ривожи йўлида, деган ниқоб билан хаспўшлаётган нокаслар яқинларингдан, оилангдан ҳам азиз бўлса эй инсон, дегинг келади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакили ўринбосари Абдусалом ФАТУЛЛАЕВ
https://t.iss.one/surxonmuslimuz/517

Биринчиси, ақлли бўлсин. Аҳмоқ ва унинг суҳбатидан фойда йўқ. Аксинча, охири бу кишига ҳам аҳмоқлиги…

💄👛 Рамазон ойида косметика ва парфюмерия воситаларидан фойдаланса бўладими?
Рамазон ойи кириб келиши билан рўзадорлар учун турли саволлар ўртага чиқади. Айниқса, аёллар орасида.
Чунки аёл киши косметика ва парфюмерия воситасини кўп ишлатгани учун, рўза вақтида шу масалада унда турли саволлар пайдо бўлади.
Рамазон ойида косметика ва парфюмерия воситаларини ишлатиш ҳукми қандай?
🔴САВОЛ: Рўзадор одам юзни парваришлаш мақсадида юзига крем суриши мумкинми? Бунинг рўзага зарари йўқми?
🔵ЖАВОБ: Рўзадор одамнинг юзга крем суриши жоиздир. Бунинг рўзага зарари йўқ. Чунки у баданнинг устига сурилади, у ичга кирмайди. Рўза эса ичга кирган нарсаларга бузилади.
Агар бадандан сўрилса ҳам, одатдаги жойлардан кирмаганлиги учун рўзани очмайди.
🔴САВОЛ: Рўза ҳолатда атир ишлатиш мумкинми?
Гул ва шунга ўхшаш хушбўйликларни ҳидлашчи?
🔵ЖАВОБ: Рўзада атир ишлатиш дуруст.
Гул ҳидлаш рўзани очмайди. Анас ибн Молик разийаллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Рўзадор одам ўпиши мумкинми?” деб сўрайди.
Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бунинг райҳон гулини ҳидлагандек зарари йўқ”, дейдилар. (Табароний ривояти). Демак, гул ҳидлаш ўпиш каби рўзани очмас экан. Фақат уд, анбар ва шунга ўхшаш ўтга ташлаганда ҳид чиқарадиган хушбўйликларнинг тутунини ичга киритса, рўзани очади.
Шунингдек, рўзада исириқ тутатиб, тутунни ичга киритса ҳам рўза очилади.
Имом аш-Шурунбулолий: “Одамларнинг кўпчилиги бундан ғофилдирлар.
Уларни огоҳлантириш керак, чунки, улар атир билан уду анбар тутунини бир хил деб ўйлайдилар”, деган. (“Мавсуъат ул-фиқҳиййа”).
🔴САВОЛ: Рўзадор ҳолатда сочни бўяш, хина билан ювиш мумкинми?
Сочни бўяшнинг намозга, таҳоратга зиёни борми?
🔵ЖАВОБ: Рўзадор ҳолатда сочни бўяш ва хина қилишнинг рўзага зарари йўқ.
Чунки у кўзга сурма қўйгандек, рўзага алоқаси бўлмаган амалдир.
Соч бўёғи оддий ранг бўлгани учун намоз, аниқроғи, таҳоратга зиёни тегмайди. Чунки у сув ўтказадиган нарсадир.
Бинобарин, таҳорат хина қилинган соч билан ҳам комил бўлаверади.
🔴САВОЛ: Рўзадор одам кўзига сурма суриши мумкинми?
Бу ишнинг жоизлиги ҳақида далиллар борми?
🔵ЖАВОБ: Рўзадор одамнинг сурма суриши мумкинлиги ҳақида ҳадиси шарифларда саҳиҳ ривоятлар келган, албатта.
Жумладан, Ибн Можжа Оиша онамиз разийаллоҳу анҳодан қилган ривоятларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолида кўзларига сурма қўйишлари зикр этилади. Шунингдек, ушбу ривоятни Абу Довуд ва Дорақутнийлар ҳам келтиришган. Саҳобийи киромлардан Анас ибн Молик разийаллоҳу анҳу рўзадор ҳолида кўзларига сурма қўяр эканлар.
Буни Имом Бухорий ва Имом Муслим иттифоқ қилиб ривоят қилганлар.
Имом Термизий Анас разийаллоҳу анҳудан ривоят қилади.
Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, кўзи оғриётганини, рўзадор бўла туриб, кўзига сурма қўйиши мумкинлигини сўрайди. Ул зоти шариф: “Майли”, деб рухсат берадилар.
Тобиъинларнинг улуғларидан Ҳасан Басрий ва Иброҳим Нахаъийлар ҳам рўзадор одам кўзига сурма қўйишини жоиз, деб билганлар.
Демак, рўзадор одам кўзига сурма қўйиши мумкин. Гарчи сурманинг таъмини ҳалқумида сезиб қолса ҳам, рўзага зарари йўқдир. (“Жомиъ ур-румуз”, “Бадойиъ”).

Эр билан орангиздаги риштани мустаҳкам қилинг
Нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаларидан бири
Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий хазратларининг ўгитлари
Қанча гўзал бўлманг, қанча олима бўлманг, бой-бадавлат бўлманг, эрингиз қалбиниyu маликаси бўлиш учун фаросатни ҳам ишга солинг! Умр сафарини гўзал ўтказиш учун орангиздаги муҳаббат риштасини мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Эрга муҳаббат изҳор қилишнинг ўзи кифоя қилмайди, унга садоқатингизни ҳам изҳор қилинг. Шундай қилингки, эрингиз муҳаббатингиз ҳақиқий эканини дилдан ҳис қилсин. Эр-хотин орасидаги жанжалнинг асл ўзаги эр хотиндан, хотин эрдан шу нарсани топа олмаганидандир. Шайтон эса ўта маккордир, аёлни эрининг олдида шарм ҳаёли бўлишга, қариндош-уруғ, дугоналари олдида эса хандон отиб кулиб, ноз-карашмали бўлишга ундайди. Кийиниш, зийнатланишда ҳам эрининг олдида оддий, ўзгалар олдида эса чиройли бўлишга ундайди. Ваҳоланки шариатимиз яхши кўрган кишингизга буни билдириб қўйишни савобли амал деб белгилаган, фақат номаҳрамлар бундан мустасно! Аммо шайтон буни айнан бегоналарга изҳор қилишга ундайверади. Оилавий жанжалларнинг аксариятига эътибор берсангиз, эр аёлини севади, муҳаббат изҳор ҳам қилади, совға-саломлар ҳам беради, хотини дилида бундан хурсанд ҳам бўлади. Лекин шунга жавобан бу муҳаббатнинг ўзаро, иккиёқлама эканини изҳор қилишга келганда буни эр кутгандек изҳор қилмайди ёки ўзини худди бундай эътибор унга керак эмасдек тутади. Бу ўта ахмоқлик бўлиб, аёл киши ҳаётида бундан ортиқ ахмоқлик қилиши мумкин эмас. Муҳаббатнинг жавоби муҳаббат билан бўлиши керак. Эр муҳаббат кутганда аёл бу ҳолатни ғанимат билиш керак, эрининг дилини чаманзор қилиб юборадиган сўзларни айтиши керак. Афсуски, кўпинча аёлларимиз бу борада ношудлик қилиб, бундай ҳолатда эрнинг қалбини доғ қилиб қўйишади. Ваҳоланки бу шариатимизда уят саналган иш эмас.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ алайҳиссаломга муҳаббатларини очиқ ойдин изҳор қилар эдилар. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбатлашиб ўтирганларида у зот: «Оиша, сиз менга сариёғ билан хурмо солинган таомдан ҳам маҳбубсиз», дедилар. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо табассум қилиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз эса мен учун сариёғ билан асал солинган таомдан ҳам ортиқроқ маҳбубсиз», деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳам табассум қилиб, «Сизнинг жавобингиз гўзалроқ бўлди», дедилар. Кўринг! Эр бир сўз айтди, аёл эса ундан ўтказиб жавоб қайтарди. Муҳаббатнинг изҳори эрга қилинмаса, кимга қилинади?! Ҳозиргилар эса эрга қилинадиган муҳаббатни элга қиладиган бўлиб қолишди. Ёдда тутинг, ишқ билан мушки анбарнинг оғзини беркитиб, сақлаб қўйилмайди. Улар ўз ўрнида очилиб, ифори атрофга таралиб туришини хоҳлайди. Қаерда бўлмасин, ўзини изҳор қилмай тура олмайди. Худди шунингдек, эр ўз аёлидан муҳаббат кутганида аёл ҳам бунинг изҳоридан ожиз қолса, эрнинг наздида аёлнинг қадри тушади.
УМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин кизлар масалалари буйича ёрдамчиси Хосият Косимова Яқинларингизга улашинг 👇👇👇

РИЗҚНИ ХУДО БЕРАДИ....
Ҳар бир соҳада бўлганидек, мўмин кишининг ризқ борасида ҳам ўз қараши бўлади. Ризқнинг манбаи қаерда? Ризқни ким яратади ва уни маҳлуқотларга ким етказади? Мўмин банда ризқ, неъмат, касб ҳақида қандай эътиқодда бўлиши керак? Ризқнинг келишида қанчалик аҳамиятга эга? Келинг бу саволларга жавобни Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан излаймиз.
Аллоҳ таоло айтади: “Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У Зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур”. Ҳамма нарса очиқ равшан китобда бордир” (Ҳуд,6). Мўмин кишининг ризқ ҳақидаги қуйидагича бўлиши керак. Ҳар бир банданинг ризқи азалдан Аллоҳ тарафидан тақдир қилиб қўйилган. Ана ўша ризқ бандага етмай қолмайди.
Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта банданинг ўз ризқи бор.Агар жин ва инсонлар у ризқдан бирон нарсани унга келишидан тўсиш учун йиғилсалар, бунга қодир бўлмайдилар”.
Тафаккур қилиб Аллоҳ таоло берган неъматларнинг қадрига етиб, шукр қилишимиз керак. Бизлар чин имон ва ихлос билан яшасак, Аллоҳ таолога берган неъматлари учун шукроналар келтирсак, ризқимизга янада барака беради. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам ўзининг ҳадиси шарифларида шундай дейди: “Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганида оиласи тинч, тани жони соғ ва уйида бир кунлик егулик бўлса, билсин, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан”.
Инсон ҳар доим берилган неъматлар шукрини адо қилишга интилиши керак. Баъзилар қаноат қилмай, жонларини таҳликага қўйиб, бойлик илинжида, ноқонуний йўллар билан, яет элларга кетади. Оқибатда ўзини ҳам оиласини ҳам қийинчиликларга дучор этади. Айниқса, катта ҳаёт остонасида турган ёшларимизга тафаккур, шукр, сабр-қаноат каби фазилатларни эгаллаш, илм-ҳунар ўрганиш сув ва ҳаводай зарур. Қалб кўзи очиқ, касб-ҳунарли одам ҳеч қачон бировга қарам бўлиб қолмайди ва харом ризқ билан озиқланмайди.
Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида: “Токи ҳаёт экансизлар, зинҳор ризқдан ноумид бўлманглар. Ҳар бир банданинг ўзига ажратилган ризқи насибаси бордир. Ахир, инсон она қорнидан қип-қизил гўшт парчаси ҳолида тушгач, Аллоҳ унга ризқ бериб мукаммал бир инсон ҳолига келтиради-ку! Бас, ризқдан ноумид бўлманглар ва касб-корни чиройли суратда олиб бориб, ҳалол йўллар билан ризқ талаб қилинглар” деб марҳамат қилганлар.
Шундай экан ҳар биримиз Аллоҳ таолодан ҳалол йўл билан ризқланишимизни, фарзандларимизни ҳам ҳалол ризқ билан тарбиялашимизни сўраб дуолар қилайлик. Ҳар бир еган луқмамиз ҳалол ва пок нарсалардан бўлсин илоҳим.
“Раҳмонбеди ҳожи” жомеъ
масжиди имом-ноиби: Х.Эрназаров Яқинларингизга улашинг 👇👇👇

Тазия билдириш мустаҳаб амаллардан бири
“Тазия” сўзи сабрга чақириш, юпатиш каби маъноларини англатади. Сал кенгроқ айтадиган бўлсак, мусибатга бериладиган ажру савобни ишлатиш марҳум ҳақида дуо қилиш билан мусибатдор кишига тасалли бериш, уни чиройли сабр қилишга ундашдир.
Ҳукми: Тазия билдириш мустаҳабдир. Бунга Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам: “Мусибатдор одамга тазия билдирган кишига ҳам унинг савобича савоб берилади” деган сўзлари асосдир.
Улардан баъзилари булардир:
- Мусибатдорнинг мусибатини енгиллаштириш;
- Мусибатга бериладиган савобни эслатиш;
- Аллоҳ таолонинг қазосига рози бўлиш лозимлигини ёдига солиш;
- Марҳум ҳаққига дуо қилиш;
- Мусибатдорни оғир пайтда қўллаб қувватлаш;
- Мусибат вақтида ёддан кўтарилиши мумкин бўлган нарсаларни эсга солиш;
Тазия вақти: Киши оламдан ўтган вақтдан бошлаб 3 кунгачадир. Мусибатдор қайғуси ҳаддан ошмаса, кўмишдан сўнг тазия билдириш авзалдир.Тазия 1 марта билдирилади, қайта тазия билдириш макруҳдир. Шунингдек, 3 кундан кейин тазия билдириш ҳам макруҳ Агар мусибатдор ёки тазия билдирувчи мазкур 3 кун ичида тазияга етиб кела олмаган бўлса, кейин тазия билдирилиши макруҳ эмас.
Тазия билдириладиганлар: Тазия марҳумнинг ҳамма яқинларига катта-ю, кичикларига билдирилади. Агар мусибатдор аёл ёш бўлса, унга фақат маҳрам эр кишилари тазия билдиришади. Унга номаҳрам эр кишилар тазия билдиришлари мумкин эмас.
Марҳумнинг яқинига тазия билдиришда: “Аллоҳ таоло вафот этган яқинингизни мағфират қилсин, раҳматига олсин. Сизга сабр ва ажр берсин” дейиш мустаҳабдир
Олтинсой туман “Миён Абдусаид”
жомеъ масжид имом хатиби: Ж.Назиров Яқинларингизга улашинг 👇👇👇