#КУН_САВОЛИ
🔻Кепка кийиш🔻
Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқда қори акани кепкада юрганини кўрдим. Кепка кийиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Кофирларни диний кийими бўлмаган кийимларни кийишнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
📚@surxonmuslimuz |

Диний-маърифий канал
#КУН_САВОЛИ
🔻Зинокорлик🔻
Ассалому алайкум! Дўстимни номидан ёзаман. 5 вақт намоз ўқимоқдаман, рамазон рўзасини қолдирмай тутмоқдаман, хатми Қуръон, таровеҳ намозини ҳам қолдирмай бормоқдаман. Ҳозирда олий ўқув юртига тайёргарлик кўряпман. Репетиторлигим бир хонада бўлади. Бир қиз бор, ўзимдан итарсам ҳам ёпишиб оляпти. Иродам етмаяпти. Зино қилиб қўйишимизга оз қоляпти. Рўзаман десам ҳам тушунмаяпти. Яхшиям гапириб кўрдим, ёмон ҳам гапириб кўрдим. Виждоним қийналиб кетяпти. Қўрқиб кетяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сунъий йўл билан бўлса ҳам у қизни ўзингиздан жирканадиган қилиб қўйинг. Шариатимизда икки номаҳрам ёлғиз қолишдан қайтарилган.
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلَّا كَانَ ثَالِثَهُمَا الشَّيْطَانُ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин! Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлур», дедилар».
Иккисини Термизий ривоят қилган.
وَلِلشَّيْخَيْنِ وَالتِّرْمِذِيِّ: مَا تَرَكْتُ بَعْدِي فِتْنَةً أَضَرَّ عَلَى الرِّجَالِ مِنَ النِّسَاءِ
Икки шайх ва Термизийнинг ривоятида:
«Ўзимдан кейин эркакларга аёллардан кўра зарарлироқ фитнани қолдирмадим», дейилган.
Шарҳ: Аёл киши иймон-эътиқодли, диндор, солиҳа, одоб-ахлоқли бўлмаса, бало-офат эканлиги ҳақидаги фикрга ҳатто аёлларнинг ўзлари ҳам қўшиладилар.
Эркаклар бошига кўпгина балолар номаъқул аёллар сабабидан келишини эса тажриба кўрсатиб турибди. Бунга тарих шоҳид. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

🔻Қайнона келинни нарсаларини ковлаши🔻
Ассалому алайкум! Мен бир оиланинг келиниман, аммо бу оиланинг қоидаларига кўника олмаяпман. Турмушга чиққанимга 3 йил бўлди. Қайнонам мен уйда йўқлигимда хонамдаги ҳамма ерни кавлайдилар. Энг қизиғи ота-онам сеп қилиб берган нарсалардан истаганларини сўрамасдан олиб кетадилар ва қайтармайдилар. Қайнона келин хонасига изнсиз кириши ва мулкларини ўзлаштириши жоизми? Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шаръан ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

🔻Фарзандини бошқага бериш🔻
Ассалому алайкум! Ҳомиладорман. Ҳамма билади, лекин эгизаклигини билишмайди. Акамни қалби кемтик. Бизларда фарзандини туғиб бировга бериш мумкинми? Акам рози бўладими, янгам рози бўладими йўқми билмайман. Эгизакларимни ажратсам гуноҳ эмасми? Гуноҳ бўлмаса розиман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ундай қилманг, бунга кўпчилик норози бўлади. Валлоҳу аълам!

🔻Янги фатво чиқибди эмиш🔻
Ассалому алайкум! Қайнонам кеча жанозага бориб келдилар. У ердаги отин аёлларнинг ўраниши ҳақида маъруза қилибди ва айтишларича келинларни бир уйда яшайдиган қайнилари олдида ҳижобда юришлари шарт эмас эмиш. Буни бир бошқа қариндошимиздан ҳам эшитгандим. Шундай фатво чиқибти дегандилар. Шу ростми? Агар ёлғон болса бу отинлар нимага ишониб бундай фатво беришябди? Ахир буни охири фитнага олиб келиши аниқку.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Эрининг ака-укаларининг олдида худди кўчадаги бегоналарнинг олдида бўлганидек авратларини беркитиши фарз. Шарт эмас деганлар ҳам фатво чиқибди деганлар ҳам нотўғри айтишибди. Бу каби фатво берувчилар ва уни тарқатувчилар Аллоҳдан қўрқишсин.
عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ
Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!

🔻Чап қўл ҳаромми🔻
Ассалому алайкум! Чап қўл ҳаромми? Чап қўлда нон, чой, ноз-неъмат ейиш, иш қилиш ҳаром ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳаром ҳисобланмайди, чап қўлда таомланиш шайтоннинг иши ҳисобланиб, Аллоҳ бу ишни ёмон кўради. Макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам!

🔻Атеист ва агностик блоггерларни кузатиш🔻
Ассалому алайкум! Блогерлар орасида кенг дунёқарашли, ақлли бир блогерни бир неча блогерлар телеграмда тавсия қилишган экан. Каналига аъзо бўлдим, кейин уни агностик эканлигини билиб қолдим. Бугунги постида риё учун "солиҳа" бўлиб олганлар ҳақида ёзиб орада ўзининг дин агар инсонни ёмон йўллардан қайтариб турадиган ягона барер бўладиган бўлса, диннинг бундай фойдали томонини тан олиш керак" деб ўзининг динга ишончсизлиги, аммо фойдали томонини инкор этмаслигини билдирибди. У шу вақтгача дин ҳақида фикрини энди билдириши постида. Ҳозирги ўзбек блогерлар орасида ҳам атеист ва агностик блогерларни (маълум соҳага оид ёки дунёқарашни кенгайтирувчи фикрли каналлар) кузатмаслигимиз керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Кузатиш бошқа нарса, ундан фойдаланиш бошқа нарса. Нотўғри ва бузуқ эътиқодлар вирусга ўхшайди. Юқиб қолганини инсон ўзи сезмай қолади. Кузатиш учун доктор бўлиш керак. Сиз доктормисиз ёки йўқми уни билмаймиз. Валлоҳу аълам!

🔻Тиш пастаси таркибида спирт🔻
Ассалому алайкум! Кўпчилик одамлар тиш пастасини таркибини ўқишмайди, чунки ундаги ёзувлар ҳам майда қилиб ёзилган, мен қизиб таркини ўқиб ўргандим унда Бензйл Алкогол қўшилишини билиб қолдим ва жуда қўрқиб кетдим. Ахир бутун халқ тиш пасталаридан фойдаланади, тўғри балки бошқа фирмаларда қўшилмас, лекин мен кўрган фирма пастаси таркибида бор эди, лекин бу алкогол одамни маст қилмайдику, шунга қўрқиб ишлатишни тўхтатган эдим. Шу пасталарни ишлатиш мумкунми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Паста ва хушбўйликларга аралаштирилган спирт шаръан жоиз. Дунё уламолари иттифоқи шунга фатво берганлар. Маст бўлиш учун тиш пастасини ейиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

🔻Қазо намозлари нияти🔻
Ассалому алайкум! Жуда кўп қолдирган қазо намозларим бор. Лекин шуларни ададини ёзиб олмаганман. 5 вақт намоздан кейин шуларни ўқисам, ниятда уларни аниқ қайси куни ва йилини айтмасдан, фақат бомдод ёки пешин намозининг қазоси десам бўладими? Аллоҳ шундай қазо намозларини қабул қиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Энг охирги қолдирган бамдодни, энг охирги қолдирган пешинни қазосини ўқишни ният қилдим ва ҳоказо қолганларини ҳам шундай ният қилсангиз кифоя қилади. Йили ва кунини айтиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

🔻Қабристон тупроғи...🔻
Ассалому алайкум! Аёлимнинг баданига тошмалар пайдо бўлиб, бундан аъзият чекмоқда. Тери касалликлари шифокорига мурожаат қилдик.1 йилдан бери қиммат дорилар олиб даволаняпти, лекин фойдаси бўлмаяпти. Бир қўшнимиз: "Қабристонга чўзма пишириб (чўзма-хамирдан тайёрланадиган таом) назир қилинг, сўнг улар сизга қабристонни тупроғини беришади. Сиз ўша тупроқни баданингизга суртасиз, кейин кўрмагандек бўлиб кетасиз" деди. Шундай қилсак шариатга зид эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Баъзи бир тошмаларга қабристон тупроғини суртишнинг динга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Хамир-чўзма пиширишга ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ўлик кўп кўмилган жойнинг тупроғида чириган ўликлардан хосил бўлган фосфор кўп бўлади. У нарса баъзи бир тошмаларга даво бўлади. Бу тиббиётга тегишли нарса. Сўгал тошаётган бўлса унинг энг оддий ва фойдали давоси шотутнинг баргини узганида оқ сут каби суюқли чиқади. Бир неча кун суртиб турилса ўз-ўзидан қуриб кетади. Валлоҳу аълам!

🔻Ўлим холати🔻
Ассалому алайкум! Агар ўлаётган одам жони чиқаётган ҳолати, агар кўзлари катта бўлиб олайиб кетса, юзи кўкимтир тусга кирса демак, у ёмон одам бўлган ва худди кўриб тургандек ҳозир у азобланаяпти деб ҳам қўйишади. Аксинча, агар инсонни жони осон чиқса, кўзлари чиройли бўлса демак, у яхши одам дейишади. Бу фикр қанчалар тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу мутлақо нотўғри. Валлоҳу аълам!

🔻Ота-онамнинг никоҳлари🔻
Ассалому алайкум! Мен бу саволимга жавоб олишдан анчадан бери қўрқиб юрардим лекин бермасам бўлмайди. Ота онам отинг ўчгур совет пайти турмуш қуришганда улар яшайдиган худудта деярли хамма инсонлар фақат загсдан ўтишган эканлар. Яъни шаръий никохдан эса йўқ, ҳатто улар буни билишмаган хам. Аллоҳ қодир қилиб намоз ўқишни бошлаганимдан кейин секин секинлик билан оила азоларим хам Аллоҳни хидояти ила намоз қўишяапти. Аллоҳга шукр хозир хаммамиз ўқиймиз. Бизнинг динимиздаги хукмимиз қандай? Менимча узингиз нмани сўрамоқчилигимни тушундингиз, ёзишга қўлларим бормади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У пайтларда ЗАГС қилувчилар домлалардан қайси сўзларни айтса никоҳ боғланишини сўрашар экан. Умид қиламиз ота-онангизни ЗАГСдан ўтказган ҳам сўраган бўлса керак. Эҳтиётан никоҳларини янгилатиб олишса, яхши бўлади.Валлоҳу аълам!

🔻wi-fi тарқатувидан фойдаланиш🔻
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сартарошхонамизга мижозларимиз навбат кутиб ўтиришлари учун wi-fi тарқатиб қўймоқчи эдик. Бир биродар билан шу ҳақида ўйлаб қолдик агар биз тарқатаётган wi-fi дан мижозларимиз нотўғри мақсадда фойдаланишса (мисол учун шариъат рухсат бермаган материалларни кўчиришса: фахш ва зинога тарғиб қилувчи видеоларни) биз ҳам бу ишга сабабчи бўлиб қолмаймизми? Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ яхшилик билан мукофотласин.
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар очиқ-ойдин фахш нарсаларни кўришаётганини билиб туриб индамасангизлар гуноҳига шерик бўласизлар. Бирор мутахассис топиб шундай жойларга кирмайдиган қилиб қўйинглар. Валлоҳу аълам!

🔻Йиртиқ кийим🔻
Ассалому алайкум! Кўз тегмасин жудаям яхши яшаймиз Аллоҳга шукур. Отам кийимларни йиртилгунича киядилар. Бу қанчалик тўғри?
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бой бўлса унчаликка бормаслик керак. Бой бўлатуриб саҳобалардек қўлида ҳеч нарса олиб қолмайдиган инсон бўлса жоиз. Ҳам бор, ҳам ўзгага бермай йиртилгунча кийиш Аллоҳга маҳбуб эмас.
عن عمرو بن شعيب عن أبيه عن جده قال قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إن الله يحب أن يرى أثر نعمته على عبده وفي الباب عن أبي الأحوص عن أبيه وعمران بن حصين وابن مسعود قال أبو عيسى هذا حديث حسن
Амр ибн Шуъайб отасидан у бобосидан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ таоло бандасида берган неъматининг асарини кўришни яхши кўради” дедилар.
Термизий ривояти. Валлоҳу аълам!