Surxonmuslim.uz
4.73K subscribers
8.86K photos
2.71K videos
27 files
8.25K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#йил_сарҳисоби

БУГУН БАРЧА ТУМАН БОШ МУТАВАЛЛИЛАРИ БИЛАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

🔰Бугун Сурхондарë вилоятида фаолият юритаётган бош мутаваллилари учун йиғилиш ташкил этилди.
Ушбу йиғилишда тизимда  яхши натижа кўрсатган мутаваллиларни тақдирлаш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан йиғилиш ташкил этилди. Йиғилиш давомида Сурхондарё вилояти вакиллиги бош мутаваллиси И.Рамазонов мутаваллилар ҳисоботларни ўз вақтида бажаришлиги, тушумларни назорат қилиш масжидни молиявий барқарорлигини таминлаш бўйича таклиф ва тафвсиялар бериб ўтди.
Шунингдек, мавзу юзасидан мутаваллиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
Йиғилиш якунида ЎМИ Сурхондарë вилоят вакили А.Сайфидинов йиғилишнинг мақсади ва мазмун-моҳияти ҳақида йиғилиш қатнашчиларига тушунтириш бериб ўтди.

Сурхондарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
НАМОЗИМ ТЎҒРИ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Чўнтагимда нос билан намоз ўқисам намозим тўғри бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозхонни намози тўғри бўлиши учун унинг бадани ва кийими пок бўлишлиги шарт. Агар уни кийими ёки баданига дирҳам (катта танга) миқдоридан зиёда нажосати ғализа (оғир нажосат) теккан бўлса, ёки кийимининг ва баданнинг тўртдан биридан кўпроғига нажосати хафийфа (енгил нажосат) теккан бўлса ўшанда намозхоннинг намози дуруст бўлмайди. Худди шу ҳукм намозхоннинг чўнтагидаги нарсага ҳам тегишлидир. Яъни намозхоннинг чўнтагидаги нопок нарса нажосати ғализа бўлиб, у бир дирҳамдан зиёда бўлса ёки нажосати хафифа бўлиб тўртдан бирдан зиёда бўлса намози дуруст бўлмайди. Саволда келган носвой, сигарет ўсимликдан тайёрлангани учун нажосат ҳисобланмайди, уларни лекин истеъмол қилиш жоиз эмас. Шунинг учун намозхон чўнтагида мазкур нарсалар билан намоз ўқиса унинг намози дуруст бўлади. Аммо бу мусулмон кишига бундай нарсаларни истеъмол қилиш ҳалол бўлади, дегани эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
АСР НАМОЗИДАН КЕЙИН ЖАНОЗА ЎҚИШ?
#намоз #аср
#макруҳ

1144-CАВОЛ: Бизда аср намози вақти кириши билан асрни ўқиб кейин жаноза намозини ўқишади. Асрдан кейин токи шом ўқилгунича намоз ўқиш макруҳ эканку?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мўътабар фиқҳий манбаларимизда асрдан кейин жаноза намози ўқиш жоиз экани ва бу ҳолатда макруҳлик йўқлиги айтилган. Жумладан Ҳидоя китобида бундай дейилади:
وَيُكْرَهُ أَنْ يَنْتَفِلَ بَعْدَ الْفَجْرِ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ وَبَعْدَ الْعَصْرِ حَتَّى تَغْرُبَ وَلَا بَأْسَ بِأَنْ يُصَلِّيَ فِي هَذَيْنِ الْوَقْتَيْنِ الْفَوَائِتَ وَيَسْجُدَ لِلتِّلَاوَةِ وَيُصَلِّي عَلَى الْجِنَازَةِ
“Бомдод вақти киргандан кейин қуёш чиққунича, асрдан кейин қуёш ботгунича нафл намоз ўқиш макруҳ. Аммо ушбу икки вақтда қазо намозлар, тиловат саждаси ва жаноза намози ўқишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🔸Бугун, 27 декабр чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти  вакили Сурхондарё бош имом хатиби Алиакбар Сайфидинов  ҳазратлари туманлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингладилар.

🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.

🔹Қабул асносида туманларидан келган ҳар бир фуқаролар томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.

🔸Мана шундай қабул жараёнлари барча туман ва шаҳримиз жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати
https://t.iss.one/surxonmuslimuz