Surxonmuslim.uz
4.75K subscribers
8.81K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
🔸Бугун, 25 октябр чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти  вакили Сурхондарё бош имом хатиби Алиакбар Сайфуддинов  ҳазратлари туманлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингладилар.

🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.

🔹Қабул асносида туманларидан келган ҳар бир фуқаролар томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.

🔸Мана шундай қабул жараёнлари барча туман ва шаҳримиз жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилояти вакилиги матбуот хизмати
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
ЮКСАК ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИКДАН КЎНГИЛЛАР ШОД БЎЛДИ

🔹Шу йил 25 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат, таклиф ва мулоҳазаларини тингладилар.

📝 Таъкидлаш керакки, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари тизимли равишда юртдошларимизни қабул қилиб, уларнинг диний-маърифий мавзудаги саволлари, ўйлантираётган масала ва муаммоларини тўғридан-тўғри мулоқот асосида эшитиб, ижобий ечим топишга ҳаракат қилинади.

➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Жаҳолатга_қарши_маърифат #Сурхондарё

Сурхондарё вилоятида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси, олий таълим муассасаси профессор ўқитувчилари ва диний соҳа вакилларидан иборат тузилган тарғибот гуруҳи томонидан Денов туманида ҳокимлик, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, иқтисодиёт, банк-молия, солиқ, коммунал, тадбиркорлар, сотувчилар, хизмат кўрсатиш соҳа раҳбар-ходимлари ва ўқувчи ёшларнинг ота-оналари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирларда бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди ҳамда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, учрашувлар давомида “Жаҳолатга қарши-маърифат” мавзусида маъруза қилиниб, туманда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни ошириш ҳамда аҳолини, айниқса ёшларни диний мутаассиблик, турли ёт ғоялар таҳдидларидан ўзини асраши юзасидан маърузалар қилинди ва “Тинчлик қадри” номли видеофильм намойиш этилди.
#Ҳадис

Абу Абдуллоҳ Усмон ибн Абул Осий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот ўзларига касаллик етганидан Расулуллоҳга шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга: «Оғриётган ерингга қўлингни қўй, «Бисмиллоҳ»ни уч марта айтиб: «Аъузу биъиззатиллаҳи ва қудротиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру», деб етти марта ўқи», дедилар.

Маъноси: Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.

Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Киши ўзига-ўзи, ҳадисда келган дуолар билан дам солиши маҳбублиги маълум бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

🌐♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак 🕊

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

•┈┈•┈┈•⊰✿
🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

•┈┈•┈┈•⊰✿
🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
«ТУР, ЭЙ ЁМОНЛИКНИНГ УЯСИ»

Ҳайсам ибн Муовия бир шайхдан ривоят қилади: «Каҳмас ибн Ҳасан бир кунда минг ракъат намоз ўқирди. Малолланиб қолса, ўзига ўзи: «Тур, эй барча ёмонликнинг уяси бўлган нафсим. Аллоҳга қасам, бир соатгина ётишингга ҳам Аллоҳ учун сендан рози эмасман», дерди».

«Солиҳлар гулшани»


•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿
https://t.iss.one/surxonmuslimuz