Forwarded from VOIZ.UZ
#Савол_жавоб
Савол: Мажусийлар хам аҳли китобга кирадими?
Жавоб: Шариатда Аллоҳ таоло ва Унинг китобларидан баъзиларига ишониб, амал қилганлар «аҳли китоблар» дейилади. Яъни, яхудий ва насронийлар аҳли китобдир. Яхудийлар Тавротга, насоролар эса Инжилга амал қилишади.
Мажусийлар аҳли китоб ҳисобланмайди. Улар оташпараст, бутпараст, санампараст кимсалардир. Яъни, улар олов, Қуёш, Ой каби нарсаларга сиғинишади ва баъзилари хайвонларни илоҳ дейишади.
Жаъфар ибн Мухаммад (р.а) айтадилар: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу саҳобаларнинг олдиларидан ўтаётганларида, улар орасидаги Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу бундай дедилар: «Мана бу қавмлар билан (яъни мажусийлар билан) нима қилишни билмай турибман, булар араблардан ҳам, аҳли китоблардан ҳам эмасдир» дедилар».
@Voizuz Яқинларингизга ҳам
👉улашинг

Манба: «Сўраган эдингиз»
@Voizuz Яқинларингизга ҳам
👉улашинг
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: " إِذَا أَوَى أَحَدُكُمْ إِلَى فِرَاشِهِ فَلْيَنْفُضْ فِرَاشَهُ بِدَاخِلَةِ إِزَارِهِ فَإِنَّهُ لا يَدْرِي مَا خَلَفَهُ عَلَيْهِ ثُمَّ يَقُولُ: بِاسْمِكَ رَبِّ وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أَرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ ". رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Агар сизлардан биронтангиз тўшагига ётмоқчи бўлса, изорининг бир чети билан тўшагини қоқсин. Зеро, унинг ортида нима борлигини билмайди. Кейин «Бисмика робби вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳ, ин амсакта нафсий фарҳамҳаа, ва ин арсалтаҳаа фаҳфазҳаа бимаа таҳфазу биҳий ъибаадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар.
Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.
Дуонинг маъноси: «Роббим, Сенинг исминг ила ёнбошимни қўйдим. Ва Сен ила уни кўтарурман. Агар жонимни ушлаб қоладиган бўлсанг, уни раҳмат қилгин. Агар уни қўйиб юборадиган бўлсанг, солиҳ бандаларингни муҳофаза қиладиган нарсанг ила уни ҳам муҳофаза қилгин».
➖➖➖➖➖➖➖
✅@surxonmuslimuz

Нафсни доим тергамоқ лозим
Жумҳур уламолар нафсни поклаш, қалб касалликларини ўрганиш уммат учун фарзи кифоя эканлиги, лекин кимда бирор қалб касаллиги бўлса, уни кетказиш йўлларини ўрганиши фарзи айнга айланишини баён қилишган.
Нафсимизни поклаш учун қуйидагиларга амал қилишимиз керак экан:
1. нафсни риё, ужб (ўзидан фахрланиш), бахиллик, очкўзлик, таъма, охират ҳисоб-китобидан хотиржам бўлиб қолиш каби ёмон хислатлардан поклаш;
2. нафсни ихлос, инобат (Аллоҳ таолога қайтиш), Аллоҳдан қўрқиш, шукр ва камтарлик каби чиройли хислатлар билан гўзал қилиш;
3. фарз ибодатларни доимий адо этиб юриш, чунки Аллоҳ таолога фарзлардан кўра севимли амал йўқ;
4. нафл ибодатларни кўп қилиш, чунки банда нафл ибодатлар билан Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қилиб бораверади, ҳатто Аллоҳ таоло бандасини яхши кўриб қолади;
5. Қуръони каримни тадаббур билан қироат қилиш. Зеро, Қуръон тиловати қалбни поклайди, қалб покланса, нафс ҳам покланади.
Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам: “Бу қалблар ҳам худди темир сув текканда занглагани каби занглайди”, – дедилар. Шунда: “Эй, Аллоҳнинг расули, қалбни сайқаллаш (зангини кетказиш) қандай бўлади? ” – дейилди. “Ўлимни кўп эслаш ва Қуръон тиловат қилиш”, – дедилар (Имом Байҳақий ривояти);
6. илм ўрганиш;
7. нафсни тергаб туриш ва нафснинг шариатга зид хоҳишларига қарши курашиш. Бу орқали инсон ҳавои нафс, шайтон ва дунё лаззатлари устидан ғолиб келади. Ўтган солиҳлардан бири Ибн Меҳрон раҳматуллоҳи алайҳ: “Киши ўз нафсини дўстини тергагандан ҳам қаттиқроқ тергаб турмагунча, ейиш-ичиши ва кийими (ҳалолдан ё ҳаромдан экани)ни билмагунича, тақводорлардан бўла олмайди”, – деганлар (Имом Термизий ривояти). Ҳасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Бандага ўз нафсидан насиҳатчи бўлса ва нафсни тергаш эътиборида турса, у доим яхшиликда бўлади”, – деганлар;
8. Солиҳ инсонлар билан суҳбатлашиш ва хулқи бузуқ одамларнинг суҳбатидан четда бўлиш.
Нафсни поклаш натижасида инсон икки дунё саодати, қалб хотиржамлиги ҳамда дин ва тоат-ибодатда собитликка эришади.

Савол: «Барзах» ҳаёти нима?
Жавоб: «Барзах» сўзи луғатда икки нарсанинг ораси деган маънони билдиради.
Ислом шариати истилоҳида эса инсон вафот этганидан кейин то қиёматгача бўлган вақт «барзах» ҳаёти дейилади.
Инсон қабрга қўйилгандан кейин икки фаришта - Мункар ва Накир Аллоҳ ва Унинг Расули, дини ҳақида сўраши, шундан кейин қабрда роҳат ёки азобнинг бўлиши ҳақдир.

#Оят
Қуръонда Аллоҳ ва унинг расулининг ҳукмини бажармаслик ихтиёрий эмаслиги ҳақида...
Бисмиллахир роҳманир роҳийм.
«Аллоҳ ва унинг Пайғамбари бир ишни ҳукм қилганда - ҳеч бир мўмин ва мўминага (уни бажариш ёки бажармаслик) ишларида ихтиёр бўлиши мумкин эмасдир.
Кимки Аллоҳ ва расулига итоатсизлик қилса, бас, у аниқ залолат билан, йўлдан озибди».
(Аҳзоб сураси, 36 оят)
Аллоҳ ва расулининг амри фақатгина инсонлар саодати учун хизмат қилади азиз дўстлар!

#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Бир кўзи кўр одам Расулуллох саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени етаклаб масжидга олиб борадиган кишим йўқ», жамоатга чиқмай уйда намозни ўзим ўқисам бўладими деганларида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам кўзи ожиз одамга руҳсат бердилар. У киши орқа ўгириб кетаётганларида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам кўзи ожиз одамни чақириб: «Намозга чақириладиган азонни эшитасанми? - дедилар. У киши ҳа деб жавоб берганларида, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Муаззиннинг азонига жавоб қилгин, яни жамоатга боргин» -дедилар.
(Имом Муслим ривояти)
🌐@surxonmuslimuz

Дўзахдан паноҳ сўраш
Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».

Савол: Жинлар таъсиридан (чалишидан) қандай сақланиш мумкин?
Жавоб: Жинларни инсонлар кўра олмайди. Чунки улар жуда латиф ва тезда ўзгара олиш қобилиятига эгадир.
Инсон билмаган ҳолда қайноқ сув сепиб юбориши, бавл (сийиши) қилиши ва ҳакозо ишлар билан уларга озор етказганида, жинлар ўша одамга зарар бериш билан интиқом олади.
Жинлардан сақланишнинг йўли эҳтиёткорликдир.
Улар кўпинча шомдан кейин, яъни қоронғи тушаётган маҳалда чиқишади, нажосат, тезак, суяклар ва аҳлатхоналарда озиқланади.
Жобир ибн Абдулло розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Ҳуфтонда идишларнинг устини ёпиб, мешлар оғзини боғлаб, эшикларни тамбалаб, ва болаларингизни (уйда маҳкам) ушлаб ўтирингиз, чунки бу вақтда жинлар кўчага атрофга тарқалишади».
(Имом Бухорий ривояти)

Жуда хунук тушунча ва ёмон хулоса...
Ислом ҳақида гапириши жоиз бўлмаган айрим жоҳилларни кўрдим! Улар ўзлари билиб олган бир-икки ривоят билан жамиятни айблайдилар. Ваҳоланки бу хабарларга хос ҳолатлар ва уларнинг далолатларидан бирор нарсани тушунмайдилар. Одамларга: "Аксар дўзах аҳли бойлардир", "Аксар дўзах аҳли аёллардир" дейдилар. Бу билан бой бўлиш гуноҳ, аёллик эса жиноят демоқчи бўладилар.
Бу жуда ҳунук тушунча ва ёмон хулосадир. Уммат бундайлардан халос бўладиган пайт келди. Бундайларга жим туриш ва тавба қилишни насиҳат берадиган замон келди.
Шайх Муҳаммад Ғаззолийдан Мубашшир Аҳмад таржимаси

ҲАСАД - ЯХШИЛИКЛАР КУШАНДАСИ
Америкаликларда ажойиб бир ибора бор: "Crab bucket theory" - "Қисқичбақалар солинган челак теорияси".
Аниқланишича, агар челакда биттагина қисқичбақа бўлса, у осонгина эркинликка чиқа олади. Агар улар 5-6 та бўлса, ҳарчанд уринмасин, ҳеч қайсиси чиқа олмайди. Негаки улар юқорига кўтарилаётган қавмдошини тортиб, ўзи чиқишга уринар экан-да. Хуллас, "челакдаги қисқичбақа" иборасидан келиб чиқадиган мантиқ одамларга ҳам хос.
Бу иллат динимизда “ҳасадгўйлик” дейилади. Уламоларимиз ҳасадга сабаб бўладиган омилларни ўрганиб чиқиб мазкур сабаблар 6 та эканини таъкидлаганлар:
1. Душманлик ва ёмон кўриш.
Агар душманига неъмат етса хафа бўлади, мабодо ёмонлик етса хурсанд бўлади ва унга етаётган ҳар бир омадсизликни менга қилган ёмонликлари учун жазоланяпти деб Аллоҳнинг синови эканини ёдидан чиқаради.
2. Кўра олмаслик.
Одамларга бирор омад кулиб боқса, нима учун менга етмай унга келиши керак деб Аллоҳнинг хохлаган бандасига неъмат бериш сифатини инкор қилади. Бу эса Аллоҳга нисбатан банданинг ёмон нисбати бўлиб гуноҳкор бўлади.
3. Кибр.
Мутакаббир киши ўзидан паст саналган кишиларни доимо масхара қилиб, ерга уриб юрган бўлади. Шунинг учун, ўзларидан паст одамларга неъмат, омад келганига чидай олмай, ҳасад қилишга ўтади.
4. Мақсадида эришаолмай қолишдан қўрқиш.
Бу ҳолат бир хил йўналишли ва бир хил мақсадга эришиш учун ҳаракат қилаётган шахслар орасида кўп учрайди.
5. Мансабпарастлик ва шухратпарастлик.
Бунга маълум бир соҳада ўзига тенги йўқ бўлишини орзу қиладиган мисол бўлади. Бу йўлда уни рўпасидан чиққан ҳар қандай кимсани йўқ бўлишини истайди, ўрни келганда унга зулм етказишдан ҳам тонмайди.
6. Ҳар қандай кимсага яхшиликни раво кўрмайдиган табиати бузуқ шахс ҳасадчи бўлади. Ўзига ҳеч қандай алоқаси бўлмаса ҳам кўролмайди.
Одамлар ҳаётда ўз ўринларини топишлигида ўзгаларнинг бу каби иллатлари ҳамиша йўлга тўғоноқ бўлаверади.
Одамларнинг табиати шундай, бунга қарши ҳеч нарса қила олмайсиз. Аммо ўзингизга бўлган ишонч шу челакдан чиқишингизга ёрдам беради. Сиз иродали бўлиб, оёғингиздан тортаётган қисқичбақаларни енгиб, чиқиб кета олишингиз керак.
Инсонлар ўртасидаги ҳасад ҳам мана бунинг бир кўринишидир. Сиз юқорига чиқишга уринасиз, лекин кимдир сизни оёғингиз тагида турган нарсани олиб ташлайди.
Бу ҳақида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Модомики, ҳасад қилишмаса, одамлар яхшиликда бардавом бўладилар” дедилар.
Демак, ҳасад қилишса, ораларидан яхшилик кўтарилиб у жамиятнинг ҳалокатга дучор бўлиши шубҳасиз.
Яратган Роббимиз ҳасад балосидан Ўзи асрасин.

Forwarded from Surxonmuslim.uz
ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ
Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади.
Жума кунининг ҳурмати бу кун кирмасдан олдин, истилоҳда жума оқшоми дeйиладиган пайтдан бошланади. Жумага ўша пайтдан бошлаб тайёргарлик кўрилади.
Жума кунининг бомдод намозини имкон қадар масжидда, жамоат билан ўқишнинг мандублиги ҳақида кўп гапирилган. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума кунида айтилган салавот мeнга кўрсатилади», дeганлар. Жума кунида дуолар ижобат бўладиган бир пайт бор. Банданинг дуоси ўша пайтга мувофиқ келиб қолса, унинг ижобат бўлишига шубҳа йўқдир.
Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади. Ундан кeйинги соатда кeлган одам бир молни қурбонлик қилгандeк бўлади. Учинчи соатда кeлган одам шохдор қўчқор қурбонлик қилгандeк бўлади. Тўртинчи соатда кeлганлар бир товуқни қурбонлик қилгандeк бўлади. Бeшинчи соатда, охирида кeлган одам битта тухумни қурбонлик қилгандeк бўлади».
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий, Тeрмизийлар ривоят қилишган.
Жума куни имом минбарга хутба учун чиққанда фаришталар ҳозир бўлиб, уни тинглайдилар. Дeмак, жумага фақат мусулмон бандалар кeлмас экан, балки хутбани эшитиш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлишар экан. Фаришталар ҳозир бўлган жамоат нақадар гўзал, нақадар муҳтарам жамоат бўлади! Шунинг учун бундай жамоатнинг ўзига яраша одобларига риоя қилишимиз лозим. Шунинг учун жумага, жамоатга келадиган одам ғусл қилиб кeлиши кeрак. Бу ғуслнинг ҳикматларидан бири нафақат нажосатни, ҳатто бадандаги нохуш ҳидларни ҳам кeтказишдир. Зеро, жума куни масжидда одатдагидан каттароқ жамоат тўпланади, издиҳом бўлади. Фаришталар эса ниҳоятда нозик хилқат бўлгани учун уларга озор бермасликка ҳаракат қилинади.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@surxonmuslimuz | обуна бўлинг | ёки дўстингизга тавсия этинг | Surxonmuslim.uz

Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
Жаннатдаги даражангизни юксалтириш учун яна янги кун, янги имконият..
Бўш келманг, ҳаракатдан тўхтаманг! Арзимас кимсалар ва беҳуда нарсалар билан зинҳор-базинҳор чалғиб қолманг. Икки дунёнгизни обод қилиш йўлида тинмай, ҳормай ҳаракат қилаверинг. Ин ша Аллоҳ, ҳамма-ҳаммаси яхши бўлади.
Унутманг, бу умр неъмати сизга бир мартага берилган ва қиёматда ёлғиз ўзингиз ҳисобини берасиз...
Кунингиз хайрли ва
файзли ўтсин!

Жума кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васвлламга саловатни кўпайтиринг
🔹Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам!
✅@surxonmuslimuz
🔹Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам!
✅@surxonmuslimuz
#yangilik
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Шоҳ Машраб” марказий масжиди қайта қуриб битказилди