Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.78K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Forwarded from Surxonmuslim.uz
ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади.
Жума кунининг ҳурмати бу кун кирмасдан олдин, истилоҳда жума оқшоми дeйиладиган пайтдан бошланади. Жумага ўша пайтдан бошлаб тайёргарлик кўрилади.
Жума кунининг бомдод намозини имкон қадар масжидда, жамоат билан ўқишнинг мандублиги ҳақида кўп гапирилган. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума кунида айтилган салавот мeнга кўрсатилади», дeганлар. Жума кунида дуолар ижобат бўладиган бир пайт бор. Банданинг дуоси ўша пайтга мувофиқ келиб қолса, унинг ижобат бўлишига шубҳа йўқдир.
Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади. Ундан кeйинги соатда кeлган одам бир молни қурбонлик қилгандeк бўлади. Учинчи соатда кeлган одам шохдор қўчқор қурбонлик қилгандeк бўлади. Тўртинчи соатда кeлганлар бир товуқни қурбонлик қилгандeк бўлади. Бeшинчи соатда, охирида кeлган одам битта тухумни қурбонлик қилгандeк бўлади».
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий, Тeрмизийлар ривоят қилишган.
Жума куни имом минбарга хутба учун чиққанда фаришталар ҳозир бўлиб, уни тинглайдилар. Дeмак, жумага фақат мусулмон бандалар кeлмас экан, балки хутбани эшитиш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлишар экан. Фаришталар ҳозир бўлган жамоат нақадар гўзал, нақадар муҳтарам жамоат бўлади! Шунинг учун бундай жамоатнинг ўзига яраша одобларига риоя қилишимиз лозим. Шунинг учун жумага, жамоатга келадиган одам ғусл қилиб кeлиши кeрак. Бу ғуслнинг ҳикматларидан бири нафақат нажосатни, ҳатто бадандаги нохуш ҳидларни ҳам кeтказишдир. Зеро, жума куни масжидда одатдагидан каттароқ жамоат тўпланади, издиҳом бўлади. Фаришталар эса ниҳоятда нозик хилқат бўлгани учун уларга озор бермасликка ҳаракат қилинади.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

@surxonmuslimuz | обуна бўлинг | ёки дўстингизга тавсия этинг | Surxonmuslim.uz
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Жаннатдаги даражангизни юксалтириш учун яна янги кун, янги имконият..
Бўш келманг, ҳаракатдан тўхтаманг! Арзимас кимсалар ва беҳуда нарсалар билан зинҳор-базинҳор чалғиб қолманг. Икки дунёнгизни обод қилиш йўлида тинмай, ҳормай ҳаракат қилаверинг. Ин ша Аллоҳ, ҳамма-ҳаммаси яхши бўлади.
Унутманг, бу умр неъмати сизга бир мартага берилган ва қиёматда ёлғиз ўзингиз ҳисобини берасиз...

Кунингиз хайрли ва
файзли ўтсин!


@surxonmuslimuz
#yangilik

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаётган мурожаатномасида
2019 йил "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" деб эълон қилди.

🌐@surxonmuslimuz
Иймонлашиш умиди

Хушахлоқ, маънавиятнинг комиллигига эришмоқни мақсад қилган кишининг қалби озод бўлмоғи шарт. Кимлардандир ранжийверадиган, нималардандир қўрқаверадиган, хиссиётга берилаверадиган одамнинг қалби озод бўлолмайди. Кимки ўзини қўлга ололмаса, фикрларини фойдали нуқтага қаратолмаса, беҳуда нарсалар билан овора бўлса, кўриниб турган нарсани кўра олмайди, эшитилиб турган ҳақиқатни эшитолмайди. Оқибатда оқу қорани ҳам ажратиш фазилатидан маҳрум бўлади.

Тоҳир Малик

@surxonmuslimuz
РАСУЛИМИЗ (С.А.В) "ЎЗ МОЛИДАН КЎРА ЎЗГАЛАР МОЛИНИ УСТУН ҚЎЮВЧИЛАР" ҲАҚИДА НАСИХАТЛАРИ !!!

АБДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД (Р.А) РИВОЯТ ҚИЛАДИЛАР: РАСУЛИМИЗ (С.А.В): "ЭЙ САҲОБАЛАРИМ ҚАЙСИ БИРИНГИЗ МЕРОСХЎРИНГИЗНИНГ МОЛИНИ, ЎЗИНГИЗНИНГ МОЛИНГИЗДАН КЎРА ЯХШИ КЎРАСИЗ ?"- ДЕДИЛАР. ШУНДА САХОБАЛАР "Ё РАСУЛАЛЛОХ, ОРАМИЗДА ЎЗ МОЛИДАН ЎЗГАНИНГ МОЛИНИ ЯХШИРОҚ КЎРУВЧИ ОДАМ ЙЎҚ!"-ДЕДИЛАР. ШУНДА РАСУЛУЛЛОХ (С.А.В) : "ИНСОНЛАР МОЛИНИНГ ҚАНЧАСИНИ ИНОМ (ЖОЙИНИ ТОПИБ САРФ) ҚИЛГАН БЎЛСА, ЎША ЎЗИНИКИДИР, САРФ ҚИЛМАЙ ЭҲТИЁТЛАБ ОЛИБ ҚОЛГАН КИСМИ ЭСА, МЕРОСҲУРИНИКИДИР"-ДЕДИЛАР.
(Имом Бухорий ривояти)

@surxonmuslimuz
ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ НАСИҲАТЛАРИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ўз шогирдлари имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга насиҳат қилиб, жумладан қуйидагиларни айтганлари ривоят қилинади:

«Эй кўзимнинг нури! Қалбингда Аллоҳ билан қандай бўлсанг, ошкорингда ҳам шундай бўл! Ичингда ҳам, сиртингда ҳам, ёлғиз қолганингда, жамоат орасида ҳам Яратган парвардигоринг билан орада иккиюзламачиликка йўл қўйма! Бундай хулқнинг аввали-ю охири вой ва мудҳишдир.

Илм муаммоларини ҳам ичи-ташингни бир маромда ислоҳ қилиб олганингдан кейин ҳал қил! Мақсад - Аллоҳнинг розилигини топиш ва албатта, унинг қаттиқ азоби ва ғазабидан сақланиш бўлмоғи керак. Шунинг учун, илм маслаҳати баҳонаси билан дунё муаммоларини ҳал этма!

Сени илминг, тақво ва охиратингга дуруст келмайдиган бирон амални тавсия этсалар, зинҳор унга юзланма, уни қабул қилма! Аммо бу билан динга, илмга ва охиратга фойда етказишингга кўзинг етса, уни уддалашингга имконинг борлигини фаҳмласанг, уни қабул қил. Унда илм учун, дин учун мустаҳкам тур!

Турли мажлисларда ва айниқса, илмий мунозараларда қўрқув ва иккиланиш билан сўзлашдан сақлан! Далил-исботлар излашдан чарчамоқни ўзингдан узоқ тут! Гапирганингда дадил, ўзинг ҳам ишониб, пишиқ-пухта гапир! Маъно ва ҳикмат билан тингловчиларни ўзингга жалб эт!».

@surxonmuslimuz
Forwarded from VOIZ.UZ
Қуръони Каримда «Салом» масаласи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

«Эй имон келтирганлар! Ўз уйларингиздан ўзга уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз! Мана шу сизлар учун яхшидир. Зора, (бу гапдан) эслатма олсангиз»
(Нур сураси, 27 оят)

@Voizuz Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEmQXxLWLhkM8VCAqg,
#ruboiy

Ҳар кимсанинг кўнглида ушоқ дил бўлгай ,
Ишқсиз яшамоқ ўшанга мушкул бўлгай .
Бул ҳалқама -- ҳалқа зулф занжири билан
Девона киши бўлса , у оқил бўлгай.

Жалолиддин Румий

Дўстларингизга ҳам илининг! 🌴

@surxonmuslimuz
Инсон боласи бошига келадиган ҳамма бало, Раббисидан қилган шикояти сабабидандир.

Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу
Forwarded from Surxonmuslim.uz
ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади.
Жума кунининг ҳурмати бу кун кирмасдан олдин, истилоҳда жума оқшоми дeйиладиган пайтдан бошланади. Жумага ўша пайтдан бошлаб тайёргарлик кўрилади.
Жума кунининг бомдод намозини имкон қадар масжидда, жамоат билан ўқишнинг мандублиги ҳақида кўп гапирилган. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума кунида айтилган салавот мeнга кўрсатилади», дeганлар. Жума кунида дуолар ижобат бўладиган бир пайт бор. Банданинг дуоси ўша пайтга мувофиқ келиб қолса, унинг ижобат бўлишига шубҳа йўқдир.
Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади. Ундан кeйинги соатда кeлган одам бир молни қурбонлик қилгандeк бўлади. Учинчи соатда кeлган одам шохдор қўчқор қурбонлик қилгандeк бўлади. Тўртинчи соатда кeлганлар бир товуқни қурбонлик қилгандeк бўлади. Бeшинчи соатда, охирида кeлган одам битта тухумни қурбонлик қилгандeк бўлади».
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий, Тeрмизийлар ривоят қилишган.
Жума куни имом минбарга хутба учун чиққанда фаришталар ҳозир бўлиб, уни тинглайдилар. Дeмак, жумага фақат мусулмон бандалар кeлмас экан, балки хутбани эшитиш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлишар экан. Фаришталар ҳозир бўлган жамоат нақадар гўзал, нақадар муҳтарам жамоат бўлади! Шунинг учун бундай жамоатнинг ўзига яраша одобларига риоя қилишимиз лозим. Шунинг учун жумага, жамоатга келадиган одам ғусл қилиб кeлиши кeрак. Бу ғуслнинг ҳикматларидан бири нафақат нажосатни, ҳатто бадандаги нохуш ҳидларни ҳам кeтказишдир. Зеро, жума куни масжидда одатдагидан каттароқ жамоат тўпланади, издиҳом бўлади. Фаришталар эса ниҳоятда нозик хилқат бўлгани учун уларга озор бермасликка ҳаракат қилинади.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

@surxonmuslimuz | обуна бўлинг | ёки дўстингизга тавсия этинг | Surxonmuslim.uz
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Жаннатдаги даражангизни юксалтириш учун яна янги кун, янги имконият..
Бўш келманг, ҳаракатдан тўхтаманг! Арзимас кимсалар ва беҳуда нарсалар билан зинҳор-базинҳор чалғиб қолманг. Икки дунёнгизни обод қилиш йўлида тинмай, ҳормай ҳаракат қилаверинг. Ин ша Аллоҳ, ҳамма-ҳаммаси яхши бўлади.
Унутманг, бу умр неъмати сизга бир мартага берилган ва қиёматда ёлғиз ўзингиз ҳисобини берасиз...

Кунингиз хайрли ва
файзли ўтсин!


@surxonmuslimuz
#Хайрли_тонг

Асааламу алайкум ва
роҳматуллоҳ!

Азиз юртдошим, қадрли диндошим бугунги кунингиз хайрли ва барокатли ўтишини Аллоҳ таоло насиб қилсин! Кун давомида яхши кайфият соғлик-омонлик асло тарк этмасин!