Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.77K photos
2.68K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги Матбуот сохасида қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман матбуот ходимларига йиғилиш бўлиб ўтди.

Аввало йиғилиш бошида Қуръони карим тиловати қилиниб хайирли дуолар қилинди.

Йиғилишни Сурхондарё вилояти вакиллиги Матбуот котиби Б.Чориев ва матбуот хизмати ходими Ф.Саматовлар сўзга чиқиб бугунги кунда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, хисоботларни ўз вақтида бажариш, вакилликга бериб борилиши керак бўлган раддия, мақола, аудио, видеоматериалларини сифатли ёзилаётганлигига хато ва камчиликлар бўлмаслигига алохида эътибор қаратиш кераклиги ҳақида тушунтириш ва таклифлар берилди.

Аллоҳ таоло олиб борилаётган ишларимизда ўзи мадаткор бўлсин.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Миллиардер саҳоба

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу вафот этганларида, қолдирган бойликлари 3 103 000 000 (уч миллиард бир юз уч миллион) динор бўлган. 1 динор — 4.365 грамм олтин дегани. Мазкур динорлар бугунги ҳисобда 791 млрд $ бўлади. Замонамизнинг энг бой инсони бўлмиш Илон Маскнинг бойлиги ҳам 268 млрд $ га тенг холос. Шунчалик бой бўлсалар-да, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу қуллари билан бирга овқатланардилар. Танимаган одам у кишини қуллари орасидан ажрата олмасди. Пулнинг кўп ёки озлиги у зотларнинг фазилатларига соя солмаган. Доим инсонийликнинг юксак намунасини кўрсатиб бораверишган.

Ангор туман "Маърифат" жоме масжиди имом хатиби М.Раҳимқулов.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
САВОБЛАР НИЯТГА КЎРА БЕРИЛАДИ!

Алиййул Ҳаввос раҳматуллоҳи алайҳ дўстларини кўпинча тунги намозга туришни ният қилишга ташвиқ этар ва бундай дер эди: “Аллоҳ савобни амалга кўра эмас, ниятларга кўра беради. Ким бир яхшиликни ният қилса ва у яхшиликни бажариш насиб этмаса ҳамки, Аллоҳ таоло у кишига нияти савобини беради. Чунки ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар ким учун ният қилгани бўлади” дедилар, ҳар ким учун амал қилгани бўлади, демадилар".

"Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар" китобидан.


Ангор туман "Маърифат" жоме масжиди имом хатиби М.Рахимқулов.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
Тирик солиҳ кишиларни васила қилиш жоизми?

Халқимиз муқаддас ислом динига эътиқод қилишликлари билан биргаликда халқ орасидан Аллоҳ таолонинг инояти ва марҳамати билан етишиб чиққан азиз инсонларни, мўътабар кишиларнинг ҳам қадр-қимматини жойига қўйиб келишган.Ҳамда уларни ҳаётлик чоғларида ҳам, бу дунёдан ўтганларидан сўнг ҳам улуғлашган, хотираларида сақлашган.Табаррук улуғ инсонлардан ҳаётлик даврларида уларнинг олдиларига бориб дунёвий, ҳамда ухровий ҳожатлари тўғрисида Аллоҳ таолодан дуо-ю, илтижолар қилиб сўрашликларини умид тутиб дуолар олишади.Солиҳ инсонларни ва у кишиларнинг Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги даражаларини васила,восита қилиб Яратган Парвардигорларига илтижолар қилишади.Шунингдек, василанинг бир кўриниши авлиёуллоҳлардан-Аллоҳ таолонинг дўстларидан ҳожатларини сўрамай, балки уларга илтимос қилиб:”Бизни мурод мақсудимиз ҳосил бўлиши учун ҳаққимизга дуо қилинг” дейишликдир. Бунда киши ўз ҳожатини Аллоҳ таолодан сўраб беришини муқарраб, яъни Аллоҳга яқин бандалардан илтимос қилади ва улар Аллоҳ таолодан унинг муроди ҳосил бўлишини сўраб дуо қиладилар.Бундай қилиш суннат амал ҳисобланиб,Набий алайҳиссалом замоналаридан то ҳозирги кунгача барча мусулмонлар бир-бирларидан дуоларида эслашларини илтимос қиладилар.Мусулмонлар ўзаро бир-бирлари хаққига дуо қилишлари дурустлиги ҳақида ҳадисда шундай дейилган:
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Умар розияллоҳу анҳу Набий соллоллоҳу алайҳи васалламдан умрага изн сўрадилар”.Бас унга изн бериб:”Эй , биродарим! Дуоингда бизни эсдан чиқарма”, дедилар.Шунда Умар (р.а) :”У дунё(даги нарсалар)дан яхшироқдир”, деди”(ал-Муснадул жоме).Лекин Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам бирор Пайғамбар қабрига бориб, улардан ҳақларига дуо қилишларини сўраганлари ривоятларда мавжуд эмас.Саҳобий ва тобеъинлар ҳам ўзаро бир-бирларининг ҳаққига дуо қилишни илтимос қилганлар.Лекин улардан бирортаси муқарраб бандалар қабрига бориб, улардан ўзлари ҳаққига дуо қилишларини сўраганликлари собит эмас.
Солиҳ инсонларни васила қилишга қуйидаги ҳадис далил бўлади.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:”Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу қаҳатчилик бўлганида Аббос ибн Абдклмутталиб ила истисқо қилди:”Эй бор Худоё! Албатта, биз Сенга Пайғамбаримиз ила тавассул қилар эдик.Сен бизни сероб қилар эдинг.Энди биз Сенга Пайғамбаримизнинг амакисини васила қиламиз.Бизни сероб қилгин ”,деди.Яна:”Сероб қилинур эдилар”,деди”(Бухорий ривоят қилган).Умар розияллоҳу анҳу Аббос розияллоҳу анҳуни васила қилганидан кейин “Аллоҳга қасам мана шу Аллоҳга бўлган василадир” деганлар (Ибн Абдул Бар Ал-Истеоб).
Васила қилиш Қуръон,сунна, саҳобаларнинг амаллари билан ўз исботини топган.Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейилган:”Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унга васила ахтарингиз”.(“Моида” сураси, 35-оят).Хўш, васила қилишнинг жоизлиги юқоридаги энг кучли далиллар билан исботланган бўлса, нега бугунги кундаги сохта салафийлар буни инкор этишмоқда?.Ўзларини “Қуръонийлар”, дея номлаётган билимдонлар, “бизлар саҳобаларнинг йўлидамиз”, дея бутун оламга жар солаётган “пешқадамлар” нега василани куфрга йўймоқдалар?.Сабаби оддий буларнинг ҳаммаси ҳақиқатни тан олгилари йўқлигидандир.Агар уларнинг ўзлари фойдасига бирон бир манфааатли иш бўладиган бўлса, ўтган ,”раҳномалари” тугул ҳозирдаги “йўлбошчилари” ни ҳам васила қилишади.Лекин, бошқа кишилар Қуръон ва суннатга, саҳобаи киромларнинг амалларига эргашиб шариатда бор амални қилсалар дарров куфр дея аташиб, амал қилган кишини эса ҳеч тап тортмасдан кофирга чиқаришиб қўйишади.Халқимиз ва айниқса ёшларимиз огоҳ бўлишликлари керакки, бу каби кишиларни ҳар хил амаллари орқали кофирликда айблагувчиларнинг ҳийла-найранглари, ҳамда чалғитишликлари мусулмонларни диндан узоқлаштириш ва уларга дин арконларини оғир, қийин қилиб кўрсатишдан бошқа эмас.

Жарқўрғон тумани бош имом хатиби Х.Рўзиев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-она ҳақлари ҳақида

Қумқурғон тумани "Маматмурод бобо" жомеъ масжиди имом хатиби У.Бернаев

Дўстларгаҳам улашинг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА

ЗАКОТ ҲАҚИДА

Қуръони Каримда закотнинг фарзлиги ва унинг фазилатлари ҳақида бир неча ояти карималар нозил бўлган.   Аллоҳ таоло:
"Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Расулга итоат қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангиз", деган (Нур сураси, 56-оят).

  "Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар учун таскиндир. Аллоҳ эшитувчидир, билувчидир" (Тавба сураси, 103-оят).

  "Сизлардан иймон келтирганлар ва инфоқ қилганларга катта ажр бордир", деган (Ҳадид сураси, 7-оят).

  "Олтин ва кумушни жамғариб, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг "хуш-хабар"ини беравер. Бир куни ўша (олтин-кумуш)лар жаҳаннам оташида қизитилур ва пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босилиб: "Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди тўплаб юрган нарсангизни татиб кўринг!" (дейилур)" (Тавба сураси, 34-35-оятлар).

"Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, унда (садақа ишида) ишловчиларга, қалблари улфат қилинадиганларга, қулларга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўқсил йўлчига Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Ва Аллоҳ билувчидир, ҳикматлидир" (Тавба сураси, 60-оят).
  Мазкур оят закотга ҳақдор тоифалар ҳақида сўз юритиладиган саҳифаларда алоҳида тафсир қилинади.

Ангор тумани "Абу Исо Ат Термизий" жомеъ масжиди имом-ноиби
Хaмиджон домла Ўзбеков

"Мўминнинг нажоти" китоби асосида таёрланди
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Уламоларни камситишнинг оқибати – аянчлидир!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🤲🏻☺️ Яхши тилакларимни Сизга илиндим...

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Raddiya
⁉️Mutassiblik va mo'tadillik haqida

🎙Muborakshoh domla Muhibullayev

Muzrabot tumani Nazariy jome masjidi imom noibi

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
ЖАҲОЛАТДАН САҚЛАНИНГ!

Жаҳолат, жоҳиллик араб тили луғатида “би­лимсизлик”, “нодонлик” деган маънони анг­латади. Истилоҳда эса жоҳиллик дегани “бир нарсага ўз аслиятига зид ўлароқ эътиқод қилишдир”. Жаҳолат зулматдир. Жаҳолат ўз соҳибини ҳалокатга олиб боради. Жоҳил киши ҳеч нарсани билмайди, шу би­лан бирга билмаслигини ҳам билмайди. Бу тоифа кишилардан эҳтиёт бўлиб юриш лозим. Шу­нинг учун Набий (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам): “Ё Аллоҳ, бизга ҳақни ҳақ деб билдиргин, бизни унга эргашишга муваффақ қил. Бизга ботилни ботил деб билдиргин, бизга ундан узоқлашишни насиб қил”, деб дуо қилардилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бежизга бундай дуо қилмаганлар. Чунки жоҳиллик инсонни охири берк кўчага етаклайди.Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу) айтади: “Одам­лар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­дан яхшилик ҳақида сўрардилар. Мен эса ёмон­лик ҳақида сўрардим. Чунки мен (ўзим билиббилмасдан) ёмон ишларни қилиб қўйишдан қўрқардим” (Имом Бухорий ривоят қилган).Инсонни жоҳиллик каби бадном қиладиган бошқа бирор иллат йўқ.Умму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) доимо уйимдан чиққанларида осмон­га қараб бундай дуо қилардилар: “Ё Аллоҳ, сендан адашишимдан ва адаштирилишимдан, йўлдан тойилишимдан ва тойдирилишимдан, зулм қилишимдан ёки менга зулм қилинишидан ва жоҳиллик қилишдан ва менга жоҳиллик қи­линишидан паноҳ сўрайман” (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривояти). Кўриб турибсизки, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўзлари ҳам жоҳилликдан паноҳ сўрамоқдалар. Шундай экан, сиз билан бизга ўхшаш оддий инсонларнинг бу иллатдан паноҳ сўрашлари зарурлиги маълум бўлмоқда. Аллоҳ таоло барчамизни илмсиз ҳолда Ўзига нотўғри эътиқод қилиб қўйишимиздан, биров­га жоҳиллик қилишдан ва йўлдан тойилишдан асрасин.

Бандихон тумани бош имом хатиби Н.Махаммадиев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#раддия_аудио

Ихтилофлардан сақланайлик

Қизириқ тумани " Чилгаз-ота " жомеъ масжиди имом-ноиби:
Эгамбердиев Ўткир
https://t.iss.one/surxonmuslimuz