Surxonmuslim.uz
4.39K subscribers
8.92K photos
2.76K videos
27 files
8.33K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
August 11, 2022
#раддия
“Бемазҳабларнинг мазҳаб иомомларга баъзи саҳиҳ ҳадисларга амал қилмайди” деган иддаосига раддия

Мазхабни инкор қиладиганларни эътирозини қаранг: сизлар ҳадисларга амал қилмайсилар, сизлар ҳадисларни тарк қиласизлар. Имом Бухорийни саҳиҳида Абу Ханифа, Шофеий, ёки бошқа мазҳаблар амал қилмаган ҳадислар бор? Уларга жавоб шундай: Имом Бухорнинг сахих китобида сахобалар амал қилмаган ҳадислар бор. Бунинг номини суннатни таҳрир қилиш дейилади. Бухорий саҳиҳ деб ҳукм берган ҳадис қатий илмни ифода етадими ёки зонний илмними. Aлбатта зонний илмни ифода етади. Қатъий илм инкор ва рад қилиб бўлмайдиган ақлий ёки нақлий далиллар яъни (ёлғонга келишиб олиши тасаввур қилинмайдиган даражадаги кўп ва ишончли кишилар ривоят қилган мутовотир хабарлар орқали ҳосил бўлган илмдир). Масалан Aллоҳ таъолонинг ибодатга сазовор ягона Зот, илоҳ екани ҳақидаги далиллар орқали собит бўлган қатъий илмдир. Зонний илм, қатъий бўлмаган далиллар воситасида ҳосил бўлган илм. Масалан саҳиҳ аммо мутовотир даражасида бўлмаган ҳадислар орқали собит бўладиган ҳабарлар. Чунки ул зот ўша ҳадиснинг саҳиҳлигини исботлаб берганлар ҳолос. Масалан Имом Муслим ул зотнинг шогирдлари, лекин Имом Муслим бир ҳадисни саҳиҳ деб ҳукм беришнинг шартларида Имом Бухорийга хилоф қилганлар. Имом Бухорий ҳадисни ривоят қилган одам кимдан ривоят қилган бўлса ўша Шайхи яъни устози билан кўришган бўлиши керак, бунга ҳужжат бўлиши керак деб шарт қўйган. Aнгладингизми, Имом Муслим устози Имом Бухорийга хилоф қилаяптилар, ўзлари алоҳида саҳиҳ тўплам ёзаяптилар. Aслида Имом Муслим ўзининг саҳиҳини Имом Бухорийга шогирд бўлишидан олдин ёзган. Имом Бухорий саҳиҳларини даражаси ниҳоятда баланд эканини, Aллоҳнинг китобидан кейинги энг саҳиҳ китоб эканини ҳеч шубҳасиз эътироф этамиз. Лекин ҳадислар саҳиҳлар саҳиҳ бўлгани билан қатъий илмни ифода этиб қолмайдида, балки зонний илмни ифода етганича қолаверади. Қолаверса Имом Бухорий саҳиҳ ҳадисларини тўплаш борасида шахсий ижтиход қилганлар, лекин Термизий, Aбу Довуддан бошқа муҳаддислар ҳам бу борада ижтиход қилишган. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, Қандай қилиб мутлақ муштаҳид, бошқа бир мужтаҳидга тақлид қилиши керак дейсиз, Aслида қай бири афзал. Мутлақ муштаҳидми ёки ҳадис борасидаги мужтаҳидми? Имом Бухорий роҳимахуллоҳ мутлақ муштаҳид ҳисобланмайдида? Тўғри у зотнинг баъзи ўринлардаги ўз қарашлари бор, лекин мутлақ муштаҳид даражасига етган эмас. Мазҳаб имомлари эса мутлақ муиштаҳид даражасига етганини бутун уммат эътироф қилади. Қандай қилиб мутлақ муштаҳид, ҳадис борасидаги мужтаҳидга ергашсин, тақлид қилсин дейсиз, ахир мазҳаб имомлари Бухорийдан олдин яшаб ўтганку. Нима уларга 100 йилдан кейин Бухорий деган одам келиб, мана бундай дейди, шунинг учун унинг келажакда айтадиган гапига ҳозир амал қилинглар деб ваҳий келганми. Қайси ақл билан Aбу Ҳанифа Имом Бухорийдаги ҳадисларга амал қилмаган дейиш мумкин. Хулоса ўрнида шуни такидлашимиз лозимки ҳадис илмида ҳар бир ҳадисни қабул қилиш ёки қилмаслик ҳақида ҳукм чиқаришдан олдин унинг санади, яъни ҳадисни ривоят қилувчи шахслар бирма-бир ўрганиб чиқилади. Уларнинг ривоятларининг турлари, ривоятлар узилмай келганми ёки узилиб қолганми, қайси лафзлар билан ривоят қилинган ва шунга ўхшаш кўп жиҳатлари ўрганилади.
Ҳадиснинг санади ўрганиб бўлинганидан сўнг, унинг матнини ҳам ўрганиш бошланади. Ундаги нуқсонлар ҳам ўзига яраша қоидалар асосида ахтарилади. Олиб борилган изланишлар натижасига қараб, ҳадисни қабул қилиш ёки қилмаслик ҳақида ҳукм чиқарилади.

Музрабод тумани “Назарий” жоме масжиди имом ноиби Муборакшох домла Муҳибуллаев


♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
August 11, 2022
#раддия
"ОҚИМЛАРНИНГ КЎРИНИШИ"

Абу Саид ал-Худрий разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинги даврларда ва бизнинг бу кунларимизда чиқадиган янги-янги тоифаларнинг бир кўриниши ҳақида хабар берганлар:

عن أبي سعيد الخدري قال سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول يخرج قوم تحقرون صلاتكم مع صلاتهم وصيامكم مع صيامهم وعملكم مع عملهم يقرؤون القرآن لا يجاوز حناجرهم يمرقون من الدين مروق السهم من الرمية ينظر في النصل فلا يرى شيئا ثم ينظر في القدح فلا يرى شيئا ثم ينظر في الريش فلا يرى شيئا ويتمادى في الفوق

"Бир қавм чиқиб, сизларнинг намозларингизни ўз "намоз"лари, рўзаларингизни эса ўз "рўза"лари, амалларингизни эса ўз "амал"лари билан ҳақорат қиладилар. Улар Қуръон ўқийдилар, лекин ўқиганлари ҳалқумларидан нарига ўтмайди. Улар диндан ўқнинг камондан чиққани каби чиқиб кетурлар. Ўқнинг тиғига қарайдилар, ҳеч нарса кўринмайди, ёйга қарайдилар, ҳеч нарса кўрминмайди, патига қарайдилар, ҳеч нарса кўринмайди. Осмонга қараб қолаверадилар" (Бухорий, 6/5058; Насоий, 5/8089; Аҳмад, 3/11596).

Мазкур саҳиҳ ҳадиси шарифнинг ҳар хил туруқлари ва турли лафзлардагилари бор.

Хўжакўрсинга намоз ўқийдиган, рўзаю намозлари, ўқиган Қуръонлари ўзларига манфаат бермайдиган қавмнинг чиқиши ҳақида башорат бера туриб, Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) уларни камон ўқларига ўхшатдилар. Шу ерда иккита нарсага аҳамият беришимиз керак бўларкан: 1) ўқнинг камондан ажралиб чиқиши жуда осон, камон иплари қўйиб юборилса бас, ўқ дарҳол учади-кетади. Яъни, айтилган тоифадагилар жуда оддий масалаларда, ҳамма эътироф қилган анъанавий услублардан чекиниб, дарҳол диндан чиқиб кетиб қоладилар, ўзлари ҳам сезмай қолади. 2) ўқ жуда ўткир бўлиши мумкин, нишонга етиб боради, нишонни уради, яралайди, овни тутиб беради, ҳатто ов ҳайвонига тегиб, унинг орасидан ўтиб ҳам кетади. Бироқ, ўқнинг ўзига бундан асло манфаат йўқ, ўқ овга теккани ёки нишонга етгани билан обрўли бўлиб қолмайди, каттаймайди, ўсмайди ва ҳоказо. Худди шундай, айтилган бу тоифадагилар ҳам намозни жуда яхши ўқишлари мумкин, рўзани ҳаммадан кўп тутишлари мумкин, чиройли Қуръон тиловат қилишлари мумкин, сўзомол бўлиб, даъватлар қилиши мумкин, лекин ўзларига бундан асло манфаат йўқ.

Аллоҳ мана шундай тоифаларга қўшилиб қолишдан асрасин!

Сурхондарё вилояти бош имом хатиби А.Сайфидинов

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
August 11, 2022
#мақола
ҲАСАДНИНГ ДАВОСИ

Маълумки, ҳасад энг оғир қалб хасталикларидан биридир. Қалб хасталикларини эса, фақат илм ва амал билангина даволаш мумкин. Ҳасадни илм билан даволаш қуйидагича: Аввало, ҳар бир киши ҳасад ўзининг дин-у дунёсига зарар эканини яхши англаб етмоғи лозим. Шу билан бирга, у ҳасад қилинган одамнинг на дийнига ва на дунёсига зарар етказа олмаслигини ҳам тушуниши керак. Балки, унинг ҳасадидан душмани фойда олади. Чунки, ҳасадчи ўз ҳасади туфайли ич-ичини ейди, қалби дард-аламга тўлади. Аммо, бирор фойда кўрмайди. Неъмат ҳасад қилинган одамдан сизнинг ҳасадингиз туфайли камайиб қолмайди. Унга неъматни Аллоҳ таоло берган ва Аллоҳнинг Ўзи белгилаган муддатгача давом этади. Бировнинг ҳасади туфайли неъмат тугаб қолмайди. Чунки, одамларнинг хурсандчилигининг сабабларидан бири душманнинг азобланишидир. Юқорида зикр қилинган нарсаларнинг барчаси ҳасадчи ўзига ўзи душман ва душманига дўст эканини кўрсатади. Бу худди душманини қатл қилиш учун тош отаётган одамга ўхшайди. Биринчи тошни отганда душманига тегмай ўзига қайтади ва ўнг кўзини кўр қилади. Унинг аччиғи яна ҳам аланга олиб, иккинчи тошни отади. Иккинчи тоши ҳам мўлжалга тегмай ўзига қайтади ва чап кўзини ҳам кўр қилади. У ғазаб отига миниб учинчи тошни отади. Тош қайтиб келиб, ўзининг бошини ёради. Душмани эса, соппа-соғ, кулиб, уни томоша қилиб туради. Ушбуларни тафаккур қилган одамнинг қалбида ҳасад олови сўниши турган гап. Ҳасадни амал билан даволаш қуйидагича: Бунда ҳасад дардига мубтало бўлган шахс ҳасади унга қайси амални буюрадиган бўлса, ўшанинг аксини қилиши лозим бўлади. Мисол учун, унга душманини ёмонлашни амр қилмоқда, у уни мақташга ўтсин. Ҳасади унга мутакаббирлик қилишни тавсия қилмоқда, у унга тавозеъ кўрсатсин. Салафи солиҳлардан кўплари ўзини ғийбат қилган шахс ҳақида хабар эшитса, унга ҳадялар юборар эдилар.Мухтарам азизлар Аллоҳ таола бир бандасига неьмат берса унга хасад қилмайлик хавас қилайлик шунда Аллоҳ таола бизларга хам беради.

Шеробод тумани “Шеробод” жомеь масжиди имом ноиби Самандар домла Пўлатов

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
August 11, 2022
Audio
August 11, 2022
August 11, 2022
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
August 12, 2022
August 12, 2022
August 12, 2022
August 12, 2022
August 12, 2022