Surxonmuslim.uz
4.55K subscribers
8.89K photos
2.73K videos
27 files
8.29K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
“ҲАЖ – 2022” ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

Куни кеча, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги “Ҳаж – 2022” делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Айни кунларда “Ҳаж – 2022” делегацияси Мадина шаҳридаги юртимиз зиёратчиларига хизмат қилиши мумкин бўлган 5 юлдузли Crowne Plaza ва Pullman Zamzam каби энг замонавий меҳмонхонларни саралаш мақсадида, уларни кўздан кечирмоқдалар...
➡️ Батафсил...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ УМРАЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

Саудия Арабистони сафари давомида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Мадина шаҳрида ўз ибодатларини адо этаётган ўзбекистонлик умрачилар билан мулоқот қилдилар.

➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“ҲАЖ – 2022” ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

Куни кеча, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги “Ҳаж – 2022” делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Айни кунларда “Ҳаж – 2022” делегацияси Мадина шаҳридаги юртимиз зиёратчиларига хизмат қилиши мумкин бўлган 5 юлдузли Crowne Plaza ва Pullman Zamzam каби энг замонавий меҳмонхонларни саралаш мақсадида, уларни кўздан кечирмоқдалар...
➡️ Батафсил...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
"PULLMAN ZAMZAM" БОШ ДИРЕКТОРИ БИЛАН НАРХ МАСАЛАСИДА МУЗОКАРА ОЛИБ БОРИЛДИ

🌙 Мадинаи мунаввара сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси “Pullman Zamzam” меҳмонхоналар тармоғи Бош директори Шайх Али Аҳмад ал-Байтий билан учрашув ўтказдилар.

Мулоқот давомида Ўзбекистон томони юртимиз зиёратчилари учун Мадинаи шаҳрида беш юлдузли ва барча қулайликларга эга бўлган замонавий меҳмонхоналар хизмати кўрсатиш савиясини сақлаган ҳолда яқинлашаётган Ҳаж мавсумида ҳам нархни оширмаслик масаласига алоҳида урғу қаратдилар.

📝 Шунингдек,
учрашув давомида томонлар ўзларининг шарт ва талабларини баён этдилар.
Шайх Али Аҳмад ал-Байтий меҳмонхоналардаги қулайлик ва шароитлар ҳақида сўзлаб, Имом Бухорий замидан келган зиёратчиларга хизмат кўрсатиш катта бахт ва юксак шараф эканини изҳор этди.

🕋 Сафар жараёнларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.
➡️ БАТАФСИЛ

@muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_Маърузаси

🎞Дўзахдан узоқлаштирадиган Жаннатга яқинлаштирадиган амал хақида

👤Устоз Шайх Саййид Алиакбар Сайфидинов
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

* * *

Ҳали нималар бўлганидан бехабар, аммо ниҳоят даражадаги ҳаяжон билан натижани кутаётган мусулмонлар сал ўтмай, ўзлари танийдиган овознинг юксак пардаларда
«Оллоҳу акбар, Оллоҳу акбар!» дея такбир келтирганини эшитишди.
Бу овоз уларнинг ичларидаги ҳаяжонни қувончга чевириб юборди.

Амрнинг ерга чўзилганини кўрган Дирор билан Навфал биргаликда Ҳазрати Алига ташланди. Булар Амр билан бирга ўтган тўрт кишидан иккиси эди. Ҳазрати Али уларга пешвоз чиқди. Лекин улар жанг қилишдан қочишни афзал кўришди. Орқадан етиб келган Алининг ўртоғи Зубайр Навфални кувиб етди ва бир қанча зарба билан унинг хаёт дафтарига нуқта кўйди.

Ҳандақнинг бу тарафидаги мушриклар бўлаётган воқеаларни алам ва изтироб билан кузатиб туришарди. Амрдек ишончли, жасур бир кишининг ерда жонсиз ётиши ачинарли ҳол эди, албатта. У шундай Амр эдики, Уҳудга чиқиши учун Қурайш қабиласи уни махсус таклиф билан чақиртирган. У қўшилган карвонга хужум қилишга ҳеч ким ботинган эмас.

Бир сафар чоғида карвонга ҳужум қилган қарокчилар гуруҳига бир ўзи бас келган, уларнинг додини берган. Умар ибн Хаттоб бу воқеанинг шоҳидларидан эди.

Қайтақайта майдонга чорлаганида, ҳеч ким юрак ютиб «Мен чиқаман», демагани, Ҳазрати Алига Расули акрам: «Утир, эй Али, бу Амрдир», дея у билан жанг қилишга дарҳол рухсат бермаганлари шундан эди.

Ҳандақнинг четига келган бир неча мушрик:
— Амрнинг жасадини бизга топширсангиз, эвазига ўн минг дирҳам пул беришга розимиз! — дея бақиришди.
Бу таклиф Жанобимизга етказилганида, ул Зоти муҳтарам:
Жасад ўзларингизга буюрсин. Биз ўлик пули олмаймиз, — дедилар. Ва жасад топширилди.

Абу Суфёнга Амрнинг ўзбошича ҳандақдан ўтгани ёқмаган эди. Ахир, атрофини ўраб, униям, тўртала шеригиниям осонгина ўлдиришлари мумкин эдида. Ҳолбуки, ўраб олишга ҳам ҳожат қолмади. Амр яккама-якка олишувда рақибининг зарбасидан жон берди. Абу Суфён афтини буриштириб:
Бу кун бизга жуда ҳам хосиятсиз келдида, — деди ва жанг майдонидан узоқлашди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
#Динда_саволим_бор: Таҳорат устига таҳорат олса, 10 та савоб ёзиладими?

Таҳорат устига таҳорат олса, 10 та савоб ёзиладими?

❗️ Таҳорати йўқ киши намоз ўқишдан олдин таҳорат олиши фарз. Агар таҳорати бўлса, таҳоратини янгилаши мустаҳабдир.

Абу Ғутайф ал-Ҳузалий ривоят қилади: “Мен Абдуллоҳ ибн Умарнинг олдида эдим. Пешинга азон айтилганда, таҳорат қилиб намоз ўқиди. Асрга азон айтилганда ҳам таҳорат қилди. Мен ундан бунинг сабабини сўраганимда, у: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта ҳасана (савоб, яхшилик) ёзади”, деганлар”, деб жавоб берди” (Абу Довуд ва Байҳақий ривояти. Ривоят санади заиф).

Кимнинг таҳорати бўла туриб, яна таҳорат қилса, Аллоҳ таоло унга ўнта яхшилик ёзади. Буни уламолар турлича талқин қилишган. Баъзилар: “Унга ўн марта таҳорат қилганлик савоби ёзилади”, деса, бошқалар бу ишни қилганларга ўнта савоб ёзилишини айтишган. Нима бўлганда ҳам, таҳорат устига таҳорат қилиш билан банда мақоми кўтарилиши ва ажр-савоби кўпайиши шубҳасиз.

Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🌼🍁🍂☘️🍁🍂🌼

Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲

💮🌸💮🌳💮🌸💮
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
"ХИЖРАТ ЮК" АЛДАНМА
"ХИЖРАТ ЮК" АЛДАНМА
#РАДДИЯ_АУДИО_МАКОЛА

"ХИЖРАТ" хақида

🎙🎙Узун тумани "Домла Мухаммадий" жоме масжиди имом-хатиби А.Зиядуллаев

©O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyati vakilligi Matbuot xizmati
https://t.iss.one/surxonmuslimuz