Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.78K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#МАҚОЛА
ИЛМ - САОДАТ КАЛИТИ


Аллох табарока ва таоло бутун инсониятни зулмат, жахолат, залолатдан факат илму маърифатгина халос этишини Пайгамбаримиз Мухаммадга (с.а.в.) нозил килган илк оятларида такрор-такрор таъкидлаб, бундай амр килади:
яъни: "Укинг (эй Мухаммад! Бутун борликни) яратган Зот булмиш Раббингиз исми билан! (У) инсонни лах-та кондан яратди. Укинг! Раббингиз эса карамлидир. У инсонга калам билан (ёзишни хам) ургатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди" (Алак 1-5).
Инсон хаётида билими, маърифати билан жамият аъзолари уртасида кадр-кимматга эга булади, хатто Одамни (а.с.) барча фаришталардан хам юкори маком-га кутарган нарса илм-маърифатдир.
Илм тахсил килиш йулида жидду жахд килиш хакида Имоми Аъзамнинг (р.ал.) етук шогирдларидан бири Мухаммад ибн Хасан (р.ал.) бундай деганлар: "Агар одамлар менга кул булганида эди, уларнинг хар бирини кулликдан озод этардим ва уларни хужайинлари, кулдор эгаларидан халос этардим. Бундан ёлгиз максадим, улар факат илм ургансинлар ва билимларини камолга етказсинлар".
Жаноб Пайгамбаримиз Мухаммад (с.а.в.) бу борада мархамат килиб айтган хадиси мубораклари киёмат кунига кадар умматига намунадир. У зот айтдилар:
яъни: "Илм урганишга интилиш ва уни талаб килиш хар бир мусулмон эркак ва муслимага фарздир" (Ибн Можа ривояти).
Ватандошимиз машхур факих олим Абу Лайс Самар-кандий (р.ал.) айтадилар: "Таълим олувчи мухтож буладиган нарсанинг энг аввали — олган илмидан фойдаланиши ва узидан у таълим олаётган кишига фойдали булиши учун ниятини тугрилашдир. Агар ниятини тугри килмокчи булса, у турт нарсани касд килиши лозим. Зеро, Пайгамбаримиз (с.а.в.): яъни: "Амаллар ниятга караб макбул булади", деганлар.
1. Илм олиш билан билимсизлик ва жохилликданхалос булишни ният килиш Аллох таоло айтади: яъни: "...Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг булурми?!.." (Зумар, 9).
2. Хосил килган илми билан халкка, узи яшаб турган жамиятга наф келтиришни ният килиш. Зеро, Пай-тамбаримиз (с.а.в.): "Инсонларнинг энг яхшиси инсон-ларга фойдаси купрок тегадиганидир", деб мархамат килганлар.
3. Таълим олиш билан илму фанни камолотга, тараккиётга етказишни ният килиш, чунки инсонлар илм хосил килишга бепарво булсалар, Пайгамбар (а.с.) айт-ганларидек: "Илм урталарингиздан кутарилиб, зое булишидан олдин илмни урганинглар". Илмнинг уни урганув-чилари орасидан кутарилиши зое булишидир.
Ота-оналар, мураббий ва устозлар хукуматимизнинг бу борада олиб бораётган изчил сиёсатини куллаб-кувватлаб ва хаётга татбик этишда собитлик билан харакат килишлари лозим. Зеро, Аллох. таборака ва таоло барчамизнинг киладиган амалларимизга яраша ажру мукофотлар беришини ваъда килиб, айтади:
Барчаларимиз ёш авлод таълим-тарбияси борасидаги давлат дастурини амалга оширишда узаро хамжихатлик рухида саъй-харакат килсак, бу борадаги дунёкараш ва тасаввурларни тубдан узгартирсак, кузланган максад ва натижаларга эришамиз.
Хозирги фаровон, тинч-омон ва тукин-сочин хаётимиз кадрига етмаган айрим ёшлар таълим олиш, укиш-урганиш, мехнат куникмаларини хосил килиш, касб-хунар сирларини урганиш фурсатини ганимат билмай, бепарволик килмокдалар умрларини бехуда нарсалар билан утказиб юбормокдалар. Улар олтиндан киммат вактларини куча-куйларда, ижтимои тармокларда бемаксад юришлар билан бой беришяпти, кунларини мазмунсиз утказиб, бегона, ёт гоялар ортидан эргашиб, ёш умрларини хазон этмокдалар.
Улуг аждодларимиз айтишган:
яъни: "Вакт кескир килич кабидир, агар сен уни уз вактида кесмасанг, у сени кесади".
Бу борада хаммамиз хамжихатлик билан бир ёкадан бош чикариб, азиз фарзандларимизнинг таълим ва тар-бия ишлари билан уз вактида машгул булсак, албатта, бунинг ижобий самараларини Хак таоло ато килади. Аллох таоло бу улуг ва савобли амалларни чин ихлос билан адо этишга барчамизни муваффак айласин!

Шурчи туман бош имом-хатиби А. Хабибуллаев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Сурхондарё вилояти вакиллиги яна бир хайирли ишга қўл урди.
Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рахимахуллох хазратларининг Рухий Тарбия аудио китобини хар куни соат 07:45да Surxonmuslim.uz сайт ва телеграм каналида жойлаштирилиб борилади.


Ертага Рухий Тарбия китобини Хусни хулқ мавзуси жойлаштирилади.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг.

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

* * *

Беморлиги сабабли ибодатини тўлиқ адо этолмаганидан кўнгли чўккан Умму Соиб Расулуллоҳнинг (с.а.в.) зиёратларидан кейин бир оз ўзига келгандек бўлди, қолаверса, касаллик ҳам Оллоҳнинг бир раҳмати эканини у билиб олди.

Зиёратга бирга келганлар Расули акрамнинг (с.а.в.): «Мўминнинг оёғига азият бериб бир тикан кирса ёки бундан ҳам оғирроқ мусибат келса, Оллоҳ таоло уни бир даража юксалтиради ёки бир хатосини ўчиради», деганларини эшитишди.

Дарҳақиқат, бу зиёрат Умму Соиб учун Оллоҳ таолонинг бир раҳмати ва эҳсони бўлди. Унинг Ҳақ таоло ҳузурида бир қиймати бор эканки, Оллоҳ оламларга рахмат бўлган найғамбарини зиёратга юборибди!

Бу зиёрат мўминларга Расули акрамнинг (с.а.в.) ушбу муборак сўзларини эслатган эди:
— Қиёмат кунида Оллоҳ таоло бандаси билан бундай саволжавоб қилади:
«Эй Одам боласи, хаста бўлдим, мени зиёрат қилмадинг!»
«Эй Парвардигорим, мен Сени қандай зиёрат қиламан. Сен Роббул Оламинсан!» «Фалон бандам касал бўлганида, унинг зиёратига бормадинг. Уни зиёрат килганингда, унинг ёнида Мени ва Менинг ризоимни топишингни билмадингми?.. Ва, эй Одам боласи, сендан корнимни тўйдиришни сўрадим, тўйдирмадинг!» «Эй Парвардигорим! Мен Сени қандай тўйдираман? Сен Роббул Оламинсан!» «Фалон қулим сендан қорнини тўйдиришингни сўради, тўйдирмадинг. Унинг қорнини тўйдирганингда, берган таоминг эвазига Мендан мукофот олишингни билмас эдингми?.. Ва, эй Одам боласи, сендан сув сўрадим, менга сув бермадинг!..» «Эй Парвардигорим, Сен Оламларнинг Раббисан! Мен қандай қилиб Сенга сув бера оламан?» «Фалон бандам сендан сув сўради, унга сув бермадинг. Сув берганингда, мукофотини Менинг ҳузуримда олишингни билмасмидинг?» Бу хусусда Расули акрам (с.а.в.) яна бундай марҳамат қилдилар:
— Ким бир хастани зиёрат қилса, жаннат хурфаларига эришади.
—Жаннат хурфалари нима дегани, ё Набийаллоҳ?
—У жаннатда терилган мевалардир. (Муслим, 4/1989.)

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Қасам ичиб, уни бажаролмадим. Энди нима қилай?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Хусни хулқ
#RAMAZON_MARUZA


🎤 SHAYH MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF RAHIMAHULLOH

📱📄RUHIY TARBIYA HUSNI HULQ (2-QISIM)

⚠️JUDA HAM KERAKLI VA QIMMATLI GAPLAR
👨‍👩‍👦‍👦OILA DAVRASIDA HAM ESHITING
VA ÒZ YAQINLARINGIZGA ULASHING!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzating👇👇👇👇

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
ДУО

اللهم أصلح لي ديني ووسع علي في ذاتي وبارك لي في رزقي
#Ўқилиши: “Аллоҳумма аслиҳ лий диний, ва вассиъ ъалаййа фий затий ва барик лий фий ризқий”.

#Маъноси: “Ё Аллоҳим! Динимни ислоҳ қил, феълимни кенг қил ва ризқимга барака ато эт”.

Имом Аҳмад ривояти.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

“Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Сурхондарё вилояти вакиллиги яна бир хайирли ишга қўл урди.
Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рахимахуллох хазратларининг БАХТИЁР ОИЛА аудио китобини хар куни соат 12:10да Surxonmuslim.uz сайт ва телеграм каналида жойлаштирилиб борилади.


МУҚАДДИМА мавзуси жойлаштирилади.(1-ҚИСМ)

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг.

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌🌙Жума мавъизасидан.
♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️

🎙Термиз туман бош имом хатиби Яхё Очилов
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Bahtiyor oila
Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
#MARUZA


🎤 SHAYH MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF RAHIMAHULLOH

📱📄BAHTIYOR OILA (1QISIM)

⚠️JUDA HAM KERAKLI VA QIMMATLI GAPLAR
👨‍👩‍👦‍👦OILA DAVRASIDA HAM ESHITING
VA ÒZ YAQINLARINGIZGA ULASHING!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzating👇👇👇👇

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Juma ma'ruzasi

🎞Ayollarimizning nafaqa haqqi haqida


👤HABIBULLOH domla Saidov
Termiz shahar "Hakim-Termiziy" jome masjidi imom-noibi

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Рамазонга_тайёрланамиз
⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАДИГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг оғзига ёмғир кирса, рўзага таъсири йўқми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

#Рамазон #Рамазон_яқин
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги жамоаси Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги "Ҳазрати Аббос" жоме масжиди имом-хатиби Саидкамолхон домла Маҳмудовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум домламиз ва у киши билан бирга фожеада вафот этганларни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳум домламизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили Устоз Шайх саййид А. Сайфидин Термизий хазратлари ва Вакиллик ходимлари Сурхондарё уламолари мударрис устозлар имом-хатиб ва имом-ноиблари номидан марҳум Саидкамолхон домла Маҳмудовнинг яқинлари ва ёру биродарларига ҳамдардлик билдирамиз.

🤲 Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
#ТАЗИЯ

Ассаламу Алайкум Варохматуллох

🕌Хазрати Аббос Жоме Масжиди Бош Имом Хатиби Саййид Камол домла бугун 21-Март куни Оилалалари 3 нафар фарзанлари Газ хидидан захарланиб бу дунёни тарк этдилар.
Аллох Та'оло Оила азолари билан биргаликда авф этиб гунохларини кечирсин.

Тазия вакти Хуфтон намозидан кийин 21:00 га белгиланди. Манзил Мукумий шахарчаси светафоридан унга кирганда сентирда (Хим гарадог) Биродаримиз хаккиларига дуою хайр килилар🤲
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

АБУ САЛАМАНИНГ ВАФОТИ

Бир куни Умму Саламанинг тул, болаларининг эса етим қолиши хақида Фармон чиқди. Бу Фармон дарҳол Абу Салама вужудида таъсирини кўрсатди. Кўзлардан нур сўнди, уни ҳаётга боғлаб турган толалар узилар ҳолга келди. Унинг аҳволини кўрганлар куни битганини пайқаб, дарҳол Расулуллоҳга (с.а.в.) хабар жўнатишди.

Жанобимиз вақтни ўтказмасдан тез йўлга тушдилар. Унинг уйига яқинлашганларида, йиғи товушини эшитдилар. Бу йиғи Абу Саламанинг вафотидан дарак бсрарди. Ажал келган, умри охирига етган эди. Келиши кутилаётган одам гарчи пайғамбарлар султони, коинотнинг сарвари бўлса ҳам, ҳукм ўзгармас, вақт кечиктирилмас эди.

Унинг учун ҳар нарсасини фидо қилажак даражада севган Улуғ пайғамбарни кўра олмай дунёдан кетди Абу Салама. Энди дийдор нариги дунёга қолди. Худди келаётган жанобини кўришни истаган каби очиқ қолган эди кўзлари...

Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг очиқ кўзларини кафтлари билан ёпдилар. Кейин фарёд чекаётган хонадон аҳлига қарадилар:
— Ўзларингизга яхшиликдан бошқасини истаманглар. Чунки фаришталар сизларнинг сўзларингизга «Омин» деб туришибди.

Кейин Буюк Мавлога юзландилар:
«Оллоҳим, Абу Саламанинг гуноҳларини кечир. Ҳидоятга эришганлар орасидаги даражасини юксалтир. Оиласига унинг ўрнини тўлдирадиган бир кишини насиб эт. Эй Оллоҳим, бизни ва уни афв эт. Унинг қабрини кенг ва ёруғ қил!»

Жасадни ювиб, кафанлашди. Бақиъ қабристонига элтиб кўмишди. Шу тариқа Усмон ибн Мазъундан кейин Расули акрамнинг эмикдошлари ва аммаларининг ўғли бўлган Абу Салама ҳаётдан кўз юмди. Ортда уни ёд этадиган, яхшиликларини эслаб юрадиган, унга Оллоҳнинг раҳматини тилайдиган кўп дўстларини қолдириб кетди. Бу воқеа хижратнинг тўртинчи йили рабиулаввал ойининг ўнинчи кунига тўғри келган эди.

Орадан бир неча кун ўтиб, Умму Салама Пайғамбарлар султонининг (с.а.в.) ҳузурларига келди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, Абу Салама ўлди, унинг оркасидан қандай дуо ўқишимни маслаҳат берасиз?
Расули акрам (с.а.в.) марҳамат қилдилар:
— Бундай дуо қил: «Оллоҳим, мени ҳам, уни ҳам мағфират эт. Менга ундан яхшироқ бирисини насиб айла».

Умму Салама буюклар буюгига ташаккур билдириб, ортига қайтди. Саҳар вақтларида, беш вақт намоздан кейин Оллоҳнинг Олий даргоҳига қўлларини очиб, Расули акрам ўргатган дуони такрорлай бошлади. Йиллар давомида аччиқ-тотли кўн хотираларни биргабирга кечирган турмуш ўртоғининг гуноҳларини кечишини сўраб ёлворар, кетидан Жаноби Пайғамбари тавсия этган дуони ҳам илова этар эди. Аммо ҳар дуо қилганида Абу Саламанинг вафоли беваси сифатида зеҳнидан «Мен учун Абу Саламадан ҳам яхшироғи бўлиши мумкинми?» деган ўй чақмоқдек ўтар эди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
#Қуръон_фазилати

“ВОҚЕА” СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Воқеа – қиёмат номларидан бири. “Воқеа” сурасида қиёмат қоим бўлганда рўй берадиган ҳодисалар баён этилган, охиратда бандалар оладиган мукофотлари, жаннат неъматлари, дўзах аҳлининг азоб-уқубатлари тафсилоти келтирилган.
Ибн Асокир нақл қилишича, Абдуллоҳ ибн Масъуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳумо уни кўргани бориб, ҳол-аҳвол сўради:
– Нимадан шикоятинг бор?
– Гуноҳларимдан.
– Нимани хоҳлайсан?
– Парвардигорим раҳматини.
– Сенга табиб буюрайми?
– Табиб (яъни, Аллоҳ) мени бетоб қилди.
– У ҳолда сенга совға-салом буюртирайми?
– Ҳожати йўқ.
– Сенга керак бўлмаса, қизларингга қолади.
Ибн Масъуд бунга жавобан шундай деди:
– Қизларим камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кеча “Воқеа” сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ҳар кеча “Воқеа” сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди”, деганларини эшитганман . Тунда “Воқеа” сурасини бошидан-охиригача ихлос билан ўқиган одам қашшоқлик кўрмайди: ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради. Тажрибада синаб кўрганлар бунинг ҳақиқат эканини таъкидлашган. “Воқеа” сураси кенг ризққа сабаб бўлиши ҳақида бундан бошқа ривоятлар ҳам бор. Жумладан, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: ““Воқеа” бойлик сурасидир. Уни (ўзингиз) ўқинг, фарзандларингизга ҳам ўргатинг”, деганлар .
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Аёлларингизга “Воқеа” сурасини ўргатинг! Зеро, у бойлик сурасидир”.
Ривоят қилинишича, Оиша розияллоҳу анҳо онамиз аёлларга: “Биронтангиз “Воқеа” сурасини ўқишдан ожиз қолмасин!” деб тайинлаганлар .
Хуллас, кечаси “Воқеа” сурасини ўқиган кишининг ризқи Аллоҳнинг изни билан кенгаяди, топганига барака киради, бошига тушган мушкуллар арийди.

📚"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан

Ангор тумани маьрифат масжиди имоми М.Рахимкулов

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🌼🍁❄️☘️❄️🍂🌼
Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби,
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!
🤲

🌻 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌻
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ruhiy tarbiya Ilm mavzusi 3Qism
Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
#RAMAZON_MARUZA


🎤 SHAYH MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF RAHIMAHULLOH

📱📄RUHIY TARBIYA ILM MAVZUSI (3QISM)

⚠️JUDA HAM KERAKLI VA QIMMATLI GAPLAR
👨‍👩‍👦‍👦OILA DAVRASIDA HAM ESHITING
VA ÒZ YAQINLARINGIZGA ULASHING!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzating👇👇👇👇

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz