Surxonmuslim.uz
4.6K subscribers
8.89K photos
2.73K videos
27 files
8.28K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Раддия_Мақола
Тортишув, баҳс-мунозара ва муросасизлик гуноҳи кабирадир.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «(Эй Муҳаммад), одамлар орасида шундай кимсалар борки, унинг гапирган гапи ҳаёти дунёда сизга қизиқ туюлади» (Бақара сураси, 204).
Яъни, шундай кимсалар борки, баён қилиш санъати етуклигидан гапираётган гапидан лол қоласан, ҳайратланасан. Лекин улар ёлғончи, мунофиқдирлар. Уларнинг «ҳунарлари» бу дунёдагина ўтади. Охиратда эса қалбларидаги сирлардан бохабар бўлган, ғайбларни билгувчи Зотгина ҳоким бўлади.
Бугунги кунда мана шундай гапдонлар мусулмонлар орасида ихтилоф ва тафриқани келтириб чиқармоқдаки, шу пайтгача ҳамжиҳат бўлган мусулмонлар ўзлари билмаган ҳолда тафриқага бўлиниб қолмоқдалар.
Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ҳидоятда бўлганларидан кейин фақат талашиб-тортишишга берилганлари сабаблигина ҳақ йўлдан оғдилар», дедилар-да, қуйидаги оятни ўқидилар: «Улар (бу мисолни) Сизга фақат талашиб-тортишиш учунгина келтирдилар. Ахир улар хусуматчи-урушқоқ қавмдирлар!» (Зухруф сураси, 58).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қуръон хусусида талашиб-тортишиш куфрдир» (Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ривояти).
Ривоят қилинишича, кимки хусуматлашаётганда билмасдан туриб тортишса, то тортишувни бас қилмагунча ғазаб остида бўлади.
Бошқа бир ривоятда шундай дейилган: «Доим хусуматлашиб юришинг гуноҳкор бўлишингга кифоя қилади».
Асарда келганки: «Сизларнинг устингиздаги нарсаларнинг энг қўрқинчлироғи – олимнинг адашиши, мунофиқнинг эса Қуръон хусусида талашиб-тортишишидир».

Бандихон тумани бош имом
хатиби. Н. Махаммадиев

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Audio
👆Namoz ulug‘ ibodat

🎙Hudoymurod domla Bobotojiev

Muzrabot tumani "Do‘stmuhammad bobo" jome masjidi imom noibi
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Янги кўрсатувнинг навбатдаги сонини ўтказиб юборманг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан халқимизнинг илму маърифатини ошириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш мақсадида, “Маданият ва маърифат” телеканалида “Маърифий суҳбатлар” номли янги туркум кўрсатувлар ҳар пайшанба куни намойиш этилмоқда.

Ушбу янги телелойиҳада
таниқли уламолар, тажрибали имом-хатиблар ва моҳир мударрислар Ислом динининг маърифий таълимотлари, бугунги кундаги долзарб масалалар ҳамда ижтимоий муаммолар борасида сўз юритилмоқда. Шунингдек, томошабинлардан келган дин ва ҳаётга оид саволларга жавоб берилмоқда.

Ушбу теледастурнинг навбатдаги сонини шу йил 20 январь, пайшанба куни соат 21:00 дан бошлаб, томоша қилишни тавсия этамиз.

#Маърифий_суҳбатлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#эслатма

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда Рамазон ойи 2022 йил, 2 апрель кунидан бошланиши, ҳадисларда ким инсонларга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилиниши ҳақидаги хабар тарқалмоқда. Ушбу асоссиз маълумотлар ҳақида бундан 3 йил аввал батафсил жавоб берилган эди.

Аслида, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтмаган гапларини тўқиш ёки тўқима ҳадисларни тарқатиш шариатимизда оғир гуноҳ саналади. Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий-асоссиз гапларни ҳадис деб тақатишни тўхтатишсин.

Батафсил жавобни қуйидаги ҳавола орқали ўқиб олишингиз мумкин:

“РАМАЗОН КИРИШИ…” ҲАҚИДАГИ УЙДИРМА ҲАДИС

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🕋 УМРА ЗИЁРАТЧИЛАРИ УЧУН МУҲИМ ЭСЛАТМА!

Азиз зиёратчилар!

Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган карантин талабларига кўра, Масжиди Набавий зиёрати ва Умра тадбирини амалга ошириш “Tawakkalna” ва “Eatmarna” мобил дастурлари орқали амалга оширилмоқда.

❗️Шунга кўра, Сизлардан, сафардан олдин ушбу мобил иловаларни қуйидаги ҳаволалар орқали смартфон телефонингизга юклаб олишингизни сўраймиз:

Ҳаволалар:

"Andriod" дастури учун:

🔸Tawakkalna:
https://play.google.com/store/apps/details?id=sa.gov.nic.tawakkalna&hl=ru&gl=US

🔸Eatmarna: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.sejel.eatamrna&hl=en_US&gl=US

"IOS" дастури учун:

🔹Tawakkalna:
https://apps.apple.com/uz/app/tawakkalna-covid-19-ksa/id1506236754

🔹Eatmarna: https://apps.apple.com/uz/app/eatmarna/id1532669630

🟢 Яна бир муҳим янгилик!
Умра сафари
Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати ходимлари томонидан расмий саҳифалар орқали онлайн ёритиб борилади.

❇️ Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик биринчи гуруҳ зиёратчилар шу йилнинг 22 январь куни Умра зиёратини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади.

👥 Бизни кузатиб боринг!

Muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
“УМРА – 2022”:
Макка ва Мадина зиёратчиларни қабул қилишга тайёр!

Ислом манбаларида ҳаж ва умра қилувчилар
га кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган кишига катта ажру савоблар борлиги баён этилган.

Айни кунларда зиёратчилар ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш ишлари Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкат томонидан якунига етказилди.
Аввал, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ширкати билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома тузилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўтган вақт давомида “Abu Sarhad” ширкати томонидан Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналардаги тайёргарлик ишларини охирига етказиш, замонавий транспорт воситаларини шай ҳолатга келтириш ва бошқа юқори сифатдаги хизматлар кўрсатиш ишлари маромига етказилди.
➡️БАТАФСИЛ

Muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal
#Мақола
Қиз фарзанд дўзахдан парда бўлади!



Мустаҳкам оила, обод турмуш ҳақида фикр юритар эканмиз, мулоҳазаларимиз энг аввало, оилавий бахт тушунчасига бориб тақалади. Оилавий бахт эса, оила аъзоларининг тўкис бўлиши билан боғлиқ. Бу жиҳатдан олганда энг оқилона режалаштирилган, бахтли оила ота, она, ўғил ва қиздан иборат бўлиши керак. Яхши ниятлар билан турмуш қурган эркак ва аёл албатта келажакда солиҳ ўғил-қизларнинг ота-оналари бўлиш, уларни оиланинг, эл-юртнинг корига ярайдиган қилиб тарбиялаш орзусида бўладилар. Айрим оилаларда биринчи фарзанд оила ёрдамчиси- қиз бўлишини хоҳлашса, бошқалари келажакда оила қўрғони ва Ватан сарҳадларининг мустаҳкамлигини таъминловчи ўғил бўлишини хоҳлашади.

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Косимова
Батафсил
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 20:15 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 21 январь куни
кечки соат 20:15 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

You tube https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar