Surxonmuslim.uz
4.74K subscribers
8.81K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Eng buyuk inson
mp3muslim.uz
Энг буюк инсон
#Аудио

12:13 дақ
Forwarded from Muslim.uz
9 ТА ТУМАН-ШАҲАР “ЯШИЛ” ҲУДУД БЎЛДИ, 9 ИЮНДАН УЛАРДА МАСЖИДЛАР ОЧИЛАДИ!

Шу йил 6 июнь ҳолатига, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Андижон вилояти Андижон шаҳри, Балиқчи ва Избоскан туманлари, Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ва Қоракўл тумани, Наманган вилояти Норин тумани, Самарқанд вилояти Иштихон тумани, Тошкент вилояти Бўка туманига “яшил” ҳудуд тоифаси берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 9 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилади.

Аксинча, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, Наманган вилояти Янгиқўрғон, Косонсой, Поп туманлари, Сирдарё вилояти Ховос тумани, Хоразм вилояти Урганч шаҳри “қизил” тоифа ва Бухоро вилояти Когон тумани, Тошкент вилояти Бўстонлик тумани, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига “сариқ” тоифа берилиши сабабли ушбу ҳудудлардаги масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Айни кунларда халқимиз синовли кунларни бошидан кечиряпти. Барча биргаликда коронавирус касаллигининг кенг тарқалишининг олдини олишга жидду жаҳд қилиши лозим.

❗️“Қизил” ёки “сариқ” худудлардан “яшил” худудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир.

Аллоҳ таоло барча масжидлар эшиклари очилишини насиб этсин!

Республика бўйича туман-шаҳарлар кесимида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга тоифаланишнинг рўйхатини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда батафсил эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Умар кетгач, жонини ҳовучлаб қолган Фотима бир неча соат ташвишга кўмилиб ўтирди. Ажабо, Расулуллоҳ (с.а.в.) қаерда эканликларини айтиб хато қилмадиммикан, деб ўйлар, сўнгра акасининг бир сўзли мард йигит эканини эслаб, кўнглига таскин берар эди. Шу пайт қулоғи олисдан такбир овозларини эшитди. Яқинлашган сари овозлар баландлашарди. Бир тўда одамлар «Оллоҳу акбар!» деб бақиришар, кўчалар ларзага келган эди.

Нималар бўлаётганини билиш учун ташқарига чиққанлар яқин атрофда эътиборга лойиқ ҳеч нимани кўрмай, уйларига қайтиб кириб кетдилар.
Кечга яқин Фотима акасининг мусулмон бўлганини эшитиб, севинчидан телба бўлиб қолаёзди.

Арқам ибн Абул Арқамнинг уйи ўша куни катта бир байрам севинчига тўлди. Буюк бир мўъжиза, хушхабар эди бу. Энди мусулмонлар забардаст Умар воситасида Оллоҳнинг ёрдамига сазовор бўлажак, ҳузурҳаловат топажаклар. Мусулмон бўлганидан бери жабрситамлар ичра чиғнанган мўминларга, албатта, катта севинч бағишлаган эди бу ҳодиса.

Умар у ерда Расулуллоҳ (с.а.в.) тилларидан Ислом динининг ҳукмларини тинглади. Пайғамбар (с.а.в.) донадона қилиб гапирар, ҳақдан ва ҳақиқатдан сўзлар, инсоннинг ақлига не даража бўлса, руҳиятига ва қалбига ҳам шу даража хитоб этар эдилар. Ҳар бир сўзлари Умарнинг ички дунёсини поклади, куфр ва ширкка тўла қалби имон ва Ислом нури ила йўғрилди.
— Ё Набийаллоҳ, биз ҳар жиҳатдан ҳақ ва чиндинга кирдик, шундай эмасми?
—Шундай.
—У ҳолда нима учун бу ерга яшириниб ўтирибмиз? Сизни ҳақ дин билан жўнатган Оллоҳга қасамлар бўлсинки, мени хамон мушрик деб билувчи ҳар мажлисга бориб мусулмонликка кирганимни очиқ айтаман!
Умар Расулуллоҳ (с.а.в.) билан хайрлашиб, чиқиб кетди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Савоби улуғ тўртта амал

Оиша розияллоҳу анҳу айтадилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга айтдиларки: «Эй Оиша! Кечга соғ саломат етсанг, Тўрт нарсани қилмай ухлама: Қуръонни хатм қилмагунча, Пайғамбарларни Қиёматда ўзингга шафоатчи қилмагунча, Мусулмонларни ўзингдан рози қилмагунингча ҳамда Ҳаж ва Умра қилмагунингча».

Шундай деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга кириб кетдилар. Намозни тугатганларидан кейин: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онам сизга фидо бўлсин! Мени тўрт ишга буюрдингиз, мен уларни қилишга қодир эмасман», дедим.

У зот айтдиларки: «Агар Ихлос сурасини ўн марта ўқисанг, Қуръонни хатм қилгандек бўласан, менга ва пайғамбарларга саловат айтсанг, биз сенга Қиёмат куни шафоатчига айланамиз ва агар Аллоҳдан мўминларнинг мағфиратини тиласанг, уларнинг ҳаммалари сендан рози бўлади. Агар «Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», десанг, Ҳаж ва умра қилгандек савобга эга бўласан», дедилар. (Тафсири ҳаққий).

Азизлар, шу тўртта амални ҳаётимизга татбиқ қила олсак, Иншааллоҳ Аллоҳ икки дунёмизни ҳайрли қилади.
Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй тили билан иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар, мусулмонларни ғийбат қилманг ва уларнинг камчиликларини қидирманг. Кимки уларнинг камчилигини қидирса, Аллоҳ таоло ўша одамнинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

277-ФАТВО

Намоздаги вожиб саналган амаллардан бирортаси саҳван, яъни унутилиб тарк этилса, намоз охирида бир "ташаҳҳуд", бир салом ва икки сажда қилиш билан нуқсон ёпилади. Бу сажда "саждаи саҳв" деб аталади.
Масалан, "Фотиҳа" сурасидан кейин зам сура ўқишни унутиб, рукуъга кетган бўлса, дарҳол қиёмга қайтиб, сурани ўқийди ва қайта рукуъ қилиш билан давом этади ҳамда намоз охирида саждаи саҳв қилади.

«Оламгирия», «Татархония»

«Минг бир фатво». 1-қисм
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Эртаси куни тонг саҳарда Абу Жаҳлнинг эшиги тақиллади.
Умар ибн Хаттоб келди, деб хабар бердилар Абу Жаҳл ўрнидан сапчиб турди. Қизиқарли бир хабар эшитишига ишончи комил эди.
Марҳамат қил, ё Умар, хуш келибсан, жиян дея қаршилади.
Мени ичкарига таклиф қиласан деб ўйламайман, ё нимага энди, ё Умар? Эшигим сен учун ҳар доим очиқ. Мен Оллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ ва маъбуднинг йўқлигига, ҳамда Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Оллоҳнинг бандаси ва расули эканига имон келтирдим. Сенга ушбу хушхабарни маълум қилиш учун келдим. Абу Жаҳлнинг тўсатдан авзойи ўзгарди Гапларинг жиддийми, ё Умар?! деб дудуқланди. Миясига бир нарса каттиқ урилгандай бўлган эди Умар унга жавобан:
Ашҳаду алла ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ, дейиш билан чекланди.
Абу Жаҳлнинг бир зумда қовоқ-тумшуғи осилиб кетди.
Оллоҳ сенинг жазоингни берсин, келтирган хушхабаринг бошингдан қолсин! дедида, зарб билан эшикни унинг юзига ёпди.

Шу тариқа орада мавжуд бўлган қариндошлик ва дўстлик алоқалари ҳам узилди. Йўллар ажралди. Абу Жаҳл ғазаб ва кин ҳирси билан уйига кириб кетди. Умар ҳузур ва завқ ҳисси билан йўлида давом этди.
Қули қиличииииг дастасида, ҳар oн жанжал чиқиб қолса, отилишга ҳозир, кўзлари, ўткир нигоҳлари унга караганларнинг юракларини тилкапора қиладиган бу мард инсон, мўминларга зулм қилинаётир, деб эшитган хар бир кўча, ҳар бир бурчакни заррача ҳам қўрқмай аиланиб чиқди. Қайси мажлисга борса, қаерда бир тўп мушрикни учратса, ўша ерда тўхтади ва шаҳодат калималарини баланд овозларда айтди, сўнгра уларнинг бунга жавобан муносабатларини кутиб турди.

Умар кеча уни ўлдиришга қасд килган эдингку, ё Умар! деди бирови.
⎯Тўғри. Бироқ у ҳақ динни келтирганига ишондим ва мусулмон бўлдим.
—У ҳолда бундан буён биздан узоқ юр.
—Узоқ юрмасам нима бўлади?..
Бошқа киши бўлганида, бу саволига жавоб тайёр эди, аммо уни Умарга қарши айтиш мушкул. Бундай пайтлари мушриклар жим бўлиб қолар, бошлари эгилар эди.

Хабар яшин тезлигида бутун Маккага тарқалди. У қаерга отланса, хали ўзи бормасидан унинг мусулмон бўлгани ҳақидаги хабар етиб борарди.
Ниҳоят гавжум бир жамоа каршисида яна шаҳодат калималарини келтирар экан, олдиндан тайёргарлик кўриб қўйганлар унинг устига ташландилар. Шиддатли бир тўполон, ур-сур бошланди. Умар қаршисига ким келса, бир уришда йиқитар, бир зарба билан сафдан чиқарар эди. Аммо бунча одамга қарши узоқ вақт бас келиши маҳол эди. Секин-секин мағлубияти яқинлаша бошлади. Шунда бирдан:
— Нима гап, нима тўполон?! — деган бир овоз эшитилди.
Бу Ос ибн Воилнииг овози эди.
— Умар динини ўзгартирибди, — дейишди унга.
— Ўзгартирса, сизнинг ишингиз нима? Одам чинюракдан истаб бошқа динга кирибди, хўш, нима бўпти?
Қани, тез тарқалингларчи?
Бу сўзлар таъсирини кўрсатиб, жанжал тугади. Йиғилганлар бирин-сирин тарқалишди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲЕЧ КИМГА ТАЪНА ҚИЛМАЙ, ҲЕЧ КИМДАН ТАЪМА ҚИЛМАЙ ЯШАЙ ОЛИШ АСЛ САОДАТДИР...

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ САОДАТЛИ ОНЛАРГА ТЎЛСИН, АЛЛОҲ ТАОЛО ЎЗИДАН ЎЗГАГА МУҲТОЖ ҚИЛМАСИН!..

ТОНГ ХАЙРЛИ БЎЛСИН, КУНИНГИЗ ФАЙЗУ БАРАКОТГА ТЎЛСИН!!!
Китобга ҳурмат

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
“Толиби илм бирор китобни таҳоратсиз ушламаслиги лозим.“ Шамсул аимма, Имом Ҳалвоний раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Бизга қайси илм ҳосил бўлган бўлса, унда одоб ва эҳтиромнинг катта дахли бор. Менинг ҳолатим шундай эдики, хеч қачон бирор китобни таҳоратсиз ушламас эдим."
Имом Сарахсий раҳматуллоҳи алайҳ қоринлари дам бўлиш дардига мубтало бўлишларига қарамасдан таҳоратсиз китоб ушламас эдилар. Бир куни мутолаа қилиш давомида ўн етти марта таҳорат олишларига тўғри келди.

“Баа адаб баа насиб” китобидан. 110-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси.
Ҳамма хато қилади, бунда шак -шубҳа йўқ. Бегуноҳлик- исмат пайғамбарларга хосдир. Лекин солиҳ билан солиҳ бўлмаган одамнинг фарқи шуки, солиҳ хато қилса ва хатоси аён бўлса, ўша гуноҳдан ортга қайтиб, тезда ўша камчилигини тузатади, ислоҳ қилади. Солиҳ бўлмаган киши эса такаббурлик қилади ва хатосини эътироф қилмайди.

Сен ҳам ўзингга бир боқчи? Уларнинг қайси биридан экансан?!
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

278-ФАТВО

"Фотиҳа" сурасидан олдин "Аттаҳийёт"ни ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилмайди. "Фотиҳа"дан кейин ўқиб қўйса қилади. Зеро, зам сура ўқиш ўрнига бошқа нарса ўқиш билан вожиб амални кечиктирган бўлади. "Фотиҳа"дан олдин эса, сано ўқиладиган маҳалдир. Фарз намозининг учинчи, тўртинчи ракъатларида "Аттаҳийёт" ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилмайди.

«Оламгирия», «Табйин», «Муҳит»

«Минг бир фатво». 1-қисм
​Амру маъруф ва наҳйи мункар – менинг бурчим

Яҳё ибн Ямондан ривоят қилинади: «Суфён Саврий Бану Фазора тоғи олдида мени кўриб, «Қаердан келаётганимни биласанми?» деб сўрадилар. «Йўқ», дедим. У киши «Дори тайёрлайдиган жойга бориб, доричиларни зазий сотишдан қайтардим. Мен амру маъруф ва наҳйи мункарни ўзимга бурч деб биламан. Оғир аҳволда қолсам ҳам, уларнинг қилган ишини қилмайман», дедилар».

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ПОРА ХАРОМЛИГИ

САВОЛ: Ассалому алайкум! Пора ҳаром қилинганлиги ҳақида келган ҳадислардан намуналарни кўрсатсангизлар. Зора порахўрликни ўзларига "обрў" каби кўраётган дўстларимиз хулоса қилсалар.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Поранинг таърифи

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه ، قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ فِي الْحُكْمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.

Аллоҳдан Ўзи хуш кўрадиган ва рози бўладиган нарсага муваффақ қилишини сўраймиз. Аллоҳу аълам. Пора араб тилида «ришва» деб аталиб, шаръий истилоҳда адолатни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага ишлатилади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир, чунки лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳ таолодан сўраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум. Содруш Шаҳийдоннинг «Адабул қозий» номли китобида бу ҳақда қуйидагилар айтилган:

«Пора тўрт хил бўлади:
1. Қози бўлиш учун пора бериш. Олганга ҳам, берганга ҳам ҳаром. Бу ҳолда у қози бўлмайди.

2. Қозилик қилгани учун пора олиш. Олганга ҳам, берганга ҳам ҳаром ва агар ҳақ бўлса ҳам, ҳукми ўтмайди.

3. Ўзига ёки молига бўлган хавфни қайтариш учун берилган пора. Бу олганга ҳаром, берганга эмас.

4. Султоннинг ҳузурида ҳоли яхшиланиши учун берилган пора. Олганга ҳаром». ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz
​ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА АБИТУРИЕНТЛАРДАН ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади.

🔸Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига:
– 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам).

🔸Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– паспорт (электрон шаклда);
– аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисида) электрон шаклда;
– тил билиши тўғрисидаги сертификат (аттестат ёки дипломида ёзилган чет тилидан бошқа хорижий тилда топширмоқчи бўлганлар учун) электрон шаклда.

🔸Олий диний таълим муассасаларига:
– Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасасига
2020 йилнинг 15 июнидан 15 июлигача (шу куни ҳам);
– Ҳадис илми мактабига 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам).

🔸Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– паспорт (электрон шаклда);
– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими
🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar | @surxonmuslimuz
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

279-ФАТВО

"Аттаҳиёт"дан кейин "Фотиҳа" сурасини ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилмайди. "Аттаҳийёт" ўрнига "Фотиҳа"ни ўқиб қўйса сажда қилади. "Фотиҳа"дан кейин "Аттаҳийёт"ни ўқиса ҳам барибир саждаи саҳв қилади. Бу Абу Ҳанифа (рҳ.)дан қилинган ривоятдир.

«Оламгирия», «Воқеот ан-Нотифий»

«Минг бир фатво». 1-қисм
Маҳзун бўлмай яшашим учун бирор восита борми?
Жавоб: Ҳа, албатта бор. Аллоҳ таоло бу ҳақда:
"Албатта «Парвардигоримиз Аллоҳдир», деган, сўнгра (Тўғри Йўлда) устивор бўлган зотлар учун ҳеч қандай хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар" (Аҳқоф сураси, 13-оят), деб айтган.

Ким Аллоҳга бўлган ибодатида истиқоматда бўлса, нафси хотиржам бўлиб, дунё ва охират лаззатини тотади.
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Қиёматда хочнининг синдирилиши

САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир танишим “Қиёмат куни Исо алайҳиссалом: “Мени шу хочга нима алоқам бор?” - деб хочни уриб синдиради” маъносида сўзлади. Шу ҳақда бирор маълумот борми?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қиёматга яқин Исо алайҳиссаломнинг тушишлари ҳақ деб иймон келтирамиз. Бу маънодаги ҳадислар мутавотир даражасига етган. У киши насоролар ўйлашганидек хочга михлаб ўлдирилган эмаслар, тирик ҳолида осмонга кўтарилганлар. Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида марҳамат қилади:

وَقَوْلِهِمْ إِنَّا قَتَلْنَا الْمَسِيحَ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ رَسُولَ اللّهِ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَكِن شُبِّهَ لَهُمْ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُواْ فِيهِ لَفِي شَكٍّ مِّنْهُ مَا لَهُم بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلاَّ اتِّبَاعَ الظَّنِّ وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا۝

157. «Биз Аллоҳнинг расули Масиҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик», – деганлари учун. Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам. Лекин уларга шундай туюлди. У ҳақда ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шакдадирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни аниқ ўлдирмаганлар.
Қиёматга яқин қайтиб тушганларида хочни синдиришлари тўғрисида ҳадис келган.

عَنِ ابْنِ الْمُسَيَّبِ أَنَّهُ سَمِعَ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَيُوشِكَنَّ أَنْ يَنْزِلَ فِيكُمُ ابْنُ مَرْيَمَ حَكَمًا مُقْسِطًا فَيَكْسِرَ الصَّلِيبَ، وَيَقْتُلَ الْخِنْزِيرَ، وَيَضَعَ الْجِزْيَةَ، وَيَفِيضَ الْمَالُ حَتَّى لَا يَقْبَلَهُ أَحَدٌ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, яқинда орангизга Ибн Марям адолатли ҳакам бўлиб тушиб, хочни синдиради, чўчқани ўлдиради ва жизяни бекор қилади. Мол-дунё ошиб-тошиб кетади, ҳаттоки ҳеч ким уни қабул қилмай қўяди», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz
​Гуноҳдан эҳтиёт бўлинг!

Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Мен бир гуноҳ қилиб қўйиб, беш ой қиёмул лайлдан маҳрум бўлдим».

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

ЯККАМА-ЯККА ОЛИШУВ

Рукона ибн Язид бир куни Маккадан ташқарида айланиб юрганида Расулуллоҳни (с.а.в.) кўриб қолди.
«Бу қулай бир тасодифми ёки фожиаларнинг бошланишими?» деб ўйлади. Ёлғиз эди. Ёнида унга ёрдам берадиган ҳеч кими йўқ эди. Яккамаякка олишиши ёки индамасдан ўз йўлида давом этиши мумкин эди. Аслида, бир неча кишини бирдан йиқитишига Руконанинг ишончи комил эди. Аммо... кўкдаги ойни ҳам ҳукмига юргизган «сеҳргар»га бир нима қилиб бўлармиди?
—Эй Рукона, Оллоҳдан қўрқмайсанми? Сени даъват қилаётганим ушбу динга кирмайсанми?
—Сенинг пайғамбар бўлганингни билсам, сўзлаётганларинг рост эканига ишонсам, ҳеч иккиланмай қабул қилардим.
—Жуда соз, сен билан кураш тушиб, елкангни ерга ишқаласам, пайғамбар эканимга ишонасанми?
Рукона муштумини тугди. Энди бундай таклифни рад этиб бўлмасди.
—Мен розиман.
—Хўп, у ҳолда курашамиз.
Рукона фақат мана шу йўл билан ниятига эришиши мумкин эди. Ушбу қулай фурсатдан оқилона фойдаланса, мислсиз бир ишнинг уддасидан чиққан бўларди.
Бир-бирларининг елкаларидан тутдилар. Расули акрам (с.а.в.) уни бир силтагандаёқ йиқитдилар, елкасини ерга ишқаладилар.
Рукона қаршилик кўрсатишга ҳам улгурмай қолди. Нима бўлганини ҳали англаб етмасдан, зўрға ўрнидан турди:
—Ё Муҳаммад, яна бир марта курашайлик, — деди. Бекорга бундай демаган эди у. Чунки рақибининг осонгина бундай бир натижага эришганини ҳатто тушида кўрса ҳам ишонмасди.
Назарига илмади, аҳамият бермади ва шу бепарволигининг жазосини аччиқ мағлубият билан тотди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) бу таклифни қабул қилдилар. Рукона жуда ҳам суюниб кетди. Бу дафъа Расулуллоҳнинг елкаларидан қаттиқ ушлади ва албатта ғолиб бўлиш иштиёқида аёвсиз сиқди.
Аммо кўз очиб юмгунча бўлмай, яна ерга йиқилди. Ҳеч нарсани тушунмай қолди, қандай енгилганини ҳам фарқлай олмади. Шарманда бўлган эди. У ёқбу ёқларда кўпчиликнинг орасида: «Рукона билан кураш тушдим, бир эмас, кетма-кет икки марта мағлуб этдим», дейиши мумкин эдида. Энди Қурайш орасида кўкрак кериб юриш унга ҳаром бўлдими?
— Яна бир курашсак, дейман, розимисан, эй амакимнинг ўғли?
Бу таклиф ҳам кабул қилинди. Учинчи марта елкалар туташди. Рукона курашга бўрондек отилди. Қарори қатъий эди. Аммо бу ҳам ёрдам бермади, бир зумда яна ерга қулади. Ҳеч эътирозга ўрин йўқ бир ҳақиқат шундан иборат эдики, баҳайбат бир полвон кичкина бир болани қандай қилиб тўпдек ирғитса, худди шундай бўлган, Рукона нафасини ростлагунча ерга ағанаб тушган эди...

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”