Surxonmuslim.uz
4.76K subscribers
8.8K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан БАЁНОТИ

Ҳурматли юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, мамлакатимизда коронавирус касаллиги билан боғлиқ вазият ижобий томонга ўзгариб бориши баробарида ҳудудларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифага ажратилган ҳолда карантин мезонлари юмшатиб борилмоқда.

Халқимиз пандемия шароитида меҳнат қилиш ва яшаш шароитига аста-секин ўрганмоқда. Республика махсус комиссияси хабарида карантин талабларига амал қилиш асосида айрим фаолият турларига рухсат берилди. Жумладан, масжидлар 2020 йил 8 июндан бошлаб фақат «яшил» ҳудудларда фаолиятини бошлаши, ушбу масканларда 5–8 июнь кунлари санитар чоралар кўрилиши эълон қилинди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21345

#масжидлар_фаолияти #БАЁНОТ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАРОМ АРАЛАШГАН МОЛДАН ҚУТУЛИШ

Бир одам ҳаром мол топиш гуноҳ эканини англаб етди. Қўлида ҳаром аралашган мол бор, нима қилади?

Уламоларимиз ундай ҳолда қуйидагиларни маслаҳат берадилар:
«Агар ҳаром молнинг жинси ва миқдори аниқ бўлса, ўша аниқ жинс ва миқдорни чиқаради. Агар аниқ бўлмаса, ғолиб чамасига кўра ажратса ҳам бўлади. Аммо кўнгли равшан бўладиган даражада ишонч билан чиқарса, яна ҳам яхши.

Кейин ўша молнинг эгасини ёки унинг меросхўрини топиб қайтариб беради. Агар у молнинг муаййан эгаси бўлмаса ёки топилмаса, садақа қилади ёки мусулмонлар оммасига фойда келтирадиган нарсаларга ишлатилади».

Ҳаромдан ҳазар қилиш мусулмонларнинг асосий фазилатларидан бири бўлганидек, шубҳали нарсалардан ҳазар қилиш ҳам салафи солиҳларимизнинг одатлари бўлган. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу шубҳали нарсадан бир луқма еб қўйиб, кейин уни қусиб юборганлари маълум ва машҳур.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
​Аллоҳнинг ҳузурида туришингни ўйла!

Абдуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Бир киши ¬Суфён Саврийга эргашиб, уни кузатди. Суфён Саврий бир ғиштни олиб, унинг ичидаги бир парча қоғозга қарай бошладилар. Ҳалиги киши унинг нима эканига қизиқди. Қоғоз Суфён Саврийнинг қўлидан тушиб қолган эди, ҳалиги қизиққон одам унда ёзилган сўзларни кўриб қолди. Унда ушбу сўзлар ёзилган эди: «Эй Суфён, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида туришингни ўйла!»

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
Forwarded from Muslim.uz
🕌 ФАОЛИЯТ БОШЛАЙДИГАН МАСЖИДЛАР РЎЙХАТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, 🕌 2020 йил 8 июндан бошлаб "ЯШИЛ" ҳудудларда масжидлар яна намозхонлар учун очилмоқда.

2020 йил 2 июнь ҳолатига кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

❗️Демак, 8 июнь, душанба кунидан бошлаб масжидлар фақат «яшил» ҳудудларда ўз фаолиятини бошлайди, ушбу масканларда 5–8 июнь кунлари санитар чоралар амалга оширилади.

Ҳақиқатан, барча мўмин-мусулмонларимиз масжидларда намоз ўқишни жуда соғинишди. Аллоҳга шукрки, масжидлар эшиклари яна очилди, карантин мезонларига амал қилган ҳолда “яшил” ҳудудларда файзли ибодатларни бошлаймиз.

❗️Қолган «сариқ» ва «қизил» ҳудудлар “яшил” ҳудудга ўтгунга қадар масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилган бўлиб, бир оз сабр қилсак, ушбу касаллик хавфи камайса, у ерларда ҳам масжидлар фаолиятига рухсат этилади, инша Аллоҳ.

📎 Қуйида республика бўйича туман-шаҳарлар кесимида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ҳудудга тоифаланишнинг рўйхатини
PDF форматида ёки қуйидаги сурат шаклида кўришингиз мумкин.
➡️ https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21348

#ЯШИЛ_ҳудудлар #МАСЖИДЛАР_РЎЙХАТИ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
108. Савол-жавоб: Ютуқли телевизион ўйинлар ҳақида

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Хушхабар: Ўзбекистонда янги масжид очилди! Янги масжид яшил ҳудудда!
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21353

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar | @surxonmuslimuz
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан БАЁНОТИ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЛГУРА ОЛМАСЛИК!..

Бу дунёдаги энг даҳшатли нарса шу бўлса керак!

НАМОЗ ўқишни бошлашга улгуролмаслик...

АЛЛОҲ ТАОЛОга гуноҳлар учун тавба қилишга улгуролмаслик...

Ё РОББИМ!
Бизларни дуолари ижобат бўладиган, солиҳ амаллари ва тавбалари қабул қилинадиган, Ўзингга чин ихлосла ибодатла машғул бўладиган бандаларингдан қилгин!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗ БИРОДАРЛАР!

ТОНГ хайрли бўлсин, кунингиз мазмунли ўтсин!!!
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

275-ФАТВО

Зиммасида қазо намозлари бор киши ўлими олдидан намозлари бадалига каффорат (жарима, фидя) беришни меросхўрларига васият қилиб кетган бўлса, ҳар бир намоз учун ярим соъ, яъни 2 кг. буғдой, бир кунлик рўза учун ҳам шу микдорда буғдой марҳумнинг қолдирган меросининг учдан биридан ажратиб берилади. Агар мерос қолдирмаган бўлса, ҳийлаи шаръий йўли билан каффорат адо этилиши мумкин. Бунда меросхўрлар буғдойни қарз олиб, мискинга беришади. Мискин уни яна уларга қайтариб ҳадя қилади. Улар бу ишни яна такрорлайдилар. Шундай қилиб, то қазо намоз ва рўзаларининг каффорати тўла "адо" этилгунича мазкур "давра"ни давом этдирадилар.

«Оламгирия», «Хулоса»

«Минг бир фатво». 1-қисм
#ҲИКМАТ

Ғам чекма...

“Бўлмади” деб ўйлаган ҳар эшикнинг ортида бир “Хайр”,
“Битди” деганинг ҳар охирнинг ортида “Ибтидо” бор...

Етарки умидсизликка тушма. Сабр қил!..
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

276-ФАТВО

Зиммасида қазо намозлари бор киши васият қилмаган бўлса ҳам меросхўрлари ўз ихтиёрлари билан фидяни адо этишлари мумкин. Каффоратнинг ҳаммасини битта фақир ёки мискинга бериш мумкин. Қасам, зиҳор (аёлини ўз онасининг аъзоларидан бирига тенглаштириш йўли билан никоҳга футур етказиш) ва рўза каффорати бир кишига эмас, балки белгиланган ададнинг ҳаммасига тақсимланиши керак.

«Оламгирия», «Ҳужжа»

«Минг бир фатво». 1-қисм
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МАСЖИДДАГИ ОРАЛИҚ МАСОФА

CАВОЛ: Масжидлар ҳам очиляпти. Лекин масжидда карантин сабабли 1.5-2 метр оралиқ масофани сақлаш кераклиги айтиляпти. Савол туғиладики, фарз намозларини оралиқ масофасиз ўқиш керак. Қандай қилиб фарз намозларини масжидда намозхонлар адо етади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жамоат намозида сафларни орасини жипс қилиб туриш лозимлиги умумий пайтларга тегишли ҳукм. Аммо, ҳозиргидек касаллик тарқалиш хавфи бўлиб турган вақтларда сафларни орасини маълум миқдорда очишлик жоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
savollar.muslim.uz
​Ўлимдан олдин иймондан айрилишдан қўрқаман

Абдурраҳмон ибн Маҳдийдан ривоят қилинади: «Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ вафот этаётганида ёнида эдим. Аҳволи оғирлашгач, йиғлай бошлади. Бир киши унга: «Эй Абу Абдуллоҳ, худди жуда кўп гуноҳ қилган одамга ўхшайсиз-а?» деди. Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ: «Гуноҳларим мен хавотирланиб турган нарсадан енгил. Мен ўлимдан олдин иймонимдан айрилиб қолишдек бадбахтликдан қўрқаман», дея жавоб бердилар».

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
"БЕВА АЁЛ БИЛАН ЗИНО ҚИЛСА БЎЛАВЕРАДИ"МИ?
#ҳалол_ҳаром

417-CАВОЛ: Зино гуноҳи кабиралардан эканлигига ҳеч шубҳамиз йўқ, лекин халқимиз ичида бева қолган аёл билан зино қилсанг савоб бўлади, деган тушунча билан юрганлар ҳам бор. Бундай тушунча нотўғрилигини қандай тушунтириш мумкин?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бева аёл билан зино қилса бўлаверади, деган тушунча ҳеч қандай асосга эга эмас. Аксинча, Одам алайҳиссаломдан бошланган илоҳий шариатларнинг бирортасида зино ҳалол бўлмаган. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир!" — деган (Исро сураси 32-оят).

Бир йигит Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, зино қилишга изн сўради. Одамлар унга жаҳл қилиб, жеркий бошлашди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга яқин келишни буюриб: "Мана шундай ишни бошқа бир киши онанг билан қилишини хоҳлайсанми?" деб сўрадилар. Йигит: "Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ҳаргиз!" деб жавоб берди. Пайғамбаримиз алайҳиссаллом: "Бошқа инсонлар ҳам оналари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса, қизинг билан шундай иш бўлишини хоҳлайсанми?" деб сўрадилар. Йигит: "Қасамки, ҳаргиз ундай эмас, ё Аллоҳнинг Расули!" деди. Пайғамбаримиз алайҳиссаллом: "Бошқа инсонлар ҳам қизлари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса синглинг билан шундай бўлишини хоҳлайсанми? Амманг билан-чи? Холанг билан-чи?" деб сўрадилар. Йигит ҳар сафар: "Ҳаргиз..., ҳаргиз..., ҳаргиз!" деб жавоб берар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўллари билан йигитни ушлаб, дуо қилдилар: "Эй, Аллоҳ! Унинг гуноҳларини кечир, қалбини покла ва фаржини сақла!" Шундан сўнг ўша йигитдан гуноҳ қилишга бўлган истак йўқолди (Имом Аҳмад Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Бегона эркак ва аёлнинг жинсий муносабатлари савоб бўлиши учун ягона йўл бор, у ҳам бўлса, никоҳдир. Ҳадиси шарифларда бева ва етимларга ёрдам берувчилар Аллоҳ йўлида жанг қилиб юрганларга тенглаштирилади, лекин бу улар билан зино қилиш дегани эмас. Балки, имкони бўлса, никоҳига олиб ёрдам бериш, буни имкони бўлмаса, уларга беғараз моддий ёрдам бериб туришдир.

Энг хатарли жиҳати шундаки, мусулмон кишининг Аллоҳ ҳаром деган нарсани билиб-билмай, ҳазил-ҳузул билан ҳалол дейишидир. Бу Аллоҳ таолонинг Шариатига қарши чиқиш ва куфрдир, Аллоҳ барчамизни бундай ғафлатдан сақласин. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол-жавоб: Смс орқали талоқ қилиш
Eng buyuk inson
mp3muslim.uz
Энг буюк инсон
#Аудио

12:13 дақ
Forwarded from Muslim.uz
9 ТА ТУМАН-ШАҲАР “ЯШИЛ” ҲУДУД БЎЛДИ, 9 ИЮНДАН УЛАРДА МАСЖИДЛАР ОЧИЛАДИ!

Шу йил 6 июнь ҳолатига, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Андижон вилояти Андижон шаҳри, Балиқчи ва Избоскан туманлари, Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ва Қоракўл тумани, Наманган вилояти Норин тумани, Самарқанд вилояти Иштихон тумани, Тошкент вилояти Бўка туманига “яшил” ҳудуд тоифаси берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 9 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилади.

Аксинча, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, Наманган вилояти Янгиқўрғон, Косонсой, Поп туманлари, Сирдарё вилояти Ховос тумани, Хоразм вилояти Урганч шаҳри “қизил” тоифа ва Бухоро вилояти Когон тумани, Тошкент вилояти Бўстонлик тумани, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига “сариқ” тоифа берилиши сабабли ушбу ҳудудлардаги масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Айни кунларда халқимиз синовли кунларни бошидан кечиряпти. Барча биргаликда коронавирус касаллигининг кенг тарқалишининг олдини олишга жидду жаҳд қилиши лозим.

❗️“Қизил” ёки “сариқ” худудлардан “яшил” худудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир.

Аллоҳ таоло барча масжидлар эшиклари очилишини насиб этсин!

Республика бўйича туман-шаҳарлар кесимида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга тоифаланишнинг рўйхатини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда батафсил эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Умар кетгач, жонини ҳовучлаб қолган Фотима бир неча соат ташвишга кўмилиб ўтирди. Ажабо, Расулуллоҳ (с.а.в.) қаерда эканликларини айтиб хато қилмадиммикан, деб ўйлар, сўнгра акасининг бир сўзли мард йигит эканини эслаб, кўнглига таскин берар эди. Шу пайт қулоғи олисдан такбир овозларини эшитди. Яқинлашган сари овозлар баландлашарди. Бир тўда одамлар «Оллоҳу акбар!» деб бақиришар, кўчалар ларзага келган эди.

Нималар бўлаётганини билиш учун ташқарига чиққанлар яқин атрофда эътиборга лойиқ ҳеч нимани кўрмай, уйларига қайтиб кириб кетдилар.
Кечга яқин Фотима акасининг мусулмон бўлганини эшитиб, севинчидан телба бўлиб қолаёзди.

Арқам ибн Абул Арқамнинг уйи ўша куни катта бир байрам севинчига тўлди. Буюк бир мўъжиза, хушхабар эди бу. Энди мусулмонлар забардаст Умар воситасида Оллоҳнинг ёрдамига сазовор бўлажак, ҳузурҳаловат топажаклар. Мусулмон бўлганидан бери жабрситамлар ичра чиғнанган мўминларга, албатта, катта севинч бағишлаган эди бу ҳодиса.

Умар у ерда Расулуллоҳ (с.а.в.) тилларидан Ислом динининг ҳукмларини тинглади. Пайғамбар (с.а.в.) донадона қилиб гапирар, ҳақдан ва ҳақиқатдан сўзлар, инсоннинг ақлига не даража бўлса, руҳиятига ва қалбига ҳам шу даража хитоб этар эдилар. Ҳар бир сўзлари Умарнинг ички дунёсини поклади, куфр ва ширкка тўла қалби имон ва Ислом нури ила йўғрилди.
— Ё Набийаллоҳ, биз ҳар жиҳатдан ҳақ ва чиндинга кирдик, шундай эмасми?
—Шундай.
—У ҳолда нима учун бу ерга яшириниб ўтирибмиз? Сизни ҳақ дин билан жўнатган Оллоҳга қасамлар бўлсинки, мени хамон мушрик деб билувчи ҳар мажлисга бориб мусулмонликка кирганимни очиқ айтаман!
Умар Расулуллоҳ (с.а.в.) билан хайрлашиб, чиқиб кетди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”