Surxonmuslim.uz
4.61K subscribers
8.88K photos
2.73K videos
27 files
8.28K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Ё Роббим, танимизга соғлик, дардларга шифо, қалбларга хотиржамлик, оилаларга тотувлик, хонадонларга файзу баракот эҳсон эт!

Бизларни ҳаётда берган неъматларингнинг қийматини биладиган, шукрини адо қиладиган бандалардан қилгин!

Хайрли тонг! Аллоҳ таоло раҳмати, марҳаматини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Хитой қандай қилиб коронавирус инфекцияси тарқалиш занжирини узди?

Ҳукумат томонидан қатъий карантин режими жорий этилди. Аҳоли эса хавфни яхши англаган ҳолда унга амал қилишни фуқаролик бурчи деб билди.

Ухань шаҳри мисолида шуни айтиш мумкинки, коронавирус тарқалишини тўхтатишнинг энг тўғри усули - бу гигиена ва карантин қоидаларига риоя этиш, касалланганларни изоляция қилиш ва профилактик чораларини кўриш. «Ижтимоий масофа сақлаш» амалиётини қўллаб, уйда қолиш орқали Сиз касаллик тарқалиш занжирини узишингиз, демакки кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишингиз мумкин.

Ушбу видеоролик юқорида санаб ўтилган чораларнинг нечоғли муҳим эканини жамоатчиликка яна бир бор эслатиш учун “MY5” @my5tv телеканали томонидан ўзбек тилига ўгирилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
ТЕЛЕВИЗОР ЁКИ РАДИО ОРҚАЛИ ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ
#намоз

304-CАВОЛ: Айни пайтда карантин сабабли масжидларга, жамоат намозларига чиқишнинг имкони йўқ. Шунга телевизор ёки радиодан имомга иқтидо қилиб жамоат ёки жума намозини ўқиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Радио ёки телевизор орқали имомга иқтидо қилиб, жума ёки беш вақт фарз намозларини ўқиш дуруст эмас. Чунки, бу ҳолатда имомга иқтидо қилиш шартлари топилмайди. Ушбу шартлар ҳақида Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китобларида шундай дейилган:
المانع من الاقتداء: طريق تمر فيه العجلة أو نهر تجري فيه السفن أو خلاء في الصحراء يسع صفين والخلاء في المسجد لا يمنع وإن وسع صفوفا لأن له حكم بقعة واحدة ( كتاب "الأشباه والنظائر" للإمام ابن نجيم الحنفي).
яъни: “Имомга иқтидо қилишга монеълик қилувчи нарса: имом билан иқтидо қилувчининг ўртасида арава сиғадиган йўл бўлиши ёки қайиқ сузадиган катта анҳор бўлиши ёки (масжид бўлмаган) очиқ жойдаги имом билан муқтадий ўртасида икки саф сиғадиган бўшлиқ бўлишидир. Аммо масжид ичида икки сафдан ортиқ бўш жой қолишининг зарари йўқ, чунки, масжиднинг ичи битта жой ҳисобланади ” (“Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китоби).
Демак, юқоридаги масаладан иқтидо дуруст бўлиши учун имом билан унга эргашувчининг макони битта бўлиши, яъни бир жойда туриши шарт қилинмоқда.
Бу ҳақда “Бадоеъус саноеъ” китобида қуйидаги матн келтирилган:
اتحاد المكان من شرائط صحة الاقتداء ليثبت اتحاد الصلاتين تقديرا بواسطة اتحاد المكان
( كتاب "بدائع الصنائع" للإمام أبو بكر الكاساني الحنفي).
яъни: (Имом билан иқтидо қилувчининг) битта жойда туриши иқтидони дуруст бўлиш шартларидандир. Чунки жой битта бўлиши воситасида гўё имом ва иқтидо қилувчининг намозлари ҳам бирлашиши юзага чиқади.
Бу мавзуда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:
وَإِنْ قَامَ عَلَى سَطْحِ دَارِهِ وَدَارُهُ مُتَّصِلَةٌ بِالْمَسْجِدِ لَا يَصِحُّ اقْتِدَاؤُهُ لِأَنَّ بَيْنَ الْمَسْجِدِ وَبَيْنَ سَطْحِ دَارِهِ كَثِيرَ التَّخَلُّلِ فَصَارَ الْمَكَانُ مُخْتَلِفًا ( كتاب "رد المحتار" للإمام محمد أمين ابن عابدين الحنفي).
яъни: “Агар киши масжидга қўшилган ҳовлисида туриб, масжиддаги имомга иқтидо қилса, иқтидоси дуруст бўлмайди. Чунки, масжид билан ҳовлининг ўртасини ажратувчи нарсалар кўп. Натижада, имом билан иқтидо қилувчининг макони (битта бўлмасдан) турлича бўлиб қолади”.
Бу масала худди шу мазмунда “Фатовои Қозихон” ва “Хулосатул фатово” китобларида ҳам зикр қилинган.
Демак, юқоридаги масалалардан ҳам имом ва муқтадийнинг намоз ўқиётган жойи битта бўлиши шарт экани маълум бўлмоқда.
Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ “Ал-Мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий” китобларида қуйидаги маълумотларни баён қилганлар:
للجماعة شروط لا تصح بدونها ومنها: اتحاد مكان الإمام والمأموم. سواء كان الإتحاد حقيقة بأن كانا في مسجد أو في بيت أو حكما بأن كان الإمام في جانب النهر وفوق النهر جسر وبعض المقتدين على الجسر وبعضهم على الجانب الآخر من النهر فالذين على الجانب الآخر من النهر: مكانهم ومكان الإمام غير متحد حقيقة لحيلولة النهر بينهم وبين الإمام ولكنه متحد حكما لأن الجسر فوقه صفوف فالصفوف متصلة بين الإمام وبينهم فبسبب اتصال الصفوف حكمنا بأن المكان متحد ( كتاب "المختصر في الفقه الحنفي" للإمام أشرف علي التهانوي الحنفي).
яъни: “Жамоат намозининг ўзига яраша шартлари бор. Улар топилмаса, жамоат дуруст бўлмайди. У шартларидан бири – имом ва иқтидо қилувчиларнинг бир жойда бўлишидир. Бир жойда бўлиш ҳақиқий бўлиши мумкин, масалан, имом ва иқтидо қилувчи бир масжид ёки хона ичида бўлиши каби. Яна бир жойда бўлиш ҳукман (гўё бир жойда тургандек ҳукмда) бўлиши мумкин, масалан, имом ариқнинг бир тарафида туради-да, ариқнинг устида кўприк бўлиб, баъзи иқтидо қилувчилар кўприкнинг устида саф тортган бўлади. Қолганлари ариқнинг бошқа тарафи (имом бўлмаган тарафи)дан туриб иқтидо қилади. Улар билан имомнинг ўртасини ариқ ажратиб тургани учун имом билан ҳақиқатан бир жойда туришипти дейилмайди, балки уларнинг ўрталарини кўприкни устида саф тортганлар улагани сабабли, ўртада ариқ бўлса-да имом билан ҳукман бир жойда турибти, деб ҳисоблаймиз”.
Демак, имом билан муқтадийлар ўртасида катта ариқ бўлса, агарчи имомни кўриб турсалар ҳам, саф узилиб қолгани учун намозлари дуруст бўлмайди. Демак, иқтидо қилиш учун имомни кўриб тиришни ўзи кифоя қилмайди. Лекин, ўрталарида кўприк бўлиб, кўприк орқали сафлар бир-бирига уланиб кетса, иқтидо қилувчиларнинг намозлари дуруст бўлади. Сабаби кўприк устидаги сафлар сабабли уларнинг жойи битта жой ҳукмини олади.
Радио орқали имомга иқтидо қилиш масаласига Миср муфтийси Шайх Али Жумъа ҳафизаҳуллоҳ шундай жавоб берганлар:
إن علماء المذاهب الأربعة يقولون بوجوب الاتصال لتصح الإمامة، والشخص الذي يتم نقل صلاته بالمذياع، يُصلي في مكان بعيد كل البُعد عن مكان المُصلين، بما يقطع الاتصال بين الإمام والمُصلين، فلا تصح الصلاة، أما إذا كان بُعد المُصلين عن الإمام على سبيل الكثرة حيث أنهم متصلين وممتدين إلى أبعد مكان، فإنه في هذه الحالة تصح صلاتهم.
яъни: “Тўрт мазҳаб уламолари имомлик дуруст бўлиши учун иқтидо қилувчи билан имом бир жойда туришини шарт қилганлар. Энди намозини радио орқали тарқатаётган киши (яъни имом) унга иқтидо қилувчиларнинг жойидан жуда узоқда туради. Натижада, имом билан иқтидо қилувчиларнинг ўрталари узилади ва иқтидо қилувчиларнинг намозлари дуруст бўлмайди. Аммо, иқтидо қилувчилар қанча кўп ва имомдан қанча узоқда бўлса ҳам ўрталари узилмаган ва (сафлар) бир-бирига уланган бўлса, бундай ҳолатда иқтидо қилувчиларнинг намозлари дуруст бўлаверади”.
Хулоса қиладиган бўлсак, юқоридаги фиқҳий китоблар ва уламоларимизнинг сўзларига биноан, иқтидо дуруст бўлиши учун имом ва иқтидо қилувчи бир жойда бўлиши шартдир. Радио ёки телевизор орқали имомга иқтидо қилишда эса бу шарт топилмайди.
Қолаверса, бунда шариатимизнинг жамоат намозидан кўзланган асл мақсади топилмай қолади. Чунки, жамоатдан кўзланган мақсад – кўпчилик мусулмонларни бир жойга жамлаш, улар ўртасида биродарлик ва иттифоқлик ғоясини тарғиб қилиш, ўзаро ҳамдард бўлиш каби бир қанча эзгу ишлардир. Ислом динининг аввалидан ҳозиргача шу қоидага ҳамма амал қилиб келган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: COVID-19дан сақланинг.

Кўчада юриш қоидалари

Ушбу ролик Тараққиёт стратегияси маркази томонидан тақдим этилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Инфографика
Пандемияга доир Ислом манбаларидаги тавсиялар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан коронавирус каби юқумли касалликлар даврига тааллуқли Ислом таълимотларида келган тавсиялар буклет ва флаер шаклида тайёрланди.

Ушбуларда юқумли хасталик кенг тарқалган вақтда инсон ўзини қандай тутиши, касалликдан сақланиши ва унинг муолажаси борасидаги зарур кўрсатмалар ёритилган. Баён этилган мезонлар бир неча асрлардан бери ижобий самара бераётгани билан янада аҳамиятлидир.
Барчани ушбу баннерлардан унумли фойдаланишда қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@muslimuzportal | @surxonmuslimuz
АСРДАН СЎНГ ҚАЗО НАМОЗИНИ ЎҚИШ
#намоз

307-CАВОЛ: Аср ва Шом орасида қазо ўқиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аср ва шом намозлари орасида қазо намозларини ўқиш жоиз.

“Ҳошиятут Таҳтовий” китобида шундай дейилади:

وجميع أوقات العمر وقت للقضاء ما عدا أوقات النهي الثلاثة

Яъни: “Намоздан ўқишдан қайтарилган уч вақтдан бошқа ҳамма пайтлар қазонинг вақтидир”.

Намоз ўқишдан қайтарилган уч вақт деганда қуёш чиқаётган, қуёш қиёмга келган ва қуёш ботаётган вақтлар тушунилади.

Лекин барча фиқҳий китобларимизда аср намозини адо қилган киши шом намозига қадар нафл намози ўқиши макуруҳлиги айтилган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لَا صَلَاةَ بَعْدَ الصُّبْحِ حَتَّى تَرْتَفِعَ الشَّمْسُ وَلَا صَلَاةَ بَعْدَ الْعَصْرِ حَتَّى تَغِيبَ الشَّمْسُ (رواه الامام البخاري عن أَبَي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رضي الله عنه)

Яъни: “Бомдоддан сўнг то қуёш чиққунча ва асрдан сўнг то қуёш ботгунча (нафл) намоз йўқдир” (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Хабар тўғрими?

САВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар шу хабар туғри ми? фатво.уз телеграм каналида уқидим : КОРОНАВИРУС ЮЗАСИДАН ШАЙХ ТАҚИЙ УСМОНИЙ ТАВСИЯЛАРИ Замонамиз алломаси, фақиҳи, Покистон диёри собиқ бош қозиси, муфтий шайх Муҳаммад Тақий Усмоний (ҳафизаҳуллоҳ) айтадилар: “Кеча бир солиҳ киши телефондан менга алоқага чиқди. Мен у кишини танийман. Тушида кўп бора Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиб туриши ҳақида хабарим бор эди. Айтишича, кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрибди. Ул зот ҳозирги кунда ҳаммани ташвишга солаётган вабо ва бошқа барча ёмонликлардан сақланиш учун қуйидагиларни ўқишни тавсия қилибдилар: 1. Фотиҳа сурасини 3 марта; 2. Ихлос сурасиини 3 марта; 3. “Ҳасбуналлооҳу ва ниъмал вакиил (- Бизга Аллоҳ таоло кифоядир ва Ул Зот энг яхши вакилдир)” дуосини 313 марта. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний (ҳафизаҳуллоҳ) туш кўрган кишининг гапини айтиб бўлиб шундай дедилар: “Тўғри, туш Қуръони Карим ва ҳадиси шарифдай шаръий ҳужжат бўлмаса-да, бизга туш орқали бирор ҳушхабар келса, одатда унга амал қилиш фойдадан холи бўлмайди. Шунинг учун тушни кўрган биродаримиз барчага манфаатли бўлишини умид қилиб, мендан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур тавсияларини тарқатишимни илтимос қилди. Қайси бир мусулмон мазкур тавсияларни астоидил бажарса, Аллоҳ таоло уни бу “КОРОНАВИРУС” вабосидан Ўз ҳифзида сақлашини умид қиламиз. Аллоҳ таоло барчамизни паноҳида асрасин. Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда бирор гапни айтиш кўп мулоҳазаларни тақазо қиладиган бўлиб қолди. Бир хабарни рост эканлиги кифоя қилмай қолди. Уни одамлар ақли кўтарадими ёки йўқми шунга ҳам қараш керак бўлиб қолди. Чунки одамлар диний тушунчалари жуда саёз ҳамда баъзи диёр мусулмонлари билан бошқа диёр мусулмонларининг дин тўғрисидаги тушунчалари бир-биридан жуда катта фарқ қилиб қолмоқда. Шахсан ўзимиз гувоҳ бўлганимиз, Девбанд уламолари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиш оддий бир ҳолат. Оддий бир мисол Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ замонамизнинг руҳий тарбия борасидаги саноқли кишилардан ҳисобланадилар. Ўзларининг бир марузаларида балоғат ёшига етмасидан туриб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни юздан зиёд зиёрат қилганларини айтганлар. Мавритания олимларидан Муҳаммад Ҳасан Дедду ҳафизаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни неча бор тушда зиёрат қилганлигини сўралганида саноғини билмайман деганлар. Икки хабар ҳам Ютуб каналида жойлаштирилган. Ҳозир ҳам топишингиз мумкин. Бизни диёр аҳли бу неъматдан кўпҳам насибадор бўлмаганлари учун бу ҳақида сўз юритилса мазах қилиш даражасигача боришмоқда. Аввалроқ шу каби бир ҳолатни зикр қилганимизда одамлар ақлига сиғдиришолмай туҳмат қилиб хаёлларига келган гапларни гапириб юборишди. Биз бу борада хабарни нотўғри деёлмаймиз. Тўғридан тўғри бу ҳақида ўзларидан сўраттирган эдик, бу хабарни тасдиқладилар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2020/1441 Ҳ. ЙИЛ 31 МАРТ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Термиз шаҳри вақти билан)

БОМДОД - 05:45
ПЕШИН - 13:00
АСР - 17:10
ШОМ - 19:10
ХУФТОН - 20:40

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чорасизлик Аллоҳдан келган энг гўзал ишоратдир. Кўзлар ёшли, юз маҳзунликдан сўлган бўлса, Роббим бизни соғинибди, дуо вақти келибди...

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Эзгу ният, қилинган хайрли дуолар қабул қилинадиган кун бўлсин!
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔹Телевизион дарслар жадвали эълон қилинди
https://surxonmuslim.uz/?p=5436

🔹Пандемияга доир Ислом манбаларидаги тавсиялар
https://surxonmuslim.uz/?p=5433

🔹Шифокорлар бизни фақат дори-дармонлар эмас, ширин сўзлари билан ҳам даволади
https://surxonmuslim.uz/?p=5443

🔹Музработда нархни оширган тадбиркор қўлга тушдими?
https://surxonmuslim.uz/?p=5446

🔹Жанубий Кореядан хушхабар келди
https://surxonmuslim.uz/?p=5459

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
Хайрли ишлар давом этмоқда

Сурхондарёда имом-хатиблар нархларни сунъий равишда оширилишини олдини олиш борасида тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар ва хайрли ишларга бош бўлмоқдалар.

Шеробод туманидаги хайрли ишлар
https://surxonmuslim.uz/?p=5449

Қумқўрғон туманида хайрли ишлар
https://surxonmuslim.uz/?p=5462

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида булутни кўрсалар, ишни тарк қилар эдилар. Агар намоз ўқиётган бўлсалар ҳам. Сўнгра «Аллоҳим! Мен сендан унинг шарридан паноҳ сўрайман», дер эдилар. Агар ёмғир ёғса: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Ҳар бир мўмин-мусулмон ёғингарчилик пайтида Аллоҳдан уни манфаатини ва фойдасини сўраб, ёмонлигидан эса паноҳ сўраб дуо қилиши лозим.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Устимиздан ёмғир ёғди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У Зот чиқиб, кийимларини шимардилар. У Зотга ёмғир тегди. Биз сўраган эдик, У Зот: “У Роббиси ҳузуридан ҳозиргина тушди», дедилар».

Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.

Демак, ёмғирнинг ҳар бир томчиси ва қорнинг ҳар бир парчаси Аллоҳ ҳузуридан экан. Уламоларнинг айтишларича, қор, ёмғир ёғаётганда осмон эшиклари очилар экан. Ва шу вақтдаги дуолар ижобат бўларкан. Шундай экан, вақтни ғанимат билиб, дуога қўл очайлик.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFfq2dTG6owcJKdJvQ
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Расулуллоҳ (с.а.в.) орасира қўлларини дуога очар, «Оллоҳим, бу динга Умар ибн Хаттоб билан ёхуд Амр ибн Ҳишом билан қувват бер», деб илтижо қилар эдилар.

Мўминлар бу дуога «Омин» дердилар. Фаришталарнинг ҳам ушбу дуога «Омин» деб қўшилганликларига ҳеч шубҳа йўқ.

Оллоҳ ҳар нарсага қодир. Унинг қудрати қаршисида имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Пайғамбар Довуднинг (а.с.) қўлида темирни юмшатган, тошларни, темирларни йўнишга қодир Буюк Оллоҳ истаса, бу тошбағирларнинг қалбларини юмшатиши ҳам ҳеч гап эмас.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Раҳм-шафқат сотилмайди ҳам, сотиб олинмайди ҳам. У покиза қалбларнинг тубига ўрнашган бўлади.
Қалбингиз ана шу туйғула тўлсин!

Файзли кунлар...
Шайтон инсонни гуноҳга чорлашдан ожиз қолса, уни ибодат қилишига халақит беришни бошлайди. Ибодатига тўсқинлик қилолмаса, ниятини Аллоҳдан бошқага қилишга васваса қилади. Шайтон (шу зайл давом этаверади) токи ўша инсон Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлиб, бенасиб қолгунга қадар уни чалғитишдан малолланмайди.
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19: Факт ва ёлғон

Коронавирус ҳақида энг кенг тарқалган афсоналар

Манба: Kun.uz
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники