Surxonmuslim.uz
4.9K subscribers
8.77K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik

🌐https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☪️ ЖУМАГА ТАЙЁРМИСИЗ?

1️⃣ Янги ва тоза либосларингизни кийиб олинг;

2️⃣ Жума намози учун ғусл қилинг;

3️⃣ Тирноқларингизни олинг;

4️⃣ Масжидга эртароқ боринг;

5️⃣ Эртароқ бориб, биринчи сафдан жой олинг;

6️⃣ Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатлаб ўтманг;

7️⃣ Хутба ўқилаётганда сукут сақланг;

8️⃣ Намоздан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 марта ўқинг;

9️⃣ Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидиринг;

1️⃣0️⃣ Кўп салавот айтинг;

1️⃣1️⃣ Каҳф сурасини ўқинг;

1️⃣2️⃣ Озми-кўпми садақа беринг;

1️⃣3️⃣ Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилинг;

1️⃣4️⃣ Оила аҳлингизга ширинликлар тарқатинг;

1️⃣5️⃣ Асрдан кейин жойнамоз устида имкон қадар “Ё Аллоҳ, Ё Роҳман, Ё Раҳим, Ё Қавий, Ё Қодир” деб дуо қилинг.

🤲 Аллоҳ таоло бугунги қиладиган жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин!

➡️https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#дуо

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
​​КАФАНГА ОЯТ ЁЗИШ МУМКИНМИ?
#Қуръон #жаноза

1385-CАВОЛ: Айрим жойларда оқ сурпга Қуръони карим оятларидан ёзиб кафанликка солиб қўйишади. Бу ҳолат Қуръони каримга нисбатан одобсизлик эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу нарса жоиз эмас. Маййитнинг танаси чирий бошлаганда нажосат оятларга тегади ва бу Қуръони карим оятларига нисбатан беҳурматлик саналади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وَقَدْ أَفْتَى ابْنُ الصَّلَاحِ بِأَنَّهُ لَا يَجُوزُ أَنْ يُكْتَبَ عَلَى الْكَفَنِ يس وَالْكَهْفُ وَنَحْوُهُمَا خَوْفًا مِنْ صَدِيدِ الْمَيِّتِ فَالْأَسْمَاءُ الْمُعَظَّمَةُ بَاقِيَةٌ عَلَى حَالِهَا فَلَا يَجُوزُ تَعْرِيضُهَا لِلنَّجَاسَةِ
“Ибн Салоҳ кафанга маййитнинг йиринги тегиши хавфи борлигидан Ёсин, Каҳф ва шу каби сураларни ёзиш жоиз эмаслигига фатво берган. Зеро (Аллоҳ таолонинг) улуғ исмлар ўз ҳолича туради (яъни уларнинг ҳурмати йўқолмайди). Шунга кўра уларга нажосат тегишига йўл қўйиш дуруст эмас”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маъруза

✔️Ижтимоий тармоқлардаги фирибгарлардан огоҳ бўлинг.

🎙Алиакбар Сайфидинов
Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби

📱https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#kun_oyati

Айтинг: "Дунё лаззати қисқадир. Тақволи кишига эса, охират яхшидир. Хурмо данагининг ипича ҳам
(Аллоҳ тарафидан) зулм қилинмайсиз" (Нисо сураси, 77-оят).

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_суҳбати #сийрат
🗣 Мавзу: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мўъжизалари

🎙 Муҳаммад Бобур домла Насриддинов - Наманган шаҳар "Ҳомиддин қори" масжиди имом-хатиби

🌐 FULL HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
​​ҚАФАСДА ҚУШ БОҚИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

1386-CАВОЛ: Қафасда қуш боқиш гуноҳ эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қафасда қуш боқиш жоиз. Фақат уларни озуқасиз ва қаровсиз ташлаб қўймаслик лозим. Акс ҳолда қушларга зулм бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
لا بأس بحبس الطيور والدجاج في بيته، ولكن يعلفها وهو خير من إرسالها في السكك
“Қуш ва товуқларни инига қамашнинг зарари йўқ. Лекин унга озуқасини бериб туради. Бу нарса уларни кўчаларга қўйиб юборишдан яхшироқдир”.
Бундан ташқари айрим қушлар фақат қафасда яшай олади. Уларни очиқ ҳавога қўйиб юборилса, дон топа олмай ёки бошқа ҳайвонларга ем бўлиб, ўлиб кетиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tong #duo #Alloh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИККИ ОЛАМ САРВАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

🌐Facebook 🌐Instagram
🌐Telegram 😎YouTube
“УМРА” ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТАЁТГАН ТУРОПЕРАТОРЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШ


🔎 Ўтказилган таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда.

⚡️Жумладан, туроператорлар томонидан октябрь-декабрь ойларида Умра зиёратига юбориш бўйича хизматлар кенг реклама қилинаётгани қайд этилмоқда.

🤔Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди. (02.07.2024 йилдаги ЎРҚ-935-сон)

Ушбу Қонунга мувофиқ лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан “Умра”
тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5 октябрга қадар амалга оширилади.

Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.

2024 йил 5 октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади.

🔴Ушбу қонунбузарлик учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланган.

🟠 Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан кўрсатиш тақиқланган.

Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маъруза

✔️Мўминман деб мунофиқни ишини қилманг.

🎙Алиакбар Сайфидинов
Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби

📱https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола_2024

ИМОМ ТЕРМИЗИЙ - БУЮК МУҲАДДИС

🔰Маълумки, Мовароуннаҳр ҳудудида ўрта асрларда ислом илмларининг бошқа соҳалари каби ҳадис илми доирасида ҳам миллий қадриятлар ва ислом дини ғоялари орасида ўзаро таъсир, мулоқот жараёнлари кечган. Бир неча авлод муҳаддислар фаолияти натижасида Мовароуннаҳр маънавий ҳаёти ҳадислар билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Бугунги кунда Мовароуннаҳр муҳитида муҳим ўрин эгалловчи ҳадис мактаблари фаолияти ва муҳаддислар ҳаёти, улар яшаган даврдаги сиёсий-ижтимоий жараёнлар, фан ва маданиятни яна-да мукаммалроқ ўрганиш талаб этилмоқда. Мазкур йўналишда Мовароуннаҳрда IX асрда яшаб, ижод этган тафсир, ҳадис, ислом тарихи каби илмлар соҳиби, етук муҳаддис, аллома Имом Термизийнинг ҳаёти, ижоди ва унинг ҳадис илмида тутган ўрнини очиб бериш бугунги кунда аҳли илмларимиз олдидаги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

📍Батафсил:
https://termiziy.uz/uz/news/1761

♻️ Ижтимоий тармоқлар орқали бизни кузатинг:
Telegram |Facebook | Termiziy.uz | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ягиликлар

Бугун 25-сентябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида "Йил имоми - 2024" кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Вилоят босқичидаги иштирокчиларнинг беллашувини Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар Сайфидинов бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боришди.
Унга кўра қуйидаги имом-хатиблар танлов ғолиблари деб топилди:

1-ўрин - Ангор тумани "НОМОЗ ХОЖИ БОБО" жоме масжиди имом-хатиби Қулмирза домла Хўшбоқов

2-ўрин - Сариосиё тумани "ИМОМ НИЗОМИДДИН САНГАРДАКИЙ" жоме масжиди имом-хатиби Обиджон домла Исмоилов

3-ўрин - Шеработ тумани "ПОШХУРТ" жоме масжиди имом-хатиби Акрам домла Тоғаев.

🔰Фаол иштироки учун барча имом-хатибларга ташаккурнома ва эсталик совғалар вилоят бош имом-хатиби А.Сайфидинов номидан топширилди.

🤲 Барча ғолибларни муборакбод этамиз!

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати

➡️https://t.iss.one/surxonmuslimuz