Surxonmuslim.uz
4.59K subscribers
8.89K photos
2.73K videos
27 files
8.29K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲГА ҚАЙСИ ИСМИ ИЛА ДУО ҚИЛСАК, ИЖОБАТ ЭТАДИ?

☝️ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّه لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ.
🤲 “Аллоҳим, Сендан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлиги, Ўзинг яккаю ёлғизлигинг, беҳожатлигинг, туғмаган ва туғилмаган ва Сенга ҳеч бир нарса тенг келолмайдиган Зот – Аллоҳ эканингга иймон келтириб сўрайман” деяётганини эшитиб: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у билан дуо қилса, дуоси ижобат бўладиган ва у билан сўраса, бериладиган Аллоҳнинг улуғ исмлари билан сўради”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

🗣 Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу лаа илаҳа иллаа анта ал-аҳаду ас-сомаду аллазий лам ялид ва лам юлад ва лам якунлаҳу куфуван аҳад.

➡️https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маъруза

🇺🇿Жума маърузасидан

🎙Алиакбар Сайфидинов
Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби

🌐https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 АЖРИ АЛЛОҲНИНГ ЗИММАСИДА БЎЛГАН 3 АМАЛ

1. Одамларни авф этиш:
Ушбу амалнинг ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир” (Шўро сураси, 40-оят).

2. Сабр:
Бунинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур” (Зумар сураси, 10-оят).

3. Рўза:
Рўзанинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўзани мен учун тутади ва унинг ажрини Ўзим бераман” (Ҳадиси қудсий).

Қиёмат кунида ушбу учта амални қилган кишилар чақириладилар ва уларга ажрлари берилади.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

➡️https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Аброр Мухтор Алийнинг падари бузруквори вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

🤲Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Аброр Мухтор Алийнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
MUSLIM.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✔️Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 8-августдаги 437-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган Республика “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси 04-13/1172-сонли буйруғига биноан “Ҳаж - 2024” мавсумида сафар қилаётган зиёратчилар билан Сурхондарë вилояти Термиз шаҳар ва туман бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари иштирокида Термиз шаҳри ва туманлар миқёсида тадбирлар олиб бориш йўлга қўйилди.
Жорий йилнинг 13 май куни Термиз шахар Имом Термизий тадкикот маркази   мажлислар биносида  Термиз шахридан кетаëтган 22- нафар булажак Хожи оналар, Сурхондарë вилояти, Термиз шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Косимова иштирокида сафар олди учрашувлар бўлиб ўтди.
Термиз шахрида ўтказилган тадбирда  Термиз шахар хоким уринбосари,“Оқила аёллар” раҳбари  Гулнора  Рахмонова, Сурхондарë вилояти Термиз шахар дин ишлари буйича мутахассиси Дилшод Уроковлар иштирок  этиб, Ҳаж сафарига борувчи аёлларга юртимизда олиб борилаётган ислоҳатлар, хусусан, давлатимиз раҳбарининг аёлларга бераётган алоҳида эътибор ва имконятлари тўғрисида гапирдилар. Ҳаж зиёратини ташкил этишда юртдошларимизга яратилган шарт-шароитлар ва қулайликларни эътироф этиб, зиёратига борганда жамоат одобларига риоя этиш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.
Суҳбат давомида Сурхондарë вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Х.Косимова Ҳаж ислом динининг бешинчи рукни бўлиб, ҳаж қилувчи нафс поклиги ва ахлоқ сайқалига алоҳида эътиборли бўлишини таъкидлаб, зиёрат қилувчига оид шаръий ҳукмлар ва ижтимоий одоблар ҳақида тушунтирди.
Шунингдек, бугунги кунда зиёратчилар томонидан турли хил нотўғри фикрлар ва бидъат хурофотларни олдини олиш ва аёлларга хос ҳукмлар тўғрисида умумий тушунча берди. Хамма хожилар хурсанд бўлишди . Савол жавоблар бўлди . Хожи  оналар  узларини миннатдорчилигини билдиришди .

➡️https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

🕋 Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида учар такси ва дронларни синовдан ўтказади
🖥 БАТАФСИЛ 

Ҳаж қоидаларини бузиш қатъий жарима билан жазоланади
🖥 БАТАФСИЛ 

🌐 Саудия Aрабистонининг имомларнинг кибермакондаги фаолиятини кузатишдаги қатъияти
🖥 БАТАФСИЛ 

🤝 Икки томонлама алоқалар ривожлантирилади
🖥 БАТАФСИЛ 

📍 Сермазмун ўтган сайёр учрашувлар ва эъзозу эътирофдаги устозлар
🖥 БАТАФСИЛ 

🕌 Маҳаллабай тадбирлари халқимиз учун манфаатли бўлмоқда
🖥 БАТАФСИЛ 

🌙 Отинойилар масъулияти оширилмоқда
🖥 БАТАФСИЛ 

🤲 Талабалар иштирокида хотира тадбири бўлиб ўтди
🖥 БАТАФСИЛ 

🎙 100 нафар ногиронлиги бўлган ҳамюртимиз кўнгли кўтарилди
🖥 БАТАФСИЛ 

📚 Билим юртларида хатми кутублар якунланди
🖥 БАТАФСИЛ 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM