Surxonmuslim.uz
4.74K subscribers
8.81K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Буюк зотларнинг улуғ дуоси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ж" онингиз соғ,
"У" мрингиз узоқ
"М" артабангиз улуғ
"А" йёмингиз қутлуғ бўлсин

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

❗️Яқинларни биринчи бўлиб табрикланг!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🌙🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! ЖИГАРЛАРИМ🕋 🌙 🤲

Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


ЖУМА МУБОРАК!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин ЯҚИНЛАРИМ❗️

Аҳли юртим, диндошим,
Етти ёту қардошим,
Саждогоҳда сафдошим,
Жума айём муборак.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!

Жума Айём муборак азиз диндошим!


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги жамоаси Диний идоранинг Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камоловнинг боболари Жалолиддин ҳожи отанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

🤲 Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум отахоннинг яқинларига, хусусан, Музаффар домла Камоловга ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#MA'RUZA

📹 OTA-ONALARIMIZ XURMAT VA EHTIROMGA MUNOSIB ZOTLAR!

ZARIF DOMLA CHORIYEV
Boysun tuman bosh imom-hatibi

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Азбо номли туялари билан бирорта туя мусобақалаша олмас эди. Балки мусобақалашишга яқинлаша олмасди ҳам. Иттифоқо, бир аъробий туясига ўтириб олиб, Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша туяларидан ўзиб кетди. Бу воқеъа мусулмонларга оғир ботди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг хафа бўлганларини билиб: «Дунёда бирор нарса баланд бўлса, Аллоҳ уни пасайтирур», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Фойда: Аллоҳ таоло наздида дунёнинг ҳақирлиги ва дунё ишлари мукаммал бўлмасдан, ноқис эканлиги англашилади.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТАВОФНИНГ БИТТА АЙЛАНИШИНИ ТАРК ҚИЛСА

CАВОЛ: Умрага эҳром боғлаган киши тавофнинг битта айланишини тарк қилса, нима қилиши керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тавофнинг камроқ (битта, иккита ёки учта, яъни, ярмидан кам) айланишини тарк қилиб, умрасини тугатса ва эҳромдан чиқиб кетса, умраси дуруст бўлади. Лекин тавофнинг кам қисмини тарк қилгани сабабли қўй сўйиб қон чиқаради. Агар эҳромдан чиқмаган бўлса ва ўша тарк қилган кам қисмини тўлдирса, қон чиқариш соқит бўлади ("Ал-Маслакул-мутақассит фил-мансакил-мутавассит", Мулла Али ал-Қори). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Эр-хотин орасидаги барча муносабатларни яхшилашда биргалашиб иймонлашиш, китобхонлик қилиш ва баробар ибодат қилишдан манфаатлироқ нарса йўқ. Аҳлингиз билан Қуръон тиловат қилинг, рўза тутинг ва тунда намоз ўқинг ва яна албатта, бир-бирингиз ҳақига дуо қилинг.
Ҳақиқий бахтни албатта ҳис қиласиз!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Сен одобингни гўзал қил, борлиқ ҳам сенга гўзал кўринади. Бахтни таъминловчи омиллардан бири гўзал ахлоқдир.
Аз-Замахшарий.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Солиҳлар_гулшани

«У мендан сахий экан»

Бир куни Абдуллоҳ ибн Жаъфар ўзининг чорбоғига борди. У ердан бошқа бир қавмнинг хурмозорига келди. У ерда бир қора қул ишлаётган эди. Қул тушлигини олиб келди. Тушлиги учта обинон экан. Нонларнинг бирини бир итга отди. Ит нонни еди. Сўнг иккинчисини отди. Ит уни ҳам еди. Сўнгра учинчисини ҳам отган эди, ит уни ҳам еди.

Буни кузатиб турган Абдуллоҳ қулга: «Ҳой бола, сенинг егулигинг қанча ўзи?» деди. Қул: «Мана шу кўриб турганинг», деди. Абдуллоҳ: «Нима учун бу итни ўзингдан ортиқ кўрдинг?» деди. Қул: «Бу жойлар ит яшайдиган жойлар эмас. Аниқки, бу ит узоқ жойдан қорни оч келяпти. Шунинг учун уни қуруқ қайтаргим келмади», деди. Абдуллоҳ унга: «Энди ўзинг нима қиласан?» деди. Қул: «Бугунни бир амаллаб ўтказаман», деди.

Абдуллоҳ ибн Жаъфар ёнидаги шерикларига: «Мени сахий дейишади, лекин мана бу қул мендан ҳам сахийроқ экан», деди. Сўнгра қулни сотиб олиб, уни озод қилди. Қул ишлаётган боғни эса сотиб олиб, унга ҳадя қилди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Пайғамбарлар имомига (с.а.в.) Макканинг юқори қисмида бир чодир тикилди. Шу ерга кириб, бир муддат истироҳат этдилар.

Ҳолид ибн Валид (р.а.) ўзига қарашли қисм билан Макка остоналарига қадам босганида шаҳарга эмин-еркин кира олмаслигини англади. Қилич ва найзалар билан қуролланган бир гуруҳ унинг қаршисидан тўсиб чиқди. Ёйлар тортилган, ўқлар ҳозирланган эди. Охиригача олишувга азм этган кўзлар боқиб турарди унга. Вазият дарҳол тадбир кўришни, яхши қўмондонга муносиб шаклда ҳаракат қилишни тақазо этарди.

Ҳолид қўшинга тўхташ амрини берди. Қаршисида бир вақтлар тақдирлари боғланган дўстлари — Икрима ибн Абу Жаҳл, Сафвон ибн Умайя, Суҳайл ибн Амр ва бошқалар туришарди. Ҳолид ҳам бир замонлар улар қаторида бўлган, куфрнинг байроғини улар билан бирга кўтарган, мусулмонларга қарши бирга-бирга қилич соллаган эди.

Бир-икки одим илгарилади.
— Ҳой одамлар! Сизларни Исломга чақираман. Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай илоҳ йўқлигига иқрор бўлинглар! Муҳаммадни Аллоҳнинг расули деб тан олинглар! Бу муборак шаҳарда қон тўкилишига сабаб бўлманглар! — деди.

Таклиф қабул этилмади. Жавоб сифатида отилган бир-икки ўқ шундоққина қулоқлари ёнидан визиллаб ўтди. Ўқларга нишон бўлиб бекордан-бекорга ўлиб кетишнинг маъноси йўқ эди. Буюрди. Мўминлар ҳам ўқ отишди. Шу тариқа жанг бошланиб кетди. Қиличлар қинидан суғирилди. Қисқа бу тўқнашувнинг илк натижаси ўлароқ ўн икки мушрикнинг жасади ерга чўзилди.

Аҳвол нозик эди. Абу Суфён Расули акрам жанобимизнинг ҳузурларига ҳаллослаб келди.
— Ҳолид бизларни қириб битирди, — деди.
Жаноби Пайғамбар бир кишини чорлаб, дарҳол Ҳолиднинг ёнига боришга ва савашни тўхтатишга буюрдилар. У киши ўша заҳоти чопқиллаб кетди. Ҳолидни топди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Шавкат Мирзиёевдан кам таъминланган оила вакилларини Умрага жўнатишда ёрдам сўради

«Сиздан битта илтимос бўлади, адолатли тарзда танлов қилиб берсангиз, хоҳланаганингизча фуқарога ёрдам бераман», — дея жавоб қайтарди Президент.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Мир Араб мадрасасининг тарихий мавқеи тикланди

Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасини бориб кўрди.

📍https://uza.uz/posts/455421

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Билими бор имом, билими бор талаба ҳеч қачон хор бўлмайди. Зеро, сувда чўкмайдиган, ўтда ёнмайдиган ягона нарса — бу билим.

"Менимча" кўрсатувининг навбатдаги сонидан лавҳа.

манба

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
ҲАМДАРДЛИК

Сурхондарё вилояти вакиллиги жамоаси
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар "Ҳаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби Эркин домла Саттаровнинг табаррук ёшдаги Онажониси вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳуманинг бу дунёда қилган барча хайрли ишларини бошларига соя, охиратларига заҳира қилсин. Ўзининг Фирдавс жаннати ила сийласин.

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Эртага соат 10:00 да жаноза намози ўқилади.

Манзил: Музрабод тумани Янгиобод 2-бўлим Дарвозадан кирилади:

Сурхондарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати
https://t.iss.one/surxonmuslimuz