Surxonmuslim.uz
4.9K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#МАКОЛА

Қуръонида ғийбатнинг ёмонлиги ҳақида кескин айтиб, ғийбат қилганни ўликнинг этини еганга ўхшатгандир.

Эй биродарим, билиб қўйки, Аллоҳ, ўзининг Қуръонида ғийбатнинг ёмонлиги ҳақида кескин айтиб, ғийбат қилганни ўликнинг этини еганга ўхшатгандир.
— Эй мўминлар, кўп гумонлардан четланинглар! Чунки айрим гумонлар гуноҳдир! Бир-бирингизнинг айбларингизни кавлаштирманг ва айримларингиз ҳам айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарларининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана, ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бунданда ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз!) Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир......👉👉👉👉👉👉👉Давоми
👤ХАБИБУЛЛОХ Саидов
Термиз шахар "Хаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
МЕЪРОЖ ВА ИСРОГА ИЙМОН

Ва меърож ҳақдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси исро қилдирилганлар ва жисмонан, уйғоқ ҳолларида Осмонга меърож қилдирилган. Сўнгра Аллоҳ хоҳлаган жойгача юқорига (чиқилган). Аллоҳ у кишини Ўзи хоҳлаган нарса ила икром қилган ва у кишига ваҳий қилган нарсасини ваҳий қилган.

«Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади» (Нажм сураси, 11-оят).

Бу дунёю охиратда у кишига Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин.

Шарҳ: «Меърож» юқорига чиқиш асбоби, дегани бўлиб, худди нарвон каби нарса. Лекин у қандай нарса эканини билиб бўлмайди. Унинг ҳукми ҳам бошқа ғайбий нарсалар ҳукмига ўхшашдир. Унга иймон келтирамиз, лекин кайфияти билан машғул бўлмаймиз. Бу ерда ушбу гапдан кўзланган маъно эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйғоқ ҳолларида жисм ва руҳлари ила осмонларга, сўнгра Аллоҳ хоҳлаган жойгача кўтарилишларидир. Бунинг ҳақлигига иймон келтирамиз. Чунки Аллоҳ у кишини ушбу самовий сафарда хоҳлаган нарсаси ила икром қилди. У кишига аҳкомлардан ваҳий қилган нарсасини ваҳий қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалблари, кўзлари кўрган нарсани инкор қилмади, ёлғон деб эътиқод қилмади. Балки, тасдиқлади ва қўшимча қилиб бўлмайдиган равишда комил ишонч ила ишонди.

Исро ҳодисаси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғоқ ҳолларида, жисмонан бўлганига далил: «Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога исро – сайр қилдирган Зот покдир» (Исро сураси, 1-оят).

Чунки банда тана ва руҳнинг мажмуасидан иборатдир. Худди «инсон» лафзи жисм ва руҳнинг мужмуасига исм бўлганидек. Гап айтилиши билан шу маъно тушунилади ва шу тўғридир. Исро ҳам ушбу мажмуа ила бўлган. Бунинг бўлишига ақл жиҳатидан монелик йўқ. Агар инсоннинг кўтарилиши мумкин эмаслиги жоиз бўлса, фаришталарнинг тушиши мумкин эмаслиги жоиз бўлади. Бу эса пайғамбарликни инкор қилишга олиб боради. Бу ўз навбатида куфрдир.

Агар «Аввал Байтул Мақдисга Исро қилинишининг ҳикмати нима?» дейилса, жавоб шулки: «Аллоҳ ўта билувчидир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меърожни даъво қилганларида ростгўй эканликларини изҳор қилиш учундир. Чунки қурайшликлар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан Байтул Мақдисни сифатлаб беришни талаб қилганларида уларга васф қилиб бердилар ва уларга ўз йўлларида олдиларидан ўтган (қурайшликларнинг) карвонлари хабарини ҳам бердилар. Агар осмонга тўғридан-тўғри Маккадан чиққанларида, бу иш бўлмас эди. Агар осмондаги нарсалардан хабар берсалар, улар кўрмаган нарсанинг хабарини берган бўлар эдилар. Байтул Мақдисни эса қурайшликлар олдин кўришган эди, шунинг учун у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Байтул Мақдис ҳақида хабар бердилар.

Иккинчи далил:
«Ва, дарҳақиқат, уни бошқа сафар Сидратул мунтаҳа (Тугаш дарахти) олдида кўрди. Унинг ҳузурида маъво жаннати бор. Ўшанда Сидрани ўрайдиган нарса ўраб турибди. Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам. Дарҳақиқат, ўз Роббининг улкан оят(белгиларидан кўрди» (Нажм сураси, 13-18-оятлар).

Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жаброилни Тугаш дарахти олдида кўришлари фақат ўша дарахт олдига ва жаннати Маъвога етишларидан кейингина бўлиши мумкин.

Ушбу оятлардаги «улкан оят(белги)лар»дан мурод Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Бану Исроил (Исро) сурасининг аввалида «Унга оят(белги)-ларимизни кўрсатиш учун», (1-оят) деб ваъда қилган белгилардир. Ушбу олий сафарнинг бошланиши Бану Исроил сурасининг бошида собит бўлган бўлса, ниҳояси Нажм сурасининг сўнгида собит бўлди.

Шунингдек, меърожнинг ҳақлигига, уйғоқликда руҳ ва тана ила бўлганлигига, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир осмонда пайғамбарлар билан учрашганларига далолат қилувчи кўплаб ҳадислар ҳам келгандир. Бу ҳадисларнинг умумий миқдори мутавотир даражасига етган бўлиб, уларни фақат жоҳилгина ёки ўзини жоҳилликка солувчигина инкор қилиши мумкин.

"Ақийдатут-таҳовия" китобидан

👤 ХАБИБУЛЛОХ Саидов
Термиз шахар "Хаким-Термизий" жомеъ масжиди имом-ноиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва вакилликларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

🔹Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Қорақалпоғистон мусулманлари қозиёти қозиси расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Тошкент шаҳар вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Хоразм вилояти вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Навоий вилоят вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Самарқанд вилояти вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Жиззах вилояти вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Сирдарё вилояти вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Бухоро вилояти вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Сурхондарё вилоят вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Наманган вилоят вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Андижон вилоят вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Фарғона вилояти вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Қашқадарё вилоят вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Тошкент вилояти вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Экстремизм ва терроризмнинг жамиятга зарари".

Қизириқ тумани бош имом- хатиби Абдуназаров Абдухалил

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Экстремизм ва терроризмнинг жамиятга зарари".

Қизириқ тумани бош имоми- хатиби Абдуназаров Абдухалил

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz 👈
#мақола
ИХТИЛОФДАН САҚЛАНАЙЛИК

Муқаддас ислом динимиз таълимоти ҳар бир шахсни жамиятнинг ажралмас бир қисми эканлигини назарда тутган ҳолда, бирорта ибодат ёки одобга таклиф қилишда жамоатга қарата хитоб қилади.
Кўплаб ибодатларни жамоат билан адо этишга тарғиб қилиниши ва унга алоҳида ажру савоб ваъда этилиши Ислом динининг инсонларни бирлик ва ҳамжиҳатликка ундашига ёрқин мисолдир. Расулуллоҳ (с.а.в.) доимо намоздан олдин сафларнинг текис бўлишини, орада очик жойлар қолмаслигини, акс ҳолда жамоатдаги кишиларнинг қалблари бир-бирига қарама-қарши бўлиб қолиши, орага шайтон оралаши мумкинлигини таъкидлар эдилар. Динимизда инсонларни бирор ибодатга буюрилар экан, унинг мукаммал бўлишига, аввало, жамоатнинг иттифоқлиги шарт қилинади.
Китобларда келишича, бир масжиднинг жамоаси таровеҳ намози ракъатларининг сони хусусида ихтилоф қилишиб, бир тоифа кишилар таровеҳни йигирма ракъат ўқиймиз деса, иккинчи тоифаси эса йўқ саккиз ракъат ўқиймиз, дейишибди. Охир оқибат масжид аҳли ҳатто жанжаллашишга ҳам боришибди. Шунда масалани ҳал килиш учун уша ерлик Шайхнинг ҳузурига фатво сўраб боришибди. Шунда Шайх масжидда таровеҳ ўқимасликка фатво берган экан. Чунки, таровеҳ намозининг ҳукми суннат, жамоатнинг иттифоқи эса фарздир. Фарзни бажаришдан тўсадигаи нафл амал тарк қилинишга лойиқдир.
Барчамизга маълумки, юртимиз Мустақилликка эришгандан сўнг, унинг тинчлигига раҳна солиш мақсадида, сиёсий-ижтимоий ҳолатни беқарорлаштириш учун атрофдан дин ниқобига яширинган турли оқимлар кириб кела бошлади. Уларнинг домига тушган баъзи бир ғўр ёшлар "халифалик давлати қуриш" иддаосини кўтариб чиқиб, мавжуд диний-ижтимоий ҳолатни ўзгартириш мақсадида қарийиб 90 фоизи мусулмон бўлган халқимизга куракда турмас нолойиқ гаплар қилиб, сизлар халифалик давлати қуришга киришмас экансиз, мусулмонлик даъвоингиз бекор, дейдилар. Бу билан мусулмонлар бирлигини кўролмай уни парчаламоқчи бўладилар. Диндан гапириб, аслида муқаддас динимизга тўғри келмайдиган фикрларни тарқатишга ва мусулмонлар ўртасида турли ихтилоф ва фитналар чиқаришга уринувчи бундай фирқалар ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар: "Охир зомонда бир қавм келурки, ўзлари ёш, ақллари заиф бўлиб, Аллоҳнинг каломидан ва Расулуллоҳнинг сўзларидан гапирадилар. Уларнинг имони томоқларидан нарига ўтмайди. Диндан худди камондан ўқ қандай тезлик билан отилса, шундай тез чиқадилар" (Имом Бухорий ривояти).
Динимизда иттифоклик, бирдамлик, бошлиқларга итоат этиш кабиларга ҳар қандай иқтисодий ва ижтимоий ҳолатда ҳам риоя ҚИЛИНИШИ талаб этилади. Пайрамбаримиз (с.а.в.) саҳобаларга қийинчилик вақтда ҳам, фаровонлик даврида ҳам, оғир ва енгил ишда ҳам бошлиққа итоат этишга буюрганлар. Маълумки, дунё ташвиши учун қайғуга тушиш, агар ҳаётда бирор тақчиллик юз берса, оламга жар солиб уввос кўтариш мусулмон кишига дуруст эмас. Бу эса тилида Худо деб, қалбида Аллоҳнинг фазлидан умиди бўлмаган мунофикларнинг феъли эканлиги ислом дини таълимотларида баён этилган.Шундай экан ҳар хил фирқаларга қўшилиб кетишдан ўзимизни ва фарзандларимизни сақлайлик.

Қизириқ туман “Чилгазота” жомеъ масжиди имом-хатиби Абдухалил Абдуназаров.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
Исломда фирқаларга бўлиниш йўқ

Аллоҳ таоло инсониятни турли миллат қилиб яратди. Аслида , у зот барчамизни бир миллат қилса ҳам бўлар эди. Лекин буюк роббимиз ҳар хил миллат қилди. Нима учун? бир биримиз билан урушиш , жанг қилиш , қон тўкиш учунми? Йўқ , асло. Аксинча бир-биримизни таниб ўзаро гўзал муомила қилиш учун турли миллат қилиб қўйди.
Набий алайҳиссалом шундай дейдилар: “Сизларга икки нарсани қолдириб кетяпман. Мана шу икки нарсани маҳкам тутингиз асло адашмайсиз: Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннати”
Ояти каримда эса: Хаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қурьонини)маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳам да ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб ) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неьматини ёдда тутинг” (оли Имрон сураси , 103-оят)
Бугун бўлинишлар туфайли Муҳаммад алайҳиссалом умматининг бошига мисли кўрилмаган кулфатлар ёғиляпди. Набий алайҳиссаломнинг умматлари эканмиз , фирқаларга бўлинмасдан , бизга омонат қолдирилган мана шу динда собитқадам туришимиз керак. ҳаммамиз бирлашиб , ҳамжихат бўлишимиз керак. Чунки Аллоҳнинг ҳузурида ҳам барчамиз бир уммат бўлиб турамиз.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Рафиул аълога кўтарилишларидан олдин, яьни вафотларидан олдин бир неча кун аввал Бақиъ қабристонига бордилар. Уҳуд шахидлари қўним топган масканини зиёрат қилардилар. У зотга саҳобалар ҳамроҳлик қилишётган эди. Шунда оламлар сарвари: “Мен биродарларимни кўргим келяпти” , дедилар. Саҳобалар ҳайрон бўлишди. “Ё рассулуллох! Биз дўстларингиз , биродарларингиз эмасмизми?: ” дедилар. Набий Муҳтарам алайҳиссалом: “Йўқ, сизлар менинг саҳобаларимсизлар”, дедилар. Саҳобалар: “Дўстларингиз ким , ё Росулуллоҳ?” дейишди.У зот: “Дўстларим мендан кейин келадиган , мени кўрмасдан пайғамбарлигимга имон келтирадиган умматимдир” , дейдилар.
Хулоса ўрнида
Ха , азизлар , суюкли Пайғамбаримиз мазкур сўзлари билан сизу бизларни назарда тутдилар. Расулимиз алайҳиссаломни кўрмасдан имон келтирдик. У зот бизни “Соғиндим” деяпдилар. Демак биз расулимиз дўст тутган уммат эканмиз. Қаерда яшашимиздан қатьи назар , бир-биримиз билан дўст , иноқ ва аҳил бўлиб яшашимиз керак.

Қизириқ тумани "Такияота" жомеъ масжиди имом- хатиби Аҳмад Бўриев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий иллатлардан сақланайлик

Музработ тумани бош имом хатиби Қосимов Бобохон

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz 👈
#мақола
Мотуридий ақидасида имон масаласи

Маълумки, аҳли сунна валжамоа ақидасида асосий иккита мазҳаб мавжуд бўлиб, улар мотуридия ва ашъария мазҳабларидир. Бу икки мазҳабнинг орасида унчалик катта бўлмаган, жузъий тафовутлар мавжуд бўлиб, мана шу тафовутлардан бири мўминнинг имони зиёда ва ноқис бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақидаги масаладир.
Бу масала устида ҳар икки мазҳаб уламолари узоқ баҳс ва мунозаралар олиб боришган. Ашъарийлар имон зиёда ва ноқис бўлишликни қабул қилади, десалар, мотуридийлар эса, имон зиёда ҳам бўлмайди, ноқис ҳам бўлмайди, балки тоат ибодатлар билан унинг нури ва қуввати зиёда бўлади, гуноҳ ва маъсиятлар билан унинг нури хира тортиб, заифлашиб боради, дейдилар. Ҳар икки мазҳаб уламолари ҳам ўзларининг фикрларига Қуръони карим оятлари ва Пайғамбар с.а.в.нинг ҳадисларидан далиллар келтирадилар. Масалан, Қуръони каримдаги қуйидаги оятни ҳар икки мазҳаб уламолари ўзларича таъвил қилишган:
яъни: “Мўминлар – Аллоҳ (номи) зикр этилганида – дилларида қўрқув бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганида – имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина (барча ишларида) таваккул қиладиган кишилардир”. (Анфол сураси, 2-оят).
Бу мавзудаги тортишувнинг хулосаси, охир оқибатда ўртадаги тафовут жуда ҳам катта эмас, балки фақатгина лафзларда ҳар хил талқин қилиниши эканлиги билан якун топади.
Имоннинг зиёда ва ноқис бўлиши ёки бўлмаслиги масаласининг пайдо бўлиши аслида имонга берилган таърифга бориб тақалади. Бошқача қилиб айтганда, имоннинг рукни нечта эканлиги борасидаги ихтилоф натижасида юқоридаги масала келиб чиққан.
Ашъарий мазҳаби бўйича имоннинг рукни учта, қалб билан тасдиқлаш, тилда иқрор этиш ва амал қилишдир. Бизнинг мотуридия ақидамиз бўйича имоннинг рукни иккита, тасдиқ ва иқрор. Аммо, амаллар имоннинг таркибига кирмайди. Айнан мана шу масала жуда ҳам кўп низоларга сабаб бўлган. Яъни, амалларни имоннинг таркибига киради дейиш билан, амал қилмаган кишини имонсиз дейиш келиб чиқади. Аммо, ҳар икки мазҳабда ҳам кабира гуноҳ қилган кишини имонсиз, ёки кофир дейиш мумкин эмаслиги таъкидланган. Шу ҳижатдан бу масалада ҳам мазҳаблар ўртасидаги тортишув лафзий эканлиги шу билан аён бўлади.
Энди имоннинг зиёда ва ноқис бўлиш ёки бўлмаслиги масаласига қайтадиган бўлсак, юқорида айтиб ўтганимиздек, бизнинг мотуридия ақидамизга кўра имон зиёда ҳам бўлмайди, ноқис ҳам бўлмайди. Балки, унинг нури зиёда ва ноқис бўлиб туради. Бу хусусда “Ал-фиқҳул акбар” китобида шундай дейилган:
яъни: Имон – бу иқрор ва тасдиқдан иборатдир. Осмонлару Ер аҳлининг имонлари имон келтирилмиш нарсалар жиҳатидан кўпаймайди ҳам, камаймайди ҳам. Аммо ишонч ва тасдиқ жиҳатидан озайиб-кўпайиб туради. Мўминлар имонда, тавҳидда, ўзаро тенгдирлар, аммо амалда бир-бирларидан ортиқ-камдирлар.
Бу масала “Ақоиди насафия”да шундай баён қилинган:яъни: Имон – бу Аллоҳ томонидан келган барча хабарларни тил билан иқрор ва дил билан тасдиқ этишдир. Амаллар эса кўпайиб-озайиб туради. Имон эса кўпаймайди ҳам, камаймайди ҳам (балки унинг нури зиёда ва кам бўлиб туради).
Демак, имон бир бутун нарса. Унинг ноқис бўлиши мумкин эмас. Чунки, унинг ноқис бўлиши шак демакдир. Шак эса куфр демакдир. Шу жиҳатдан ҳам имон ноқисликни қабул қилмайди. Бу борада “Ақидатут таҳовия”да шундай баён қилинган:
яъни: Имон бир бутун яхлит нарсадир. Имон аҳли бу жиҳатдан баробардирлар. Мўминлар бир-бирларидан Аллоҳдан қўрқувда, тақвода, нафсни тийишда ва яхши амалларни мудом қилиб юришда фарқ қилурлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу масала аҳли илм кишилари орасида маълум бўлиб, бу хусусда сўз юритишга фақат уларгина ҳақлидирлар. Илмсиз кишиларнинг тушунмасдан бу мавзу ҳақида сўз юритишлари хатарли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бойсун тумани ,,Назарий" жомеъ
масжиди имом хатиби И.Менглиев

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Audio
#Raddiya
Ulamolarga til tekkizayotganlarga raddiya


🎙Narzulla domla Ismoilov

🕋Muzrabot tumanidagi "Do‘stmuhammad bobo" jome masjidi imom noibi
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Киематнинг булиши сирот Куприн хакида Бойсун туманки
<unknown>
Қиёматнинг бўлиши

Бойсун тумани "Назарий" жомеь масжиди имом хатиби Исмоил Менглиев

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
Шукронаи неъмат.
Авваламбор бизларни залолатдан хидоятга бошлагани учун Аллох таолога хамду санолар булсин. Бизларни хидоятли бўлишлигимизга сабабчи бўлган Пайғамбаримиз с.а.в.га дуруду саловотларимиз бўлсин.
Шукрона хакида қуръони карим ва хадисларга мурожаат қиладиган бўлсак бу дунё фоний эканини, хеч ким қолмаслигини ва мана шу дунёда келиб кетганлар, хозиргилару келажакда келадиганларнинг хамма-хаммаси ўлгандан сўнг қайта тирилишини тушунтирган. Бу дунёни имтихон дунёси хам дейдилар. Яъни хар бир инсон ўзи қилган амаллари учун жавоб беради ва амалларнинг натижасига кўра ажрланади ёки жазоланади. Шундай экан биз яшаётган дунёда Аллох таолонинг хар бир яратган нарсаларига хох катта бўлсин хох кичик, хох жонли бўлсин хох жонсиз хаммасига ибрат кўзи билан қараб, Ул Офаранданинг қудратига иймон келтириб, Уни яратганлари инсон учун, башариятни фойдаси учун эканлигини билиб шукронани янада чиройли, гўзал ва кўп қилиш керак бўлади. Шукр бу Аллох таолони неъматларини топиш ва бунинг муқобилида Аллох хаққини адо этишдир. Неъматлар шукрини адо этиш лозим ва вожибдир. Кимики Аллох таолонинг неъматларига иззат, эхтиром назари ила боқса бу неъматлар эвазига шукр қилади ва унинг неъматлари зиёда бўлади. Ва кимики қадар (андоза, миқдор, даража) и неъматни танимасдан уни хаққини адо этмас экан, мазкур неъматларни қўлдан бой беради.
Хар кимки неъматларни зиёда бўлишини хохласа унга шукр қилиши лозим бўлади. Ва хар кимки неъматлар қадарини тушунмаса ва Неъматберувчини хаққини билмаса унинг неъмати заволга учрайди.
Аллох таоло қуръони каримни “Иброхим” сурасининг 7-оятида мархамат қилиб айтади:
Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир” деб билдирганини эсланг.
Хадисларда зикр қилингандурки, мусулмон киши учун ашёларнинг хаммаси савобга ва Аллох таолонинг ризолигига сабаб бўлади. Агар қийинчилик кўрса, сабр қилади ва ўзининг сабри туфайли савоб топади. Ва агар неъмат кўрса ё топса шукр қилади ва шукр сабабли Аллох таолонинг ризолигини топади.
Аллох таоло “Бақара” сурасида шундай дейди:
“Бас, Мени ёд этингиз, Мен хам сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукурчилик қилмангиз!”
Дунёда хеч ким йўқки Парвардигор унга неъматлар бермаган бўлса. Аллох таоло хар кимга муқаррар андозада неъматлар бергандир. Хар кимга шу андозаларга шукр қилмоқлик лозим бўлади. Кичик неъматларга шукр қилмоқлик катта неъматларга эришишга сабаб бўлади.
Кимки соғ-саломат бўлиб хеч нарсаси бўлмаса, мана шу соғлиги унга берилган катта неъматлардандур.
Хадисда келибдурки: Икки хислат борки, агар шу хислатлар кимда бўлса, Аллох наздида собирлар ва шукр қилувчилар жумласига киради. Ўша хислатлар:
Инсон дин ишларида ўзидан баландроқ (юқорироқ) кишига боқиб унга эргашмоғи лозим ва дунё ишларида ўзидан пастроқ кишига назар ташлаб Аллох таолога шукрона келтирсин.
Агар дунёвий ишларда ўзингдан юқори бўлган кишилар билан хамкорлик қилибда, ўзингдан пастроқ бўлган кишиларга қиё боқмасанг хамиша изтироб чекиб, паришонхол бўлишинг мумкин. Зеро сендан мартабаси юқори бўлган киши бўлмаса бирон бир даражага етолмайсан.
Энди шукрни қандай адо этишга келсак, фақат тил билан “Алхамдулиллох” дейишни шукр деб бўлмайди, балки хамма аъзо шукрни хохлайди.
Тил шукронаси будирки,Аллох таолони номини зикр этиб, кишиларга насихат қилишдир.
Кўз шукронаси эса Аллох таолони буюк қудратларини кўриб, кўз нурини Аллохнинг тўғри йўлига югуртириш керак.
Қўл шукронаси, қўл ёрдами ила ислом хизматини қилиш ва ожизларга эхсон қилиш билан бўлади.
Оёқ шукронаси, ислом хизматларини оёқ ила қилмоқ ва буюкларнинг мажлисига бориб илм олишлик ва яхши ишларни жихатларини ўрганиб, оёқларни ишлатмоқ.
         Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу масала аҳли илм кишилари орасида маълум бўлиб, бу хусусда сўз юритишга фақат уларгина ҳақлидирлар. Илмсиз кишиларнинг тушунмасдан бу мавзу ҳақида сўз юритишлари хатарли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Бойсун тумани "Назарий"жомеъ масжиди имом хатиби И.Менглиев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#раддия
СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ СОХТА ҚИЁСИГА РАДДИЯ

"Дуода қўлларни юқорига кўтариш бандаликка оид хусусиятдир. Кўзлар осмонга қаратиш ҳикматини Аллоҳнинг ўша тарафда эканлиги билан боғлиқ эканлигига ишонган киши, намозда ва шунга ўхшаш (сажда) вақтида назарини ерга қаратганда Аллоҳнинг Ернинг остида эканлигига ишонган киши кабидир.
Яна у намозда Қиблага юзланиш учун тўғрига ёки ғарбга, ёки ҳаж ибодати учун Маккага юзланган киши Аллоҳнинг ўша тарафда эканлигига ишонган кишига ўхшаб қолади.
Аллоҳ таоло эса бу нарсаларнинг барчасидан покдир. Аллоҳ таоло наздида ҳеч бир тараф бошқа тарафдан янада яқин ёки илми билан қамраб олишга қулайроқ эмас. Махлуқотлар Унга етишиши учун бирор тарафни танлаш қудратига эга эмаслар... Ҳеч бир кишининг зеҳнида тарафларнинг бири ёки бошқаси орқали Унга етишиш фикри келмайди, фақатгина Аллоҳни тўғри танимаган кишигина (бундай адашиши мумкин)"

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг "Ат-Тавҳид" китобидан

Изоҳ: Сохта салафийлар Аллоҳ таолонинг юқори тарафда эканлигини исботлаш учун "дуоларимизда қўлимизни осмонга кўтарамиз" деб ақлий далил келтирмоқчи бўлади. Ваҳоланки, уларнинг ўзлари динда ақлий далилларга суянмаслик кераклигини даъво қиладиган кишилар эди.
Ана шундай кишиларнинг "ақлий" далилларига Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ юқоридагидек фикрлар билан раддия берадилар.

Бобохон домла Қосимов
Музработ тумани бош имом хатиби
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
САДАҚА

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакиллиги масъул котиби М. Сайфиддинов.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
Кийиниш маданияти миллат кўрки

Кийиниш маданияти – инсоннинг ташқи кўриниши, маънавий дунёси , эстетикаси, ахлоқий сифатлари ва салоҳиятини очиб беради. Кийиниш маданиятига бўлган қараш инсоннинг гўзаллик, нафосат, одоб борасидаги кўз қарашларини ифода этадиган омил ҳамдир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки бугунги жадал ривожланиб бораётган глобал даврда кийимлар ҳам, кийинишга бўлган эътибор ва талаб ҳам ўзгариб бормоқда. Ёшларимизнинг мода кетидан кўр-кўрона қувишлари ва янги чиққан тор, очиқ, калта либосларни мода дея эътироф этишлари ва бу турдаги кийимлар албатта кийилиши керак деб фикрлашлари айни хақиқат. Бу кийимларнинг ўзбекона маданиятимизга менталитетимизга хос эмаслиги ҳақида эса ўйлаб кўришмаяпти. Афсуски мен бугунги йигит – қизларимизнинг кийиниш маданияти ҳақида ижобий фикр билдири олмайман. Чунки бугун кўча куйда, европага тақлид қилиб кийинаётган ёшларимизда миллийлигимиз акс этган кийимлар тоборо камайиб бормоқда. Аслида кийиниш маданияти хам ўзбекона маданиятимизнинг ажралмас қисмидир. Бу масаланинг жиддий томони шундаки юзага келаётган ушбу муаммо бугунги куннинг мухим долзарб мавзусига айланди. Кўпчилик ёшларимиз эвропа услубида кийинмасликни замондан ортда қолиш деб хисоблашмоқда. Бу фикрнинг мутлақо нотўғри эканлиги ҳақида фикр юритишмаяпти . Европа модаси деб урф бўлган бемани кийимларни кийиб ўзини бугуннинг замонавий ёшлари деб хисоблайдиган хар бир йигит қиз қаттиқ адашади ва аксинча улар ўзларининг маънавияти тафаккури ва дунё қараши қанчалик саёз эканлигини “замонавий” либослари орқали намоён этишмоқда. Аслида инсоннинг маданиятга хос кийиниш услуби унинг маънавий олами қанчалик бой эканлигини намоён этувчи мухим омил хисобланади. Шу ўринда бир хақиқатни айтиш ўринли деб биламан. Йигит қизларимизнинг кийиниш маданиятида ота-оналарнинг алоҳида ўрни бор. Танасига ёпишиб турувчи ёки калта ва очиқ кийимларни ўз қизларига олиб бераётган айрим ота-оналар бунинг салбий оқибатларга олиб келишини билишармикан. Афсуски ота-оналар орасида қизларининг кийинишига бефарқ қарайдиганлар талайгина. Кийиниш борасида нафақат қизларимиз балки йигитларимиз ҳам тобора “замонавийлашиб” боришяпти. Ҳар хил бемани ёзув ва расмлар туширилган футболка, калта шим ва шиппакларда кўчани тўлдириб юришгани айни ҳақиқат. Сигарет чекаётган одамнинг сурати туширилган ёки скелет расми солинган футболкаларни кийишга иштиёқманд ўзбек йигитларимизнинг бу ишлари ўзбекона маданиятимизга тўғри келмаслигини англай олишмаяпти. Тасаввур қилиб кўринг калта шим ёки футболка кийиб олган ота ёки тор ва очиқ либосга бурканган она ўз фарзандига ибрат бўлиш ўрнига шу муҳитда улғайиши учун замин яратаётгандек гўё. Ҳақиқатки бундай ота-оналар баъзи-баъзида учраб турибди. Энг аввало ота она ўз фарзандини кийинишига эътибор бериши, доимий назорат қилиши зарур. Шундагина юқорида келтирилган муаммолар ва салбий фикрлар юзага келмайди. Истардимки қизларимиз ибо ҳаёда барчага намуна бўлиб, йигитларимиз ҳақиқий ўзбек ўғлони сифатида қолишса ва кийиниш маданияти хам миллийлигимизни ўзида мужассам этган энг муҳим омил эканлигини ёдда сақлашса нур устига аъло нур бўлади.

Сариосиё тумани “Эшонжон Хожи” жомеъ масжиди имом ноиби С.Нарзиев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
МЎЪМИН УЧУН БЕМОРЛИК ҲАМ ЯХШИЛИКДИР

Мўъмин киши учун ҳар бир ишда яхшилик бўлади. Зеро, у барча ишини Аллоҳ учун қилади. Унга нима мусибат ва ғам, ташвиш, беморлик келса ҳам у учун кўп яхшиликлар бўлади. Чунки, у буларнинг барчасини Аллоҳдан деб билади ва унга сабр қилиб, савоб умид қилади. Демак, бемор киши касаллик пайтида ўзини қандай тутадиган бўлса, натижа ҳам шунга кўра бўлади. Яъни, у бу дардларга сабр қилиб, савоб умид қилса, эвазига улкан ажрларга эга бўлади. Сабрсизлик қилиб, ношукурлик қилса, буни акси бўлиши ҳам мумкин. Бемор кишига келадиган яхшиликлар ҳақида ҳадиси шарифларда кўп нарсалар ваъда қилинган бўлиб, улар қуйидагилардир:
1. Беморлик сабабли инсоннинг гуноҳлари тўкилади.
Бемор кишининг кўнглини таскин қиладиган нарсалардан бири, унинг беморлиги сабабли гуноҳлари тўкилишидир. Шунга кўра, у касалига сабр қилади ва гуноҳлари кечирилишни Аллоҳ таолодан сўрайди. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Абу Саъид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонга қийинчилик, касаллик, ташвиш, хафалик, азият ва ғам-ғусса етадиган бўлса, ҳаттоки тикон кирса ҳам, Аллоҳ таоло ўшалар билан унинг гуноҳларини кетказади”, дедилар”. Муттафақун алайҳ.
Ушбу ҳадисда нафақат касаллик, балки инсоннинг бошига келадиган нима қийинчилик, хафачилик бўлса ҳам, эвазига гуноҳларнинг тўкилиши айтиляпти. Бу албатта, барчани хурсанд қилади.
2. Касаллик инсонни дўзахдан озод бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Касаллик инсоннинг гуноҳларини тўкилишига сабаб бўлиш билан бирга, уни дўзахдан озод бўлишига ҳам сабабчи бўларкан. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир беморни кўргани бориб: “Хурсанд бўл! Зеро, Аллоҳ таоло: “У (иситма) менинг оловим, у охиратда унинг дўзахдаги насибаси бўлиши учун, уни бу дунёда бандамнинг устидан ҳукмрон қилиб қўйдим”, деб айтди”, дедилар”. Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилишган.
3. Касаллик инсонни жаннатдаги юқори мартабага етиши учун сабаб бўлиши мумкин.
Аллоҳ таоло бирор бандани жаннатга киришини ва у ерда юқори мартабада бўлишини ирода қилган бўлса, аммо, банда бу мартабага яхши амаллари билан ета олмайдиган бўлса, Аллоҳ таоло унга турли хил касаллик ёки мусибатлар беради. Шу билан бирга уни шу қийинчиикларга сабр қилиш неъматини ҳам бериб қўяди ва шу сабаб унинг савобларини кўпайтириб, шу улуғ мартабага уни эриштиради. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Муҳаммад ибн Холиддан, унинг отасидан, (Муҳаммаднинг) бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда учун Аллоҳ таоло томонидан (Аллоҳнинг тақдидирида) у амали билан ета олмайдиган (жаннатдан) бир манзил олдинлатиб қўйилса, Аллоҳ таоло унинг баданида ёки молида ёки боласида (бирор мусибат билан) уни мусибатлайди. Сўнгра, Аллоҳ таоло уни то Аллоҳ томонидан унга олдин қилинган манзилга етказгунгача, уни сабр қилдириб қўяди”, дедилар”. Абу Довуд ривоят қилган.
4. Бемор кишига касалликдан олдинги яхши ишининг савоби ёзилиб туради.
Инсон яхши ва савобли ишларни қилаётган пайтда касал бўлиб, бу ишларни қила олмай қолса, бемор пайтида ҳам шу ишларининг савоби ёзилаверади. Бу ҳақида ҳадисда шундай дейилган:
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар банда касал бўлса ёки сафар қилса, унга соғлом ва муқим пайтидаги қилаётган амали мисли ёзилиб туради”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган.
Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган:Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор бандани Аллоҳ таоло баданида бир мусибат билан мусибатласа, Аллоҳ таоло фариштага: “У қилаётган яхши амалини (савобини) унга ёзгин”, деб айтади. Агар Аллоҳ таоло унга шифо берса уни (гуноҳларидан) поклайди. Агар уни жонини олса, уни мағфират қилади ва унга раҳм қилади”, деб айтдилар”. Аҳмад ривоят қилган.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳадиси шарифлардан кўриниб турибтики, бемор киши хафа бўлиши ёки ношукурлик қилишга асло ҳаққи йўқ. Зеро, унинг учун оқибати фақат яхшилик экан. Аллоҳ таоло унга бирор дард берибтими, демак, Аллоҳ таоло уни эслабти ва унга келажакда яхшиликларни ирода қилибти. Шунинг учун, бемор киши ношукрлик қилмасдан, ўзидан ҳам оғир касаллар борлигини ҳис қилиб, Аллоҳ таолога шукр қилиши ва бу касаллиги гуноҳларига каффорот бўлишини Аллоҳдан сўраб дуо қилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, инсон бошига мусибат етганда ўзини қандай тутадиган бўлса, шунга кўра савоб ёки гуноҳ ёзилиши мумкин. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Улуғ мукофотлар катта мусибатлар билан бўлади. Аллоҳ таоло бирор қавмни яхши кўрса, уларни мусибатлайди. Ким (мусибатларга) рози бўлса, у учун розилик ва ким (мусибатларга) ғазабланса, у учун ғазабланиш бўлади”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.
Демак, касал бўлган ёки бирор мусибатга учраган киши, бу мусибат Аллоҳдан эканини ҳис қилиб, бунга сабр қилиши ва эвазига савоб умид қилиши керак бўларкан. Шунда, у кўп савобга эга бўлар экан. Агар у ношукрлик қилиб, дод-фарёд қилса, Аллоҳнинг тақдирига норози бўлган бўлади. Бунинг учун савоб ўрнига гуноҳга ҳақли бўлиб қолар экан. Аллоҳ таоло барча беморларга шифо берсин ва беморликлари сабаб, уларнинг гуноҳларини мағфират қилсин!

Бойсун тумани ,,Назарий" жомеъ
масжиди имом хатиби И.Менглиев
#мақола
Шукр ва сабрнинг фазилати

Ҳақиқатдан муьмин одам фазилатли инсон бўлади. Унда барча гўзал фазилатлар жам бўлади. Иймонида динига риоя қилгани сари фазилатли инсонга айланади. Инсондаги гўзал ахлоқлардан энг ажойиблари бу албатта тилимизда шукронанинг бўлиши сабрли бўлишлигимиз бу мўминлигимизнинг энг гўзал куринишидир.
Аллоҳ таоло инсонни мукаррам қилиб яратиб унга сон саноқсиз наъматларни ато қилган. Яхшиликларни насиб этган. Ўзи курраи заминнинг шу зайлда яратилиши инсон учун қулай шароитни Аллоҳ таоло вужудга келтириб қўйганлиги ҳаммаси бир неъмат. Ҳаммсининг ўрни бор, ўз вазифаси бор. Курраи заминни шунча қисмини Аллоҳ таоло сувдан иборат қилди. Яни маълум бир қисмини тоғлардан, маълум бир қисмини чўли-биёбонлар, ўрмонлар, музликлар ҳаммаси инсон учун яралди.
Осмонда ўз ҳолича учиб юрган қуш ҳам инсон учун яратилган. Соҳродаги тошнинг тагидаги чумоли ҳам қайсидир маънода инсон учун яратилган. Уммон тубида қанча махлуқотлар бор. Инсон учун. Инсонни кўркам ҳаёт кечириши учун Аллоҳ таоло бу сайёрани шу зайлда яратди. Энди ақл идрокли инсон шукрона қилмасдан иложиси йўқ. Бизни тилимизда шукрона бўлиши керак. Бу неъмат ва яхшиликларни биз ҳеч бўлмаса шукрона билан уни рахматини ўрнига қўйишимиз керак. “Агар бандалар шукр қилсалар уларга неъматларини зиёда” қилишини Аллоҳнинг ўзи ваъда берган. Итоат қилсалар бу неъматлар давомийлиги ва боқийлиги кафолатланганлигини биз оят ва ҳадислардан биламиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади; яъни “Эй Иймон келтирганлар Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз сизларга биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, унга шукр қилингиз” деб марҳамат қилаяпди (бақара-172 оят).
Агар Аллоҳга ибодат қилсангиз, Аллоҳга иймонингиз бўлса бизнинг покиза неъматларимиздан еб бунга шукрона келтиришлигимиз лозимдир.
Пайғамбаримиз с.а.в айтадиларки “Ким озига шукр қилмаса кўпига ҳам шукр қилмайди, ким инсонларга ташаккур айтмаса улардан миннатдор бўлмаса, Аллоҳ таолога ҳам шукр айтмайди, Аллоҳдан ҳам миннатдор бўлмайди.” Неъматлар ҳақида гапириш бу шукрона уни гапирмаслик эса ношукрликдир. Жамоат билан юриш раҳмат, ёлғизлик айри ҳолда юриш эса азобдир деб Росулуллоҳ с.а.в марҳамат қилаяпдилар.
Азизлар камига шукр қилмаган одам кўрига ҳам шукр қилмайди, одамларнинг яхшилигини билмаган одам Аллоҳнинг ҳам унга бўлаётган яхшилигини эътироф этмайди. Биз нимаган эришган бўлсак қисматимизга нима битган бўлса, Аллоҳ қанча ризқу насиба берган бўлса, албатта бунга шукр қилишлигимиз лозимдир. Аллоҳ таоло барчамизни шукр қилгувчи бандалардан қилсин.

“Пулхоким” жомеъ масжиди
имом хатиби А.Хурсанов
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#раддия
SOXTA SALAFIYLARGA RADDIYA

Malumki, "Ahli Sunna val-Jamoa "etiqodiga ko‘ra, islom arkonlari beshta :Imon, Nomoz, Ro‘za, Zakot, Xaj. Soxta salafiylik esa, "Jihod-oltinchi arkon va jihod qilish har bir musulmon uchun farz ayndir", degan g‘oyani ilgari suradi. Jihodni asosan qurolli kurash sifatida talqin qilinishi ekstremizm va terrorizmning yangicha shakl va mazmun kasb etishga olib keldi.

Zamonaviy voqiylik teror yoki davlat tuntarishi yuli bilan xokimiyatni qo‘lga olish soxta salafiylar tamonidan asosiy yo‘l sifatida tanlanganini ko‘rsatadi. 1979 yilining noyabrida Arabiston yarim-orolida Juxayman Utaybiy va uning tarofdorlari Makkadagi "Masjid al - Xarom" ga hujum uyushtirdi. Ushbu voqealardan so‘ng soxta salafiylik g‘oyalari va unga asoslangan xarakatlar mazkur xududda taziyq ostiga olindi va o‘z navbatida, arab dunyosi chegarasidan chiqib, boshqa mintaqalarga tarqaldi. Jumladan, o‘tgan asirning 70 yillari oxirida boshlangan afg‘on majorasida diniy omildan foydalanilishi natijasida ushbu g‘oyalar ayrim ekstremistik oqimlar tamonidan "Jihod" g‘oyasining o‘ta radikal mazmunda talqin etilishiga olib keldi. Bu esa, o‘z navbatida Afg‘gonistonda soxta salafiylikda jihodchilik karashlarning kuchayishiga asosiy zamin yaratdi. Ular har qanday yangilikning "bidat" xisoblanmishida, ananaviy mazhablarning inkor qilinishida, tasavvufning umuman tan olmasligida hamda qabiristonlarni ziyorat qilish mumkin emas, deb etirof etilishida ham soxta salafiylikning buzg‘unchi tabiati yorkin namoyon buladi.

Bu kabi soxta davolar insoniyat taraqqiyoti, musulmon sivilizatsiyasi erishgan yutuqlarni inkor etish bilan barobar, mazxabsizlik deganda dinsizlikka olib boruvchi yo‘l tushuniladi. Mazxabboshilarimiz xayotdagi barcha muammolarni Qur'oni karim, hadis, ijmoga tayanib yo‘l tutishgan va biror bir masalada savol qoldirmaganlar. Zero salafiylikni da'vo qilayotgan mutaassiblar Qur'oni karim ilohiy mo‘jiza bo‘lib uning hukmi faqat bir zamon emas, balki hamma zamon uchun ham Haq kitob ekanligini unutmasinlar.

Surxondaryo viloyati vakilligi mas'ul kotibi M.Sayfidinov
https://t.iss.one/surxonmuslimuz