Surxonmuslim.uz
4.44K subscribers
8.91K photos
2.75K videos
27 files
8.31K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Мақола
2-қисм
Ислом динида румолнинг ахамияти

Аллоҳ таолло Қурьони каримда аёлларни улуғлаб, уларнинг ҳақ-хуқуқларини билдириш мақсадида бир қанча оятлар нозил қилди ва хаттоки катта бир сурани "Нисо" (Аёллар) деб номлади. Бир канча оятларида эса аёлларнинг жамият, оила ва фарзанд тарбияси каби масалаларга жуда мухим вазифаларни бажаришини баён этган. Динимизда онани, аёлни хурмат килиш эъзозлаш улкан ажру савобларга олиб борувчи амал сифатида баҳоланган.
Абу Хурайра (р.а) ривоят қилган хадиси шарифда пайгамбар Муҳаммад (с.а.в) айтадиларки: "Мўминларнинг иймон жиҳатдан мукаммалроқлари ҳулқи-одоби чиройлироқларидир. Сизларнинг яхшиларингиз аҳли аёлларингизга яхши муомалада буладиганларингиздир" деганлар.
Ислом дини аёлларнинг жамиятдаги ўрнини юксак эканлигига алоҳида эьтибор беради. Бу ҳол уларнинг оила юмушларидан ташқари давлат ва жамият аҳамиятига молик ишларда ҳам кўринади. Маьлумки, либос инсоннинг кўрки маданийлик белгисидир. Албатта ислом динида ҳам кийиниш одобларига алоҳида эьтибор қаратилган. Кийим энг аввало авратни тўсиш яъни инсоннинг бошқалар кўзидан яшириниши лозим булган жойларни беркитиш учун хизмат қилади. Қурьони каримда турли ижтимоий фойдалар ва жисмоний хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда аёллар кийинишига оид бир неча оятлар нозил булган.
Юртимизда аньанавий хисобланган Ҳанафийлик масҳабига кўра, аёлларнинг бош кийими сифатида рўмолдан фойдаланган ҳолда юз, қўл ва оёқларни очиб юришлари қабул қилинган.
Бунга Нур сурасининг 31 ояти далил бўлади. "… ҳамда кўриниб турадиганидан бошка зийнатларини (яьни, уят жойларини ва устларидаги либосларидан бошка зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!.."оятдаги кўриниб турадиган зийнатлардан"мурод-Ҳанафий мазҳабимизда аёлнинг юзи, икки кафти ва икки оёқларининг тўпиғидан пастки қисмидур дегани.Оятдаги "зийнат"сўзидан мурод -зийнатлантирадиган жойлар,зеро одатда аёллар юз,қўл ва оёқларини безаб пардозлайдилар. Бу жойларни ёпиб юришда аёллар учун ҳараж яни кийинчилик бор, ҳараж эса шаръий узурлардандир.
Яьни кўриниб турадиган деганда, юз, қўл ва оёк назарда тутилган. Бу холнинг миллийлик хусусиятини касб этганини кекса онахонларимиз ва момоларимиз сиймосида кўришимиз мумкин. Аёллар либоси масаласида биз ҳеч иккиланмасдан ўз миллийлик хусусиятларимизни тарғиб этишимиз мумкин, чунки шаръий нуктаи назардан либоснинг шакли-шамоили чекланмаган, балки аврат аьзолар ёпилса, шу кифоядир.
Аммо, юртдошларимиз орасида бу масалада билиб билмай бошка мазхаблар йулига эргашаётганлар ҳам йук эмас.Саудия Арабистонида аёллар қоп қора кийимда ўзларини тўлик ўраб юриши хаттоки қўлларини ҳам қўлқоплар билан бекитиши уларнинг Ҳанбалия мазҳабида бўлгалиги учундир.
Бу мазҳаб издошлари Ибни Таймиянинг сўзларига суянишади, бизнинг мазҳабда муътадиллик эътиборга олинган бўлиб милий олинган рўмол ҳам ҳижоб ўрнига ўтади.
Мазҳабдан мазҳабга ўтиб, юришнинг зарарли оқибатлари ҳакида ҳам тўхталамиз. Ханбалия мазҳабига амал қилувчи баъзи араб мамлакатларида аёллар ёпинчиғи масаласида қабул қилинган тамоиллар уларнинг ўз шароитига мос булиши мумкин, лекин бу холатни бошка юртларда жорий этишга уриниш турли ихтилофларни келтириб чикаришдан бошқа нарса эмас. Баьзан ёпинчик, ҳижоб ниқобида ғаразли ёвуз кимсалар тамонидан турли қабиҳ ишларнинг амалга оширилиши ачинарли холдир., Ҳанафийликда қабул қилинган тамоил нақадар туғри эканлиги исботланган..
Шунингдек, гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек, минг афсуски, бошдан оёк қора ҳижобга ўраниб шу ниқоб остида қора ишларни қилиб, ўзга юртларга хижрат қилувчи аёллар ҳам бугунги кунда йўқ эмас, албатта соғлом фикрли мўмина аёллар ана ўшаларнинг аянчли тақдирларидан хабардор бўлиб улар босган йўлларидан кетмасликлари лозим.
Шундай килиб бугунги кунда турли ихтилофларга сабаб булаётган ҳижоб хусусида фикр юритганда унинг луғатда "парда, тўсиқ. ниқоб" маьноларини англатишини, уни аёллар кийими сифатида талқин қилиш жоиз эмаслигини айтиш мумкин. Бу сўзнинг Курьонда ишлатилган маьноси хам фикримизни тасдиклайди.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола
2-қисм
Ислом динида румолнинг ахамияти

“Қачонки, сизлар улардан (пайғамбаримиз аёлларидан) бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўрангизлар" (Ахзоб: 53-оят).
Оятда "ҳижоб" сузи парда маьносида ишатилмокда. Бу ўринда ушбу оятнинг ҳукми ҳам пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в)нинг аёлларига хос эканини эсласак фикримиз янада ойдинлашади.
Мусулмон кишининг қандай кийиниши борасида пайгамбаримиз (с.а.в)дан кўплаб кўрсатма ва тавсиялар ривоят қилинган: "Либосларингизни чиройли қилинглар, от-уловларингизни яроқли тутинглар, юздаги ҳолдек одамларга намуна бўлинглар"деганлар.
Ушбу хадис мазмунига кўра, ҳар бир мусулмон эркак ва аёл бошкаларга намуна бўларлик даражада кийинишга тарғиб этилмокда.
Момоларимиз шу пайтгача ҳижоб нима эканлигини билишмаган сатра аврат бор,сатра авратни нима билан бўлсада бекитиш мумкин Саудия Арабистонининг аёларига ўхшаб бутун аъзосини қора мато билан бекитишлик бизда хам шариатда хам йук.
Шу ўринда кийиниш масаласида яна бир ғайри миллийлик кўринишини ҳам тилга олишимиз жоиз бўладики, ҳозирги пайтда айрим қиз жувонларнинг ғарб давлатларига тақлид қилиб енги ва этаги калта, кўкси очик кийимлар, гавда ва аьзоларини кўз-кўз килиб турувчи тор ва юпка-харир куйлакларни кийишлари на миллий муътадилликка на мусулмончилик одобларимизга мутлақо туғри келмайди. Бу каби миллийликка зид кийинаётган аёлларимиз нафақат ўзлари учун гуноҳ ортирмоқдалар, балки ёш авлоднинг тарбияси келажагимиз оналари бўлмиш ўсмир ёшдаги қизалоқлар онги аҳлоқига хам салбий таьсир кўрсатаётганликлари аянчлидир.
Бу ҳолатларни бартараф этиш борасида бугунги кунда миллий,урф-одат, қадриятларимиз, ананаларимизга мурожаат этиш шунингдек кекса отахон ва онахонларимизнинг панд-насихатларидан баҳраманд бўлиб туришимиз лозим булади…
Аллоҳ таолло юртимизни тинч, оилаларимизни мустаҳкам бўлишини , аёлларимизни барча ҳолатларда миллий қадриятларга ҳамда диний одобларга риоя қилган ҳолда хаёт кечиришларини насиб айласин.

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин - қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Янгиликлар
Сурхондарё вилояти адлия бошқармасининг 2022 йил 7 май кунидаги хатига асосан "Диний ташкилотларда ўрганиш ва ўтказиш тўғрисидаги ҳамда жомеъ масжидларда йўл кўйилган камчиликлар тўғрисидаги хатини ижросини таминлаш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу мажлисда Жаркўрғон тумани имом хатиблари ва мутаваллилари иштирок этишди УМИ Сурхондарё вилояти вакил ўринбосари А.Фаттуллаев сўзга чиқиб жаркурғон туманида фаолият олиб бораётган жомеъ масжидларда йўл қўйилган хато камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ва келажакда қайта такрорланмаслик тўғрисида тушунтириш ва таклифларини берди.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола
Ислом динида рўмолнинг аҳамияти

Аллоҳ таолло Қурьони каримда аёлларни улуғлаб, уларнинг ҳақ-хуқуқларини билдириш мақсадида бир қанча оятлар нозил қилди ва хаттоки катта бир сурани «Нисо» (Аёллар) деб номлади. Бир канча оятларида эса аёлларнинг жамият, оила ва фарзанд тарбияси каби масалаларга жуда мухим вазифаларни бажаришини баён этган. Динимизда онани, аёлни хурмат килиш эъзозлаш улкан ажру савобларга олиб борувчи амал сифатида баҳоланган.

Абу Хурайра (р.а) ривоят қилган хадиси шарифда пайгамбар Муҳаммад (с.а.в) айтадиларки: «Мўминларнинг иймон жиҳатдан мукаммалроқлари ҳулқи-одоби чиройлироқларидир. Сизларнинг яхшиларингиз аҳли аёлларингизга яхши муомалада буладиганларингиздир» деганлар.
#Давоми
https://surxonmuslim.uz/?p=8206
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин — қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова
#Мақола
Аёлларга икром кўрсатинг!

Ҳаётда, истаса-истамаса эр-хотин уришиб туради. Лекин уришганда бир-бирингизни ҳақорат қилманг. Истаганингизча насиҳат қилинг, бақиринг, жаҳл қилинг. Лекин ҳақорат қилманг. Ҳақорат қилиш мўмин кишига ярашмайди. Ҳақорат дилни оғритади. Турмуш ўртоғингизнинг қариндошлари ҳақида ҳеч кимга ёмон гапирманг. Сиз севадиган инсоннинг қариндошлари сиз учун ёмон бўла олмайди. Улар ёмон эмас, балки сизнинг уларга муносабатингиз ёмон. Шуни доим ёдда тутинг. Кўнгилда ғазаб, аламнинг кўпайиши ҳаётни зулматга айлантиради. Дўст ва дугоналар ҳам баъзан яхши турмушингизнинг душмани бўлиб қолиши мумкин. Албатта, эрнинг ҳам, хотиннинг ҳам яқин дўстлари бўлиши лозим. Лекин улар сизнинг турмушингиздан узоқроқ бўлиши зарур. Чунки биров сизнинг ҳаётингизни ўзингизчалик билмайди.
#Давоми
https://surxonmuslim.uz/?p=8203
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
УМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин кизлар масалалари буйича ёрдамчиси Хосият Косимова
🌙ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлар оффлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.

🏫 Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:
2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
– маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);
– чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.

📚 Олий диний таълим муассасаларида:

🔸Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси бўйича:
2022 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

🔸Ҳадис илми мактабида:
2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– таълим муассасаси ректори номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
– “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола
Илм аҳлини эъзозлаш мўминнинг бурчи

Кейинги пайтларда ижтимой тармоқларда баъзи бир, бемазҳаб бидъатчи тоифалар, сохта салафийларнинг раҳнамолари томонидан илм аҳилларига, улуғ мужтаҳид даражасига етган уламоларга нисбатан ҳархил асоси бўлмаган буҳтонларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Энг ачинарлиси Мужтаҳид даражасига етган уламоларнинг Ислом оламида энг мўътабар ҳисобланган айрим асарларини ё ки тафсирга оид китобларини юзаки ёзилган китоблар деб айтмоқдалар.
Аслини олганда бу ҳатти ҳаракатлари билан Аҳли сунна вал жамоа аҳлининг бирлиги ва бирдамлигини бузишдан иборатдир.
Ҳақиқат шуки Ислом илм эгаларини қадрлайдиган диндир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади :
“Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур."
(Мужодала 11).
Яна Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
"Бандалари орасида Аллоҳдан уламоларгина қўрқарлар"... ( Фотир 28 ).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам илм эгаларининг қадри ва шарафини улуғлаганлар.
Имом Бухорий ва Имом Муслим саҳиҳларида қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
Муовия ибн Суфён розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Аллоҳ кимга яхшиликни ирода этса, уни дин ичида фақиҳ (теран англовчи) қилиб қўяди, деганларини эшитдим.
Бошқа бир ҳадисларида жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
إن الله وملائكته وأهل السموات والأرضين حتى النملة في جحرها وحتى الحوت ليصلون على معلم الناس الخير
Яъни “Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмон ва ер аҳиллари, ҳатто уясидаги чумоли ва денгиздаги балиқлар ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи пайғамбарлар меросхўри бўлган олимларга мағфират тилаб дуо қилишади”. (Имом Термизий).
Инсониятга ҳалолу-ҳаромни, оқу-қорани ўргатадиган аҳлу уламоларнинг шарафи шу даражадаки, Аллоҳ жамики жонзотларга илм эгаларини ҳурмат қилишни, уларнинг ҳаққига дуо қилишни, қадрига етишни тайинлаган ва таълим берган. Аллоҳга иймон келтирган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган ҳар бир мусулмон илм эгаларини қадрлаши, кўнглини олиши, уларнинг ҳаққига мағфират сўраб дуо қилиши керак.
Бу ишни ер, осмон ва ҳатто денгиздаги жамики жониворлар Аллоҳнинг амри билан зиммаларидаги бурчлари ўлароқ адо этишади. Фақатгина кофир ва мунофиқлар бундан мустасно.
Кофирлар, иймони халқумидан нарига ўтмаган юзаки мусулмон мунофиқлар эса дин ва маърифат улашувчи илм эгаларини ёмон кўришади. Уларни кўрганда юраги сиқилади. Ютуқларидан ҳаловатини юқотади. Улар мақталганда эса ғашлари келиб, ижирғаниб ўтиришади. Уларнинг ҳаққига мағфират сўраб дуо қилиш ўрнига, уларни қарғайди, ҳақоратлайди. Уларга нисбатан бўҳтонлар қилишиб обрў эътиборларини тўкиш пайида бўлишади. Мақсадлари эса ёш авлодни аҳлу уламога эргашишдан тўсишдан иборатдир.
Халқ Аҳли илмларга эргашмаса оламонни қўрқитиш бўйсундириш қул қилиш осон бўлади. Маънавиятдан узилган халқ тўппа тўғри залолатга югириб кетади.
Аҳли илмлар бор экан маънавият, дин мусаффолиги сақланиб қолинади.
Аллоҳ таъолонинг ўзи барчамизни Пайғамбарлар меросхўрлари бўлган аҳли уламоларга эргашувчи ва уларни севувчи бандалардан қилсин. Омин.

✍️Денов туман "Нурил Ислом" жомеъ масжиди Имом хатиби А.Ҳамидов

♻️Дўстларга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz👈
Audio
Asrorxon domla
🌆Sho‘rchi tumani bosh imom xatibi

🎤ASRORXON domla HABIBULLAYEV

📄INSON! ZAMON SENSAN....

⚠️Hulosa chiqarish òzingizdan.
ESHITGANLARIMIZGA AMAL QILAYLIK

📱🔄
Bizni kuzatib BORING.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🕋 Ҳаж-2022: Зиёратчиларимизни кутиб олишга катта тайёргарлик кўрилмоқда

📝 Аввал хабар бериб ўтканимиздек, “Ҳаж – 2022” мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи дастлабки ишчи гуруҳи аъзолари Тошкент – Истанбул – Мадина йўналиши бўйлаб Саудия Арабистонига етиб бордилар.

📌 Ҳозирда юртдошларимиз учун Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” ҳамда Мадина шаҳрида "Пуллман Зам зам" ва "Краун Плаза" меҳмонхоналарида барча шарт-шароитлар ҳозирланган.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳар куни ҳожилар турадиган хоналар кўздан кечирилиб, ётоқхоналарнинг озодалиги, совутгич ва музлатгичларнинг созлиги назорат қилинмоқда.

🏢 🩺 Яна бир жиҳат, Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда тиббиёт бўлими ҳам ташкил этилиб, юртдошларимиз соғлиқларини доимий равишда назорат қилиб боришлари учун қулай қаватга жойлаштирилди. Шунингдек, юртдошларимиз томонидан Ҳаж масалаларига доир савол ёки мурожаатлар бўлса, махсус ишчи гуруҳ штаби ташкил этилиб, 24 соат давомида зиёртачиларимизга хизмат кўрсатилади.

📌 Эслатиб ўтамиз, “Ҳаж – 2022” мавсумида зиёратчиларимиз шу йилнинг 18-30 июнь кунлари Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Урганч-Мадина ҳамда Нукус-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига кузатилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
15- июнь 2022 йил Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази мажлислар залида 198 нафар отинойилар даврасида " Оилавий ажримларни олдини олиш" мавзусида бир кунлик ўқув семенари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларимизни илм-фанга йўналтирайлик?

🎙Музработ тумани бош имом хатиби Бобохон домла Қосимов
👇👇👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Ҳикмат

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

“Биз неъматларга шу даражада одатланиб қолдикки, агар ҳол-аҳвол сўрашса: "Ҳеч қанақа янгилик йўқ", деб жавоб берамиз.
Наҳотки, (ҳар куни, ҳар соат бизга ато этилмиш) офият янгиланиб, неъматлар бардавом қолаётганини ҳис қилмаяпмиз?!
Эй Роббим, соғ танамиздаги ҳужайралар миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!
Иллат ёки беморликларимиздан сенга юзланиб шикоят қилмаган кунларимиз миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!
Аҳли оиламиз учун маскан-уйимиз учун ҳамда (бундан бошқа) биз санаб адоғига етолмайдиган, берган неъматлари сонича Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Унга доимо ва абадий ҳамд бўлсин!”

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🕋 “ҲАЖ – 2022” ИШЧИ ГУРУҲИГА КАТТА МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАНДИ

Бугун, 16 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Ҳаж – 2022”нинг ишчи гуруҳи, шифокорлар ва ошпазлар жамоалари иштирокида жорий мавсумни ҳар жиҳатдан намунали ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

🤲 Аллоҳга шукрки
2022 йил саодатли йил бўлиб, ҳаж зиёратига йўл очилди. Ҳатто, очилганда ҳам пандемиядан аввалгига қараганда қарийб 4 минг нафар, 52 фоизга кўпайди. Албатта, бунда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон аҳолисига берилган имкониятларнинг самараси бўлди. Бу, шубҳасиз, миллионлаб инсонларнинг қалбига хурсандчилик олиб кирди.

🌙 Йиғилишда Муфтий Нуриддин домла ҳазратлар ҳаж қилувчи киши Аллоҳ таолонинг меҳмони экани, ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ савоб ва даражотларга ноил бўлишини сўзладилар...

➡️ БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/surxonmuslimuz