🕌 ЎЗБЕКИСТОН ВА МИСР МУФТИЙЛАРИ ЎЗАРО МУЛОҚОТ ҚИЛДИЛАР
🇪🇬🇺🇿Бугун, 9 июнь куни Қоҳирада ўтказилаётган халқаро анжуман доирасида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Иброҳим Аллом билан учрашув ўтказдилар. Унда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансур Қиличев, Миср Араб Республикаси муфтийлиги вакиллари ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.
🕌 Самимий мулоқот чоғида Шавқий Аллом ҳазратлари Муфтий Нуриддин домла ҳазратларига нуфузли анжумандаги фаол иштироклари учун миннатдорчилик билдириб, у киши томонидан халқаро анжуманда билдирилган муҳим таклифлар таҳсинга лойиқ экани ва уларни амалиётга жорий этишда қўллаб-қувватлашини изҳор қилди. Батафсил
Манба: Muslim.uz
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қоҳира анжумани ташкилотчилари илтимосига биноан Муфтий ҳазрат иккинчи куни ҳам маъруза қилдилар (2022 йил 8 июнь)
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Video_Raddiya 📹📹📹
"Ahli sunna val jamoa qiyomatgacha davom etadi"
Sherobod tumani "Sherobod" jome masjidi imom noibi
Samandar Poʻlatov
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
"Ahli sunna val jamoa qiyomatgacha davom etadi"
Sherobod tumani "Sherobod" jome masjidi imom noibi
Samandar Poʻlatov
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола
"Кийиниш одоблари"
Замон глобаллашгани сари унинг фойдалари билан бирга зарарлари ҳам тобора намоён бўлмоқда. Шулардан бири кийиниш масаласидир. Ёшларимиз тақлидга ўч бўлгани боис интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда кўрган модалари ортидан эргашишга ҳаракат қиляптилар. Натижани эса кўриб турибмиз: йигитлар калтаиштон кийишиб, бурни ва қулоқларини тештириб олмоқда. Қизлардан эса ҳаё пардаси кўтарилган. Энг ёмони, булар оддий ҳол сифатида қабул қилинмоқда. Муқаддас динимизда ҳар бир нарсанинг одоби бўлгани каби, кийинишнинг ҳам гўзал тартиб-қоидалари бор. Кийим – инсон зийнати. У киши маънавияти, маданияти, диди ва дунёқарашининг ёрқин кўзгусидир. У инсонни иссиқ-совуқдан сақлайди, авратларини беркитади ва кишига зийнат бўлиб хизмат қилади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй, Одам авлоди! Сизларга авратларингизни беркитадиган либос ва патлар (зийнат кийимлари)ни туширдик. (Аммо) тақво либоси – бу, яхшироқдир. Бу(лар) Аллоҳнинг мўъжизаларидандир. Шояд (буни) эслаб кўрсалар!” (Аъроф сураси, 26-оят). Бугунги глобаллашув даври либосларга ҳам маълум маънода ўз таъсирини ўтказаётгани ачинарлидир. Ғарбдан кириб келаётган ажнабий суратлар ва турли ёзувлар акс этган кийимларни кўриб, ёқа ушлайсан киши. Айниқса, айрим ўсмир йигитлар устидаги либослар ҳар қандай инсонни таажжубга солиши шубҳасиз. Абу Ҳомид Ғаззолий «Қалб ажойиботлари» номли китобида кўркам ва қимматбаҳо кийимларга ўчлик шайтоннинг инсон қалбини забт этиш учун кирадиган эшикларидан бири экани ҳақида ёзган. Дарҳақиқат, шайтон инсонни умр бўйи олий нав ва фахрли кийимлар билан зийнатланишга чорлаб, шу йўл билан ҳам ўзига бўйсундиришга, нафсининг қулига айлантиришга ҳаракат қилади. Шайх Шаъбий айтади: «Аҳмоқлар устингдан кулмайдиган ва фақиҳлар (шариат билимдонлари) айбламайдиган кийимни кий». Муҳаммад ибн Сирийн: «Шуҳрат олдин кийимни узун кийишда эди, сўнг уни янгилашга ўтди», деган. Умар ибн Хаттоб: «Кийимнинг дағал ва эскирганини кийинглар», деганлар. Бу зот масжид минбарида хутба ўқиётганларида, устиларида еттита ямоқ солинган кўйлак бор эди. Одобимизда айниқса аёлларнинг кийинишига катта эътибор билан қаралган. Уларнинг юзи, икки қўл кафтидан бошқа ҳамма жойи уятли (аврат) бўлгани учун, у бегона назарлардан яширилиши ва кийиниш ҳам шунга муносиб бўлиши лозим. Ҳозирги пайтда айрим қиз-жувонлар ўртасида урф бўлганидай, енги ва этаги калта, кўкси очиқ кийимлар, гавда ва аъзоларини «кўз-кўз» қилиб турувчи тор ва юпқа-ҳарир кўйлаклар, энг ачинарлиси, кўкрак, киндик ва болдирларини очиб, ҳаммага намойиш қилиб юришлар одобимизга мутлақо зиддир. Америка тери касалликлари мутахассислари ўтказган тадқиқотлар натижасида ғарблик аёллар ёш бўла туриб ҳусн ва жозибаларини тез йўқотаётганлари, барвақт ажин тушаётгани ва унинг тез кўпайиб кетаётгани, аксинча, муслима аёлларнинг етмиш-саксон ёшда ҳам юзлари чиройли, ажинсиз ва нурли экани, уларда ғарб аёлларида кўп учрайдиган тери саратони (раки) хасталиги деярли кузатилмаётгани аён бўлди. Бошқа соҳаларда бўлгани каби, кийиниш борасида ҳам мусулмон инсон аввало ҳалол-ҳаромга эътибор бериши лозим. Унинг киядиган кийими ҳалол касб билан топилган бўлиши ва уни кийиш шаръан ҳаром бўлмаслиги керак. Бугун айрим кишилар ҳатто давраларга ҳам пала-партиш, кир-чир кийимларда келиб қолади. Кийим кир бўлса, ювади, йиртилса, тикади, бужмайса, дазмоллайди, тугмаси узилса, қадайди ва ҳоказо. Саҳл ибн Ҳанзалиядан ривоят қилинади: «Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, сизлар биродарларингиз ҳузурига борурсизлар. Бас, либосингизни тузатинг, эгар-юкларингизни тузатинг, одамлар ичида худди холдек бўлинг», дедилар» (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Тобароний ва Ҳоким ривояти).
Хуллас, ёшларимизга айтар сўзимиз шуки, ғарбга тақлид қилишимиз билан ҳеч нарсани йўқотмаймиз, деб ўйлашингиз мумкин. Бу жуда катта хато. Чунки ўзлигидан мосува инсоннинг йўқотадиган бошқа нарсаси йўқ.
Тавфиқ Аллоҳдан!
Сариосиё тумани “Имом Мухаммад ал Бухорий” жомеъ масжиди имом-хатиби
Набиев Аюбжон.

Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хозирги кунда хижрат қилиш керакми?
Музработ тумани "Дўстмухаммад бобо" жомеъ масжиди имом ноиби Акбар Шукуров
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Музработ тумани "Дўстмухаммад бобо" жомеъ масжиди имом ноиби Акбар Шукуров
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ВАТАНДОШЛАР БИЛАН СУҲБАТ ҚУРДИЛАР
✅ Шу йил 9 июнь куни Қоҳира шаҳрида ўтказилган халқаро анжумандан сўнг муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бир гуруҳ ватандошлар ва талабалар билан учрашдилар.
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси томонидан ташкил этилган ушбу мулоқотда Муфтий ҳазратлари ватандошлар ва талабалар билан самимий суҳбат қилиб, юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб бердилар.
Муфтий ҳазратлари сўзлари аввалида ҳар бир инсоннинг қалбидаги Ватанга бўлган муҳаббати уни доимо юртига талпиниб яшашга чорлаши ҳамда туғилган гўшаси, ота-онаси ва фарзанду аржумандларини соғинишга ундашини таъкидладилар. Расул алайҳиссалом, саҳобаи икромлар ва улуғ зотлар ҳам она юртга ўзгача муносабатда бўлганларини тарихий мисоллар орқали баён этдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Muslim.uzhttps://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия
“Мазҳабсизларга раддия”
“Аҳли суннат вал жамоат”-кимлар. Аҳли суннат ва жамоат” атамасининг маъноси “Мусулмонларнинг мутлақ кўпчилиги бўлганлар ва суннатга амал қилиб келган мусулмонларнинг энг катта жамоаси” деган маънодир.
Ушбу атамани айрим кишилар саҳоба ва тобеъин давридан кейин пайдо бўлган деб ўйлайдилар. Аслида ушбу атама илк бор саҳоба, муфассирлар султони Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу томонидан Қуръони каримнинг “Оли Имрон” сурасининг 106 ояти тафсирида айтиб ўтилган. “Баъзи юзлар оқарадиган ва баъзи юзлар қораядиган кунни (Қиёматни) эсланг: юзи қораядиганларга (ҳужжат исботи учун шундай дейилур) иймон келтиргандан сўнг яна куфрга қайтган эдингизми? Куфрингиз туфайли мана шу азобларни тотиб кўринг энди? деган маънодаги ояти кариманинг “оқарадиган юзлар” билан “қораядиган юзлар”-нинг маъносини шарҳлаб “Оқарадиган юзлар-бу аҳли суннат ва жамоатдир. “Қораядиган юзлар” эса бу бидъат ва залолат аҳлидир деганлар.
Буни “тафсири жалолайн” саҳобаларидан бири Имом Жалолиддин ас- Сулотий ўзининг “ад-Дур ал-Мансур” номли яна бир тафсирларида ҳам айтиб ўтганлар.
Ибни Касир ҳам ўзларининг тафсирларида ушбу фикрни тасдиқлаганлар.
Пайғамбаримиз суннатларини маҳкам тутишни буюрганлар. Бас сизлар менинг суннатимни ва тўғри йўлдан боргувчи-тўғри йўлга солувчи халифаларнинг суннатларини ўзингизга лозим тутинг. Уларни маҳкам ушланг ва уларни озиқ тишларингиз билан тишлаб олинг.
Аллоҳ таоло ҳам Ҳашр сурасида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини маҳкам ушлашни алоҳида буюриб, “Пайғамбар сизларга нимани олиб келса уни олинглар ва нимадан сизни қайтарган бўлса, бас ундан қайтинглар.
Демак аҳли суннат ва жамоат бу асрлар давомида шаклланиб, сайқал топиб мусулмонларнинг энг катта қисмини ташкил қилиб келаётган ислом уламоларининг мутлақ кўпчилиги эргашган мусулмонлар жамоасидир.
Ушбу уламоларнинг ҳаёти ва фаолиятига эътибор берилса улар аҳли суннат ва жамоатдан бошқа алоҳида кўриниш ва хусусиятга эга бўлмаганлиги сабабли “фалоний-писмадоний” каби оқим ва фирқаларга асло мансуб қилинган эмасдир.
Ана шундай жиҳатларни эътиборга олиб аҳли суннат ва жамоатдан айрилмаслик, анъанавий исломда, аҳли суннат ва жамоатнинг тўрт мазҳабнинг бировида маҳкам турмоқ лозим ва лобуддир.
Аллоҳ таоло бизларни нажот топувчи жамоа-аҳли суннат ва жамоатдан айирмасин оқибати дунёда хорлик, охиратда эса дўзах бўладиган ҳар қандай фирқа ва оқимлардан ўзи асрасин.
Музработ тумани “Назари”
жомеъ масжиди имом хатиби: Ш. Нуруллаев.
https://www.surxonmuslim.uz

#МАҚОЛА
Кечаси Қуръони каримни тиловат қилиш.
Қуръон ўқувчилар учун ихтиёр қилинган вақтларнинг энг афзали кечасидир. Аллоҳ таоло айтади: «Аҳли Китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар, яхши амалга буюриб, исён-гуноҳдан қайтарадилар ва яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардир» (Оли Имрон сураси, 113-114 оятлар)...
👉👉👉ДАВОМИНИ_ЎҚИНГ
👤ҲАБИБУЛЛОҲ домла САИДОВ
Термиз шаҳар "Ҳаким-Термизий" жомеъ масжиди имом-ноиби

Кечаси Қуръони каримни тиловат қилиш (2-ҚИСМ)
Саҳл ибн Саъд (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Жаброил (алайҳиссалом) Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳузурларига келиб, «Эй Муҳаммад, хоҳлаганингизча яшанг. Зеро, сиз (вақти келиб) ўласиз. Хоҳлаган одамингизни яхши кўринг. (Бир кун) ундан айриласиз. Хоҳлаган ишингизни қилинг. Зеро, сиз бунинг учун ҳисоб қилинасиз», деди ва кейин: «Эй Муҳаммад, мўминнинг шарафи кечаси қоим бўлиш ва унинг ҳурмати одамлардан беҳожатлигидадир», деди» (Ҳоким «Мустадрак»да, Байҳақий «Шуабул-иймон»да ва Табароний «Авсат»да ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
👉👉👉ДАВОМИНИ_ЎҚИНГ
(Давоми бор)
ҲАБИБУЛЛОҲ домла САИДОВ
Термиз шаҳар Ҳаким-Термизий жоме масжиди имом-ноиби

Telegraph
Кечаси Қуръони каримни тиловат қилиш (2-ҚИСМ)
وَعَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلاَمُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا مُحَمَّدُ عِشْ مَا شِئْتَ فَإِنَّكَ مَيِّتٌ وَاحْبِبْ مَنْ أَحْبَبْتَ فَإِنَّكَ مُفَارِقُهُ وَاعْمَلْ مَا…
#Ташриф
Ў.М.И Сурхондарё вилояти вакиллигининг мухтасиби А.Мажитов бугун ўзининг иш режасига асосан Бойсун туманига ташриф буюрди ва тумандаги масжид мутаваллилари ҳамда махалла вакиллари билан ўқув семинар ўтказди.
Ушбу ўқув семинарда Бойсун туманидаги масжидларнинг тушумини шаффофлигини таминлаш ҳамда масжидларда ўқилган никохларга никохномалар бериш, намунавий эхсон қутиларини мухрлаш, тамғалаш, ва шу ой давомида масжидларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш, масжидларнинг иш юритиш хужжатларини тўғри йўлга қўйиш бўйича ва Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг 192-сонли, 01/51-сонли буйруқлари билан таништириш уларнинг ижроси бўйича тушунтириш ва кўрсатмалар берди ҳамда Бойсун туманида янги қурилаетган масжидга ташриф буюриб у ердаги ишчи ва масъул ходимларга техника хавфсизлиги ва қурилиш ишларини тўғри амалга ошириш ҳақида ўз маслахат таклифларини берди.