Мусулмонлик ҳислати!
Оллоҳ таоло инсонни улуғ ва мукаррам қилиб яратди, Оллоҳ таолонинг инсонга берган неъматлари ичида энг улуғи иймондир.
Албатта инсон иймони ва солиҳ амаллари туфайли дунёда тинч ҳаёт кечириб, оҳиратда эса жаннат неъматларидан баҳраманд бўлади. Аввало ҳар бир инсон иймон сўзини маъносини билмоғи керак. Иймоннинг маъноси тасдиқламоқ, яъни ишонмоқ бўлиб шаръий истилоҳда кўзга кўринмайлиган нарсаларга, яъни ғайбга ишонган кишини мўмин деймиз. Инсон шаҳодат калимасини талаффуз қилиб қалбан унга иқрор бўлиши билан мўмин бўлади, иймоннинг янада мукаммал бўлиши еттита шартнинг эътироф этилиши билан бўлади. Иймон бу ислом шартининг биринчи буйруғидир, ҳар бир инсон иймон келтиргандан кейин шунда собит қадам туриб гуноҳ маъсиятга йўл қўймаслиги керак, шундагина иймони мустаҳкам бўлади. Ҳар бир инсон иймон ҳаловатини топса ақидаси мустаҳкам бўлади.
Муқаддас Ислом дини бир жамиятда яшаётган инсонларни ўзаро тинч-тотув яшашларига буюрар экан, уларни ўртасида меҳр-оқибат, бир-бирларига нисбатан ҳурмат бўлишлигини талаб этади. Айни пайтда ана шу меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат ришталарини пайдо қиладиган, уларни янада мустаҳкам бўлишига сабаб бўладиган омилларни ҳам таълим беради. Буларни бир сўз билан ижтимоий одоблар, деб номланади.
Мусулмоннинг одобларини, ҳислатларини билмоқ ҳар бир мусулмонга керакдир”
Биринчиси, ўзаро саломлашувни одатга айлантириш. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, то мўмин бўлмагунингизча, жаннатга кирмайсиз, то бир-бирингизга меҳр-муҳаббатли бўлмагунингизча, мўмин бўлмайсиз. Мен сизларга бир нарсани ўргатайми, гар уни қилсангиз, бир-бирингизга меҳр-муҳаббатли бўласиз?! Ўзаро саломлашиб юришни кенг жорий қилинг!” (Имом Муслим ривояти).
Иккинчиси, бир неча киши ўзаро суҳбатлашиб турганда, уларни орасидан икки киши ажралиб чиқиб сирлашмаслик. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Қачон уч киши бўлсангиз, учинчини қўйиб, иккингиз сирлашмангиз. Чунки бу ишингиз уни хафа қилади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Учинчиси, ўзгаларга нисбатан тавозе ва ҳалим бўлиш. Зеро, Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломнинг инсонлар орасида меҳр-муҳаббат қозонишларига сабаб бўлган энг гўзал фазилатлари айнан тавозе ва ҳалим бўлганликларида эканини баён қилиб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилган “Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Сиз, эй, Муҳаммад,) уларга (саҳобаларга) мулойимлик қилдингиз. Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар” (Оли Имрон сураси, 159-оят). Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Аллоҳ таоло менга: бир-бирингизга тавозе бўлинг, токи бирор кимса бирор кимсага мақтанчоқлик қилмасин, бирор кимса бирор кимсага тажовуз қилмасин, дея ваҳий қилди” (Имом Муслим ривояти).
Тўртинчиси, ўзгалар билан муомалада ростгўй ва самимий насиҳатгўй бўлиш. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (имонда) содиқ кишилар билан бирга бўлингиз!” (Тавба сураси, 119-оят). Қуйидаги ҳадисда барчага бирдек самимий насиҳатгўй бўлиш – диннинг асоси эканлигини Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилганлар: “Дин насиҳатдир” – дедилар. Биз: Кимга? – деб сўрадик. У зот: “Аллоҳга, Китобига, Расулига, мусулмонларнинг раҳбарларига ва мусулмон оммасига”, – деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).
Бешинчиси, яхшилик ва тақво ишларида ўзаро ҳамкорлик қилиш. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шунга буюради: “Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз” (Моида сураси, 2-оят). Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларининг бирида айтадилар: “Биродарингизга золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам, ёрдам беринг”, дедилар. Саҳобалар: Мазлумга қандай ёрдам бериш кераклигини биламиз. Аммо, золимга қандай ёрдам берамиз, дейишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулм қилишдан тўсасиз ва ана шу унга берган ёрдамингиз бўлади”, – дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Олтинчиси, ўзгаларга нисбатан ишончли ва омонатдор бўлиш. Зеро, омонатдорлик мўмин кишига хос бўлган ахлоқлардандир. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ҳақиқий мусулмон киши – унинг тилидан ва қўлидан бошқа мусулмонлар саломат бўлган киши. Ҳақиқий мўмин эса – одамлар унга қонлари ва молларини ишонган кишидир” (Имом Термизий ривояти).
Еттинчиси, аҳдга вафо қилиш. Аллоҳ таоло Қуръони каримда аҳдга вафо қилишга, ўзаро битим ва шартномаларни бажаришга буюрган. Жумладан, Моида сурасининг 1-оятини шундай бошлайди: “Эй, имон келтирганлар! Битимлар (аҳдлар)га вафо қилингиз!”.
Бошқа бир оятда, “Аҳдга вафо қилингиз! Зеро, аҳд-паймон (қиёмат куни) сўраладиган ишдир”, деб марҳамат қилган (Исро сураси, 34-оят).
Юқорида санаб ўтилганлар энг зарур кундалик одоблардан баъзилари бўлиб, буларга риоя қилиш жамиятда тинчлик ва барқарорликни вужудга келишига сабаб бўлса, буларнинг зидди бўлмиш такаббурлик, ёлғончилик, гуноҳ ва маъсият ишларда ҳамкорлик қилиш (коррупция), омонатга хиёнат қилиш, ваъдага вафо қилмаслик каби салбий иллатлар ҳам борки, улар жамиятда парокандалик ва турли хилдаги жиноятларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун динимизда амри маъруф ва наҳйи мункар фарз қилинганки, жамиятдаги кишиларнинг бир-бирларини доимо яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтариб туришлари жамиятнинг гуллаб яшнаши, турмушда файз ва бараканинг зиёда бўлишига асосий омил бўлади. Муқаддас ислом динида бирор нарсани мазаҳ қилиш ёки таҳқирлаш ҳам иймондан чиқарадиган амал ҳисобланади. Яратганга шукрлар бўлсинки, Оллоҳнинг марҳамати билан мустақилликдан сўнг динимизга кенг йўл очилди. Мўмин мусулмонларни эҳтиёжларини қондиришларига барча имкониятлар яратилди. Шунинг учун ҳам бу кунларнинг қадрига етиб, дину диёнатимизни сақламоғимиз керак. Ҳар бир мўмин мусулмонмонлар бир-бирлари билан оқибатли бўлишса, фитнадан йироқ бўлишса, халол билан харомни, савоб билан гуноҳни фарқига боришса ўша юртда тинчлик хотиржамлик бўлади. Илохим юртимиз тинч, хонадонлар обод бўлсин.
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz

Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
АЖРАЛИШ САБАБЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ
Ёш оилага ота-оналарнинг аралашуви.
Қадимдан мусулмон халқларида, жумладан, бизнинг халқимизда оиланинг катталари, ота-оналар ёш оилаларнинг мустаҳкамлиги гаров бўлиб келганлар. Ҳалқимизда “жанжалсиз уй йўқ” дейилади, келин-куёвлар ёш ва ҳаётий тажрибаси камлиги сабаб келиша олмай қолсалар, уларни яраштиришни ўз бурчлари деб билганлар. Ҳар бир ота-она фарзандларига насиҳат қилган ва оилаларнинг мустаҳкамлигига ҳисса қўшган. Гоҳо қаттиқроқ гапириб, гоҳ мулойимлик қилиб, ҳикмат биланиш тутганлар.
Бизнинг ҳалқимизда “фалончининг қизи уйига аразлаб келибди”, “фалончининг келини уйига кетиб қолибди” деган гапнинг оиладан ташқарига чиқиши шу оила учун ор ва уят бўлган, ҳатто бундай ҳолатларда ота-оналар “сенинг унинг ўша ер, сен бизникидан кетгансан, яна шундай қилсанг сендан норози бўламан”-деб, ҳаётда сабрлик бўлишга буюриб, қайтариб олиб бориб қўйишган. Шунингдек “фалончининг ўғли келини билан уришиб қолган экан, “агар келинни яна бир марта хафа қиладиган бўлсанг, фалон қиламан”-деб, ўғлини роса уришганлар. Хуллас, икки тарафнинг катталари нима қилиб бўлса ҳам оила мустаҳкамлигининг қайғусини қилар эдилар.
Ҳозир эса, гоҳида бунинг акси бўлган ҳолатларга гувоҳ бўлиб қоламиз. Ота-оналар, айниқса қайноналар келин-куёв ўртасини бузган, ўзаро қудачилик муносабатларида мусулмон одоб-аҳлоқи, ўзаро гўзал хулқ, одамгарчилик, бағрикенглик ўрнига моддият биринчи ўринга чиққан, дунё матолари қудачиликдаги бош меъзонга айланган. Бу борада ақл бовар қилмайдиган ишларни кўриб, гапларини эшитиб ёқа ушлайсиз. Баъзи оналар ўғлига “хотинингни талоқ қилмасанг сени оқ қиламан” деб, фарзандини талоқ қилишга мажбурлаб, у ноиложликдан талоқ қилиб қанчадан-қанча янги оилалар бузилиб кетяпти. Бу ҳолатларнинг келиб чиқишига ота-оналарнинг инсофсизлиги, уларнинг шариатни билмасликлари, унга амал қилишни хаёлларига ҳам келтирмсликлари ва энг ёмони, гарчи кофир бўлсада дунё ишларида қабул бўладиган мазлумнинг дуосидан қўрқмасликлари сабаб бўлмоқда. Бундай кимсалар боласи ўз жуфти ҳалоли билан саодатли умр кечираётганини етарли ҳисобламайдилар. Улар бир-бирларига эмас, бизга ёқишлари керак деган фикрдалар.
Баъзи оналар “агар аёлингдан ажрамасанг сени оқ қиламан, берган оқ сутимга розимасман, сендек болам йўқ” каби таҳдид қилиб, бечора фарзанд икки ўт орасида қолади. Бир тарафда катта қилган ота-онаси, бошқа тарафда умид билан бир ёстиққа бош қўйган умр йўлдоши. Охири Аллоҳнинг олдида гуноҳкор бўлиб қолмасликка қасд қилиб, дийний ечим қидиришга қарор қилади.
Аллоҳнинг амрига диний таълимотига кўра ота-онанинг ҳаққи жуда ҳам улуғ, ота-онанинг ҳаққини қўлдан келганча адо этишга ҳаракат қилади. Ундан ташқари бу ҳолатда эрлар ўз аёлини талоқ қилишга шошмаслклари лозим.
Дунёдаги барча махлуқотларга оид нарсаларнинг чегараси бўлган каби, ота-она ҳаққининг ҳам чегараси бор, чунки мазҳабимизнинг фиқҳий қиодаларидан бири:
لاَ طَاعَةَ لِمَخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقْ
Яъни: Холиқ(Аллоҳ)га маъсият бўлган ишларда махлуқ(Аллоҳдан бошқа)ларга итоъат йўқдур.
БанданингАллоҳнинг амрига зид бўлган хоҳиши рад қилинади. Аллоҳга маъсият бўладиган нарсада махлуққа итоат қилинмайди.
Бугунги кунда кўпгина аҳли илм домлаларимизга оилавий муаммо билан савол сўраб келган шахсларнинг аксарият қисми ўз жуфти ҳалоли билан яхши муносабатда бўлса ҳам, ота-онасининг зўрлаши сабабли оила бузилаётганидан шикоят қилишади. Яқин замонда вафот этган, забардаст олимларидан Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ ўз фаолиятлари давомида, узоқ йиллар оилавий ажрим масалаларидан ўттиз минга яқинини кўриб чиқишга тўғри келганини ва бу борада у кишида катта тажриба ҳосил бўлганини айтиб, “оилавий ажралишларнинг тўрттадан учтаси учинчи томоннинг аралашуви сабабдур, мен тажрийбамдан келиб чиқиб қатъий ишонч билан айта оламанки, агар эр-хотин орасига ҳеч-ким аралашмасалар ўзлари келишиб оладилар”-дейдилар.
Ислом таълимотида иложи борича оилани мустаҳкамлашга ҳаракат қилинади. Бошқа бировнинг-гарчи улар ота-она бўлса ҳам-хоҳишига биноан оилани бузишга рухсат йўқ. Бу ҳақиқатни барча уламолар таъкидлаганлар.

Шайх Тақиюддин онаси хотинини талоқ қилишга буюрган киши ҳақида: “Унинг учун хотинини талоқ қилиш ҳалол бўлмайди. У онасига яхшилик қилаверади. Хотинини талоқ қилиш онасига яхшилик қилишдан эмас”- деган.
عن معاوية بن الريان، أنه سمع رجلا، يسأل عطاء عن رجل له أم وامرأة، والأم لا ترضى إلا بطلاق امرأته قال: ” ليتق الله في أمه وليصلها ” . قال: أيفارق امرأته؟ قال عطاء: ” لا ” ؛ قال الرجل: فإنها لا ترضى إلا بذلك؛ قال عطاء: ” فلا أرضاها الله، امرأته بيده إن طلقها فلا حرج وإن حبسها فلا حرج”. رواه حسين المروزى
Муовия ибн Райёндан ривоят қилинади:
“У бир кишининг Атодан савол сўраганини эшитди: у кишининг онаси ва хотини бўлиб, онаси хотинини талоқ қилишдан бошқа ишга рози эмас экан. Шунда у: “Онаси ҳақида Аллоҳга тақво қилсин ва унга силаи раҳим қилаверсин”-дейди.
“Хотинини қўйиб юборадими?”-деди.
“Йўқ”- деди Ато. Шунда ҳалиги одам:
“Онаси шундан бошқага рози бўлмаяпти”-деди.
“Уни Аллоҳ рози қилмасин! Хотини қўлида. Талоқ қилса ҳам танглик йўқ, тутиб қолса ҳам танглик йўқ”- деди”.
Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.
Демак, ота-она Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган нарсани буюрса, қилмаслик керак бўлади, талоқ худди шундай нарса экан. Талоқ тушса Роҳманнинг арши ларзага келади.
Акбар домла Шукуров Музработ тумани “Дўстмухаммад бобо”жоме масжиди имом ноиби
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
عن معاوية بن الريان، أنه سمع رجلا، يسأل عطاء عن رجل له أم وامرأة، والأم لا ترضى إلا بطلاق امرأته قال: ” ليتق الله في أمه وليصلها ” . قال: أيفارق امرأته؟ قال عطاء: ” لا ” ؛ قال الرجل: فإنها لا ترضى إلا بذلك؛ قال عطاء: ” فلا أرضاها الله، امرأته بيده إن طلقها فلا حرج وإن حبسها فلا حرج”. رواه حسين المروزى
Муовия ибн Райёндан ривоят қилинади:
“У бир кишининг Атодан савол сўраганини эшитди: у кишининг онаси ва хотини бўлиб, онаси хотинини талоқ қилишдан бошқа ишга рози эмас экан. Шунда у: “Онаси ҳақида Аллоҳга тақво қилсин ва унга силаи раҳим қилаверсин”-дейди.
“Хотинини қўйиб юборадими?”-деди.
“Йўқ”- деди Ато. Шунда ҳалиги одам:
“Онаси шундан бошқага рози бўлмаяпти”-деди.
“Уни Аллоҳ рози қилмасин! Хотини қўлида. Талоқ қилса ҳам танглик йўқ, тутиб қолса ҳам танглик йўқ”- деди”.
Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.
Демак, ота-она Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган нарсани буюрса, қилмаслик керак бўлади, талоқ худди шундай нарса экан. Талоқ тушса Роҳманнинг арши ларзага келади.
Акбар домла Шукуров Музработ тумани “Дўстмухаммад бобо”жоме масжиди имом ноиби
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
#Мақола
Ислом эзгуликка буюради
Мусулмон - бутун оламлар Парвардигорининг амр-фармонларига бўйсунувчи, Қуръони
карим кўрсатмаларига оғишмай амал қилувчи, дунёни обод ва кўркам этувчи, унинг
гуллаб-яшнаши ва фаровонлиги-осойишталиги йўлида холис хизмат қилувчи кишидир.
Мусулмоннинг мақсади барча инсонлар манфаати йўлида эзгу амаллар қилиш. Аллоҳ таоло
«Қасас» сурасида иймон эгаларига шундай буюради:
«Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби, сен ҳам (Аллоҳнинг бандаларига) инфоқ-эҳсон
қил. Ерда (зулму зўравонлик билан) бузғунчилик қилишга уринма. Чунки Аллоҳ
бузғунчи кимсаларни севмас» (Қасос, 77).
Исломни қабул қилган кишининг мақсади - Аллоҳ таоло ўзининг ҳақ йўлдаги бандаларига ато
этадиган розилигига, меҳрибонлигига ва абадий жаннатга мушарраф бўлиш. Лекин бунга
етишмоқ учун мусулмон киши Парвардигорига хизмат йўлида катта тиришқоқлик ва
қатъият намойиш қилиши, ўз қалбида Аллоҳ таолога мақбул бўладиган аҳлоқий сифатларни
тарбиялаши керак бўлади. Иймон соҳибларининг қалбида холис раҳм-шафқат, меҳрибонлик,
адолатпарварлик, софдиллик, кечиримлилик, камтарлик, беғаразлик, фидоийлик, сабр-тоқат каби
туйғулар шаклланган бўлиши зарур. Эътиқодли одам барча кишиларга очиқ кўнгил билан,
меҳр-шафқат кўрсатиб муомала қилиши, эзгу, солиҳ амалларни кўпроқ бажаришга
шошилиши, солиҳ амалларни кўпроқ қилишда диндош биродарлари билан мусобақалашиши
керак. Аллоҳ таоло Қуръони каримда буюрадики:
«Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош
қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи ва
мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз! Албатта, Аллоҳ
мутакаббир ва мақтанчоқ кимсаларни севмайди» (Нисо, 36).
«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида
ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби
қаттиқдир!» (Моида, 2).
Қуръон оятларидан кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло одамларга яхшилик ва ҳурмат-эҳтиром
кўрсатишга, солиҳ амаллар қилишда бир-бирига ёрдамлашишга, бадниятлик ва жанжалғ
авғолардан чекинишга буюряпти. Аллоҳ таоло солиҳ бандаларига Ўзининг мукофотини
ваъда қиляпти: «Ким бирон чиройли амал қилса, унга ўн баробар қилиб (қайтарилур)», лекин
ким ер юзида ёвузлик қилиб юрса, муқаррар жазосини олади:
«Ким бирон ёмон иш қилса, фақат ўшанинг баробарида жазоланур ва уларга
зулм қилинмас» (Анъом, 160).
Кумқўрғон туман бош.
Имом хатиби Х. Зайниев

Иймоннинг халовати қалбда бўлади.
Бемор асалнинг тамини сезмайди. Унинг учун асални тотли мазали эканлигини ҳар хил воситалар билан тушунтиришни ҳожати йўқ, балки унинкасаллигини муолажа қилиш керак. Агар касалликдан ҳолий бўлса у шундоқ ҳам асални мазасини билаверади. Демак у беморнинг касаллиги миқдорига қараб асалнинг мазасини сезиши белгиланади. Худди шундай инсон ҳам иймоннинг халоватини қалбининг ҳар хил иллатлардан қай даражада поклиги миқдорига қараб ҳис қилади. Зотан, ҳар бир гуноҳ ўз эгасининг қалбида қора доғ қолдиради. Агар инсон гуноҳларда бардавом бўлаверса унинг қалби ҳам қорайиб бораверади. Қалбнинг доғларини эса оддий воситалар ила тозалаб покиза қилишни имконияти йўқ. Балки қалбни тозалаш учун алоҳида кўрсатмалар мавжуд. Аввало қалбни қайси гуноҳлар, исёнлар билан доғ бўлганлигини билиб олиб сўнгра, мазкур иллатлардан мутлақ халос бўлмоқлик керак. Бунинг йўли эса насух тавба қилиш, истиғфор айтишдир.
Тайёрлади
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг сайт ишлари бўйича мутахассиси Саматов Фурқат

#Раддия#Мақола
“Хизб ут-Тахрир” диний экстремистик ташкилоти ҳақида.
Бугунги кунда дунёнинг турли бурчакларидан ҳар хил номлар билан чиқаётган оқимлар, гуруҳлар ислом динига ҳар хил ўзгаришлар, қўшимчалар қўшиб айниқса ёшларни тўғри йўлдан адаштирмоқдалар. Ана ўша оқимлардан бири бўлган “Хизб ут-Тахрир” диний экстремистик ташкилоти аъзолари ҳам бугунги кунда ўз ғоя ва мақсадлари йўлида Ислом таълимотига ўзгартириш ва янгиликлар киритишга уринмоқда. Улар ўзларининг ғаразли ниятларини амалга ошириш учун дин ҳукми ва арконларига янгилик киритиб, жумладан, “Халифаликни тиклаш мусулмонлар зиммасига Аллоҳ таоло фарз қилган энг муҳим амаллардандир” каби Исломда бўлмаган пуч ғояларни илгари суришмоқда. Уларнинг бу даъволари аслида Ислом динига ёт ҳукм, янгилик киритишдир. Исломга янгилик киритиш бидъат бўлиб, бу ҳақда Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: ”Сизларнинг орангиздан (диндаги) ишларга янгилик киритувчилар чиқади.(Билингки, диндаги) ҳар бир янгилик бидъат ва ҳар бир бидъат-залолатдир. Залолат эса жаҳаннамга етаклайди”. Динга янгилик киритишини оқибати нима бўлишини “ИШИД” (Ироқ Шом Ислом давлати) олиб бораётган харакатларидан очиқ-ойдин билиб олса бўлади. Бундай нотўғри, носоғлом ақидаларга эргашиш мусулмон кишининг охиратини куйдириш билан бирга жамият тинчлиги-осойишталигига раҳна солади. “Хизб ут-Тахрир” диний экстремистик ташкилоти 1953 йилда Фаластин давлатида Тақиюддин Набихоний томонидан асос солинган бўлиб, мақсади — дастлаб мусулмон мамлакатларида, кейинчалик эса бутун дунёда ягона халифалик давлатини ўрнатиш ғоясини илгари суради. Бугунги кунда ушбу ташкилотнинг фаолияти дунёнинг бир қатор мамлакатлари ҳудудида таъқиқланган. Агарда тарихга назар солсак, салаф уламолари ҳам, ундан кейин ўтган ва ҳозирги замон уламолари ҳам бундай йўлларга қаршидирлар. Шунинг учун ҳам бундай оқимларнинг ғоясини бирорта мамлакатда маъқулланиб, расмий ташкилот сифатида тан олинмади. Исломда эса озчилик фикрига эмас, кўпчилик фикрига қўшилишга буюрилган. Бунга ушбу сахих ҳадис далилдир: “ Менинг умматим ёппасига адашиб, залолатга тушиб қолмайди. Қачонки улар орасида қарама-қаршиликни кўрсаларингиз, сизлар кўпчилик томонда бўлингиз!”. Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу васиятларига замонамиз мусулмонлари озчилик овозга эга бўлиб турган оқимларга эмас, уларнинг фикри ва ғоясига қўшилмай келаётган кўпчилик уламоларнинг сафига қўшилишлари керак бўлади. “Хизб ут-Тахрир” диний экстремистик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам таъқиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган бўлиб, фуқароларимизни, айниқса ёшларимизни огоҳлантириб, бу каби бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқларнинг шубҳали сайтларидаги даъватларга алданиб қолмасликларини, жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмасликлари, сақламасликлари ва тарқатмасликларини сўраймиз.
✍✍Узун туман Домла Маҳмуд жоме масжиди имом хатиби Сирожиддин Самадов

Аллоҳ менга кифоя қилади...
حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ
«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм»
Маъноси: "Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир"

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар
🎞 Ислом -маърифат дини
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: "Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг... ("Ҳужурот" сураси 11-оят)
🎙Шукурилло Умаров - Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори

#КУН_ДУОСИ
اللَّهُمَّ اجْعَلْنَا فِي شَفَاعَتِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
#Ўқилиши: “Аллоҳуммажъалнã фий шафãъатиҳи явмал қийãма”.
#Маъноси: “Ё Аллоҳим! Қиёмат куни у зот (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шафоатларига ноил айла”.
Имом Табароний ривояти.

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Етимга меҳрибонлик қилиш қалбдаги қаттиқликни кетказади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🔸Маданий мерос объектлари билан боғлиқ масала қатъий назоратга олинди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🔸Татаристонда Ислом қўлёзмалар маркази очилади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🔸Хушхабар: “Сунани Термизий” ҳадислар тўплами шарҳи илк бор ўзбек тилида нашр этилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🔸Қуръонни юзлаб мусулмонлар ёд олди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🔸Ўзбекистон ва Беларус Диний идоралари вакиллари онлайн мулоқот ўтказди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🔸“Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари” китобининг араб ва инглиз тилларидаги таржимаси тақдим этилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🔸Муфтий ҳазратлари Андижондаги “Бурҳониддин Марғилоний” масжиди янги биноси қурилишини кўздан кечирдилар
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🔸Андалус услубидаги масжид Испаниянинг ислом тарихидан сўзлайди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🔸Ислом мактабига нуфузли мукофот топширилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar