Surxonmuslim.uz
4.58K subscribers
8.89K photos
2.73K videos
27 files
8.29K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Уламоларимизнинг насафийлар юртига ташрифи давом этмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Баҳсу мунозараларга бой суҳбат бўлди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Дунёда эзгулик қолмас, агар яхшиликка чақириб турувчилар бўлмаса
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Мавъизалар намозхонларга манзур бўлмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Маърифий суҳбатлардан Қарши аҳли баҳраманд бўлмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Видеоанжуман: Ўзбекистон ва Малайзия Ислом таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Мир Араб олий мадрасасида тест имтиҳони қандай ўтди? (Фотолавҳа+)
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Surxonmuslim.uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан

👉surxonmuslim.uz
#Мақолалар

Мақоми улуғдир

Масжид Аллоҳнинг уйидир. Аллоҳ уйининг хизматини қилувчи одамнинг ҳам мақоми улуғдир. Албатта, ўша одам бу мақомга лойиқ бўлиш шарти ила. Сарвари олам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжид қуришда ва уни пок сақлашда шахсан ишлаганларини тарихдан яхши биламиз. Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васаллам турли аслзодалар, бой-бадавлат одамлар ва казо-казоларнинг ўлимидан бехабар қолганлари учун эмас, масжидни тозалаб юрувчи бир қора танли ходимнинг жанозасидан бехабар қолганлари учун саҳобаларини койидилар...

👉Батафсил...

✍️О.Исмоилов Сариосиё туман “Имом Низомиддин Сангардакий” жоме масжиди имом хатиби

📥
Албатта яқинларингизга юборинг
👉surxonmuslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
#Насафийлар_юртига #Уламолар_ташрифи
🔸Китоб туманидаги "Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом билим юртида суҳбат
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Эҳтиёжманд оилалар зиёрат қилиниб, ҳадялар улашилмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Мавзу: Ислом — тинчлик ва эзгулик дини (2-қисм).
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Янги масжид кўздан кечирилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸АЁЛГА ЭЪТИБОР – МИЛЛАТГА ЭЪТИБОР
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Неъматларнинг зиёда бўлиши нимага боғлиқ?
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Илмли намозхонларга ҳадялар улашилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Кишилар қалбига шодлик киритилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@nasafziyo
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Э Ъ Л О Н !
Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари!

Аввал xабар берганимиздек, Миср Араб Республикасининг “Ал-Азҳар” мажмуаси тасарруфидаги таълим муассасаларига қабул қилиш фақатгина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (Кейинги ўринларда – Дин ишлари бўйича қўмита деб юритилади) йўлланмаси асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Батафсил: https://bit.ly/3CjZPqv

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook