Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.77K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
МАСЖИД ТОМОН БОСИЛГАН ҚАДАМЛАРНИНГ МУКОФОТИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз уйида таҳорат қилиб, Аллоҳнинг уйларидан бирига Аллоҳнинг фарзларидан бирини адо этиш учун юриб борса, унинг икки қадамидан бири ила хатоси ўчади, бошқаси ила даражаси кўтарилади», дедилар» (Муслим, Насаий ва Термизийлар ривоят қилганлар).

Ҳадиси шарифда яхши ният билан масжид томон босилган ҳар бир қадам беҳуда кетмаслиги ажойиб услубда васф қилинмоқда.

Эҳтимол, масжидга жамоат намозига қатнайдиган ҳар бир киши ҳам ўзининг қилаётган амали нақадар улканлигини тасаввур эта олмас. Агар ҳақиқатда тасаввур эта олмаса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари ила яхшилаб танишиб олсин. Ундай одам масжидга жамоат намози ўқиш учун бориш ниятида таҳорат қилиб, биринчи қадамини босиши билан бир гуноҳи ювилади, иккинчи қадамини босиши билан даражаси бир поғона кўтарилади. Масжидга етиб боргунича ҳар қадамда даражаси кўтарилиб бораверади.

Таҳорат ва намоз учун бериладиган савоблар, кечириладиган гуноҳлар алоҳида бўлади. Шунингдек, даражалар масаласи ҳам ўзига яраша бўлади.

Демак, фарз намозларни доимо масжидда, жамоат ила адо қилишга уринишимиз, иложи борича масжид томон босадиган қадамларимизни кўпайтиришимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар

Аёллар эримизни уйдан бездирмайлик!

Не-не орзулар ила кутганингиз-хонадоннинг суюкли жуфти халоли эрта-индин остона хатлаб кириб келади. У нафақат жуфти ҳалол, оила бекаси балки бўлажак фарзандларингиз, наслингиз давомчиларининг онаси, биринчи ва асосий тарбиячиси бўлади. Қадами қутлуғ келсин, имонли-инсофли, маьрифатли бўлсин, Илохим! Тўй бошлаган ҳар бир кишининг ҳаёлидан мана шундай ўйлар ўтаверади.Исломда никоҳ муқаддас саналади. Шу муқаддас никоҳ эр-хотинни жисман ва руҳан якинлаштиради...

➡️БАТАФСИЛ...

✍️Х.Қосимова ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

👉surxonmuslim.uz
🗣 👤 Икки мусулмондан бири Акса урилганда айтиладиган дуо

إِذَا عَطَسَ أَحَدُكُمْ فَلْيَقُلْ : ( الْحَمْدُ لِلَّهِ )
، وَلْيَقُلْ لَهُ أَخُوهُ أَوْ صَاحِبُهُ : (يَرْحَمُكَ اللَّهُ )
فَلْيَقُلْ : (يَهْدِيكُمُ اللَّهُ وَيُصْلِحُ بَالَكُمْ )

🗣Агар сизларнинг бирингиз атса урса, «Алҳамду лиллаҳ» «Аллоҳга ҳамд бўлсин», деб айтсин.

👤 Унга эса биродари ёки йўлдоши Ярхамукаллоҳ «Аллоҳ сизга раҳм этсин», деб жавоб айтсин.

👤 Агар биродари Ярхамукаллоҳ «Аллоҳ сизга раҳм этсин», деб айтса,

🗣 яъни эшитган одам Ярхамукаллоҳ деса

🗣 Акса урган одам яҳдикумуллоҳу ва юслиҳ балакум «Аллоҳ сизларни ҳидоят этсин ва қалбларингизни ўнгласин», деб жавоб қайтарcин.

📚 (Бухорий ривояти).

❗️Унитилган суннатлар бизда соғ бўлинг дейиш ривожланган

👉surxonmuslim.uz
Али ибн Абу Толиб дедилар:
Нажоти қўлида бўлиб туриб ҳалок бўлган кимсадан ажабланаман. Нажот нима? деб сўрашди. Истиғфор, деб жавоб бердилар.

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар

ФАЗИЛАТЛАРГА БОЙ ОЙ
(Рамазони шариф муборак
)

Диёримиз мусулмонлари ҳар йили Рамазон рўзасини тинчлик-осойишталик, бағрибутунлик билан адо этмоқдалар. Дарҳақиқат, бу ойда иймон-эътиқод билан қилинадиган дуолар ижобат бўлади, чунки муборак ойда Аллоҳ таоло бандаларига осмон эшикларини очиб, ҳар бир дуо қилувчининг дуосини қабул қилади. Зеро, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинган: “Эй имон келтирганлар, тақволи бўлишларингиз учун сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза фарз қилинди” (Бақара, 183)...

➡️БАТАФСИЛ...

✍️Бобохон Қосимов,
Музработ тумани бош имом-хатиби.

👉surxonmuslim.uz
#ҲИКМАТ

Ҳар кимнинг қадри хулқининг чиройи миқдоричадир.

Ҳазрати Али розиаллоҳу анҳу

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар

Диний бағрикенглик миллатлараро тотувлик

Бағрикенглик ўзбек халқига хос бўлган чинакам исломий фазилатдир. У самимият, очиқ мулоқот ҳамда виждон ва эътиқод туфайли вужудга келади. Шунингдек, у фақат маънавий бурчгина эмас, балки сиёсий ва ҳуқуқий эҳтиёж ҳамдир.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ён-атрофимизда хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини ривожлантириш, юртимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу билан миллатлараро муносабатлар ривожида янги босқич бошланди...

➡️БАТАФСИЛ...

✍️Термиз тумани бош отинойиси Сайфуддинова Лутфинисо

👉surxonmuslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Рамазон туҳфаси: @Hidoyat_taqvim_bot ишга тушди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26058

🔸Қозоғистонда «ҳалол» стандартлари ишлаб чиқилмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26073

🔸Макка, Мадина ва Қуддусга виртуал саёҳат қилиш мумкин
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26071

🔸Эрон ташқи ишлар вазири Ислом цивилизацияси марказида бўлди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26069

🔸Тошкентда Ҳиндистон билан ҳамкорликда ҳаттотлик кўргазмаси ўтказилмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26056

🔸Рамазон ойига тайёргарлик кўриш бўйича видеоконференция ташкил этилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26054

🔸Чеченистонда “Имомлар юртига саёҳат” номли тақдимот ўтказилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26053

🔸Жиддадаги Бош консулхона вакиллари талабалар билан учрашди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26051

🔸Дин ишлари бўйича қўмитанинг ХАБАРНОМАСИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26050

🔸Мисрликлар Рамазонни қандай ўтказади?
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26047

🔸Оксфорд масжиди Рамазонда эҳтиёжмандлар учун таом тарқатади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26045

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ҲУКМИ
#рўза

614-САВОЛ: Рамазон рўзасининг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир ақлли, балоғатга етган мусулмон учун Рамазон рўзасини тутиш – фарзи айндир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”, дейди (Бақара сураси 183-оят).

Бошқа оятда эса: “Бас, сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин”, деб буюради (Бақара сураси 185-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закотни бериш, байтни ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш”, деганлар. (Муттафақун алайҳ, Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинган). Бошқа ҳадисда эса: “Рамазон ойингизда рўза тутинглар”, деб буюрганлар. (Имом Термизий Абу Умомадан ривоят қилганлар).

Рўзанинг фарзлигига ижмо-уламолар иттифоқи бор, бунга ҳеч ким хилоф қилмаган. Шунинг учун рўзанинг фарзлигини инкор қилиш куфр, имкони бўла туриб рўза тутмаслик фосиқлик бўлади. (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👉surxonmuslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўза тутишнинг инсон организмига бўлган фойдаси

••┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈••
👉surxonmuslim.uz
Бир куни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг чеваралари бўлган Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайн (Муҳаммад Боқир раҳимаҳуллоҳ) Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ҳузурига кирди. Умар ибн Абдулазиз у кишига: "Менга васият қилинг (яъни яхшиликка буюринг)!" деди. Шунда Муҳаммад Боқир халифага шундай ўгит берди: "Сенга васиятим шудир: мусулмонларнинг кичикларини фарзанд тут. Ўрта ёшдагиларни ака-ука ўрнида кўр. Ёши катталарини эса отанг деб бил. Бас, шундай экан, фарзандингга марҳамат кўрсат. Ака-уканг билан гўзал алоқада бўл. Отангга эса яхшилик қил".

📗"Баҳжатул-мажолис" китобидан

👉surxonmuslim.uz
Ҳаётни севинг...

Ҳаёт нақадар қисқа!.. Шундай экан, қалбда адоватни, нафратни ундириш ёки хафа бўлиш, кек сақлаш, бир-биримизга озор бериш, гина-кудурат қилиш нечун керак?!
Ҳаётни севинг. Умримиз лаҳзалардан иборат. Сизга яхши муносабатда бӯлганларни севинг, ардоқланг, ноҳақларни эса кечиринг. Сизни хафа қилганларни унутинг ва ҳамма нарса тасодифан содир бӯлмаслигига ишонинг...

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар
Бенамозлик

Намоз ўқимайдиганлар ҳақида «Қуррат ул-ъуюн» китобида мазкур бир ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: «Ҳеч қандай узрсиз намозини тарк этган кишига Аллоҳ таоло ўн бешта мусибат беради. Уларнинг олтитаси бу дунёда, учтаси вафот этаётганида, учтаси қабрда, яна учтаси қабрдан турганида бериладиган ташвиш ва мусибатлардир.

Бу дунёда бериладиган олтита мусибат:

1. Бенамознинг умрида барака бўлмайди.
2. Аллоҳнинг суйган бандаларида бўладиган кўркамлик, гўзаллик, севимлилик ва малоҳат уни тарк этади.
3. Ҳеч қандай яхшилигига савоб берилмайди (Бу ҳадиси шарифдан шу маълум бўладики, фарзларни ўз вақтида адо этмаганларнинг суннатлари ҳам қабул бўлмайди. Яъни суннатларига ҳам савоб берилмайди).
4. Дуолари қабул бўлмайди.
5. Уни ҳеч ким ёқтирмайди ва севмайди.
6. Мусулмонларнинг яхши дуолари унга кор қилмайди...

➡️БАТАФСИЛ...

✍️М.Рахмонкулов Олтинсой туман «Ахадхон» жомеъ масжиди имом хатиби

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар

Мужтаҳидлар фатвоси салаф солиҳин фатвосига тескарими?

Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ нинг сўзлари,одатлари ва амалларидан хабар берадиган ҳадислар мусулмонлар учун, Қуръон билан бирга Ислом қонунчилигининг асосий манбаларидан биридир. Бу ҳадислар Ислом асосларида қонунчилик аҳамияти билан боғлиқ. Ислом қонунчилигини равнақ топиши, тўрт мазҳаб уламоларига бориб тақалади.Мужтаҳид уламоларимиз асрлар оша, Ислом қонунчилиги йўлида сермаҳсул,хизмат қилиб келмоқдалар. Минглаб ҳадислардан ҳукм олиш, ниҳоятда машақатли иш бўлиб, бу йўлда Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофиий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг бу фанга қўшган ҳиссаларини бутун Ислом уммати тан олиб, Аҳли-сунна уламолари деб аташади...

➡️БАТАФСИЛ...

✍️Ф.Худойназаров Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими

👉surxonmuslim.uz
#суннатни_тиклаймиз
☝🏾Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқни яхши кўрар эдилар.

🔹Абдуллоҳ ибн Жаъфардан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқни еб кўриб, ёқтириб қолдилар. Кейин мен олдимдаги қовоқни емай, у кишининг олдиларига суриб қўйдим»
Бухорий ривояти
———————————-
❗️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклаймиз

☪️Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар

Қалб ибодат билан тоза бўлади

Баъзи намоз ўқимайдиган инсонлар мен намоз ўқимайман, рўза тутмайман, масжидга бормайман лекин менинг қалбим масжидга борадиганлардан намоз ўқийдиганлар тозза деб даъво қиладилар. Шундай фикрда юрган инсонлар шуни билмоғи лозимки, ибодат учун қалб тоззалиги эмас бу ҳам муҳим шартлардан ҳисобланади-ю лекин нияти биринчи туради. Агар давлат бирор қонун чиқарса,уни бажармай менинг қалбим тозза дейиш билан қутилиб бўладими? Бутун коинотни соҳиби бўлган, ягона яратувчи зот бўлган Аллоҳ таоло амр қилмоқда намозни тарк қилиб унга итоатсизлик қилишга кимни ҳаққи бор.Итоатсизнинг қалбиданда нопок қалб бўлиши мумкинми.
Азизлар! Қалб ибодат билан тоза бўлади. Ибодати йўқ инсонни ҳеч қачон қалби тозза бўлмайди. Ислом ақидаси билан тарбияланган одам коинотни яратган ягона қудратли зот борлигига барча нарсаларни қўриб, эшитиб турганига чин қалбдан ишонч ҳосил қилиб турли хил жиноятлардан ўзини тияди. Мусулмон жиноятдан тўсиб турадиган бирдан бир куч Аллоҳ таолога бўлган ишонч уни раҳматидан умид қилиб, ғаззотидан қўрқишдир. Мен намоз ўқимасам ҳам намоз ўқиганни қалбидан тозза дейдиган инсон шайтонни биродари. Шайтон инсонни юксалишини эмас, дўзахга тушишини ҳоҳлайди.

✍️К.Азимов Олтинсой тумани “Сўфи Оллоҳёр” жомеъ масжид имом хатиби

👉surxonmuslim.uz
🌙 Рамазон ойи 13 апрелдан бошланади

📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2021 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🔸Қарорга кўра, Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2021 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 13 апрель, сешанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Дин ишлари бўйича қўмитага янги раис тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
тегишли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимига Тошбоев Содиқ Доноқулович тайинланди.

Шу вақтгача ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Ахмедов Абдуғофур Тўйчибоевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

С.Тошбоев тайинловга қадар Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келган.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан

👉surxonmuslim.uz
#Рамазон

Oйларнинг султони, меҳр-шафқат саховат рамзи бўлган, Қуръони карим нозил бўлган, фазилати жиҳатидан бошқа ойлардан афзал моҳи Рамазон ташриф буюриб келмоқда. Аллоҳ таоло барчамизга ушбу ойни муборак қилиб, Ўзи рози бўладиган кўплаб ибодатларни бажаришимизга муваффақ айласин!

Рўза араб тилида “савм” деб аталиб, луғатда “бир нарсадан ўзини тиймоқлик”ни билдиради. Истилоҳда эса “тонгдан шомгача рўзани ният қилиб, уни очувчи барча нарсалардан ўзини тийиш”дир.

Рамазон рўзаси ҳижратнинг иккинчи санасида фарз қилинган. Аллоҳ таоло Рамазон рўзасининг ҳукм ва ҳикматларини Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

(سورة البقرة/183).

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).

👉surxonmuslim.uz