Surxonmuslim.uz
4.62K subscribers
8.88K photos
2.72K videos
27 files
8.28K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Билмайман

Имом Шаъбий р.а. дан бир масала ҳақида сўралганида:
- “Билмайман” - дедилар.
- “Ироқ аҳлининг фақиҳи бўла туриб, “Билмайман” дейишга уялмайсизми?” - дейишди.
Шунда Шаъбий р.а “Фаришталар:

“Эй пок Парвардигор, биз фақат Сен билдирган нарсаларнигина биламиз. Албатта, Сен ўзинг илму ҳикмат соҳибисан” - деб айтган пайтларида уялишмаган эди, дедилар
.
(“Ал-фақиҳу вал мутафаққиҳ”)

👉surxonmuslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Маъруза

ЧАҚИМЧИ ЖАННАТГА КИРМАЙДИ

🎬Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

👉surxonmuslim.uz
#мақолалар

Қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар

Оналар табаррук, улуғ зот. Ота-онага оқ бўлиш Аллоҳ таолога ширк келтириш билан баробар оғир гуноҳ. Шундай экан, унда нега “она” сўзи олдига “қайн” қўшимчаси қўшилиши билан у энди ёвуз бир кимсага айланиб қолиши керак? Нега келинлар бу сўзни эшитиб ранглари ўчиши, ғазабга минишлари керак? “Келин билан қайнона бир қозонда қайнамас” деб биринчи кунларданоқ душманлик уруғлари сепилиши нега керак? Бу тарбия кўрмаганликдан бошқа бир нарса эмас. Яхши ниятлар билан келин олиб, кўзининг оқу қораси бўлмиш суюкли ўғлини унга топшириб қўйиб, энди ўша азиз келин билан олишиб юриш қайноналарнинг оналик ҳам асло мос келмайди...

Батафсил: 👉https://surxonmuslim.uz/?p=6796

✍️Х.Қосимова ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг Хотин —қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

👉surxonmuslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гуноҳ Аллоҳнинг иродаси билан бўлса, нима учун гуноҳ қилувчи жазоланади?

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ

👉surxonmuslim.uz
#мақолалар

ГЎЗАЛ ХУЛҚ КОМИЛЛИКДИР

Гўзал хулқ билан кишининг имони мукаммал бўлади. Росулуллоҳдан cоллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қайси мўминнинг имони комил ҳисобланади", деб сўрашганида: "Гўзал хулқли мўминнинг", деб жавоб берганлар.
(Имом Абу Довуд ривояти).
Гўзал хулқли киши кунлари бедор, кундузлари рўзадор бўлган одам даражасини қўлга киритади деган ривоятлар бор. Энг гўзал хулқ эгаси Росулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: "Албатта Сиз буюк хулқ узрадирсиз". (Қалам,4)...

Батафсил: 👉https://surxonmuslim.uz/?p=6799

✍️ Эркинжон Шералиев "Нурул-Ислом" жоме масжиди имом ноиби

👉surxonmuslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кунингизни Қуръон оятлари ила бошланг

🌿Иброхим сурасидан

Шайх Муҳаммад Курдий

••┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈••
👉surxonmuslim.uz
Дунёда нима кўрдинг?

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бир киши чодирда ўтирган дарвешнинг олдидан ўтиб қолиб, шундай деди
:
Сенинг дўстинг ким?
Қалбим.
Суҳбатдошинг ким?
Сабр.
– Нима билан вақтингни ўтказасан?
Дунёдаги мискинлар зикри билан ўтказаман.
– Дунёда нима кўрдинг?
Ўлимдан ростгўй нарсани кўрмадим
– У ҳақда ўйламайдиганлар ҳақида нима дейсиз?
Уни фақат тириклар фикр қилади, ўйлайди. Ўликлар дунёга муҳаббати туфайли ўзини ўзи ўлдиради. Бундайлар сира тафаккур қилмайди.
(«Солиҳлар гулшани»)

♻️ Do‘stlaringiz bilan baham ko‘ring!
👉https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Audio
ТАНБЕҲУЛ ҒОФИЛИЙН КИТОБИ

«Ҳикматли дунё»


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Сиз ҳам бу саволларни ўзингизга бериб кўринг!

┅══════════┅
▶️ Абдукарим Мирзаев
┅══════════┅

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#суннатни_тиклаймиз
☝🏾Биродарингизнинг айбларини беркитинг.

🔹 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

📌Абу Ҳурайрадан (р.а) ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким дунёда бир мўминни дунё ғамларидан бирини енгиллатса, Аллоҳ таоло унинг дунё ва охират ғамларини енгиллатади. Ким бир мўминнинг қийинчилигини осонлаштирса, Аллоҳ таоло ўша инсонни дунё ва охиратда мушкулини осон қилади. Ким мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда унинг айбини яширади. Банда, модомики, биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ таоло ҳам ўша банданинг ёрдамидадур. Ким Аллоҳ йўлида илм излаб йўлга чиқса, Аллоҳ таоло ўша бандага жаннат йўлини осонлаштириб қўяди”.

———————————-
❗️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклаймиз

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун душанба
5 апрель, 2021
23 Шаъбон, 1442

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

••┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈••
👉surxonmuslim.uz
Ассалому алайкум! Устоз, менинг саволим шундан иборатки, биз қайноғам, овсиним, ҳўжайним ва мен 3 хонали домда яшаймиз. Ҳўжайним ишдан кеч қайтадилар. Овсиним кўпинча уйда бўлмай қоладилар. Мен кўпинча қайноғам билан ёлғиз қолиб кетяпман. Бу ҳолатга отам қарши бўляптилар. Бу масала шариатимизга тўғри келадими? Шунга кенгроқ жавоб берсангиз. Олдиндан жавоб учун раҳмат.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Икки номаҳрамнинг холи қолиши ножоиз. Бунга бундан ортиқ яна қандай кенгроқ жавоб бериш мумкин? Ҳадисда икки номаҳрам ҳоли қолса, учинчиси шайтон бўлиши айтилган. Қайноғангиз сизга номаҳрам.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

👉surxonmuslim.uz
#Maqolalar

Динда ғулувга кетишнинг турлари

1.Нафлларга қаттиқ киришиб, хотин ва болаларни, қўшнилар ҳаққига бепарво бўлиш. Бир вақтлар юртимизда сўфийликни даъво қилиб баъзи кишилар чиққан эдилар. Пирнинг ҳузурида уч маҳал қозон қайнагани учун хонақосига ётиб олиб нафл ибодатларни қилишар, оилалари эса бу ёқди йўқчиликдан қийналишар эди. Мана шу динда ғулуга кетиш бўлади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Уч кишилик гуруҳ Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжаларининг уйларига Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ибодатлари ҳақида сўраб келди. Бас, уларга (бу ҳақда) хабар берилганида худди у (ибодат)ни оз санагандай бўлдилар. Шунда улар: “Биз қаёқдаю, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаёқдалар, у зотнинг ўтгану қолган гуноҳлари мағфират қилинган”, дедилар...

Батафсил: 👉 https://surxonmuslim.uz/?p=6801

✍️Т.Абдулаҳадов Олтинсой тумани “Саййид Мухиддинхон” жоме масжид мухтасиби

👉surxonmuslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿Қуръон оятларини тинглаб қалбингизни юмшатинг!

Марям сурасидан

Ҳазза ал Балуший

••┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈••
👉surxonmuslim.uz
#кун_ояти

🔹Ўзингни эртаю кеч Роббиларига дуо қилиб, Унинг юзини ирода қилувчилар ила сабр этиб тут. Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма. Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб иши издан чиққанларга итоат қилма.
(Каҳф сураси; 28-оят)

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар

ЭРТА ТУРМУШ МУАММОСИ!

Ҳозирги кунимизнинг энг долзарб ва ҳаммани ўйлантирадиган масалаларидан бири – бу қизларни эрта турмушга узатиш бўлмоқда. Ота-оналар ҳудди зўрға чидаб тургандек, қизларидан безор бўлишгандек илк келган совчига розилик бермоқдалар. Тўғри, уларни ўзларича суриштирган бўладилар, уй-жой, машинаси, отасининг мансабига алданиб, ҳали эндигина етилиб келаётган қизларни турмушга узатиб юборишмоқда.
Ҳозирги кунда совчилар назари мактабнинг юқори синф қизларига қаратилган. Улар мактабни тугатиб улгурмасданоқ, унаштириб қўйилади. Гоҳида эса саккиз-тўққизни битирган қизлар мактабдан чиқариб олиниб, кўп ўтмай узатиб юборилади. Қонунда қизлар 18 ёшдан турмушга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган бўлса-да, буни бузувчилар истаганча топилмоқда. Айримлар балоғатга тўлиқ етмаган қизларининг ҳужжатларини сохталаштириб «катталаштираётган» бўлсалар, баъзилар эса никоҳ ўқитиб қўйиш билан кифояланишмоқда, холос. Ачинарлиси шундаки, буни бартараф этишга бош бўлиши лозим бўлган кимсалар, аксинча, «ҳайбаракаллачи» сифатида тўйхона тўридан ўрин олиб, уларга бахт тилашмоқда. Бундайларнинг замонавий шиори: «Қизинг бўлса, тезда узат, қутул балосидан»


Батафсил: 👉 https://surxonmuslim.uz/?p=6804

✍️Х.Қосимова ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

👉surxonmuslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Хушхабар: Нурота тоғи ён-бағрида янги масжид барпо этилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26013

🔸Мусулмон олима замонавий ракеталарникидан 10 баробар тез ҳаракатланадиган двигатель кашф қилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26025

🔸Саудия Арабистони билан яна бир ҳамкорлик йўлга қўйилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26011

🔸Даврий нашрларда: Мьянмада Ислом
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26007

🔸Индонезия жамоатчилиги буюк аждодларимиз меросига қизиқиш билдирмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26005

🔸Имом АҚШ сенаторларига Қуръон ўқиб берди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26003

🔸Рамазон ҳилолини кузатиш бўйича Марказий Осиё уламолари мулоқоти
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26000

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзанинг моҳияти нима?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўза – ният қилиб, тонг отгандан қуёш ботгунча ейиш, ичиш ва жинсий алоқадан тийилишдир. Қуръони каримда: “Шунингдек, тонггача, яъни оқ ипнинг қора ипдан (тонгнинг тундан) ажраладиган вақтигача еб-ичаверингиз. Сўнгра, рўзани кечгача (қуёш ботгунча) мукаммал тутингиз!...”, деб буюрилади (Бақара сураси 187-оят).

Ният сабабли эса одат бўлиб қолган ишлар ибодатлардан ажралади. Ният қилмасдан оч қолиш рўза бўлмайди. (“Мухтасар”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🕌Масжидлар сони 2087 тага етди

Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

🕌Ана шундан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Абу Ҳанифа» жоме масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

📝Маълумот учун, Сурхондарё вилоятидаги масжидлар сони 119 тага етди.

👉surxonmuslim.uz
ҚАНОАТЛИ БЎЛ, БЕҲОЖАТ БЎЛАСАН

«Эй Одам фарзанди! Қаноатли бўл, беҳожат бўласан. Ҳасадни тарк қил, роҳатда яшайсан. Ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан. Ким ғийбатни тарк этса, унга муҳаббатим намоён бўлади. Ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради. Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли комил бўлади. Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди.

Эй Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан?

Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмайдигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан.

Эй дунё, сенга ҳирсу очкўзлик билан ташланган одамдан юз ўгир. Сендан юз ўгирган одамга интил. Сенга назар солувчиларнинг кўзидан холи бўл».

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

👉surxonmuslim.uz