Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.76K photos
2.68K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
"Улар учун хавфу хатар, ғам-ғусса йўқдир" (Бақара сураси, 62 оят).

Қуръони каримнинг 12 жойида мана ушбу жумла такрор келган. Йилда ҳам 12 ой бор. Бу билан гўёки Аллоҳ таоло: "Сен Мен билан бирга бўлгин, умринг давомида бахтли ва омонда бўласан", деб айтмоқчидай.
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

286-ФАТВО

Бомдод фарзидан олдин икки ракъат суннатдан бошқа нафллар макруҳ. Лекин аср намозидан олдин нафл ўқиш макруҳ бўлмагани учун асрнинг охирги қаъдасида ўтирмай туриб кетиб, бешинчи ракъатга сажда қилиб қўйса, яна бир ракъат қўшиб олти ракъатли нафлга айлантириб қўйиб, сўнгра асрни қайта ўқиб олади.

«Оламгирия», «Табйин»

«Минг бир фатво». 1-қисм
Аллоҳга энг яқин ҳолат

Ибн Ваҳбдан ривоят қилинади: «Масжидул Ҳаромда шом намозидан кейин Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳни кўрдим. У намоз ўқиди, сўнг сажда қилиб, хуфтон намозига азон айтилгунча бошини кўтармади».

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Хаёт ва табиат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Кўпинча қуйидаги мазмундаги ибораларга дуч келамиз, "хаёт синови", "хаёт неъмати", "табиат шундай яратган", "хаёт берган-олган" ва х.к каби. Саволим шундан иборатки, юқоридаги хаёт ва табиат сўзлари ўрнида аслида "Аллоҳ" сўзи бўлиши керак эмасми? Бу гаплар акидамизга зид эмасми?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ақийдамизга зид. Тўғрилаб олиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz
Forwarded from Muslim.uz
ҲАЖНИ ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРДАГИ ҲОЖИЛАР БИЛАН ЎТКАЗИШ ҲАҚИДАГИ САУДИЯ ҲУКУМАТИНИНГ ҚАРОРИГА МИСР “ДОРУЛ ИФТО” ФАТВО УЮШМАСИНИНГ

Миср “Дорул ифто” Фатво уюшмаси: Саудия ҳукуматининг бу йилги ҳажни чекланган миқдордаги ҳожилар билан амалга оширилиши борасидаги Қарори шариатнинг ҳожилар ҳаётини муҳофаза қилиш борасидаги мақсад ва ҳукмларига тўла мосдир...
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21587

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Туширилган оятларда мана шу инсонлар ҳақида баҳс юритилган эди. «Улар Раббиларига имон келтирган йигитлар эди. Биз ҳам уларнинг ҳидоятини орттирдик, имонларига қувват бердик», дейилар эди. «Бизнинг Раббимиз коинот ва ернинг Раббидир», деганлари зикр қилинарди. Ва нихоят, уларнинг ғорда уйғоқ кишилардек ухлаганлари, даҳшатли бир манзара ҳосил қилганлари ҳикоя этилар ва Расулуллоҳга (с.а.в.) бундай хитоб қилинарди: «Агар уларни бир кўрсангиз, орқага қарамай қочардингиз ва ичингиз қўрқувга тўлар эди».

Неча киши эканлари ва ғорда қанча вақт ухлаб қолганлари ҳақида Оллоҳдан ўзга ҳеч ким аниқ билмаслиги таъкидланган оятлардан кейин Расулуллоҳга (с.а.в.) бундай амр берилган эди:
«Ва бирон нарса ҳақида: «Мен албатта эртага қилгувчиман», дея кўрманг, магар, «Иншаоллоҳ» — Оллоҳ хоҳласа, денг. Бу сўзни айтишни унутиб қолдирган вақтингизда (ёдингизга тушиши билан) Парвардигорингизни зикр қилинг (яъни, «иншаоллоҳ» денг) ва: «Шояд Парвардигорим мени бундан ҳам яқинроқ, тўғри йўлга ҳидоят қилса, денг!» (Қахф, 23-24)

Мушриклар томонидан берилган саволларга «эртага сизларга жавобини айтаман», деб, аммо «иншаоллоҳ» дейилмагани оқибатида кутилган ваҳий анча вақт келмай қолганлиги шу тариқа аёнлашди. Бу воқеа Расулуллоҳ бошлиқ барча мўминларнинг кўнгилларига унутилмас бир панд ва ёднома бўлиб муҳрланди.

Каҳф сурасида Зулқарнайн исмли ҳукмдор ҳақида ҳам маълумот берилди.
Руҳга алоқадор савол биргина оят билан жавобини топди:
«Сиздан руҳжон ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Руҳ ёлғиз Парвардигорим биладиган ишлардандир». Сизларга жуда оз илм берилгандир» (Ал-Исро, 35.)

Набиййи акмал (с.а.в.) бу оятни Исро сурасига қайд этишни буюрдилар. Ушбу оятлар мушрикларга ўқиб берилди. Буюк Пайғамбар оғизларидан чиқаётган сўзларни ҳайронлол бўлиб тингладилар.
— Бизга, эртага жавоб бераман, деган эдинг, аммо ваъдангнинг устидан чиқмадинг, энди бу жавобларинг ҳисоб эмас, — дедилар.
Ҳолбуки, Ясрибда олинган маълумотга кўра, агар ушбу саволлардан бирига қисқа, иккитасига узун-узун жавоб қилса, билингки, у пайғамбардир, дейилмаганмиди? Яҳудийлар маълум қилганларидек ва ҳатто ундан ҳам мукаммалроқ жавоблар эди булар.

Аммо мақсад узум ейиш эмас, боғбонни калтаклаш бўлгач, у маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келишкелмаслиги муҳим эмас эди. Жавоб вақтида берилганида қабул қилардик, энди ҳисобга ўтмайди, дейиш ғирт бемаънилик эмасми?!.

Жаброили амин ушбу масала билан боғлиқ қуйидаги оятни келтирди:
«Айтинг: «(Эй мушриклар,) хабар берингизчи, агар (ушбу Қуръон) Оллоҳнинг ҳузуридан бўлсаю, сизлар унга кофир бўлсангизлар ва бани Исроилдан бўлган бир гувоҳ ҳам у (Қуръон)нинг ўхшаши (ёлғиз Оллоҳ томонидангина нозил бўлиши)га гувоҳлик бериб, имон келтирсаю, сизлар (унга имон келтиришдан) кибрҳаво қилсангизлар (яъни, сизлар энг золим одамлар бўлиб қолмайсизларми?!) Албатта, Оллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Ахкоф, 10)

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

АЛЛОҲИМ БОШИМИЗГА КЕЛГАН ҲАР БИР СИНОВДА ХАЙРНИ КЎРА ОЛАДИГАН "САБР", "ТАВАККУЛ" ВА "ТАСЛИМИЯТ" БИЛАН РИЗҚЛАНТИРСИН!

ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!

КУНИНГИЗ ФАЙЗЛИ ВА МАЗМУНЛИ ЎТСИН!!!
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж-2020 🕋🕋🕋

Янгиликлар 24 | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ҳаж-2020 мавсуми бўйича расмий баёноти

Манба: @DinQumita
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

287-ФАТВО

Рамазон ойида витрни жамоат билан ўқилаётганда имом қироатни махфий ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади.

«Оламгирия», «Татархония»

«Минг бир фатво». 1-қисм
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Тақвони ошириш

САВОЛ: Ассалому алайкум! Тақвоимни нима оширади нима юксалтиради? нима қилай айтинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирдингми мустақим "Истиқомад" турғил деганлар. Истиқомаднинг 10 та шартига роя қилишни бошладим Алҳамдулиллах! Лекин амалга яраша тақво кераклигини тушуняпман. Шунинг учун нимақилай тақвони қанақа қилиб оширади?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тақво дегани сақланиш дегани. У уч турга бўлинади, биринчиси иймон келтириб абадий дўзахда қолишдан сақланиш бўлади. Иккинчиси шариатда ҳаром қилинган ва гуноҳ бўлган ишлардан сақланиш бўлади. Буни қилганлар қабр азоби, охиратдаги азоблардан сақланиб қоладилар. Учинчиси шубҳали нарсалардан сақланиш. Бу сақланиш ҳисобсиз жаннатга кириш ва жаннатда юқори мақомларда бўлишга сабаб бўлади. Сизга қолган нарсалар сақланадиган нарсаларингиз нимадан иборат эканлигини ўрганиш ва унга амал қилишдир. Қайси касб эгаси бўлсангиз албатта уни ҳам ўзига яраша ҳаром ва шубҳали тарафлари бор. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz
​Суфён Саврийнинг тундаги ҳолати

Абдурраҳмон ибн Маҳдий айтади: «Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳдек қалби юмшоқ инсонни кўрмаганман. Мен кечаси у зотнинг ибодатларини кузатардим. У зот кечанинг фақат аввалидагина ухлар, кейин чўчиб уйғонар, сапчиб туриб, худди уйдаги бирор кишига айтаётгандек, «Дўзах! Дўзах еди мени! Уйқу ва шаҳватларга машғул қилиб қўйди!» дер эди. Кейин таҳорат олар, таҳорат қилиб бўлгач, «Аллоҳим, ҳожатларимни билувчи Зотсан, менинг сўраганимни Сендан ўзга билмайди. Сендан фақат дўзахдан озод қилишингни сўрайман. Аллоҳим, Сендан қўрққаним мени хотиржам қилмайди. Буларнинг барчаси Сенинг менга берган неъматингдандир. Дўстларингга, ибодатингда қоим бўлганларга шундай марҳамат кўрсатгансан. Аллоҳим, биласанки, агар менга узлатга чиқиб, холи бўлишга узр бўлсайди, одамлар орасида кўз очиб юмгунча ҳам қолмас эдим», деб дуо қиларди. Кейин намозга киришар эди. Йиғиси қироат қилишига халақит бериб қолар, кўп йиғлаганидан қироатини эшитмай қолар эдим. Уялганимдан, унинг ҳайбатидан қўрққанимдан унга қарай олмас эдим».

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
155-savol
Fatvo hay'ati
#Фиқҳий_масала
"СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИШ" ЙЎЛИ БИЛАН ФАРЗАНД КЎРИШ

155-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари бошқа мамлакатлар етакчилари билан биргаликда фахрий меҳмонлар минбаридан туриб ҳарбий парадни кузатди.
Парадда мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта юртимиз Қуролли Кучлари вакиллари тантанали марш билан ўтишди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-летия Великой Победы над фашизмом.
Глава нашего государства вместе с лидерами других стран с почетной трибуны наблюдал за военным парадом.
На параде торжественным маршем прошли - впервые в истории независимого Узбекистана - и представители Вооруженных сил нашей страны.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ сувратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади», дедилар».

Муслим ва Ибн Можа ривоят қилишган.