Surxonmuslim.uz
4.6K subscribers
8.89K photos
2.73K videos
27 files
8.29K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
ЯХШИ НИЯТ

Аллоҳ таоло мўминларга “ният” деган шундай кимёвий моддани ато этган-ки, унинг ёрдамида инсон озгина эътибор ила тупроқни тиллага айлантира олади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир...”, дедилар” (Бешовлари ривоят қилганлар).
Баъзилар шунга ўхшаш ҳадисларни нотўғри талқин қилиб, “ният билан ёмон ишлар хайрли амалларга, гуноҳлар эса, савобларга айланади”, дейдилар. Бу гап мутлақо асоссиздир. Гуноҳ иш ҳар қандай ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Нечоғлик яхши ният билан қилинмасин, барибир у гуноҳлигича қолади. Масалан, бир киши садақа қилиб юбориш ниятида бировнинг уйига ўғирликка кирди ва олган нарсаларини садақа қилиб юборди. Шунга қарамай, нияти сабабли ўғриликнинг гуноҳи кечирилиб кетмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқорида зикр этилган кўрсатмаларини қуйидаги тарзда тушуниш лозим:
1. Қилинган яхши ишга тўғри ният билан савоб олинади, яъни Аллоҳни рози қилиш ниятида ўқилган намозга савоб олинади. Агар инсонлар кўрсин учун намоз ўқилса, савоб ўрнига гуноҳ бўлади;
2. Ният билан қилинган яхши ишга ажр олиш мубоҳ амалларда акс этади. Чунки мубоҳ ва жоиз ишларга на савоб ва на гуноҳ бўлади. Лекин яхши ният билан мубоҳ амаллар ибодатга айланиб, уни қилган кишига ажр берилади. Масалан, овқатланиш мубоҳ амаллардандир. Бир киши: “Овқатланиш орқали танамда Аллоҳ таоло буюрган амалларни адо этишга қувват пайдо қиламан”, деб ният қилса, еган овқатига ҳам савоб олади. Шунингдек, бир киши: “Аллоҳ таоло зиммамга нафсимнинг ҳаққини юклаган. Мен уни адо қилишим лозим” ёки “Овқатлангандан кейин танам яйрайди ва қалбан Аллоҳ таолога шукр айтаман”, деб ният қилса ҳам ажр олади.

МУҲАММАД ТАҚИЙ УСМОНИЙ. “ЕНГИЛ АМАЛЛАР”
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Аренда мошина

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳозир карантин даврида атвосалонда аксияла бовотди у аксия мошинани ярим пулини толисиз яримини бўлиб тўлашга беришвотти бўлиб тўладигани без фоиз бўвотди лекин тўлидиган ой санаси кеганда 1кун кеча тўланса устига фоиз қўшилвотти шунда буни ҳукми қандай шу аскиядан фойдаланиб мошина оса бўладими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ўша кечикса фоиз тўлайди деган шарт байъни фосид қилади. Яъни бундай байъни қилиб қўйилган бўлса ҳам бузиш керак. Ҳали қилинмаган бўлса бундай байъни қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz
МАДРАСАЛАРДА ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИ ЎТКАЗИЛИШИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили бўйича қуйидаги фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилади.

🔸Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича:
- 1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;
- 2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.
Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

🔸Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:
- “Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;
- “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;
- “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

🔸Ҳадис илми мактаби бўйича:
- “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 93 балл;
- “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;
- “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

@surxonmuslimuz
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

280-ФАТВО

Биринчи қаъдада "Аттаҳийёт"ни такроран ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилади. Зеро, бунда рукн, яъни қиём таъхир бўлди. Охирги қаъдада такроран ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилмайди. Зеро, бу мақом намознинг охири бўлиб, намозхон хоҳишига қараб ҳар қанча салавот ва дуоларни ўқиб, сўнгра ўз ихтиёри билан намоздан чиқадиган маҳалдир.

«Оламгирия», «Табйин», «Музмарот»

«Минг бир фатво». 1-қисм
​МАДРАСАЛАРГА ҚАБУЛ БЎЙИЧА “КОЛ-МАРКАЗ”ЛАР
ИШГА ТУШДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили учун қабул жараёнини юқори савияда ташкил этиш, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга тезкор жавоб берилишини таъминлаш мақсадида 2020 йил 15 июндан бошлаб “Кол-марказ”лар ташкил этилди.

❗️ “Кол-марказ”лар фаолияти душанба-шанба кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача давом этади. Қабул жараёнларига оид ҳар қандай маълумотларни қуйидаги манзиллар орқали олишингиз мумкин.

🔸Олий диний таълим муассасалари

1. Тошкент ислом институти:
▫️Телефон рақами: 71-227-23-47
▫️Сайти: www.Islaminstitut.uz
▫️Телеграм канали: https://t.iss.one/oliymahad

2. Мир Араб олий мадрасаси:
▫️Телефон рақами: 95-604-45-97
▫️Сайти: www.mirarab.uz
▫️Телеграм канали: https://t.iss.one/mirarabuz

3. Ҳадис илми мактаби
▫️Телефон рақами: 66-240-20-51
▫️Сайти: www.hadith.uz
▫️Телеграм канали: https://t.iss.one/hadithuz

🔸Ўрта махсус диний таълим муассасалари

4. Кўкалдош
▫️Телефон рақами: 71-249-30-90
▫️Сайти: www.kukaldosh.uz
▫️Телеграм канали: https://t.iss.one/kukaldoshuz

5. Хадичаи Кубро
▫️Телефон рақами: 71-249-30-90
▫️Сайти: www.kukaldosh.uz
▫️Телеграм канали: https://t.iss.one/kukaldoshuz

6. Саййид Муҳйиддин Махдум
▫️Телефон рақами: 99-971-12-08
▫️Сайти: www.maxdum.uz
▫️Телеграм канали: https://t.iss.one/maxdumuz

7. Ҳидоя
▫️Телефон рақами: 69-226-60-60
▫️Сайти: www.hidoya.uz
▫️Телеграм канали: https://t.iss.one/hidoyauz

8. Хожа Бухорий
▫️Телефон рақами: 75- 542-72-25
▫️Сайти: www.xojabuxoriy.uz
▫️Телеграм канали: https://t.iss.one/Xojabuxoriy

9. Имом Термизий
▫️Телефон рақами: 97-389-06-50
▫️Сайти: www.termiziy.uz
▫️Телеграм канали: https://t.iss.one/termiziylar

10. Мир Араб
▫️Телефон рақами: 95- 600-45-97
▫️Сайти: www.mirarabmadrasa.uz
▫️Телеграм канали: https://t.iss.one/mirarabmadrasa

11. Жўйбори Калон
▫️Телефон рақами: 65-221-77-44
▫️Сайти: www.juyborikalon.uz
▫️Телеграм канали: https://t.iss.one/juyborikalon

12. Фахриддин ар-Розий
▫️Телефон рақами: 95-602-70-21
▫️Сайти: www. arroziy.uz
▫️Телеграм канали: https://t.iss.one/arroziyuz

13. Муҳаммад ал-Беруний
▫️Телефон рақами: 95-602-70-21
▫️Сайти: www.alberuniy.uz
▫️Телеграм канали: https://t.iss.one/alberuniyuz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#КОЛ_МАРКАЗ #МАДРАСАЛАР #ҚАБУЛ_БЎЙИЧА
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar | @surxonmuslimuz
​ҒАФЛАТ

ҒАФЛАТ – моддият, шаҳватлар туғён қилган XXI аср дарди. Бу асрда аксар инсонлар ғафлат денгизига ғарқ бўлдилар.
Жуда кўп инсон Аллоҳ таолодан ғафлатда.

ҒАФЛАТ – барча балоларнинг асли.
ҒАФЛАТ – барча касалликларнинг асоси. У туфайли инсон бу бунёда ҳам, охиратда ҳам хор бўлади.
Экинлар ғафлат сабабли суғорилмай қўйилганида қуриб нобуд бўлганидек, инсон Роббидан ғафлатда қолса, қалби касал бўлади, аниқроғи ўлади.
ҒАФЛАТ – Аллоҳ таоло томон сайр қилиб борадиган йўлларни тўсадиган энг катта ғов.
ҒАФЛАТ – дунёда азиз ва охиратда шарафли бўлишдан маҳрум қиладиган ғаним.
ҒАФЛАТ – барча ёмонликлар калити.
ҒАФЛАТ – барча фасод, бузғунчилик эшикларини очиб беради.
ҒАФЛАТ – жамиийки савобларнинг зое бўлишига замин яратади.
ҒАФЛАТ – ўта хатарли, шу билан бирга, ёмонлиги ҳам улкандир.
ҒАФЛАТ туфайли қалб хасталанади, вақтида муолажа қилинмаса, у нобуд бўлади. Натижада, Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифларни ўқиса, эшитса таъсирланмайдиган бўлиб қолади.

ҒОФИЛ банданинг қалбига Раббоний, Набавий панд-насиҳатлар таъсир қилмайди.
ҒОФИЛ инсонлар – дунёларига чўмиб, у билан овора бўлиб, охиратдан юз ўгирадилар.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
اقْتَرَبَ لِلنَّاسِ حِسَابُهُمْ وَهُمْ فِي غَفْلَةٍ مَّعْرِضُونَ {الأنبياء/1}
مَا يَأْتِيهِم مِّن ذِكْرٍ مَّن رَّبِّهِم مُّحْدَثٍ إِلَّا اسْتَمَعُوهُ وَهُمْ يَلْعَبُونَ {الأنبياء/2}
لَاهِيَةً قُلُوبُهُمْ وَأَسَرُّواْ النَّجْوَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ هَلْ هَذَا إِلَّا بَشَرٌ مِّثْلُكُمْ أَفَتَأْتُونَ السِّحْرَ وَأَنتُمْ تُبْصِرُونَ {الأنبياء/3}
“Одамларга ҳисоблари яқинлашиб қолди. Улар эса, ғафлатда, юз ўгирувчи бўлган ҳолларида. Уларга Роббиларидан янги эслатма келибдики, уни фақат ўйнаётган ҳолларида тингларлар. Қалблари ғофил бўлиб” (Анбиё сураси, 1-3-оятлар).

Бу эслатмани ким бермоқда?!

Бутун оламни яратган Аллоҳ таоло айтмоқда!
Инсон Роббидан ғофил қолишидан ҳам каттароқ фитна, оғирроқ мусибат борми?!
Шуни ёдда сақлаш лозимки, ҳар бир инсон эртага қиёматда Аллоҳ таоло ҳузурида туриб қилган ҳар бир амалидан сўралади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَنَضَعُ الْمَوَازِينَ الْقِسْطَ لِيَوْمِ الْقِيَامَةِ فَلَا تُظْلَمُ نَفْسٌ شَيْئًا وَإِن كَانَ مِثْقَالَ حَبَّةٍ مِّنْ خَرْدَلٍ أَتَيْنَا بِهَا وَكَفَى بِنَا حَاسِبِينَ {الأنبياء/47}

“Биз қиёмат куни учун адолатли тарозилар қўюрмиз, бас, бирор жонга заррача зулм қилинмас. Агар хантал (ўсимлиги) уруғидек (яхши ёки ёмон амали) бўлса ҳам, ўшани келтирурмиз! Биз ўзимиз етарли ҳисоб-китоб қилувчидирмиз” (Анбиё сураси, 47-оят).

إِذَا زُلْزِلَتِ الْأَرْضُ زِلْزَالَهَا {الزلزلة/1} وَأَخْرَجَتِ الْأَرْضُ أَثْقَالَهَا {الزلزلة/2} وَقَالَ الْإِنسَانُ مَا لَهَا {الزلزلة/3}
يَوْمَئِذٍ تُحَدِّثُ أَخْبَارَهَا {الزلزلة/4} بِأَنَّ رَبَّكَ أَوْحَى لَهَا {الزلزلة/5} يَوْمَئِذٍ يَصْدُرُ النَّاسُ أَشْتَاتًا لِّيُرَوْا أَعْمَالَهُمْ {الزلزلة/6} فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ {الزلزلة/7} وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ {الزلزلة/8}
“Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса... Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса... Ва инсон: «Унга нима бўлди?!» – деса... Ўша кунда у (ер) ўз хабарларини айтадир. Сенинг Роббинг унга ваҳий юборгани учундир. Ўша кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан алоҳида алоҳида бўлиб қўзғалурлар. Бас, ким зарра вазнича яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра вазнича ёмонлик қилса ҳам кўрадир” (Залзала сураси, 1–8-оятлар).

ОГОҲ БЎЛИНГ!

ҒАФЛАТ – ютқазиш, мағлублик.

УЙҒОҚЛИК, СЕРГАГЛИК – нусрат ва ғолибликдир.
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Бир куни саҳобалардан бири:
— Ё Оллоҳнинг расули, жоҳилия даврида қилган хатоларимиз, гуноҳларимиз учун ҳам жавобгар бўламизми? — деб сўраб қолди.
Даврада ўтирганларнинг кўнглидаги савол эди бу. Ҳар бирларининг ўша даврда озми-кўпми хатолари, гуноҳлари бор эди. Бу хотираларнинг аксариси аламли, одамни уялтирадиган эди.
Айниқса, Умар ибн Хаттобнинг бутун вужуди титраб кетди. У қилган гуноҳларнинг сонсаноғи йўқ. Бир неча йилдан бери мўмин-мусулмонларга етказган азиятларининг ўзиёқ бошқа ҳисобга эҳтиёж қолдирмайдиган даражада эди.

Ҳамма Расулуллоҳнинг (с.а.в.) жавобларини таҳлика ичра кута бошлади. Ниҳоят, жавоб янгради.
— Исломга кирганидан кейинги ҳаётини соғлом тарзда кечирган киши жоҳилия давридаги ҳаёти учун жавобгар бўлмайди. Аммо мусулмон бўлганидан кейин ҳам гуноҳда давом этса, олдингилари учун ҳам жавобгар бўлади.
Иродасини яхшилик йўлида қўллай олган мўминлар учун ажойиб бир хушхабар эди бу.

Оллоҳнинг чексиз раҳмат ва марҳамати имон келтирган ва имонига содиқ қолиб солиҳ амалларни бажарувчиларни шу зайлда мукофотлар эди.
Аммо бу муждани эшитса ҳам, Умар астойдил: «Энди ҳамма нарса бошидан бошланар экан, хотиржам бўлсам ҳам бўлаверар экан», дея олмас эди. Масалан, додфарёд ичида тириклайин тупроққа кўмилган қизи ва ҳолдан тойгунча калтакланган кишилар нима бўлади?

Бу ишлари беқиёс бир зулм эди. Бу зулмининг асорати Оллоҳга сажда қйлувчи инсонларнинг юзларида, кўксида, юрагида ҳануз армон бўлиб, доғ бўлиб турарди. Уларни рози қилган бўлса ҳам, ўртада ўртанаётган виждон бор. Бу виждон азобидан қутулиш осон эмас...

Мўминлар унинг Исломга киришини улкан неъмат ва давлат деб баҳоладилар. Унинг ҳимоясида ўзларини бемалол ҳис этиб, борадиган жойларига унинг ёнида хотиржам, ҳеч нарсадан қўрқмай борадиган бўлишди. Ўзининг уларга фойдаси тегаётганини кўрган Умар ҳам бундан фахрланар, Раббига ҳамду санолар, шукроналар келтирар эди.

Баъзан кечмиш кунларини хотирлашиб, сафар чоғида лой ё шунга ўхшаш нарсалардан бут ясаб сиғинганларини гапиришса, у ҳам қўшилиб кулар, ақл бовар қилмайдиган бемаъниликларга қандай йўл қўйишганини ўйлаб ҳайрон қолар эди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
"Бас, Мени эсланг, Мен ҳам сизларни эслайман" (Бақара сураси, 152 оят).

Сизлар Мени тилларингизда (зикру дуолар билан) эсланг, Мен сизларни беморлик пайтингизда эслайман, шифо бераман. Билимсизлик пайтингизда эсланг, бас, илм бераман. Зулм кўрганингизда эсланг, бас, ёрдам бераман.

Робб таоло бандаси билан ўзаро алоқасини қандай гўзал қилган!
Сурхондарё вилояти

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган шаҳар ва туманлар (2020 йил 14 июнь ҳолати):

🟥 Термиз шаҳри
🟥 Бойсун тумани
🟥 Музработ тумани
🟥 Термиз тумани
🟥 Шўрчи тумани
🟨 Сариосиё тумани
🟩 Ангор тумани
🟩 Бандихон тумани
🟩 Денов тумани
🟩 Жарқўрғон тумани
🟩 Қизириқ тумани
🟩 Қумқўрғон тумани
🟩 Олтинсой тумани
🟩 Узун тумани
🟩 Шеробод тумани
Ибодатда бардавом бўлиш учун нима қилишимиз керак?

1. Ҳар қандай инсон муҳити ва атрофидагилардан таъсирланади. Муҳитга, атрофидагиларга аҳамият бериши керак.
2. Кундалик вазифаларини тартибсиз бажараётган бўлиши мумкин. Бунинг ҳам ибодатга ўз таъсири бор. Режали ва қатъиятли бўлиш керак.
3. Гуноҳ қилётган бўлиши, ўша гуноҳлари унинг қалбини қорайтираётган бўлиши мумкин. Гуноҳлардан покланиш учун истиғфор айтиш керак.
4. Дуо қилмаётган бўлиши мумкин. Дуони кўпайтириш лозим.

© Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳ

Abdulloh Rahim таржимаси
АЁЛЛАР УЗРЛИ ҲОЛДА ҲАМ АЛЛОҲНИ ЗИКР ҚИЛСАЛАР БЎЛАДИМИ?
#зикр

421-CАВОЛ: Таҳоратсиз ҳолда ҳам (ҳайз ҳолатида) Аллоҳни зикр қилса боладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёллар узрли бўлган пайтларида таҳоратли ҳолатда юришларининг имкони йўқ. Шундай бўлсада, шариатимиз уларга бундай пайтларда ҳам зикр қилиш, тасбиҳ, таҳлил, истиғфор ва саловатлар айтиб, дуолар қилиш каби савобли ишларни бажаришларига рухсат берган. Узрли аёллар суннатга амал қилиш мақсадида ҳар бир яхши ишни “Бисмиллаҳ” деб бошлашлари мумкин.
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ “ал-Азкор” китобларида шундай деганлар:

"أَجْمَعَ الْعُلَمَاءُ عَلَى جَوَازِ الذِّكْرِ بِالْقَلْبِ وَاللِّسَانِ لِلْمُحْدِثِ وَالْجُنُبِ وَالْحَائِضِ وَالنُّفَسَاءِ، وَذَلِكَ فِي التَّسْبِيْحِ وَالتَّهْلِيْلِ وَالتَّحْمِيْدِ وَالتَّكْبِيْرِ وَالصَّلاَةِ عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَالدُّعَاءِ".

яъни: “Таҳоратсиз, жунуб, ҳайз ва нифос ҳолатидаги шахслар қалблари ва тиллари билан зикр қилишлари жоиз эканига уламолар ижмо (иттифоқ) қилганлар. Зикр қилиш – тасбиҳ (субҳааналлоҳ), таҳлил (лаа илааҳа иллаллоҳ), ҳамд (алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир”. Узрли аёллар Қуръони Каримни ушламайди ва ўқимайди. Лекин эшитишлари жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Совчи устига совчи қўйиш

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен бир қизни ёқтираман, лекин у унаштирилди яқинда. Шундай бўлса ҳам мен ўз одамимни уйига жўнатсам ёки ўзим бориб ота-онаси билан гаплашсам бўладими? Гуноҳ ҳисобланадими қиладиган ишим?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким бировнинг хотинини эридан айнитса биздан эмас” деганлар.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَخْطُبُ الرَّجُلُ عَلَى خِطْبَةِ أَخِيهِ حَتَّى يَتْرُكَ الْخَاطِبُ قَبْلَهُ أَوْ يَأْذَنَ لَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ўз биродарининг совчилиги устига, ундан олдинги совчи тарк қилмагунча ёки унга изн бермагунча, совчи қўймас», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.
Шарҳ: Биров совчи қўйиб турган жойга унинг устидан совчи қўйиш ҳаромдир. Фақат биринчи совчи қўйган одам келиша олмай, совчиликни тарк қилганидан сўнг ёки унинг ўзидан изн олгандан сўнггина совчи қўйиш мумкин.
Чунки бировнинг совчилиги устига совчилик қилиш биринчи совчининг ҳаққига тажовуз қилишдир.
Бу иш туфайли кишилар ўртасида низо, хусумат, адоват ва уруш-жанжаллар чиқади.
Шу билан бирга, бирданига бир неча киши совчи қўйган, иш пишмай турган бўлиши мумкин. Улардан ҳеч бири билан жиддий муомала қилинмай, иккиланиш ва маслаҳат ҳолати бўлиши мумкин. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).

Макруҳи таҳримий, яъни ҳаромга яқин макруҳ – шариат томонидан қилмаслик жазмий равишда талаб қилинган, лекин қатъий бўлмаган далил билан собит бўлган нарса. Мисол учун, бировнинг савдоси устига савдо қилиш, яъни харидор савдони битирмай туриб, бошқа бир харидорнинг савдога аралашиши, бировнинг совчилиги устига совчилик қилиш, эркакларга тилла ва ипакли кийим кийишнинг ҳаромлиги каби ҳукмлар. Мазкур ишларни қилмаслик жазм ила талаб этилган, аммо оҳод ҳадислар билан собит бўлган. Шунинг учун ҳаром эмас, макруҳи таҳримий ҳукмини олган. Бу ҳам ҳаром ҳукмидаги гап. Фақат бундай ҳукмни инкор қилган одам кофир бўлмайди, холос. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz
✳️✳️✳️✳️✳️✳️✳️

Айтиладики:

Одамзот жисмида тўрт гавҳар бор, уларни тўрт нарса кетказиб туради.
Жавоҳирлар: ақл, дин, ҳаё ва солиҳ амаллардир.

❇️ Ғазаб ақлни кетказади;

❇️ Ҳасад динни кетказади;

❇️ Таъма ҳаёни кетказади;

❇️ Ғийбат солиҳ амалларни кетказади.


МУНАББИҲОТ
151-savol
Fatvo hay'ati
УЙИДА НАМОЗ ЎҚУВЧИ АЗОН АЙТАДИМИ?

151-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

@surxonmuslimuz
🕌 10 ТА ТУМАН-ШАҲАР “ЯШИЛ” ҲУДУД БЎЛДИ,
УЛАРДА МАСЖИДЛАР ОЧИЛДИ!

Шу йил 13 июнь ҳолатига, туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, Бухоро вилояти Когон тумани, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани, Навоий вилояти Конимех тумани, Самарқанд вилояти Пастдарғом, Оқдарё, Тайлоқ ва Жомбой туманлари, Сирдарё вилояти Сардоба тумани ва Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, Нурафшон шаҳрига “яшил” ҳудуд тоифаси берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 16 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилади.

❗️Аксинча, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани, Бухоро вилояти Вобкент тумани, Наманган вилояти Наманган ва Чуст туманлари, Сурхондарё вилояти Бойсун, Музробод туманлари, Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри “қизил” ва Навоий вилояти Навоий шаҳри, Тошкент вилояти Пскент тумани, Қашқадарё вилояти Муборак тумани эса “сариқ” тоифа берилиши сабабли ушбу ҳудудлардаги масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилади.

❗️“Қизил” ёки “сариқ” худудлардан “яшил” худудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир.


Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати
(Биз инсонга буюрдикки), "Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Ёлғиз Ўзимга қайтажаксан!" (Луқмон сураси, 14 оят).

Ким беш маҳал намозни адо этса, батаҳқиқ Аллоҳга шукр қилибди. Ким намоз ортидан ота онасига дуо қилса, батаҳқиқ ота онасига шукр қилибди.
Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ.
“Кавсар” cурасидаги ажойиботлар

Ушбу сура Қуръони каримдаги энг қисқа суралардан. Ундаги сўзлар сони 10 та. Биринчи ояти 10 та ҳарфдан иборат. Ундаги иккинчи оят ҳам 10 та ҳарфдан иборат. Учинчи ояти ҳам 10 та ҳарфдан иборат.

Сурада энг кўп такрорланган ҳарф “алиф” ҳарфидир. У 10 марта такрорланган. Сурада фақат бир марта келган ҳарфлар сони ҳам 10 та. Сурадаги барча оят “ро” ҳарфи билан тугаган. “Ро”нинг тартиб рақами 10. “Ро” билан тугайдиган Қуръони каримдаги суралар сони 10 та. Ўнинчиси “Кавсар” сурасидир.

Сурадаги 10 рақамининг сири нимада?

Ундаги 10 рақами зулҳижжа ойининг ўнинчи кунига ишорадир. Сурадаги:

“Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг”! ояти қурбонлик куни бўлган 10- кунга ишорадир.

Аллоҳ сизни ва бизни жаннатдаги “Кавсар” булоғидан суғорсин ва ундан сўнг умуман чанқамаслигимизни насиб этсин!
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Фарзандларингиз етти ёшга тўлганида уларни намозга буюринглар", деб айтдилар.
Абу Довуд ривояти.
#ҲИКМАТ

Баъзан Аллоҳ таоло биз учун бошқа яхшироқ, хайрлироқ эшикларни очиш учун қаршимиздагисини ёпиб қўяди...

Биз эса умид сари кенг очилган эшиклардан кўра, ёпилган эшикка кўпроқ диққатимизни қаратамиз; асаб, куч, вақтимизни сарфлаймиз...
ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакиллиги жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари Иброҳимжон домла Иномовга акаси Ҳусниддинжон Иномовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳумнинг тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло раҳматлининг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакиллиги, имом-домлалари номидан Иброҳимжон домла Иномовга ва марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
#КУН_ҲАДИСИ

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Аллоҳга қайси амал маҳбуброқ?» деб сўрадим.
«Ўз вақтида ўқилган намоз», дедилар у зот.
«Сўнгра қайсиниси?» дедим.
«Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар.
«Сўнгра қайсиниси?» дедим.
«Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш», дедилар.
«Буларни менинг ўзимга айтдилар, агар зиёда сўраганимда, зиёда айтар эдилар», деди».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойидалар:
1. Аллоҳга маҳбуб ишлар бир-биридан афзал бўлиши.
2. Ўз вақтида ўқилган намоз Аллоҳга энг маҳбуб амал экани. Шу билан бирга бошқа ҳадисларда таом бериш, давомли иш ёки бошқа амаллар Аллоҳга энг маҳбуб ишлар сирасидан экани айтилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўровчининг ўзига мувофиқ жавоб берганлар. Қолаверса, вақт ҳам эътиборга олинган. Мисол учун баъзи вақтларда рўза энг афзал амал саналган бўлса, баъзи вақтларга келиб давр талаби билан садақа энг афзал амалга айланиб қолган.
3. Ота-онага яхшилик қилиш намоздан кейинги энг афзал амал экани.
4. Бир вақтнинг ўзида бир неча савол сўраш мумкинлиги.
5. Ниҳоят, саволни кўпайтириб ҳам юбормаслик кераклиги. Чунки Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу яна сўрасалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб беришга тайёр эканларини билиб туриб ҳам саволни кўпайтирмаганлар.
Аллоҳ таолога энг маҳбуб амалларни қилиб, унинг розилигига эришмоқчи бўлсак, аввало, намозимизни вақтида ўқийлик, ота-онамизга яхшилик қилайлик, доимо энг афзал ишларни адо этиш пайидан бўлайлик.