Surxonmuslim.uz
4.87K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан БАЁНОТИ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЛГУРА ОЛМАСЛИК!..

Бу дунёдаги энг даҳшатли нарса шу бўлса керак!

НАМОЗ ўқишни бошлашга улгуролмаслик...

АЛЛОҲ ТАОЛОга гуноҳлар учун тавба қилишга улгуролмаслик...

Ё РОББИМ!
Бизларни дуолари ижобат бўладиган, солиҳ амаллари ва тавбалари қабул қилинадиган, Ўзингга чин ихлосла ибодатла машғул бўладиган бандаларингдан қилгин!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗ БИРОДАРЛАР!

ТОНГ хайрли бўлсин, кунингиз мазмунли ўтсин!!!
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

275-ФАТВО

Зиммасида қазо намозлари бор киши ўлими олдидан намозлари бадалига каффорат (жарима, фидя) беришни меросхўрларига васият қилиб кетган бўлса, ҳар бир намоз учун ярим соъ, яъни 2 кг. буғдой, бир кунлик рўза учун ҳам шу микдорда буғдой марҳумнинг қолдирган меросининг учдан биридан ажратиб берилади. Агар мерос қолдирмаган бўлса, ҳийлаи шаръий йўли билан каффорат адо этилиши мумкин. Бунда меросхўрлар буғдойни қарз олиб, мискинга беришади. Мискин уни яна уларга қайтариб ҳадя қилади. Улар бу ишни яна такрорлайдилар. Шундай қилиб, то қазо намоз ва рўзаларининг каффорати тўла "адо" этилгунича мазкур "давра"ни давом этдирадилар.

«Оламгирия», «Хулоса»

«Минг бир фатво». 1-қисм
#ҲИКМАТ

Ғам чекма...

“Бўлмади” деб ўйлаган ҳар эшикнинг ортида бир “Хайр”,
“Битди” деганинг ҳар охирнинг ортида “Ибтидо” бор...

Етарки умидсизликка тушма. Сабр қил!..
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

276-ФАТВО

Зиммасида қазо намозлари бор киши васият қилмаган бўлса ҳам меросхўрлари ўз ихтиёрлари билан фидяни адо этишлари мумкин. Каффоратнинг ҳаммасини битта фақир ёки мискинга бериш мумкин. Қасам, зиҳор (аёлини ўз онасининг аъзоларидан бирига тенглаштириш йўли билан никоҳга футур етказиш) ва рўза каффорати бир кишига эмас, балки белгиланган ададнинг ҳаммасига тақсимланиши керак.

«Оламгирия», «Ҳужжа»

«Минг бир фатво». 1-қисм
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МАСЖИДДАГИ ОРАЛИҚ МАСОФА

CАВОЛ: Масжидлар ҳам очиляпти. Лекин масжидда карантин сабабли 1.5-2 метр оралиқ масофани сақлаш кераклиги айтиляпти. Савол туғиладики, фарз намозларини оралиқ масофасиз ўқиш керак. Қандай қилиб фарз намозларини масжидда намозхонлар адо етади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жамоат намозида сафларни орасини жипс қилиб туриш лозимлиги умумий пайтларга тегишли ҳукм. Аммо, ҳозиргидек касаллик тарқалиш хавфи бўлиб турган вақтларда сафларни орасини маълум миқдорда очишлик жоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
savollar.muslim.uz
​Ўлимдан олдин иймондан айрилишдан қўрқаман

Абдурраҳмон ибн Маҳдийдан ривоят қилинади: «Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ вафот этаётганида ёнида эдим. Аҳволи оғирлашгач, йиғлай бошлади. Бир киши унга: «Эй Абу Абдуллоҳ, худди жуда кўп гуноҳ қилган одамга ўхшайсиз-а?» деди. Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ: «Гуноҳларим мен хавотирланиб турган нарсадан енгил. Мен ўлимдан олдин иймонимдан айрилиб қолишдек бадбахтликдан қўрқаман», дея жавоб бердилар».

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
"БЕВА АЁЛ БИЛАН ЗИНО ҚИЛСА БЎЛАВЕРАДИ"МИ?
#ҳалол_ҳаром

417-CАВОЛ: Зино гуноҳи кабиралардан эканлигига ҳеч шубҳамиз йўқ, лекин халқимиз ичида бева қолган аёл билан зино қилсанг савоб бўлади, деган тушунча билан юрганлар ҳам бор. Бундай тушунча нотўғрилигини қандай тушунтириш мумкин?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бева аёл билан зино қилса бўлаверади, деган тушунча ҳеч қандай асосга эга эмас. Аксинча, Одам алайҳиссаломдан бошланган илоҳий шариатларнинг бирортасида зино ҳалол бўлмаган. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир!" — деган (Исро сураси 32-оят).

Бир йигит Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, зино қилишга изн сўради. Одамлар унга жаҳл қилиб, жеркий бошлашди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга яқин келишни буюриб: "Мана шундай ишни бошқа бир киши онанг билан қилишини хоҳлайсанми?" деб сўрадилар. Йигит: "Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ҳаргиз!" деб жавоб берди. Пайғамбаримиз алайҳиссаллом: "Бошқа инсонлар ҳам оналари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса, қизинг билан шундай иш бўлишини хоҳлайсанми?" деб сўрадилар. Йигит: "Қасамки, ҳаргиз ундай эмас, ё Аллоҳнинг Расули!" деди. Пайғамбаримиз алайҳиссаллом: "Бошқа инсонлар ҳам қизлари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса синглинг билан шундай бўлишини хоҳлайсанми? Амманг билан-чи? Холанг билан-чи?" деб сўрадилар. Йигит ҳар сафар: "Ҳаргиз..., ҳаргиз..., ҳаргиз!" деб жавоб берар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўллари билан йигитни ушлаб, дуо қилдилар: "Эй, Аллоҳ! Унинг гуноҳларини кечир, қалбини покла ва фаржини сақла!" Шундан сўнг ўша йигитдан гуноҳ қилишга бўлган истак йўқолди (Имом Аҳмад Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Бегона эркак ва аёлнинг жинсий муносабатлари савоб бўлиши учун ягона йўл бор, у ҳам бўлса, никоҳдир. Ҳадиси шарифларда бева ва етимларга ёрдам берувчилар Аллоҳ йўлида жанг қилиб юрганларга тенглаштирилади, лекин бу улар билан зино қилиш дегани эмас. Балки, имкони бўлса, никоҳига олиб ёрдам бериш, буни имкони бўлмаса, уларга беғараз моддий ёрдам бериб туришдир.

Энг хатарли жиҳати шундаки, мусулмон кишининг Аллоҳ ҳаром деган нарсани билиб-билмай, ҳазил-ҳузул билан ҳалол дейишидир. Бу Аллоҳ таолонинг Шариатига қарши чиқиш ва куфрдир, Аллоҳ барчамизни бундай ғафлатдан сақласин. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол-жавоб: Смс орқали талоқ қилиш
Eng buyuk inson
mp3muslim.uz
Энг буюк инсон
#Аудио

12:13 дақ
Forwarded from Muslim.uz
9 ТА ТУМАН-ШАҲАР “ЯШИЛ” ҲУДУД БЎЛДИ, 9 ИЮНДАН УЛАРДА МАСЖИДЛАР ОЧИЛАДИ!

Шу йил 6 июнь ҳолатига, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Андижон вилояти Андижон шаҳри, Балиқчи ва Избоскан туманлари, Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ва Қоракўл тумани, Наманган вилояти Норин тумани, Самарқанд вилояти Иштихон тумани, Тошкент вилояти Бўка туманига “яшил” ҳудуд тоифаси берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 9 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилади.

Аксинча, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, Наманган вилояти Янгиқўрғон, Косонсой, Поп туманлари, Сирдарё вилояти Ховос тумани, Хоразм вилояти Урганч шаҳри “қизил” тоифа ва Бухоро вилояти Когон тумани, Тошкент вилояти Бўстонлик тумани, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига “сариқ” тоифа берилиши сабабли ушбу ҳудудлардаги масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Айни кунларда халқимиз синовли кунларни бошидан кечиряпти. Барча биргаликда коронавирус касаллигининг кенг тарқалишининг олдини олишга жидду жаҳд қилиши лозим.

❗️“Қизил” ёки “сариқ” худудлардан “яшил” худудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир.

Аллоҳ таоло барча масжидлар эшиклари очилишини насиб этсин!

Республика бўйича туман-шаҳарлар кесимида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга тоифаланишнинг рўйхатини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда батафсил эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Умар кетгач, жонини ҳовучлаб қолган Фотима бир неча соат ташвишга кўмилиб ўтирди. Ажабо, Расулуллоҳ (с.а.в.) қаерда эканликларини айтиб хато қилмадиммикан, деб ўйлар, сўнгра акасининг бир сўзли мард йигит эканини эслаб, кўнглига таскин берар эди. Шу пайт қулоғи олисдан такбир овозларини эшитди. Яқинлашган сари овозлар баландлашарди. Бир тўда одамлар «Оллоҳу акбар!» деб бақиришар, кўчалар ларзага келган эди.

Нималар бўлаётганини билиш учун ташқарига чиққанлар яқин атрофда эътиборга лойиқ ҳеч нимани кўрмай, уйларига қайтиб кириб кетдилар.
Кечга яқин Фотима акасининг мусулмон бўлганини эшитиб, севинчидан телба бўлиб қолаёзди.

Арқам ибн Абул Арқамнинг уйи ўша куни катта бир байрам севинчига тўлди. Буюк бир мўъжиза, хушхабар эди бу. Энди мусулмонлар забардаст Умар воситасида Оллоҳнинг ёрдамига сазовор бўлажак, ҳузурҳаловат топажаклар. Мусулмон бўлганидан бери жабрситамлар ичра чиғнанган мўминларга, албатта, катта севинч бағишлаган эди бу ҳодиса.

Умар у ерда Расулуллоҳ (с.а.в.) тилларидан Ислом динининг ҳукмларини тинглади. Пайғамбар (с.а.в.) донадона қилиб гапирар, ҳақдан ва ҳақиқатдан сўзлар, инсоннинг ақлига не даража бўлса, руҳиятига ва қалбига ҳам шу даража хитоб этар эдилар. Ҳар бир сўзлари Умарнинг ички дунёсини поклади, куфр ва ширкка тўла қалби имон ва Ислом нури ила йўғрилди.
— Ё Набийаллоҳ, биз ҳар жиҳатдан ҳақ ва чиндинга кирдик, шундай эмасми?
—Шундай.
—У ҳолда нима учун бу ерга яшириниб ўтирибмиз? Сизни ҳақ дин билан жўнатган Оллоҳга қасамлар бўлсинки, мени хамон мушрик деб билувчи ҳар мажлисга бориб мусулмонликка кирганимни очиқ айтаман!
Умар Расулуллоҳ (с.а.в.) билан хайрлашиб, чиқиб кетди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Савоби улуғ тўртта амал

Оиша розияллоҳу анҳу айтадилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга айтдиларки: «Эй Оиша! Кечга соғ саломат етсанг, Тўрт нарсани қилмай ухлама: Қуръонни хатм қилмагунча, Пайғамбарларни Қиёматда ўзингга шафоатчи қилмагунча, Мусулмонларни ўзингдан рози қилмагунингча ҳамда Ҳаж ва Умра қилмагунингча».

Шундай деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга кириб кетдилар. Намозни тугатганларидан кейин: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онам сизга фидо бўлсин! Мени тўрт ишга буюрдингиз, мен уларни қилишга қодир эмасман», дедим.

У зот айтдиларки: «Агар Ихлос сурасини ўн марта ўқисанг, Қуръонни хатм қилгандек бўласан, менга ва пайғамбарларга саловат айтсанг, биз сенга Қиёмат куни шафоатчига айланамиз ва агар Аллоҳдан мўминларнинг мағфиратини тиласанг, уларнинг ҳаммалари сендан рози бўлади. Агар «Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», десанг, Ҳаж ва умра қилгандек савобга эга бўласан», дедилар. (Тафсири ҳаққий).

Азизлар, шу тўртта амални ҳаётимизга татбиқ қила олсак, Иншааллоҳ Аллоҳ икки дунёмизни ҳайрли қилади.
Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй тили билан иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар, мусулмонларни ғийбат қилманг ва уларнинг камчиликларини қидирманг. Кимки уларнинг камчилигини қидирса, Аллоҳ таоло ўша одамнинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

277-ФАТВО

Намоздаги вожиб саналган амаллардан бирортаси саҳван, яъни унутилиб тарк этилса, намоз охирида бир "ташаҳҳуд", бир салом ва икки сажда қилиш билан нуқсон ёпилади. Бу сажда "саждаи саҳв" деб аталади.
Масалан, "Фотиҳа" сурасидан кейин зам сура ўқишни унутиб, рукуъга кетган бўлса, дарҳол қиёмга қайтиб, сурани ўқийди ва қайта рукуъ қилиш билан давом этади ҳамда намоз охирида саждаи саҳв қилади.

«Оламгирия», «Татархония»

«Минг бир фатво». 1-қисм
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Эртаси куни тонг саҳарда Абу Жаҳлнинг эшиги тақиллади.
Умар ибн Хаттоб келди, деб хабар бердилар Абу Жаҳл ўрнидан сапчиб турди. Қизиқарли бир хабар эшитишига ишончи комил эди.
Марҳамат қил, ё Умар, хуш келибсан, жиян дея қаршилади.
Мени ичкарига таклиф қиласан деб ўйламайман, ё нимага энди, ё Умар? Эшигим сен учун ҳар доим очиқ. Мен Оллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ ва маъбуднинг йўқлигига, ҳамда Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Оллоҳнинг бандаси ва расули эканига имон келтирдим. Сенга ушбу хушхабарни маълум қилиш учун келдим. Абу Жаҳлнинг тўсатдан авзойи ўзгарди Гапларинг жиддийми, ё Умар?! деб дудуқланди. Миясига бир нарса каттиқ урилгандай бўлган эди Умар унга жавобан:
Ашҳаду алла ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ, дейиш билан чекланди.
Абу Жаҳлнинг бир зумда қовоқ-тумшуғи осилиб кетди.
Оллоҳ сенинг жазоингни берсин, келтирган хушхабаринг бошингдан қолсин! дедида, зарб билан эшикни унинг юзига ёпди.

Шу тариқа орада мавжуд бўлган қариндошлик ва дўстлик алоқалари ҳам узилди. Йўллар ажралди. Абу Жаҳл ғазаб ва кин ҳирси билан уйига кириб кетди. Умар ҳузур ва завқ ҳисси билан йўлида давом этди.
Қули қиличииииг дастасида, ҳар oн жанжал чиқиб қолса, отилишга ҳозир, кўзлари, ўткир нигоҳлари унга караганларнинг юракларини тилкапора қиладиган бу мард инсон, мўминларга зулм қилинаётир, деб эшитган хар бир кўча, ҳар бир бурчакни заррача ҳам қўрқмай аиланиб чиқди. Қайси мажлисга борса, қаерда бир тўп мушрикни учратса, ўша ерда тўхтади ва шаҳодат калималарини баланд овозларда айтди, сўнгра уларнинг бунга жавобан муносабатларини кутиб турди.

Умар кеча уни ўлдиришга қасд килган эдингку, ё Умар! деди бирови.
⎯Тўғри. Бироқ у ҳақ динни келтирганига ишондим ва мусулмон бўлдим.
—У ҳолда бундан буён биздан узоқ юр.
—Узоқ юрмасам нима бўлади?..
Бошқа киши бўлганида, бу саволига жавоб тайёр эди, аммо уни Умарга қарши айтиш мушкул. Бундай пайтлари мушриклар жим бўлиб қолар, бошлари эгилар эди.

Хабар яшин тезлигида бутун Маккага тарқалди. У қаерга отланса, хали ўзи бормасидан унинг мусулмон бўлгани ҳақидаги хабар етиб борарди.
Ниҳоят гавжум бир жамоа каршисида яна шаҳодат калималарини келтирар экан, олдиндан тайёргарлик кўриб қўйганлар унинг устига ташландилар. Шиддатли бир тўполон, ур-сур бошланди. Умар қаршисига ким келса, бир уришда йиқитар, бир зарба билан сафдан чиқарар эди. Аммо бунча одамга қарши узоқ вақт бас келиши маҳол эди. Секин-секин мағлубияти яқинлаша бошлади. Шунда бирдан:
— Нима гап, нима тўполон?! — деган бир овоз эшитилди.
Бу Ос ибн Воилнииг овози эди.
— Умар динини ўзгартирибди, — дейишди унга.
— Ўзгартирса, сизнинг ишингиз нима? Одам чинюракдан истаб бошқа динга кирибди, хўш, нима бўпти?
Қани, тез тарқалингларчи?
Бу сўзлар таъсирини кўрсатиб, жанжал тугади. Йиғилганлар бирин-сирин тарқалишди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲЕЧ КИМГА ТАЪНА ҚИЛМАЙ, ҲЕЧ КИМДАН ТАЪМА ҚИЛМАЙ ЯШАЙ ОЛИШ АСЛ САОДАТДИР...

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ САОДАТЛИ ОНЛАРГА ТЎЛСИН, АЛЛОҲ ТАОЛО ЎЗИДАН ЎЗГАГА МУҲТОЖ ҚИЛМАСИН!..

ТОНГ ХАЙРЛИ БЎЛСИН, КУНИНГИЗ ФАЙЗУ БАРАКОТГА ТЎЛСИН!!!
Китобга ҳурмат

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
“Толиби илм бирор китобни таҳоратсиз ушламаслиги лозим.“ Шамсул аимма, Имом Ҳалвоний раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Бизга қайси илм ҳосил бўлган бўлса, унда одоб ва эҳтиромнинг катта дахли бор. Менинг ҳолатим шундай эдики, хеч қачон бирор китобни таҳоратсиз ушламас эдим."
Имом Сарахсий раҳматуллоҳи алайҳ қоринлари дам бўлиш дардига мубтало бўлишларига қарамасдан таҳоратсиз китоб ушламас эдилар. Бир куни мутолаа қилиш давомида ўн етти марта таҳорат олишларига тўғри келди.

“Баа адаб баа насиб” китобидан. 110-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси.
Ҳамма хато қилади, бунда шак -шубҳа йўқ. Бегуноҳлик- исмат пайғамбарларга хосдир. Лекин солиҳ билан солиҳ бўлмаган одамнинг фарқи шуки, солиҳ хато қилса ва хатоси аён бўлса, ўша гуноҳдан ортга қайтиб, тезда ўша камчилигини тузатади, ислоҳ қилади. Солиҳ бўлмаган киши эса такаббурлик қилади ва хатосини эътироф қилмайди.

Сен ҳам ўзингга бир боқчи? Уларнинг қайси биридан экансан?!
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

278-ФАТВО

"Фотиҳа" сурасидан олдин "Аттаҳийёт"ни ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилмайди. "Фотиҳа"дан кейин ўқиб қўйса қилади. Зеро, зам сура ўқиш ўрнига бошқа нарса ўқиш билан вожиб амални кечиктирган бўлади. "Фотиҳа"дан олдин эса, сано ўқиладиган маҳалдир. Фарз намозининг учинчи, тўртинчи ракъатларида "Аттаҳийёт" ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилмайди.

«Оламгирия», «Табйин», «Муҳит»

«Минг бир фатво». 1-қисм