Surxonmuslim.uz
4.61K subscribers
8.89K photos
2.73K videos
27 files
8.28K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ИНСОНЛАР БИР-БИРИГА ИНЪОМ ЭТА ОЛАДИГАН ЭНГ ГЎЗАЛ НАРСА – ШИРИН СЎЗ, КУЛАР ЮЗ ҲАМДА САМИМИЯТДИР. СИЗГА АНА ШУНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛГАН ЯХШИЛАРНИНГ ҚИЙМАТИНИ БИЛИНГ. ЗЕРО, УХЛАБ УЙҒОНМАСЛИК, УЙҒОНИБ ТОПА ОЛМАСЛИК БОР...

УЙҒОНТИРГАН, СЕВДИКЛАРИМИЗГА ҚОВУШТИРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГА ҲАМДУ САНОЛАР БЎЛСИН!!!

ХАЙРЛИ ТОНГ! КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!!!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус пандемияси муносабати билан халққа навбатдаги мурожаатидан

Из очередного обращения Президента Шавката Мирзиёева к народу в связи с пандемией коронавируса

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Ванга вирусни башорат қилган деб ишонса

САВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар бугун бир ёши улуғ танишим бу вирусли кунлар ҳақида Ванга деган бахши айтган гапи рост экан деб қолди. Ман бунақа деманг бу ширк бўлиб қолиши мумкин у Ванга жирканч кофир бўлган десам хам гапидан қайтмай уни башоратлари тўғри чиқяпти деб туриб олди. Ман тортишсам яна бошқа куфр калималарини гапириб қўймасин деб у ердан кетдим. У каби фикрлилар ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аҳмоқликни ҳам чеки йўқ эканда.

عَنْ بَعْضِ أُمُّهَاتِ الْمُؤمِنِينَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُنَّ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا فَسَأَلَهُ عَنْ شَيْءٍ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلَاةٌ أَرْبَعِينَ لَيْلَةً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَلَفْظُهُ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

Мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳуннанинг баъзиларидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким аррофга келиб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кечагача қабул бўлмас», дедилар».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Аҳмаднинг лафзида:
«Ким аррофга ёки коҳинга келиб, унинг айтганини тасдиқласа, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди» дейилган.
Шарҳ: Ҳақиқий мўмин учун қирқ кунлик эмас, бир маҳал намозининг қабул бўлмай қолиши улкан мусибатдир. Бу мусибат фақатгина фолбинга бориб, ундан бир нарса ҳақида сўрашнинг жазосидир. Унинг айтганига ишонадими йўқми, фарқи йўқ.
Аммо ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа, куфрга кетган бўлар экан. Аллоҳнинг Ўзи асрасин! (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz
Forwarded from Times.uz
Коронавирусга чалинган 263 нафар фуқародан 102 нафари хорижда юқтирган, 161 нафари эса улар билан мулоқотда бўлган

Беморларнинг 120 нафари эркак, 143 нафари аёллар бўлса, шундан 13 нафари вояга етмаган болалардир.

Ёш жиҳатидан ажратадиган бўлсак қуйидаги манзара намоён бўлади:

0-9 ёшгача – 8 нафар;
10-19 ёшгача – 10 нафар;
20-29 ёшгача – 51 нафар;
30-39 ёшгача – 63 нафар;
40-49 ёшгача – 73 нафар;
50-59 ёшгача – 40 нафар;
60-69 ёшгача – 13 нафар;
70-79 ёшгача — 5 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 146 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Фарғона вилоятида, 28 нафари Наманган вилоятида, 30 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида ва 2 нафари Навоий вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Бу мажлис Маккадан саккиз чақиримча наридаги Мино деган жойда ўтказилди. Рисолат тахтининг охирги ва энг улуғ султони жаноби пайғамбаримиз ҳам ўша куни Минода эдилар.
У зотни ўзлари тўпланган жойга таклиф этишлари қолди, холос. Хабар жўнатилди, кўришмоқчи бўлганлари билдирилди.

Оллоҳнинг севиклиси (с.а.в.) таклифни қабул қилиб, уларнинг ёнига келдилар.
— Бизга пайғамбарлигингга доир очиқ-равшан далил керак, — дейишди.
— Нима хоҳлайсизлар?
— Ойни иккига бўл, деди Абу Жаҳл. Бир парчаси Абу Қубайс (Сафо) тепалиги, иккинчи бўлаги Қайқаон тепалиги устига келсин. Буни ҳамма кўрганидан сўнг бу икки парча яна бир-бирига ёпишсин. Агар ҳақиқатан пайғамбар бўлсанг, шуни қиласан, эплай олмасанг, ҳикоянг бу ерда тугайди.
Набиййи акрам (с.а.в.):
—Майли, — дедилар.
—Оллоҳ таоло сизлар айтаётган ишни рўёбга чиқарса, нима бўлади? Менинг ҳақиқатан пайғамбар эканимга ишонасизларми?
— Албатта, — деди Амр ибн Хишом.
— Бўлмасам, парвардигоримдан шундай бўлишини тилайман.
Абу Жаҳл қўшиб қўйди: Шарти бор, бу таклифимиз бугун кечаси амалга ошиши керак, бошқа кун эмас...

Йиғилиш тугади. Расулуллоҳ бу ердан кетганларидан кейин Уқба ибн Абу Муойт андишаланди:
—Биз талаб қилган мўъжизани агар кўрсатса, имон келтирамиз, деб сўз бердинга, эй Амр!
—Агар ойни иккига бўлса, ҳақиқатан унга пайғамбар деб ишонамизми? — дея Умаййа ҳам тараддудини изхор этди.
—Ҳеч қачон, ҳеч қачон! У биз талаб қилган нарсани бажара олмай адойи тамом бўлади ва бу масала шу ерда ёпилади! — деб Абу Жаҳл ер тепинди ва сўзида давом этди: — Мино тупроқлари абадиййан ғалабамизнинг куйини ижро этгай. Биз унинг пайғамбарлигига асло ишонмаймиз!

Ҳар икки тарафни ҳам сабрсизлик, ҳаяжон қоплади. Мўмиилар Расулуллоҳга қилинган бу таклифни эшитгач, Оллоҳга сиғина ва илтижо кила бошладилар:
—Оллоҳим, севикли пайғамбаримизга ёрдам бер!..
Ҳар бир нафасда шу дуо, ҳар одимда шу илтижо такрорланарди гўё. Тиллар сўзламас, дудоқлар қимирламас, қалблар риёдан йироқ бир самимият ва ҳаяжонга йўғрилган бу илтижоларни тилга чиқармай турибоқ Роббул Оламийнга — юраклардаги жамики сиру асрордан хабардор Буюк Мавлога ҳавола этар эди.

Мушриклар байрамона кайфиятда. Бошлари ҳар вақтдагидан ҳам тик ва мағрур. Бир неча соат кейин қозонилажак буюк ғалабани ҳозирданоқ нишонлашаётган эди. Уларнинг назарида, тунда охирги ва оғир зарба берилиб, Ибн Абу Кабшанинг ҳам, унинг йўлига кирганларнинг ҳам ҳисоб дафтарлари шу кеча ёпилғуси эди.
Мушриклар бир-бирларини табриклашарди:
—Бу гал Амр ибн Хишом жон жойидан ушлади лекин!..
—Бурчакка шундай сиқиб қўйдики, энди қўлдан қутулолмаслиги аниқ!..
Ва ҳоказо гапсўзлар...

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

📚@surxonmuslimuz
🔹️Диний-маърифий канал
Baroat_kechasi
❗️Эслатма: #Бароат кеча Шаъбон ойининг 15 кечаси, Милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 8 чидан 9 апрелга ўтар кечасига тўғри келади иншааллоҳ. Ғафлатда қолманг!
#Аудио

📚@surxonmuslimuz
🔹️Диний-маърифий канал
ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ
#рўза

298-CАВОЛ: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Эй, Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирорта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Раббил оламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», – дедилар (Имом Насоий ривоятлари).

Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди.

Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан токи қуёш ботгунча нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​Ассалому алайкум!

Аллоҳ таоло Ўзига йўналган қалбларни, дуо билан очилган қўлларни, букилган бўйинларни, муҳтож бўлиб сўраган тилларни бўш қайтармайди...

Хайрли дуоларингиз қабул бўлсин, кунингиз файзли ва баракотли ўтсин!
#ЭСЛАТМА

"Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзалардан бебаҳра қолманг!

Ойдин кечаларда, яъни ҳар Қамарий ойнинг 13-, 14- ва 15-кунлари нафл рӯза тутишнинг фазилати ҳақида эшитган, билган ҳамда амал қилишни истаган ӯқувчиларимизнинг баъзилари бизга шу кунлар бошланишидан сал олдинроқ эслатиб қӯйишимизни илтимос қилишди.
Шунга жавобан энди "Аййамул бийз", яъни оқ кунлар бошланишидан уч ё тӯрт кун олдиндан эслатма бериб борамиз. Ушбу Шаъбон ойининг уч кун нафл рӯза тутиш тавсия этилган оқ кунлар душанба, кунидан бошланади. Яъни, якшанба кечаси саҳарликка туриб, душанба, сешанба ва чоршанба кунлари рӯза тутамиз.

Бу хабарни эшитганлар яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, иншаАллоҳ!

Демак, 6-7-8 апрел 3 кун саҳарлик Сурхондарё вақти билан соат 05:00, 04:58, 04:56 гача тугалланиши керак. Мана шу уч кунда оғиз очиш вақтлари эса, оқшом соат 19:30, 19:32, 19:34 га тӯғри келади.
Валлоҳу аълам.

📚@surxonmuslimuz
🔹Диний-маърифий канал
Ҳар нарсанинг сири «Сабрдадир»...
- Ачиққа сабр этарсан номи «Матонат» бўлур...
- Очликка сабр этарсан номи «Рўза» бўлур...
- Инсонларга сабр этарсан номи «Сабр-тоқат» бўлур...
- Тилакларга сабр этарсан номи «Дуо» бўлур...
- Туйғуларга сабр этарсан номи «Кўз ёши» бўлур...
- Соғинчга сабр этарсан номи «Ҳасрат» бўлур...
- Севгига сабр этарсан номи «Ишқ» бўлур...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

🍃
Аллоҳим, қалбимизни кенг қилгин, ишларимизни осон қилгин, айбларимизни беркитиб, сатр қилгин, гуноҳларимизни мағфират қилгин, ғамларимизга кушойиш бергин, маҳзунлигимизни кетказгин,сабр бер, беморларимизга шифо бер, ҳамда азобсиз ва ҳисоб-китобсиз бизни жаннатга киритишингни дуо қилиб сўраймиз, ўтинамиз.
🍃
Қалбдан чиққан дуо:
Аллоҳим! Тақдирларимизни энг гўзалига ўзгартиргин, албатта Сен бирон нарса ожиз қолдиролмайдиган Қодир зотдирсан.

📚@surxonmuslimuz
🔹Диний-маърифий канал
Қайси халқлар орасида коронавирус кенгроқ тарқалади?

Британиянинг Бирмингем университети олимлари ўтказган тадқиқотда ҳожатхонадан чиққандан кейин қўлни совунлаб ювиш унчалик одат тусига кирмаган мамлакатларда янги коронавирус инфекцияси кенгроқ тарқалиши маълум бўлди.

Шифокорлар коронавирусдан ҳимояланиш учун қўлларни камида 20 сония давомида совунлаб ювиш кераклигини айтмоқда.

Аниқланишича, Хитойда ҳожатхонадан чиққандан кейин қўлини совунлаб ювмайдиганлар нисбати 77 фоиз экан. Бу кўрсаткич Японияда 70, Жанубий Кореяда 61, Голландияда 50, Италияда 43, Буюк Британияда 25 ва АҚШда 23 фоизни ташкил этади. Саудия Арабистонида одамларнинг атиги 3 фоизи, Туркияда эса 6 фоизи қўл ювишни одат қилиб олмаган.

Тадқиқотчилар 8 март ҳолатига коронавирусга чалиниш ҳақидаги маълумотлар ва қўл ювиш одатини солиштириб, иккисининг ўртасида боғлиқ бор деган хулосага келишди.

Манба: Azon.uz
Audio
#Ramazon_tadorigi
#19_kun_qoldi
#Kundalik_duolar

Ойнага қараганда
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ойнага қарасалар:
“Аллоҳумма анта ҳассанта холқий фа ҳассин хулуқий”,
(Аллоҳим, яратилишимни яхши қилдинг, хулқимни ҳам яхши қилгин) деб айтардилар.

📚@surxonmuslimuz
🔹️Диний-маърифий канал
#ЭЪЛОН
Маълумки, Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг Каломидир! Уни ўрганиш ва ўргатишнинг фазилати ҳақида ҳадислар ворид бўлган. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир” (Имом Бухорий ривояти).

Халқимизнинг Қуръонни ўрганишида ва бошқаларга ўргатишида узоқ йиллардан бери ҳар биримизга таниш бўлган «Муаллими соний» китоби бошланғич қўлланма бўлиб келган ва келмоқда.

Юртимиз фарзанди, Мисрдаги Ал-Азҳар университетида таҳсил олган, ўн қироат бўйича ижоза соҳиби Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ томонидан мазкур «Муаллими соний» китоби асосида видео қўлланма тайёрланди. 27 йиллик меҳнат ва изланишлар маҳсули бўлган ушбу қўлланма орқали биз Қуръони Карим ҳарфларини талаффуз қилиш, сўзларни бир-бирига улаш, Қуръони Каримдан қисқа сураларнинг тиловати каби кўплаб илмларни, иншаа Аллоҳ, ўрганиб оламиз.

Шу кунларда юртимизда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин эълон қилинган бўлиб, барчамиз уйда, фарзандларимиз ёнидамиз. Фурсатдан фойдаланиб, телеграм каналимиз орқали «Муаллими соний» видео қўлланмасининг бошидан дарслар бериб бориш йўлга қўйилди.

Ушбу дарслик фарзанд тарбияси, Қуръон таълими билан машғул бўлган ота-оналар ва барча Қуръонсевар халқимизга манфаатли бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

#Муаллими_соний #Қуръон_таълими

📚@surxonmuslimuz 🔹Диний-маърифий канал
Surxonmuslim.uz pinned «#ЭЪЛОН Маълумки, Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг Каломидир! Уни ўрганиш ва ўргатишнинг фазилати ҳақида ҳадислар ворид бўлган. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб…»
АЗОННИ ТЎХТАБ ЭШИТИШ КЕРАКМИ?
#азон

325-CАВОЛ: Таҳорат қилгани кетиб турганимда азон чақириб қолади. Шу вақтда ўтириб азонни тугашини кутишим керакми ёки таҳоратга шошилиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллома Ибн Обидин "Туҳфа" номли китобдан бу ҳақида қуйидагиларни нақл қилиб келтирадилар:

وينبغي للسامع ان لا يتكلم ولا يشتغل بشي في حالة الاذان والاقامة

Яъни: “Азон ва иқоматни эшитаётган киши бу аснода заруратсиз гапирмаслиги ва бирор иш билан чалғимаслиги лозим бўлади" ("Раддул муҳтор").

Сизнинг ҳолатингизда агар азондан кейин бемалол таҳорат олиб жамоатга етишиш имкони бўлса, азон айтилганда тўхтаб азон калималарига жавоб қилганлигингиз афзал бўлади. Азондан сўнг жамоатга етишиш имкони кам бўлса, таҳорат олишга ҳаракат қилишингизда зарар йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot