Surxonmuslim.uz
4.76K subscribers
8.8K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.

23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.

Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.

25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFfq2dTG6owcJKdJvQ
Пандемия вақтида жаноза намозлари ихчам тарзда ўтказилади

Мамлакатимиз ҳудудида коронавирус касаллиги кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида, республика махсус комиссияси йиғилишининг қарори қабул қилинди. Унга кўра, 23 мартдан тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлар билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.

Комиссиянинг бундай қарорга келишидан кўзлаган бирдан-бир мақсади шуки, халқимизнинг саломатлигини сақлаш, улар орасида янги турдаги вируснинг тарқалишининг олдини олишдир. Агарда, шундай синовли кунларда янада ҳамжиҳат бўлсак, барча қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтамиз, инша Аллоҳ.

Шундай пайтларда ўзимизни ва яқинларимизнинг соғлигига бефарқ бўлмай, бир-биримизни қўллаб-қувватлашни, карантин ва гигиена талабларига қатъий риоя қилишни яна бир бор илтимос қиламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвосида ҳам “Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқилсин”, дея алоҳида таъкидланган эди.

Дарҳақиқат, маййитга жаноза намозини ўқиш фарзи кифоя бўлиб, вафот этганнинг яқинлари иштирокида адо этилса ҳам бўлади. Мўътабар манбаларда ҳадиси шарифларга таянган ҳолда улуғларимиз қазо қилган одамнинг жаноза намозини тезлик билан адо этиб, дафн этишга шошилганлари баён этилган.

Таъкидлаш жоизки, жаноза, дафн ва таъзия маросимларини ихчам тарзда ўтказиш баробарида эпидемия ҳамда карантин давридаги талаблар, хусусан, гигиена қоидалари – қўлларни ювиш, тиббий ниқобларни тақиш ва бошқаларга жиддий амал қилиш лозим бўлади. Шунингдек, махсус комиссия қарорида қайд этилганидек, худойилар ҳам 10-15 киши атрофида ўтказилади. Мазкур маърака-маросимлар хонадонларда ўтказилишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Аввало бундай дамларда Аллоҳ таолодан барчага сиҳат-саломатлик сўраймиз. Яратганнинг тақдири ила бу фоний дунёдан боқий охиратга риҳлат қилган инсоннинг жаноза намози ва маъракасини айни кунлардаги оғир касалликнинг пандемияси даврида ихчам шаклда ўтказиш шариатимизнинг талаби ҳисобланади.

Ҳаёт бор экан, синов бор, қийинчилик бор. Бу ҳақиқатни шу кунларда янада чуқур ҳис этмоқдамиз. Бугун коронавирус инфекцияси деган жиддий бир хавфга дуч келдик. Барча юртдошларимиз янада жипслашиб, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онглилик ва масъулият кўрсатиб, уламоларимиз, имом-домлаларимиз, мўйсафидларимизнинг дуои фотиҳалари ила бу синовдан эсон-омон ўтамиз, деб ишонамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, вазиятни тўғри тушуниб, кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаётганлари учун мўмин-мусулмонларимизга яна бир бор ташаккур айтамиз.

Яратганнинг изни ила тез орада бу ташвишли кунлар ортда қолсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2020/1441 Ҳ. ЙИЛ 23 МАРТ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Термиз шаҳри вақти билан)

БОМДОД - 06:00
ПЕШИН - 13:00
АСР - 17:06
ШОМ - 19:06
ХУФТОН - 20:35

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Аллоҳим, йиғламайдиган кўздан, ҳиссиз юракдан, ҳушу билмас кўнгилдан, саховатсиз қалбдан, қабул бўлмас дуодан, фойдасиз илмдан, тингланмайдиган сўздан, тўймайдиган нафсдан, зарар келтирадиган амалдан паноҳ сўраймиз!!!

Номаи амалингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!

Мазмунли кунлар...
​САЛОМАТЛИК САРИ 3 СУННАТ

Ҳар биримиз ҳаётимиз давомида касал бўламиз. Билсак касаллик ҳам гуноҳларимизга каффорот ҳам синовдир. Бемор дори-дармонларни истеъмол қилиш билан бирга Қуръони карим ва ҳадисларда ворид бўлган дуоларни ўқиши ҳам лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор инсон саломатлигини асраши учун қилган баъзи тавсияларини келтириб ўтамиз.

🔸Аввало инсон саломатлиги учун меъёрида овқатланиши лозим. Чунки ортиқча овқатланиш инсоннинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан заифлашига сабаб бўлади. Тўғри овқатланиш инсон саломатлигининг асосий омилларидандир. Шу сабабли, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига овқатланиш одобини ўргатиб бундай деганлар: “Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емак кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, ичимлиги учун учдан бир ва нафаси учун учдир бир” (Имом Аҳмад, Термизий ривояти).

🔸Иккинчидан, асал ва қора седана истеъмол қилишга одатланиш керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Седана ўлимдан бошқа барча хасталикларга шифодир”.

Бир қатор мутахассислар олиб борган тадқиқотларга кўра, қора седана инсон қувватини оширишда, кўплаб касалликларга қарши курашда самарали ҳисобланади.

Шунингдек, асал ҳам инсон танасига қувват бағишловчи, иштаҳани очувчи, асаб тизимини ҳамда юрак-қон томирларини яхшиловчи хусусиятга эга. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Асал истеъмол қилинглар, у кўп касалликларга шифодир”, деганлар.

🔸Учинчидан, Яратгандан сиҳат-саломатлик сўраб дуо қилинг. Барча дард ҳам, шифо ҳам Аллоҳнинг иродаси билан бўлади. Аллоҳ истъемол қиладиган дори-дармонимизни сабаб қилиб Ўзи шифо беради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки бирор ерлари оғриса муборак қўлларини оғриётган жойга қўйиб уч маротаба “Бисмиллаҳ” деб, етти маротаба бундай дер эдилар: “Аъузу биллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳозиру” (Имом Аҳмад, Имом Муслим ривояти).

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кимки касал бўладими, ё соғ бўладими ҳамиша Аллоҳнинг розилигига интилиш лозим. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага Қодир, неъматларини беминнат берувчи ва ҳар нарсадан хабардор Зотдир.

ДАВРОН НУРМУҲАММАД

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Қўлларингизни тез-тез совун ва сув билан ювиб туринг...

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
Forwarded from Muslim.uz
#МУРОЖААТ #ҚАТЪИЙ_РИОЯ №1
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИНИНГ КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИШ БЎЙИЧА МУРОЖААТИ

🔸Ҳурматли юртдошлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши карантин даврида осойишталикни сақлаш ва инсон соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадидаги ўрнатилган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилишга чақиради.

Мамлакатимиз ҳудудида коронавирус хасталигига чалинган беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган кишиларни ўз вақтида аниқлаш ва инфекция тарқалишининг олдини олиш юзасидан республика махсус комиссияси томонидан бир қатор чекловлар ва муайян чоралар кўрилмоқда. Жумладан:

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга «огоҳлантириш» берилади.

25 март кунидан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса
– базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари (223 минг сўм) миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари (669 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилади.

Тиббий ҳимоя воситалари, хусусан, ниқобларнинг танқислигини сунъий вужудга келтириб, нархини оширган «тадбиркор»ларга қатъий чоралар кўрилади.

23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан қатъи назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.

Барча савдо ва дехқон бозорларида савдо қилиш нуқталарида касаллик профилактикаси мақсадида аҳолининг яқин масофада бўлишларининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилиши кабилар қарорда маълум қилинди...
➡️ МУРОЖААТНИ ТЎЛИҚ МАТНИНИ ЎҚИШ ⬅️

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЭНГ СУЮКЛИ БАНДАСИ

Бандаларнинг Аллоҳ таолога энг маҳбуби – инсонларнинг қалбида Аллоҳ таолога нисбатан муҳаббат уйғотадиганлар ва ер юзида ўзлари самимий бўлиб амал қиладиганлардир.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

Шарҳ: Инсонлар яратган Роббисини танимаганлари учун ҳам ибодат қилиш, Ул Зотнинг шариатига амал қилиш, Ул Зотни севиш тушунчаси ҳақида тасаввурга эга эмаслар. Аллоҳ таолонинг буйруқ ва қайтариқларига бепарво қарайдилар. Зеро, инсоннинг Аллоҳ таолога нисбатан муҳаббати Ул Зотни танигани миқдорича бўлади. Танимаган Зотга қандай муҳаббат қўйиши мумкин ахир?!

Қандай қилиб инсонларнинг қалбида Аллоҳ таолога нисбатан муҳаббат уйғотиш мумкин?

Албатта, Аллоҳ таолони танитиш – Аллоҳ таолонинг буюклиги, меҳрибонлиги, бандаларининг гуноҳларини кечириши, тоинки, Аллоҳ таолонинг барча исми сифатлари ҳақида билимларни ўргатиш, Аллоҳ таолонинг бандаларига берган неъматлари беҳисоб эканини англатиш билан бўлади. Зеро, инсон табиатида ўзига нисбатан яхшилик қилганни яхши кўриш, уни ҳурмат қилиш туйғуси бор.

Одатда инсон Аллоҳ таолонинг ўзига бериб турган узлуксиз неъматларини унутиб қўяди. Бу неъматларнинг бўлиши ўз-ўзидан табиий ҳол деган тушунчага боради. Қачонки бир неъматдан маҳрум бўлсагина, қадри сезилиб қолади. Шу нуқтаи назардан инсонга Аллоҳ таолонинг неъматлари эслатиб турилса, банда ўзидаги бор неъматлар Яратгандан эканлигини англаса, қалбида Ул Зотга нисбатан муҳаббат уйғона бошлайди. Инсон Аллоҳ таолони таниб, неъматларини ҳис қилиб борган сари унинг Соҳибига нисбатан севгиси кучайиб бораверади. Кимки Аллоҳ таолони топса, Ул Зотга нисбатан муҳаббат лаззатини тотса, бошқа барча лаззатлар унинг учун арзимас бўлиб қолади. Ундай инсон ўз-ўзидан маҳбуби – Аллоҳ таолонинг буйруқ ва қайтариқларини ўрганиб, амал қилишга астойдил киришади. Шариатга амал қилиш унга бахтиёрлик ҳиссини беради, Аллоҳ таолодан бир лаҳза бўлса-да узилишни тасаввурига сиғдира олмайди.

Хўп, ким инсонлар қалбида Аллоҳ таолога нисбатан муҳаббат туйғусини уйғота олади?

Хаёлга биринчи бўлиб Аллоҳ таолонинг уйи – масжидларда Аллоҳ таолонинг йўлига чорлайдиган имом-хатиблар, диний билими бор аҳли илмлар келиши мумкин. Бу тўғри, ҳақиқатдан ҳам ҳозирги кунда диний соҳадаги аҳли илмлар турли маърузалар қилиш, китоблар ёзиш, интернет тармоқлари орқали кўплаб мақола, дастур ва видеороликлар тайёрлаш йўли билан Аллоҳ таолони, Ул Зотнинг шариати ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари, сифатлари ва суннатларини халққа ўргатмоқдалар. Бу, албатта, инсонларнинг қалбида Яратувчиси ва Ул Зотнинг шариатига нисбатан муҳаббат уйғонишига сабаб бўлмоқда. Аллоҳ таоло барчаларидан рози бўлсин!

Бироқ Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг ҳикматларига эътибор қаратсангиз, Аллоҳ таолонинг энг маҳбуб бандалари деб бирор кишини хосламадилар. Балки умумий тарзда баён қилдилар. Демак, ҳар бир мўмин-мусулмон Аллоҳ таолонинг энг суюкли бандаси бўлиш имконига эга.

Ҳар бир мўмин-мусулмон, авваламбор, Ислом динини чуқур ўрганиб, моҳиятини англаб олиши лозим. Шундагина гўзал ахлоқи, самимий муомаласи, табассуми, яхшиликлари билан инсонлар қалбида Аллоҳ таоло, Ул Зотнинг дини ва Расулига нисбатан муҳаббат уйғота олади. Бундай инсон Ислом ҳукмларини инсонларга оғирлаштириб кўрсатиб, уларни малоллантирмайди, қўпол муомала ила ундан нафратлантирмайди.

Ҳар бир ҳақиқий мўмин-мусулмонман деган киши Исломга чиройли амал қилиши, ўзининг гўзал хулқи ва чиройли насиҳати ила, аввало, ўз аҳли оиласи, фарзандлари, яқин қариндошлари, қўни-қўшнилари, қолаверса, маслакдошлари, борингки, барча инсонларнинг қалбида Аллоҳ таолога муҳаббат уйғотиши, Ислом дини ҳақида яхши фикрлар пайдо қилиши мумкин. Демак, ҳар биримизда Аллоҳ таолонинг энг суюкли бандаси бўла олар эканмиз.

Бу имкониятдан фойдаланиб, Аллоҳ таолонинг энг маҳбуб бандаларидан бўлиш барчамизга насиб қилсин.

“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар”.
Forwarded from Muslim.uz
#МУРОЖААТ #ҚАТЪИЙ_РИОЯ №3
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИНИНГ КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИШ БЎЙИЧА МУРОЖААТИ

🔸Карантинни бузиш жоиз эмас!

Ҳозирги мураккаб шароитда амалга оширилаётган тушунтириш ишлари ва кўрилаётган чораларга қарамасдан, карантин тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузишга йўл қўяётганлар ҳам учрамоқда.

Инсон карантин ва чекловни бузиши ёки касаллик ўчоғига борганлик, беморлар билан мулоқотда бўлганликни яшириши нафақат ўзи, балки жамият учун ҳам катта хавфдир. Масалан, жорий йилнинг 15 мартидан 23 март кунига қадар юртимизда ушбу касаллик 46 нафар шахсларда аниқланган бўлса, касалларнинг 16 нафари 1 бемор билан мулоқотда бўлганлар. Демак, бундай вазиятда энг асосийси, ўзаро мулоқотни камайтириш, касаллик юқишининг олдини олиш борасидаги тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилишдир.

Таҳлилчилар таъкидлашича, Италия давлатида коронавирус кенг тарқалишининг асосий сабаблари – карантин чораларини татбиқ этмаслик, жамоат транспортлари ва жойлардаги ҳаракатларни чекламаслик ҳамда соҳа мутахассислари фикрларига қулоқ солмасликдир.

Демак, карантин даврида шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидалари, айниқса, вирусдан сақланиш учун ниқоб тақиб, қўлларни яхшилаб совунлаб ювишга жиддий эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, пандемия даврида фуқароларнинг турли жойларда тўпланиши, ҳар хил йиғинлар қилишлари, шу жумладан, масжидлар олдида жамоат ҳосил қилишлари ҳам карантин талабларига хилофдир. Бундай ҳаракатларни содир этаётган фуқаролар республика махсус комиссияси томонидан белгиланган чораларни қўпол равишда бузишлари баробарида, аввало ўзлари ва яқинларини хатарга қўяётганликлари, юртдошларимиз орасида вирус тарқалишига сабабчи бўлиб қолишлари мумкинлигини теран англаб етишлари ҳамда бу каби ишларга қўл урмасликлари зарур.

Ислом дини таълимотларида ҳар бир инсон ўзи ва бошқалар ҳаётини муҳофаза қилишга масъулдир! Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!” деб хитоб қилган (“Бақара” сураси, 195-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касал туялари бор киши уларни соғлом туялари бор кишининг туялари олдига келтирмасин”, деб таъкидлаганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бир ерда вабо (тарқалгани)ни эшитсангиз, у ерга кирманглар. Агар сизлар турган ерда шу нарса (вабо) бўлса, у ердан чиқиб кетманглар”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Бугун карантин чораларига қатъий риоя қилиш зарурлигини тушуниб етдик. Гарчи юртимизда саноқли кишилар вирусни юқтирган бўлса-да, лекин ҳаммамиз – юртимизнинг 34 миллиондан зиёд фуқароси бир тану бир жон бўлиб ҳамкорликда ҳаракат қилишимиз даркор. Зеро, Қуръони каримда:

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилманг!» (“Моида” сураси, 2-оят), дейилган.

Демак, жамият соғлигини сақлаш йўлида ўзаро ҳамкорлик қилиш – Ислом дини тавсия этилган амаллардандир...
➡️ МУРОЖААТНИ ТЎЛИҚ МАТНИНИ ЎҚИШ ⬅️

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
1️⃣ | 2️⃣
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Ўша кеча мўминларнинг кўплари уйқуга ётар эканлар Афзали Анбиёнинг (с.а.в.) қуйидаги сўзларини қайтақайта эсладилар:
«Бир мусулмоннинг бошига чарчоқ, касаллик, тақдир тақозоси бўлган ғам-кулфат тушишидан тортиб, тикан ботишигача уни безовта қиладиган нимаики тушса, Оллоҳ таоло бу безовталикларни ўша мусулмоннинг гуноҳларидан ўтиш учун каффорат ҳисоблайди».

Аммо бу азоб-уқубатларнинг ниҳояси борми? Ваъда қилинган натижа қачон келажак? Сабр даври қачон тугайди? Ҳузур-ҳаловат, тинчлик-осойишталик даври қачон бошланади? Азият-у ҳақоратлар изма-из юраверадими? Бу йўлнинг охири борми?

Кўнгиллар яқинда туширилган Шарх сурасини ёдга олди:
«Бас, албатта, ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир. Албатта, ҳар бир оғирликмашаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир» (56).

Бу оятларда ҳар бир машаққатдан кейин эмас, балки айни ўша машаққат билан бирга енгиллик борлиги икки бор таъкидланади. Буни икки хил маънода тушунса бўлади. Биринчиси: ҳар бир қийинчиликдан кейин шу қадар тез осонлик келадики, гўё улар иккиси бирга, ёнма-ён тургандек бўлади. Бас, демак қийинчиликка рўбарў келганда, ноумидликка асло ҳожат йўқ.

Иккинчи маъно: бир кишининг имони, эътиқоди сабабли бирон оғирлик тушса, у киши ҳаргиз бундан ранжимаслиги лозим. Зеро, у охиратдаги осонликка — мангу саодатга дунёда тортаётган айни мана шу қийинчилиги шарофати билан, яъни, қийинчиликка сабр-тоқат қилгани сабабли эришиши мумкин. Демак, у киши тортаётган муваққат машаққатнинг ўзида унинг учун мангу бахт-саодат бор экан.

Аммо нима бўлганда ҳам, тутилган йўл тўғри, Оллоҳ розилигига уйғун бир йўл эди... Ақл ушбу йўлни кўрсатар, виждон бошқа бир йўлни танлашга рози бўлмас эди. Бугун мушрикларнинг қўли баланд бўлса ҳам, мўминларнинг виждони улар учун қийналар, «Оллоҳим, уларга ҳам ҳидоят йўлини кўрсат, уларни ҳам бу жаҳолат ботқоғидан халос эт!»
тарзидаги дуолар тун ярмидан ўтганда ҳам Буюк Даргоҳ сари йўналар эди.

Бу сура туширилганда мўминлар бир жойга йиғилган эдилар. Даврадан ғоят мамнун ҳолда, ушбу оятларни такрорлайтакрорлай тарқалдилар. Бугунги кунга қадар чекилган заҳматлар ҳисобини Буюк Оллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас эди. Эртага уларга яна янги машаққатлар қўшилади. Аммо бир куни бўрон тўхташи, ёқимли хушҳаво шабадалар эса бошлаши, бўғувчи туманлар ўрнини мусаффо ҳавога бўшатиб бериши, Абу Жаҳлларнинг салтанати қулаши, Оллоҳнинг мўмин бандалари ҳоким бўладиган кунларнинг келиши ҳам муқаррардир.

Ҳабашистондан қайтганда ўзларига бирон-бир ҳимоячи топганлар шаҳарда бемалол айланиб юришар, топа олмаганлар эса, мазахга учраб, гоҳ калтакланишар, гоҳо хақоратланар эдилар. Бирмунча вақт шу зайлда ўтди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Forwarded from Azhar.uz
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга «огоҳлантириш» берилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссияси ахборотида маълум қилинди. 25 март куни соат 06:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

МАНБА : Daryo.uz

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFfq2dTG6owcJKdJvQ
СОЛАТУЛ МУНЖИЯ (ТУНАЖЖИЙНАА)

Аллоҳумма солли ъала саййидинаа Муҳаммадин солаатан тунжийнаа биҳаа мин жамийъил аҳваали вал аафаати ва тақзий ланаа биҳаа жамийъал ҳаажаати ва тутаҳҳирунаа биҳаа мин жамийъис саййи`аати ва тарфаъунаа биҳаа ъиндака аълаад даражаати ва тубаллиғунаа биҳаа ақсол ғооёти мин жамийъил хойроти фил ҳаяти ва баъдал мамаати ва ъала олиҳи ва соҳбиҳи ва саллим таслииман касийрон!

Маъноси: "Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар бўлсин. (Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан), ўша салавот сабабли барча қийинчилик ва бало офатлардан нажот бер. Салавот сабабли барча ҳожатларимизни бароридан келтир. Салавот сабабли барча ёмонликлардан бизни покла. Салавот сабабли Ҳузурингдаги даражаларга бизларни юксалтир. Салавот сабабли ҳаёт ва ўлимдан кейинги барча яхшиликларни энг юқори даражасига бизларни кўтар. Расулуллоҳнинг оилаларига ва саҳобаларига кўплаб салавот ва саломлар бўлсин!".
Изоҳ: Уламолар тажрибаларига мувофиқ ушбу тунажжийнаа салавотини 1111 марта яхши бир нарсани ният қилиб ўқилса, Аллоҳ изни билан мақсад ҳосил бўлиши умид қилинади.

Бизнинг юртларда кўпроқ бошга мусибат тушганда ўқиш йўлга қўйилган.

Тунажжийнаа - нажот берувчи, деганидир. Бу салавотни бундай номланишига сабаб, чунки у ғам ва муаммолардан нажот бериб, бартараф қилгани учундир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чин дилдан ихлосла “АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, ШУНИСИГА ҲАМ ШУКР” дейишимиз бахтиёр ҳаёт сари етакловчи эшикнинг калитидир.

САБР умримизни, ШУКР қалбимизни гўзаллаштиради...

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Хайрли тонг! Сабр, шукрга бой кун бўлсин!..
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔹Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори)
https://surxonmuslim.uz/?p=5355

🔹Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг карантин талабларига қатъий риоя этиш бўйича мурожаати
https://surxonmuslim.uz/?p=5334

🔹Тошкент ислом институти талабалари ҳамда талаба қизлари томонидан 97 марта "Хатми Қуръон" қилинди.
https://surxonmuslim.uz/?p=5337

🔹Франция: коронавирусга қарши дори муваффақиятли чиқди
https://surxonmuslim.uz/?p=5348

🔹Масжиди Ақсо ҳам ёпилди
https://surxonmuslim.uz/?p=5351

🔹Ёлғон маълумот тарқатган шахсга суд ҳукми ўқилди
https://surxonmuslim.uz/?p=5357

🔹Қумқўрғонлик тадбиркор харидорларга нонни бепул бермоқда
https://surxonmuslim.uz/?p=5360

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганида тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилинг...

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
НАМОЗДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШНИ НИЯТ ҚИЛИШ
#намоз

295-CАВОЛ: Уйда ўқийдиган номозларимда “…юзимни қиблага қаратган ҳолатда холис Aллоҳ учун” деб ният қиламан. Масжидда ҳам шундай дейишим керакми? Масалан аср ёки шом намози учун?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, қиблага юзланиш намознинг шартларидан биридир. Бунга барча уламолар ижмо қилишган. Лекин намозда қиблага юзланишни ният қилиш шарт ёки шарт эмаслиги борасида ҳанафий мазҳаби фуқаҳоларимизда икки хил гап бор: Абулкарим Журжоний "Киши намозда қиблага юзланганини ният қилиши шарт", – деган бўлсалар, Имом Сарахсий, Аллома ибн Нужайм, Аллома Шайхизода, Аллома Ҳаскафий ҳамда Ибн Обидийн каби муҳаққиқ уламолар шарт эмас, деган фикрни қатъий айтганлар (манба: “Баҳрур роиқ” (3/324), “Мажмаъул анҳур” (1/125), “Раддул муҳтор” китоблари (3/89)).
Мулла Хисрав ўзининг “Дурарул ҳуккам” номли асарида Аллома Фахриддин Қозийхондан қуйидагича нақл қилиб келтирган:
قَالَ قَاضِي خَانْ أَمَّا اشْتِرَاطُ نِيَّةِ اسْتِقْبَالِ الْقِبْلَةِ اخْتَلَفُوا فِيهِ قَالَ بَعْضُهُمْ إنْ كَانَ يُصَلِّي إلَى الْمِحْرَابِ لَا يُشْتَرَطُ وَإِنْ كَانَ يُصَلِّي فِي الصَّحْرَاءِ يُشْتَرَطُ
яъни: “Қозихон айтадилар: “(Намозда) Қиблага юзланишни ният қилиш шартлиги борасида уламолар турлича гап айтдилар: баъзилари меҳробга қараб намоз ўқиганда шарт бўлмайди, дейишди. Баъзилар эса саҳрода намоз ўқиганда шарт дейишди” (“Дурарул ҳуккам шарҳ ғурарул аҳкам” китоби (1/275)).
Шунга кўра Сиз намозни масжидда имомга иқтидо қилиб ўқиган пайтингизда қиблага қараб намоз ўқишни ният қилишингиз ва “...юзимни қиблага қаратган ҳолатимда...”, – дейишингиз шарт эмас. Балки бунинг ўрнига имомга иқтидо қилишни ният қилишингиз лозим бўлади. Масалан: “Аср намозининг фарзини шу имомга иқтидо қилган ҳолда, холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим”, – дейсиз. Чунки, имомга иқтидо қилувчи киши ушбу намозида ҳозир бўлган имомга эргашаётганини ният қилиши шарт бўлади. Бу ҳақида уламоларимиз шундай дейишган:
اتفق الفقهاء علي ان نية المؤتم الاقتداء بالامام شرط لصحة الاقتداء (الموسوعة الفقهية 6ج 20ص)
яъни: “Фуқаҳолар шунга иттифоқ қилганларки, имомга эргашиш тўғри бўлиши учун имомга эргашувчи имомга иқтидо қилишни ният қилиши шартдир” (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси” (6/20)). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш

▫️ Каналга уланиш
Forwarded from Muslim.uz
#ЭЪЛОН

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ КАРАНТИН ЭЪЛОН ҚИЛАДИ,
ИШ ТАРТИБИ ОНЛАЙН РЕЖИМГА ЎТАДИ

2020 йил 23 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан хавфсизлик ва инсон соғлиғини сақлаш учун бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланди.

Пандемия натижасида эълон қилинган Карантин жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам карантин эълон қилади, иш тартиби онлайн режимга ўтади ва аҳолининг мурожаатларини онлайн шаклда қабул қилади ва белгиланган тартибда жавоб қайтаради.

Карантин вақтида асосий ишга таъсир этмаган ҳолда ходимлар меҳнат таътилига чиқарилади, айримлари масофадан туриб ишлаш тартибига ўтади. Қабулхона, бўлимлар ва хоналарда дезинфекция ишлари амалга оширилади. Карантин жараёнида Диний идора ишчи ҳолатида ўз иш фаолиятини олиб боради. Таъкидланганидек, сўровлар электрон ва телефон орқали қабул қилинади.

Фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
[email protected] электрон манзилига мурожаатларини йўллашлари мумкин. Шунингдек, сўровлар қуйидаги 78-150-64-40 телефон рақами орқали ҳам қабул қилинади.
Шунингдек, мўмин-мусулмонлар диний саволларига жавобларни fatvo.uz сайти, @SavollarMuslimUzBot телеграм боти ва 78-150-33-44 call-марказ орқали ҳам олишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar