Surxonmuslim.uz
4.87K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
UZ:Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков:

«Олдимизда Наврўз байрами, уч кун дам олиш кунлари. Дам олиш кунларини мўмин мусулмонлар уйларида, оила аъзолари билан бирга ўтказишса, барча тадбирларни оиламиз даврасида ўтказсак, мақсадга мувофиқ бўларди. Биз бу кунда бу жуда муҳим ва касалликнинг олдини олишга қўшган ҳиссамиз бўлади. Менда у касаллик йўқ деб ўзи хоҳлаган ишни қилиш ҳукумат даражасида қаратилаётган ишларга беътиборлик деб баҳоланиши мумкин.

Тадбиркорлардан илтимос қиламизки, одамларга қўлларидан келганча ёрдам беришса. Бу айниқса, бугунги кунларда жуда савобли иш. Майли нархларни туширмасин, аммо ўз нархида сотса ҳам одамларга мурувват қилган бўлади.

Бундай шароитдан фойдаланиб, даромад қилишни кўзлаш мўмин-мусулмонга хиёнат, бу даромад ҳалол бўлмайди.

Бу кунлар Аллоҳнинг синовидир. Барчамиз қалбан бир бўлиб, берилаётган тавсияларга амал қилайлик, Аллоҳдан бу балоларни юртимиздан, бутун дунёдан тез кунларда кўтаришини сўрайлик. Аллоҳнинг дуо қилинглар, дуоларингни ижобат қиламан, деган ваъдаси бор.

ИншаАллоҳ тез орада бу касаллик кўтарилиб, яна хотиржам ҳаётимизга қайтишни Ўз насиби рўза айласин».

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Имом-хатиблар ва халқимиз томонидан 400 га яқин жонлиқ сўйилди, юзлаб хатми Қуръон қилинди, миллионлаб саловоти шариф айтилди
https://surxonmuslim.uz/?p=5276

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
Бола тарбияси

Ўтган асрда Ҳиндистон озодлиги учун катта ҳисса қўшган сиёсатчилардан мавлоно Абул Калом Озоднинг ҳаётларида бир воқеа бўлган. У киши ўғлининг никоҳ тўйи куни бутун Ҳиндистондан сиёсатчилар машҳур арбоблар, ҳатто бошқа дин вакилларидан бўлган кишиларни ҳам таклиф қилган эканлар. Шунда у киши тўйнинг охирида ҳамманинг олдида “Ўғлимга бир совғам бор” деб эълон қилибди. Ҳамманинг қалбига “Ўғлига қандай қимматбаҳо совға бераркин” деган бир туйғу келиб, интиқлик билан совғани нималигини эълон қилишини кутишибди. Шунда ўғлига бир қоғозга ўралган нарсани берибди. Ўғли қоғозни очса ичида яна бир қоғозга ўралган нарса, уни очса яна ва яна... Охири бир неча қават қоғозлар очилганидан кейин, кичкина бир ўйинчоқ чиқибди. Буни кўрган меҳмонларнинг ҳаммаси кулибди. Ўғил ҳам кулибди-ю, лекин қалбида ўша ерда шарманда бўлгандек қизарибди. Тўй тугаб орадан бир ҳафталар ўтгандан кейин ўғил отасига “Ўшанда қилган совғангиз менга жуда оғир ботди. Шунча одамнинг олдида тўғри иш бўлмади ва мен шарманда бўлдим” дебди. Отаси, “Болам сен шарманда бўлдингми? Биласанми у қайси ўйинчоқ эди? У ўша сен ёшлигингда сенда бўлишини орзу қилган, ҳатто шуни деб мен билан уришиб аразлашган ўйинчоғинг эди. Уни деб бир неча кун мен билан гаплашмай ҳам қўйгансан. Ёшлигингда энг катта орзуинг бўлган нарсани сенга совға қилсам-у, энди катта бўлиб шу орзуинг қўлингда турганидан шарманда бўляпсанми?! Болам мен бу билан сенга насиҳат қилмоқчи бўлдим. Ҳаётда ҳам шундай нарсани орзу қилгинки вақти келиб маҳшар майдонида Одам алайҳиссаломдан тортиб то қиёматгача бўлган инсонлар орасида ўша орзу қилиб интилган нарсангни қўлинга берилганида шарманда бўлмайдиган нарса бўлсин” деган эканлар. Буюк мусулмон кишилар фарзандларига таълим беришда ҳам шундай йўллардан фойдаланишган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавируси ҳақида;
Набий алайҳиссаломнинг вабо тарқалаётган вақтда қилган амаллари;
Азон орқали мўминларни огоҳлантириш.


ЎМИ Сурхондарё вилоят вакили Алиакбар Сайфидинов

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
Ўзбекистон халқига Наврўз табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Навруз

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ:Тошкент шаҳридаги Мирза Юсуф жоме масжиди имом-хотиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов карантин пайтида қариндош-уруғни зиёрат қилиш фазилати ҳақида

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Қиёмат қоим бўлдими?

Жаъфар раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бир куни Басрада кучли шамол туриб, ҳаммаёқ қоп-қоронғи бўлиб қолди. Одамлар масжидлар сари талпинишди. Ўзимга-ўзим: «Мен кимнинг олдига борсам экан?» дедим. Сўнг Ато раҳматуллоҳи алайҳнинг олдига бордим. Қарасам, у уйида тик туриб, қўлини бошига қўйиб, «Аллоҳим, қиёмат аломатларини кўрсатгунингча мени тирик қолдирасан деб ўйламаган эканман», деяётган экан. Ато шу алфозда тонг отгунча тик туриб йиғлаб чиқди.

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
Шайтон энг қаттиқ уринадиган нарсаси, сизни ғамгин қилишдир... Чунки, сиз ғамгин бўларкансиз, барча нарса сизни қайғуга солади, хафа қилади.
Маслаҳатим: унга бу имконни бериб, фурсатни қолдириб қўйманг.
Vabo tarqalganda musulmonning
Вабо тарқалганда мусулмоннинг вазифалари
#Аудио

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar
Forwarded from Hilol Nashr
#Yangilik #vahimasizkarantin #hilol_ebook

Hilol eBook дастурида барчаси бепул!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Азиз юртдошлар, муҳтарам ватандошлар, диндош биродарлар! «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти юртимизда карантин эълон қилингани муносабати билан Hilol ebook дастуридаги барча электрон ва аудио китобларни бир ой давомида бепул тақдим қилади.

«Hilol eBook» қандай дастур?

«Hilol eBook» электрон ва аудио китоблар дастури бўлиб, ушбу дастур орқали шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча китобларини юклаб олиб, ўқиш мумкин. Шунингдек, дастурдан Тоҳир Малик, Аҳмад Муҳаммад Турсун каби муаллифларнинг 300 га яқин электрон ва аудио китоблари ўрин олган.

«Hilol eBook» дастуридан дунёда энг кўп тарқалган Android, iOS, Windows, Mac ҳамда Linux (Ubuntu) операцион тизимларда ишловчи жиҳозларда фойдаланишингиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, «Hilol eBook» дастури мазкур 5 та операцион тизимда ҳам баравар ишловчи Ўзбекистондаги биринчи дастурдир. Дастурда электрон китобларни кирилл ҳамда лотин алифбосида ўқиш мумкин.

Электрон ва аудио китоблардан бепул фойдаланиш учун дастуримизни юклаб олинг. Аввал рўйхатдан ўтганлар эса интернетга уланган ҳолда «Дўкон» қисмига ўтсалар кифоя.

▶️Hilol eBook дастурини юклаш

Марҳамат, ушбу дастурдан фойдаланиб, ўзингиз ва оила аъзоларингиз вақтини мазмунли ўтишини таъминланг. Аллоҳ таоло барчамизга сабр-матонат ато қилсин, бу синовлардан шараф билан ўтказиб, тез кунларда офият насиб қилсин!

@HilolNashr
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.

23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.

Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.

25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFfq2dTG6owcJKdJvQ
Пандемия вақтида жаноза намозлари ихчам тарзда ўтказилади

Мамлакатимиз ҳудудида коронавирус касаллиги кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида, республика махсус комиссияси йиғилишининг қарори қабул қилинди. Унга кўра, 23 мартдан тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлар билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.

Комиссиянинг бундай қарорга келишидан кўзлаган бирдан-бир мақсади шуки, халқимизнинг саломатлигини сақлаш, улар орасида янги турдаги вируснинг тарқалишининг олдини олишдир. Агарда, шундай синовли кунларда янада ҳамжиҳат бўлсак, барча қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтамиз, инша Аллоҳ.

Шундай пайтларда ўзимизни ва яқинларимизнинг соғлигига бефарқ бўлмай, бир-биримизни қўллаб-қувватлашни, карантин ва гигиена талабларига қатъий риоя қилишни яна бир бор илтимос қиламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвосида ҳам “Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқилсин”, дея алоҳида таъкидланган эди.

Дарҳақиқат, маййитга жаноза намозини ўқиш фарзи кифоя бўлиб, вафот этганнинг яқинлари иштирокида адо этилса ҳам бўлади. Мўътабар манбаларда ҳадиси шарифларга таянган ҳолда улуғларимиз қазо қилган одамнинг жаноза намозини тезлик билан адо этиб, дафн этишга шошилганлари баён этилган.

Таъкидлаш жоизки, жаноза, дафн ва таъзия маросимларини ихчам тарзда ўтказиш баробарида эпидемия ҳамда карантин давридаги талаблар, хусусан, гигиена қоидалари – қўлларни ювиш, тиббий ниқобларни тақиш ва бошқаларга жиддий амал қилиш лозим бўлади. Шунингдек, махсус комиссия қарорида қайд этилганидек, худойилар ҳам 10-15 киши атрофида ўтказилади. Мазкур маърака-маросимлар хонадонларда ўтказилишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Аввало бундай дамларда Аллоҳ таолодан барчага сиҳат-саломатлик сўраймиз. Яратганнинг тақдири ила бу фоний дунёдан боқий охиратга риҳлат қилган инсоннинг жаноза намози ва маъракасини айни кунлардаги оғир касалликнинг пандемияси даврида ихчам шаклда ўтказиш шариатимизнинг талаби ҳисобланади.

Ҳаёт бор экан, синов бор, қийинчилик бор. Бу ҳақиқатни шу кунларда янада чуқур ҳис этмоқдамиз. Бугун коронавирус инфекцияси деган жиддий бир хавфга дуч келдик. Барча юртдошларимиз янада жипслашиб, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онглилик ва масъулият кўрсатиб, уламоларимиз, имом-домлаларимиз, мўйсафидларимизнинг дуои фотиҳалари ила бу синовдан эсон-омон ўтамиз, деб ишонамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, вазиятни тўғри тушуниб, кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаётганлари учун мўмин-мусулмонларимизга яна бир бор ташаккур айтамиз.

Яратганнинг изни ила тез орада бу ташвишли кунлар ортда қолсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2020/1441 Ҳ. ЙИЛ 23 МАРТ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Термиз шаҳри вақти билан)

БОМДОД - 06:00
ПЕШИН - 13:00
АСР - 17:06
ШОМ - 19:06
ХУФТОН - 20:35

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Аллоҳим, йиғламайдиган кўздан, ҳиссиз юракдан, ҳушу билмас кўнгилдан, саховатсиз қалбдан, қабул бўлмас дуодан, фойдасиз илмдан, тингланмайдиган сўздан, тўймайдиган нафсдан, зарар келтирадиган амалдан паноҳ сўраймиз!!!

Номаи амалингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!

Мазмунли кунлар...
​САЛОМАТЛИК САРИ 3 СУННАТ

Ҳар биримиз ҳаётимиз давомида касал бўламиз. Билсак касаллик ҳам гуноҳларимизга каффорот ҳам синовдир. Бемор дори-дармонларни истеъмол қилиш билан бирга Қуръони карим ва ҳадисларда ворид бўлган дуоларни ўқиши ҳам лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор инсон саломатлигини асраши учун қилган баъзи тавсияларини келтириб ўтамиз.

🔸Аввало инсон саломатлиги учун меъёрида овқатланиши лозим. Чунки ортиқча овқатланиш инсоннинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан заифлашига сабаб бўлади. Тўғри овқатланиш инсон саломатлигининг асосий омилларидандир. Шу сабабли, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига овқатланиш одобини ўргатиб бундай деганлар: “Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емак кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, ичимлиги учун учдан бир ва нафаси учун учдир бир” (Имом Аҳмад, Термизий ривояти).

🔸Иккинчидан, асал ва қора седана истеъмол қилишга одатланиш керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Седана ўлимдан бошқа барча хасталикларга шифодир”.

Бир қатор мутахассислар олиб борган тадқиқотларга кўра, қора седана инсон қувватини оширишда, кўплаб касалликларга қарши курашда самарали ҳисобланади.

Шунингдек, асал ҳам инсон танасига қувват бағишловчи, иштаҳани очувчи, асаб тизимини ҳамда юрак-қон томирларини яхшиловчи хусусиятга эга. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Асал истеъмол қилинглар, у кўп касалликларга шифодир”, деганлар.

🔸Учинчидан, Яратгандан сиҳат-саломатлик сўраб дуо қилинг. Барча дард ҳам, шифо ҳам Аллоҳнинг иродаси билан бўлади. Аллоҳ истъемол қиладиган дори-дармонимизни сабаб қилиб Ўзи шифо беради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки бирор ерлари оғриса муборак қўлларини оғриётган жойга қўйиб уч маротаба “Бисмиллаҳ” деб, етти маротаба бундай дер эдилар: “Аъузу биллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳозиру” (Имом Аҳмад, Имом Муслим ривояти).

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кимки касал бўладими, ё соғ бўладими ҳамиша Аллоҳнинг розилигига интилиш лозим. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага Қодир, неъматларини беминнат берувчи ва ҳар нарсадан хабардор Зотдир.

ДАВРОН НУРМУҲАММАД

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Қўлларингизни тез-тез совун ва сув билан ювиб туринг...

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
Forwarded from Muslim.uz
#МУРОЖААТ #ҚАТЪИЙ_РИОЯ №1
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИНИНГ КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИШ БЎЙИЧА МУРОЖААТИ

🔸Ҳурматли юртдошлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши карантин даврида осойишталикни сақлаш ва инсон соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадидаги ўрнатилган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилишга чақиради.

Мамлакатимиз ҳудудида коронавирус хасталигига чалинган беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган кишиларни ўз вақтида аниқлаш ва инфекция тарқалишининг олдини олиш юзасидан республика махсус комиссияси томонидан бир қатор чекловлар ва муайян чоралар кўрилмоқда. Жумладан:

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга «огоҳлантириш» берилади.

25 март кунидан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса
– базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари (223 минг сўм) миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари (669 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилади.

Тиббий ҳимоя воситалари, хусусан, ниқобларнинг танқислигини сунъий вужудга келтириб, нархини оширган «тадбиркор»ларга қатъий чоралар кўрилади.

23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан қатъи назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.

Барча савдо ва дехқон бозорларида савдо қилиш нуқталарида касаллик профилактикаси мақсадида аҳолининг яқин масофада бўлишларининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилиши кабилар қарорда маълум қилинди...
➡️ МУРОЖААТНИ ТЎЛИҚ МАТНИНИ ЎҚИШ ⬅️

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar