Ким яхши гумон қилар экан?
Аллоҳ таолони яхши таниган, иймони мустаҳкам, буйруқларни севиб бажариб, қайтариқлардан имкон қадар тийилган, доимо Аллоҳ таолони зикр қилиб, шайтоннинг йўлларидан ўзини узоқ тутган ва гўзал сабр эгаси бўлган инсонгина Аллоҳ таоло ҳақида доимо чиройли гумонда бўлади. Бундай инсонни биз ҳақиқий мўмин-мусулмон деймиз.
Ким ёмон гумонда бўлар экан?
Аллоҳ таолони яхши танимаган, иймони заиф, тоат-ибодатларни тарк қилувчи, қайтариқларни тап-тортмай қилувчи, Аллоҳ таолонинг зикридан узоқ, шайтоннинг йўлларидан юрувчи ва васвасаларига кўнувчи, сабрсиз ва ишончи кам бўлган инсонгина Аллоҳ таоло ҳақида ёмон гумон қилиши мумкин. Ундай инсонни биз мунофиқ деб атаймиз.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи ҳақида доимо чиройли гумонда бўлишимизни насиб қилсин, ҳар қандай ҳолатда ҳам ёмон гумон қилиб қўйишдан сақласин!
“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар”.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
10 трлн сўм ҳажмидаги Инқирозга қарши жамғарма шакллантирилади. Солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича енгилликлар берилади, бюджет ссудалари ажратилади. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на уровень жизни населения и отрасли экономики.
Создается Антикризисный фонд в объеме 10 трлн сумов. Определены задачи по предоставлению налоговых каникул и преференций по кредитной задолженности, выделению бюджетных ссуд. Будет объявлен мораторий на налоговые проверки до конца года.
#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #imtiyozlar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

ЎЗ УЙИМИЗДА ЖУМА ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#намоз
❓292-CАВОЛ: Коронавирус туфайли эртанги жума намози ўқилмаслиги, унинг ўрнига уйда ҳар ким пешин намозини ўқиши лозимлиги муфтият томонидан эълон қилинди. Жума намозини уйда жамоат бўлиб ўқисак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шу кунларда аксар мусулмон юртларининг халқаро ва маҳаллий фатво уюшмалари, уламолари мўмин-мусулмонларнинг жонларини омон сақлаш учун масжидларда йиғилмаслик, хавф ўтиб кетгунча ибодатларни уйда адо этиб туриш қарорига келишган. Бунга етарлича асос борлигини ва масала жиддий эканлигини эслатишган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвосида ҳам жума намози ўрнига уйда пешин намози адо этилиши айтилган.
Фиқҳий манбаларимизга мурожаат қиладиган бўлсак, жума намози дуруст бўлиши учун жума намозига одамларга давлат бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан умумий рухсат (изни омма) бўлиши, жума намозини одамларга муфтий томондан тайинланган киши адо қилиб бериши керак. Демак, жума намозини уйда ўқилганда мана шу шартлар топилмайди, натижада намоз дуруст бўлмайди. Бу ҳақида муҳаққиқ олим Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
(والإِذْنُ العَامُّ) أي وشرط لأدائها الإذن العامّ لأنها من شعائر الإسلام، فيجب إقامتها على وجه الاشتهار بين الأنام،
яъни: “Жумани адо қилиш учун умумий рухсат (изни омма) бўлиши шарт қилинган. Чунки жума – Ислом шиорларидан бири. Уни одамлар орасида очиқчасига қоим қилиш шарт бўлади” (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
Бу мавзуда Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
الْإِذْنُ الْعَامُّ وَهُوَ أَنْ تُفْتَحَ أَبْوَابُ الْجَامِعِ وَيُؤْذَنَ لِلنَّاسِ ، حَتَّى لَوْ اجْتَمَعَتْ جَمَاعَةٌ فِي الْجَامِعِ وَأَغْلَقُوا الْأَبْوَابَ وَجَمَعُوا لَمْ يَجُزْ
Яъни: “Умумий рухсат – жомеъ масжиди очилиб, одамлар киришига рухсат бўлишидир. Ҳатто, агар масжидда бир жамоат йиғилиб, эшикни ёпиб олиб жума намозини ўқисалар, намозлари дуруст бўлмайди” (“Раддул муҳтор” китоби).
Эътибор берилса, бу масалада, умумий рухсат бўлмаганда, ҳатто бир жамоат масжидга кириб, ўзларича жума ўқисалар ҳам, намозлари дуруст бўлмаслиги баён қилинмоқда.
Хулоса ўрнида айтамизки, ҳозирги шароитда ҳаммамиз иттифоқ бўлиб, шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишимиз, Аллоҳ таолонинг синов-имтиҳонларидан гўзал суратда ўтишга ҳаракат қилишимиз лозимдир. Нафл ибодатлар, тиловати Қуръон, дуо-тасбеҳлар, қийин шароитда қолганларга хайру эҳсон қилиш каби Аллоҳ таолога хуш келадиган амалларни кўпайтирайлик. Бошимизга келган синовни ҳам савоб ишлаш учун ғанимат фурсат, деб билайлик. Шоядки, Аллоҳ таоло тез кунларда фазилатли, катта жамоатларда намозларни адо қилишни насиб айласа, халқимизга хотиржамликни қайтарса. Аллоҳ таоло дунё мусулмонлари, жумладан халқимиздан турли бало-офатларни узоқ қилсин! Омин!
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

Forwarded from Surxonmuslim.uz
🌺🌺🍀🍀🌸🌸🍀🍀🌺🌺
ЖУМА КУНИ ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ – РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА КЎП САЛОВАТ АЙТИШДИР
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?”, дейишди. У зот: “Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
САЛОВАТ ТУРЛАРИ
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши: "Эй, Расулуллоҳ! Биз Сизнинг ҳаққингизга салом айтишликни билиб олдик. Бироқ, саловатни қандай айтамиз?", – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Менинг ҳаққимга саловатни шундай айт: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳима. Иннака Ҳамидун Мажид. Аллаҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳима Иннака Ҳамидун Мажид” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳомид ас – Саъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Саҳобийлар: "Эй, Расулуллоҳ! Сизга саловатни қандай айтамиз?", – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррияйтиҳи. Кама соллайта ъала али Иброҳим ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррийятиҳи кама барокта ъала али Иброҳим. Иннака Ҳамидун Мажид” – деб айтинглар" (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).
ҚИСҚА САЛОВАТЛАР:
🍃🌹🍃 "Соллаллоҳу алайҳи васаллам"
🍃🌹🍃 "Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ"
🍃🌹🍃 "Ас – Солату вас – саламу алайка я Росулаллоҳ"
🍃🌹🍃 “Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ”
🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад”
🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад”
🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад”
🍃🌹🍃 “Алайҳис-солату ва вас-сала-а-му”

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖАННАТ ҚАЕРДА БИЛАСИЗМИ?!
КУЛАР КЎЗ, ТОТЛИ СЎЗ, БАХТИЁР ЮЗЛАРДА...
БАЪЗАН КУНДУЗЛАРДА, БАЪЗАН КЕЧАЛАРДА...
АММО ЭНГ ГЎЗАЛИ – МЕҲР-МУҲАББАТГА ТЎЛА ҚАЛБЛАРДАДИР...
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
АЛЛОҲИМ ЎЗИГА МУҲАББАТЛИ ҚАЛБЛАРНИНГ, ИЛТИЖО БИЛАН ОЧИЛГАН ҚЎЛЛАРНИНГ, ЗИКРЛИ ТИЛЛАРНИНГ ДУОЛАРИНИ ИЖОБАТ ҚИЛСИН!!!
ТОНГИНГИЗ ХАЙРЛИ, ЖУМА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Forwarded from Muslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
77. Saloti munjiya
hidoyat.uz
#Намоз_сабоқлари:
САЛОТИ МУНЖИЯ (Аудио)
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала али саййидина Муҳаммад, салатан тунжина биҳа мин-жамиъил аҳвали вал афат. Ва тақзи лана биҳа жамиъал ҳажат ва тутоҳҳируна биҳа мин-жамиъис-саййиат. Ва тарфаъуна биҳа ъалад-дарожат ва тубаллиғуна биҳа ақсол-ғойоти, мин-жамиъил хойроти фил-ҳайати ва баъдал мамат».
Маъноси: Ё Аллоҳ! Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога беадад салот ва салом бўлсин. Бу салотлар, саломлар ва дуолар билан бизни ҳар турли бало ва мусибатлардан халос эт, барча эҳтиёжларимизни кетказиб, бизни гуноҳлардан покла. Бизни юксак даража ва мартабаларга кўтар. Ё Аллоҳ! Бу салот ва саломлар туфайли ўлгандан кейин хайр (яхшилик)ларга ноил бўлайлик.

ЎМИ матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
79. Saloti tafrijiya
hidoyat.uz
“Солатун нория” дуоси (#аудио)
«Аллоҳумма солли солатан комилатан ва саллим салааман таамман ала Саййидина Муҳаммад танҳаллу биҳил ъуқоду ва танфарижу биҳил куробу ва туқзо биҳил ҳоваижу ва тунаалу биҳир роғоибу ва ҳуснул ховатими ва юстасқол ғомаму биважҳиҳил карими ва ала олиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин би адади кулли маълумин лак».
Маъноси: Ё Аллоҳ, ҳар лаҳзаю ҳар нафасда Саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг оилаларига ва саҳобаларига Ўзингга маълум нарсалар ададича комил салавот ва тугал салом йўлла. У билан чигалликлар ечилсин, балолар арисин, ҳожатлар раво бўлсин, истакларга ва гўзал хотималарга етилсин, у билан ёмғирлар ёғсин.

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔹Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
https://surxonmuslim.uz/?p=5258
🔹Тўра Боболов: пандемияга қарши бор куч ва имкониятимизни сафарбар этамиз
https://surxonmuslim.uz/?p=5261
🔹Жамоат транспорти йўл ҳақи ошмади
https://surxonmuslim.uz/?p=5264
🔹ТОШКЕНТ – СУРХОНДАРЁ: “Эзгулик карвони”да сурхондарёлик талабалар ва фуқаролар уйига бепул йўл олди (+видео)
https://surxonmuslim.uz/?p=5267
🔹РАСМИЙ БАЁНОТ: коронавирус аниқланган беморлар аҳоли орасида бўлмаган
https://surxonmuslim.uz/?p=5270
📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал

#МАҚОЛАЛАР
🔸Коронавирусга қарши: 70 та хатми Қуръон, 2 млн. та нажот дуоси ва хатми Бухорий
https://surxonmuslim.uz/?p=5250
🔸Ўз уйимизда жума намозини ўқисак бўладими?
https://surxonmuslim.uz/?p=5253
🔸Биргина суннатнинг фойдаси
https://surxonmuslim.uz/?p=5255
🔸Хавотир ва ҳадикка асос борми?
https://surxonmuslim.uz/?p=5246

O'MI Surxondaryo viloyat vakilligi
Коронавирусга қарши: 70 та хатми Қуръон, 2 млн. та нажот дуоси ва хатми Бухорий - O'MI Surxondaryo viloyat vakilligi
Бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирус инфекцияси 160 дан ортиқ мамлакатда тарқалгани, касалланганлар сони 190 минг нафарга етгани, 7,5 минг ўлим ҳолати қайд этилгани ҳар бир кишини янада ҳушёр бўлишга, унинг олдини олиш тадбирини кўришга ундайди. Мана…
Audio
Кахф сурасини ўқинг ёки эшитинг, қалбингиз гўзалликка тўлсин🤲.
Бугунги бу сурани борокотини биласиз...
Бугунги бу сурани борокотини биласиз...
Коронавирус: хатмлар, хайриялар ва дуолар ҳисоби олинади
Мухлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда мўмин-мусулмонларимиз томонидан коронавирус инфексиясини тезроқ аритиш мақсадида хонадонларда ўқилган хатми Қуръонлар, саловотлар, дуолар ва хайриялар ҳисобини жамлаш ва умумий дуолар қилиш режалаштирилди.
Шу мақсадда ушбуларнинг ҳисобини юритиш учун иш кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача 78-150-33-44 ва 78-150-64-12 телефон рақамлари фаолияти йўлга қўйилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Forwarded from Times.uz
UZ:Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков:
«Олдимизда Наврўз байрами, уч кун дам олиш кунлари. Дам олиш кунларини мўмин мусулмонлар уйларида, оила аъзолари билан бирга ўтказишса, барча тадбирларни оиламиз даврасида ўтказсак, мақсадга мувофиқ бўларди. Биз бу кунда бу жуда муҳим ва касалликнинг олдини олишга қўшган ҳиссамиз бўлади. Менда у касаллик йўқ деб ўзи хоҳлаган ишни қилиш ҳукумат даражасида қаратилаётган ишларга беътиборлик деб баҳоланиши мумкин.
Тадбиркорлардан илтимос қиламизки, одамларга қўлларидан келганча ёрдам беришса. Бу айниқса, бугунги кунларда жуда савобли иш. Майли нархларни туширмасин, аммо ўз нархида сотса ҳам одамларга мурувват қилган бўлади.
Бундай шароитдан фойдаланиб, даромад қилишни кўзлаш мўмин-мусулмонга хиёнат, бу даромад ҳалол бўлмайди.
Бу кунлар Аллоҳнинг синовидир. Барчамиз қалбан бир бўлиб, берилаётган тавсияларга амал қилайлик, Аллоҳдан бу балоларни юртимиздан, бутун дунёдан тез кунларда кўтаришини сўрайлик. Аллоҳнинг дуо қилинглар, дуоларингни ижобат қиламан, деган ваъдаси бор.
ИншаАллоҳ тез орада бу касаллик кўтарилиб, яна хотиржам ҳаётимизга қайтишни Ўз насиби рўза айласин».
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Имом-хатиблар ва халқимиз томонидан 400 га яқин жонлиқ сўйилди, юзлаб хатми Қуръон қилинди, миллионлаб саловоти шариф айтилди
https://surxonmuslim.uz/?p=5276
📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
https://surxonmuslim.uz/?p=5276
📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
Xайрия ишлари бошлаб юборилди
Вилоятимиз имом-хатиблар ва халқимиз томонидан жонлиқлар сўйилди, хатми Қуръон қилинди, минглаб саловоти шариф айтилди https://surxonmuslim.uz/?p=5279
📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
Вилоятимиз имом-хатиблар ва халқимиз томонидан жонлиқлар сўйилди, хатми Қуръон қилинди, минглаб саловоти шариф айтилди https://surxonmuslim.uz/?p=5279
📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
O'MI Surxondaryo viloyat vakilligi
Xайрия ишлари бошлаб юборилди - O'MI Surxondaryo viloyat vakilligi
Бугунги кунда дунёни ташвишга солаётган коронавирус инфекциясининг тарқалиши, унинг оқибатида ўлим ҳолати қайд этилаётгани ҳар бир инсонни хушёрликка, покликка, унинг олдини олиш тадбирини кўришга ундамоқда. Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев ҳам коронавирус…
Бола тарбияси
Ўтган асрда Ҳиндистон озодлиги учун катта ҳисса қўшган сиёсатчилардан мавлоно Абул Калом Озоднинг ҳаётларида бир воқеа бўлган. У киши ўғлининг никоҳ тўйи куни бутун Ҳиндистондан сиёсатчилар машҳур арбоблар, ҳатто бошқа дин вакилларидан бўлган кишиларни ҳам таклиф қилган эканлар. Шунда у киши тўйнинг охирида ҳамманинг олдида “Ўғлимга бир совғам бор” деб эълон қилибди. Ҳамманинг қалбига “Ўғлига қандай қимматбаҳо совға бераркин” деган бир туйғу келиб, интиқлик билан совғани нималигини эълон қилишини кутишибди. Шунда ўғлига бир қоғозга ўралган нарсани берибди. Ўғли қоғозни очса ичида яна бир қоғозга ўралган нарса, уни очса яна ва яна... Охири бир неча қават қоғозлар очилганидан кейин, кичкина бир ўйинчоқ чиқибди. Буни кўрган меҳмонларнинг ҳаммаси кулибди. Ўғил ҳам кулибди-ю, лекин қалбида ўша ерда шарманда бўлгандек қизарибди. Тўй тугаб орадан бир ҳафталар ўтгандан кейин ўғил отасига “Ўшанда қилган совғангиз менга жуда оғир ботди. Шунча одамнинг олдида тўғри иш бўлмади ва мен шарманда бўлдим” дебди. Отаси, “Болам сен шарманда бўлдингми? Биласанми у қайси ўйинчоқ эди? У ўша сен ёшлигингда сенда бўлишини орзу қилган, ҳатто шуни деб мен билан уришиб аразлашган ўйинчоғинг эди. Уни деб бир неча кун мен билан гаплашмай ҳам қўйгансан. Ёшлигингда энг катта орзуинг бўлган нарсани сенга совға қилсам-у, энди катта бўлиб шу орзуинг қўлингда турганидан шарманда бўляпсанми?! Болам мен бу билан сенга насиҳат қилмоқчи бўлдим. Ҳаётда ҳам шундай нарсани орзу қилгинки вақти келиб маҳшар майдонида Одам алайҳиссаломдан тортиб то қиёматгача бўлган инсонлар орасида ўша орзу қилиб интилган нарсангни қўлинга берилганида шарманда бўлмайдиган нарса бўлсин” деган эканлар. Буюк мусулмон кишилар фарзандларига таълим беришда ҳам шундай йўллардан фойдаланишган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавируси ҳақида;
Набий алайҳиссаломнинг вабо тарқалаётган вақтда қилган амаллари;
Азон орқали мўминларни огоҳлантириш.
ЎМИ Сурхондарё вилоят вакили Алиакбар Сайфидинов
📚@surxonmuslimuz |

Диний-маърифий канал