#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯ
ДЎСТ ОТА
Инидан пастга қараб ўтирган бургутча онасидан сўради:
- Ойи, анави учиб юрган қанақа қушлар?
- Улар бизнинг дўстларимиз, - деди ойиси.
Бироздан сўнг бургутча бирдан бақира бошлади:
- Ойи, қаранг, улар овқатимизни ўғирлашяпти.
- Тинчлан, ўғлим, улар ўғирлашаётгани йўқ, мен ўзим уларни меҳмон қилдим. Кучлилар ҳам доим заифларга ғамхўрлик қилишлари керак, дўст бўлишнинг қоидаси шунақа! – деди ойиси бургутчага.
- Унда дадам бизнинг энг яхши дўстимиз экан-да, шундайми, ойи? – деб сўради яна бургутча.
- Албатта, чунки даданг бизга ғамхўрлик қилади, лекин у буни оддий оталик вазифаси деб билади.
- Ойи, меҳрибон ота билан дўстларнинг ўртасида қандай фарқ бор? – яна сўради бургутча.
Она бургут бу саволга жавоб топа олмай ўйланиб қолди, бу ҳақда ўйлаб кўрмаган экан. Бургутчанинг яна савол беришга тайёрланаётганини кўриб:
- Катта бўлиб сен ҳам дада бўлганингда билиб оласан, энди ухла, - деди она бургут боласини қанотлари остига олар экан.
ЭЙ ФАРЗАНД, БИЛГИНКИ, ҲАЁТДА ОТА БЎЛИШ УНЧАЛИК ҚИЙИН ЭМАС, ЛЕКИН ДЎСТ ОТА БЎЛИШ ҚИЙИН.
“Тарбия китоби”

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биродарингни гуноҳи учун айблаб, фош этишинг унинг гуноҳидан кўра улканроқ, маъсиятидан кўра ёмонроқ гуноҳдир.
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Жинларнинг зиёни тегадими?
САВОЛ: Бир танишимнинг олдига борсам унинг ёнида бир аёл таниши бор экан, у аёлда сиз айтган жин текканликнинг кўп асоратлари топилди ва мен у аёлга бундан қутилиб, ибодатга киришишлигини ва жинлар уни ёмон йўлларга бошлашлигини қўрқмай айтдим. Савол: Мени шу гапларимдан кейин жинлар менга бирор зиён етказиши мумкинми? Шундай ҳолатларда қандай йўл тутишим керак эди?
ЖАВОБ: Иймон бақувват бўлса, зиён етмайди, иншааллоҳ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
savollar.islom.uz

Кетмас бойлик
Менда бир сўм бор. Сизда ҳам бир сўм бор...
Мен сизга ўзимнинг пулимни бердим. Сиз ҳам менга ўзингизнинг пулингизни бердингиз…
Ҳеч нима ўзгармади. Сизда ҳам бир сўм пул қолди, менда ҳам...
Менда янги бир фикр бор. Сизда ҳам янги фикр бор...
Мен сизга янги фикримни айтдим. Сиз ҳам менга янги фикрингизни айтдингиз…
Сизда ҳам иккита фикр пайдо бўлди, менда ҳам…
Эсли одам пул алмашмайди. Фикр алмашади.
Ўткир Ҳошимов. “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”

#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Мусулмонлар ими-жимида Маккани тарк этдилар, ҳеч кимга билдирмай йўлларида давом қилдилар, аммо Маккада ҳувиллаб қолган уйлари нима бўлади, деган савол туғилиши табиийдир. Бир эмас, ўн эмас, юздан ортиқ маккалик она ватанини тарк этиб кетадию, у ердагилар бундан бехабар қолаверадими?
Бир неча кунгача уларнинг эшиклари очилмади, азбаройи безовта қилиш учунгина қидирилганда, топишмади — шунинг ўзиёқ янги бир ҳижрат амалга оширилганини кўрсатди.
Бу дафъа қурайшликлар орасида саросима бошланди. Ҳижрат нима мақсадда қилингани устида тоза бош қотиришди. Турли-туман тахминлар ўртага ташланди. Ниҳоят, Ҳабашистон нажошийсига (подшоҳига) икки кишилик бир ҳайъат жўнатишга қарор қилишди. Ос ибн Воилнинг ўғли Амр билан Абдуллоҳ ибн Абу Робиага ушбу вазифа топширилди.
Амр ибн Ос араблар орасида тан олинган ўта айёр ва муғамбир тўрт даҳрийдан бири эди.
Қанча яшаган бўлса, шунча пайт унинг бу хислати ўзига қўл келган.
Ҳабашистон хукмдори бошлиқ сарой амирамалдорлари-ю черков ходимларига қимматбаҳо совға-саломлар тайёрланди. Катта умидлар билан йўлга чиқилди. Ҳабашистонга етиб боргач, аввал ҳукумат арконини зиёрат қилдилар. Уларга совға-саломлар тақдим этилди. Ҳукмдорга арз этилмоқчи бўлган масалада ёрдам беришлари сўралди. Сўнгра хукмдорнинг хузурига қабул қилиндилар. Ҳабашликларнинг одатига кўра, ергача эгилиб сажда қилдилар ва салом бердилар.
Олиб келинган совғаларни топширдилар. Ҳукмдор:
—Бу ерга нима мақсадда келдингиз? — деб сўради. Амр ибн Ос сўз бошлади:
—Эй ҳукмдор, биз Маккадек бир жойдан узоқ масофани босиб сенинг юртингга келдик.
Орамизда ўз ўрнини билмаган ялангоёқларнинг бир гуруҳи динини ўзгартирди, ота-боболарининг динидан қайтди. Ота-онаси, қариндош уруғларига қарши чиқди. Кечаги кунга қадар топинаётган илоҳларига тил теккиздилар. Биз уларни йўлга солмоқчи бўлдик. Аммо бунга муваффақ бўла олмадик. Улар ўртага чиқарган динни биз хам билмаймиз, сен ҳам... Бизнинг динимизга қайтмадилар, сенинг динингга кирмаганликлари ҳам аниқ. Биз улар Маккада бошлаган фисқу фасодни бу ерда ҳам чиқариб, сизларнинг бошингизга битган бало бўлмасинлар, деб хавотирдамиз. Шуларни назарда тутиб, қавмимизнинг улуғлари бизни сенинг ҳузурингга жўнатдилар. Бу ерда ҳам бир кўнгилсизлик чиқаришларидан олдин уларни бизнинг ихтиёримизга топширсанг. Маккага қайтариб олиб кетардик, шу тариқа сизлар ҳам кутилмаган можаро, корҳолдан эмин бўлар эдиларингиз.
Ҳукмдорга бу сў.злар ёқмади.
Навбат сарой аҳлига келди:
— Эй хукмдор, биз у одамларнинг ким эканлигини билмаймиз. Уларни ҳаммадан кўпроқ ўз қавмининг ва киллари яхши биладилар. Энг тўғриси — Маккадан жўнатилган бу одамларнинг сўзларига ишониб иш тутишдир. Агар улар яхши одамлар бўлганида, ўз юртларини, қариндош-уруғларини ташлаб бу ерга келмас эдилар.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2020/1441 Ҳ. ЙИЛ 09 МАРТ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Термиз шаҳри вақти билан)
⏰ БОМДОД - 06:14
⏰ ПЕШИН - 13:00
⏰ АСР - 16:51
⏰ ШОМ - 18:51
⏰ ХУФТОН - 20:21
📚@surxonmuslimuz |

Диний-маърифий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СЕВИНЧ УЧУН САБАБ ҚИДИРЯПСИЗМИ?..
СОҒЛИКДА-ОМОНЛИКДА ТОНГ ОТТИРДИК. ЯНА БИР ИМКОН ТАҚДИМ ЭТГАН АЛЛОҲГА ШУКУРЛАР БЎЛСИН!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХАЙРЛИ КУНЛАР...

#КУН_ҲАДИСИ
🔻Бомдоднинг икки ракъати🔻
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْه، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «رَكْعَتَا الْفَجْرِ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
86. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бомдоднинг икки ракъати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар».
Муслим ривоят қилган

#КУН_ДУОСИ
🔻Эй Роббим, гуноҳларимни кечир🔻
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат учун сув олиб бордим. У зот таҳорат қилиб бўлиб:
اللهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَوَسِّعْ لِي فِي دَارِي وَبَارِكْ لِي فِي رِزْقِي
«Аллоҳуммағфирлий занбий ва вассиъ лий фий дарий ва барик лий фий ризқий» (Эй Раббим, гуноҳларимни кечир. Ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер), деган дуони ўқидилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, сизнинг шундай-шундай деб ўқиётган дуоингизни эшитдим», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор нарсани ўқимай ташлаб кетдимми?» дедилар».
Насаий ва Ибн Сунний саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

#КУН_САВОЛИ
🔻Йиртиқ кийим🔻
Ассалому алайкум! Кўз тегмасин жудаям яхши яшаймиз Аллоҳга шукур. Отам кийимларни йиртилгунича киядилар. Бу қанчалик тўғри?
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бой бўлса унчаликка бормаслик керак. Бой бўлатуриб саҳобалардек қўлида ҳеч нарса олиб қолмайдиган инсон бўлса жоиз. Ҳам бор, ҳам ўзгага бермай йиртилгунча кийиш Аллоҳга маҳбуб эмас.
عن عمرو بن شعيب عن أبيه عن جده قال قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إن الله يحب أن يرى أثر نعمته على عبده وفي الباب عن أبي الأحوص عن أبيه وعمران بن حصين وابن مسعود قال أبو عيسى هذا حديث حسن
Амр ибн Шуъайб отасидан у бобосидан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ таоло бандасида берган неъматининг асарини кўришни яхши кўради” дедилар.
Термизий ривояти. Валлоҳу аълам!

#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Кимда шу сифатлар бўлса кирсин🔻
Луқмони ҳакимдан нақл қилинишича, унинг дарвозасига шундай деб ёзилган экан:
«Бизнинг ҳикматимиздан ўзини таниган, нафсини меъёрида тия олган ва бошига тушган ишлар тадбирини инсоф билан амалга ошира оладиган инсонгина фойдалана олади. Кимда шу сифатлар бўлса кирсин, йўқса то шуларни ҳосил қилмагунича қайтиб кетаверсин».
📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий кана

ОЛТМИШ ЙИЛ УМР БЕРИЛГАН КИШИГА УЗР УЧУН ЎРИН ҚОЛМАГАНИ
Имом Бухорий “Саҳиҳ”ларида қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳ таоло ёшини то олтмиш йилгача етказган кишига узр учун ўрин қолдирмади". Бухорий ривояти.
Имом Аҳмад ҳам “Муснад”ларида қуйидагича ривоят қилганлар: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳ таоло кимга олтмиш йил умр берган бўлса, батаҳқиқ Аллоҳ унга умр тўғрисида узр қолдирмабди". Аҳмад ривояти.
Яъни Аллоҳ таоло ушбу узун муддатли умрни унга муҳлат қилиб бериш билан унинг узрини кетказибди ва ўзини оқлашига бирон бир ўрин қолдирмабди.
“Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан

“ПОКЛИК ИЙМОННИНГ ЯРМИДИР”
https://youtu.be/-4Zx7reT5l4
Усмонхон Алимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

YouTube
Poklik iymonning yarmidir
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР
241-ФАТВО
Нафл намозларида тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқишликнинг кароҳияти йўқ. Шунингдек, намозни тик турган ҳолда бошлаб, сўнгра беузр ўтириб олса ҳам Абу Ҳанифа (рҳ.) наздида зарари йўқ. Яна, нафлни ўтирган ҳолда бошлаб, сўнгра тик туриб олса ҳам кароҳияти йўқ.
«Оламгирия», «Мажмаул-баҳрайн», «Муҳит»
«Минг бир фатво». 1-қисм

Автобусдаги вазият
САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен автобусга чиқиб йўл хақини тўладим, лекин автобус мен тушишим керак бўлган бекатга етмасдан 3 бекат олдин бузилиб қолди. Кеч бўлгани сабабли керакли жойга етказиб қўймаганлари учун пулимни қайтариб олдим ва бошқа автобусга чиқиб етиб олдим. Бузилиб қолган автобусдан пулимни қайтариб олганим тўғри бўлганми?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тўғри. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўзах аҳлининг орзуси ёдимга тушди
Салом ибн Абу Мутиъдан ривоят қилинади: «Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ифтор қилиш учун бир идишда сув олиб келди. У сувни оғзига яқинлаштирди-ю, бирдан йиғлаб юборди ва шундай деди: «Дўзах аҳлининг орзуси ёдимга тушди: «Дўзах аҳли жаннат аҳлига: «Устимизга сувдан ёки Аллоҳ сизларни ризқлантирган нарсадан тўкинглар», деб нидо қилади. Улар эса: «Аллоҳ буларни кофирларга ҳаром қилган», дейдилар». Шу гапларни эслаб, йиғлаб юбордим».
Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж

Амр ҳеч кутилмаган бу савол қаршисида ўзини йўқотиб қўйди.
— Булар бизнинг динимиздан воз кечдилар, Муҳаммадга қўшилиб, унинг динига кирдилар, — деди.
Ҳукмдор яна Жаъфарга қаради:
— Эски динингизни нима учун тарк этдиларинг? У диндан чиққан бўлсаларинг, менинг динимга ҳам кирмасаларинг, у ҳолда сизларнинг динингизнинг асл моҳияти ва асоси нимадан иборат, шуни менга тушунтиринглар?
Жаъфар дедики:
— Эй олампаноҳ, биз жоҳил бир миллат эдик, бутларга топинардик, ўлимтикларнинг гўштини ердик, ахлоқсизлик қилардик, қўшниларимизнинг дилига озор етказардик.
Кучлиларимиз заифларимизни эзар эди. Оллоҳ таоло бизга аввалдан ор-номусли, аслзода, ишончли, олижаноб инсон сифатида маълум бўлган кишини Пайғамбар қилиб жўнатгунга қадар бизнинг аҳволимиз шундай эди. У пайғамбар бизни Оллоҳга ва Унинг ёлғиз эканлигига, Унга ибодат қилишга, оталаримиз ва бизлар топинаётган тош хамда бутларни қалбимиздан улоқтириб ташлашга даъват этди. Тўғрисўз бўлишни, омонатга садоқатни,
Қариндош-уруғчилик муносабатларига хурмат билан қарашни, қўни-қўшнилар билан аҳил яшашни, ҳаром нарсалардан ва қон тўкишдан чекинишни буюрди. Ахлоқсизликдан, ёлғон сўзлашдан, етимнинг молини ейишдан, номусли аёлларга туҳмат қилишдан ман этди. Ёлғиз Оллоҳга сиғинишни, Унга шерик қилмасликни, намоз ўқишни, садақа бериб мол-мулкимизни ҳалоллашни, рўза тутишни тавсия қилди... Биз унинг пайғамбарлигини тан олдик, тасдиқладик. Унга имон келтирдик. Оллоҳдан келтирган ҳар бир хукмни қабул этиш шарти билан унга бўйсундик. Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилдик. Унга ҳеч нарсани
шерик қилмадик. Бизга ҳаром деган нарсаларни ҳаром деб, ҳалол деганларини ҳалол деб қабул этдик. Аммо жоҳил қавмимиз бизга душманлик қилиб, бениҳоя азоб-уқубат, жабру ситам кўрсатди. Динимиздан воз кечишга, Оллоҳга ибодатдан ман этиб, бутларга бош эгишга мажбур қила бошлади. Жирканч хатти-харакатларни яна ҳалол ва тўғри деб ҳисоблашга зўрладилар. Биздан устун келиб, зулм қилиб, оғир аҳволга солишгач, биз билан динимиз орасига киргач, сизларнинг юртингизга бошпана ахтариб келдик, сени бошқалардан афзал кўрдик, сенинг дўстлигингга ишондик ва, эй олампанох, сенинг паноҳингда осойишта турмуш кечиришга умид қилиб келдик.
— Жуда соз, энди нега менинг ҳузуримда эгилиб, ер ўпмаганингизни изохлаб беринг.
—Бизнинг динимизда Оллоҳдан ўзга ҳеч кимсага сажда қилинмайди. Пайғамбаримизнинг бизга ўргатган салом шакли шундайдир. Биз бир-биримизга ва ҳатто Оллоҳнинг Расули бўлган пайғамбаримизга ҳам мана шундай салом берамиз.
Ҳукмдор Амр ибн Осга ўгирилди:
Мендан паноҳ истаб келган ва мен ҳақимда яхши фикрда бўлган бу одамларни юртимдан ҳайдаб чиқариш ёки сизларнинг ихтиёрингизга топшириш учун бирон сабаб кўрмадим, — деди. Жаъфар ва унинг биродарларига рухсат берилди, чиқиб кетдилар. Юзларида севинч ёғдулари порлар эди.

2020/1441 Ҳ. ЙИЛ 11 МАРТ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Термиз шаҳри вақти билан)
⏰ БОМДОД - 06:13
⏰ ПЕШИН - 13:00
⏰ АСР - 16:52
⏰ ШОМ - 18:52
⏰ ХУФТОН - 20:22
📚@surxonmuslimuz |
2020/1441 Ҳ. ЙИЛ 11 МАРТ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Термиз шаҳри вақти билан)
⏰ БОМДОД - 06:13
⏰ ПЕШИН - 13:00
⏰ АСР - 16:52
⏰ ШОМ - 18:52
⏰ ХУФТОН - 20:22
📚@surxonmuslimuz |
Диний-маърифий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭНГ ҚИММАТБАҲО БОЙЛИК – ШИРИН ХОТИРАЛАРДИР...
УЛАРНИНГ ҚИЙМАТИ ВАҚТ ЎТГАН САЙИН ОРТИБ БОРАВЕРАДИ...
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
УМР ДАФТАРИНГИЗГА ҚИЙМАТЛА БИТИЛАДИГАН КУН ТИЛАЙМИЗ!!!
ХАЙРЛИ КУНЛАР...
УЛАРНИНГ ҚИЙМАТИ ВАҚТ ЎТГАН САЙИН ОРТИБ БОРАВЕРАДИ...
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
УМР ДАФТАРИНГИЗГА ҚИЙМАТЛА БИТИЛАДИГАН КУН ТИЛАЙМИЗ!!!
ХАЙРЛИ КУНЛАР...
#КУН_ҲАДИСИ
🔻Қуръонни қироат қилинг🔻
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни қироат қилинг, чунки у қиёмат куни ўз асҳобларига шафоатчи бўлиб келадир», дедилар».