Surxonmuslim.uz
4.74K subscribers
8.85K photos
2.7K videos
27 files
8.25K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#КУН_САВОЛИ
🔻Қабристон тупроғи...🔻

Ассалому
алайкум! Аёлимнинг баданига тошмалар пайдо бўлиб, бундан аъзият чекмоқда. Тери касалликлари шифокорига мурожаат қилдик.1 йилдан бери қиммат дорилар олиб даволаняпти, лекин фойдаси бўлмаяпти. Бир қўшнимиз: "Қабристонга чўзма пишириб (чўзма-хамирдан тайёрланадиган таом) назир қилинг, сўнг улар сизга қабристонни тупроғини беришади. Сиз ўша тупроқни баданингизга суртасиз, кейин кўрмагандек бўлиб кетасиз" деди. Шундай қилсак шариатга зид эмасми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Баъзи бир тошмаларга қабристон тупроғини суртишнинг динга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Хамир-чўзма пиширишга ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ўлик кўп кўмилган жойнинг тупроғида чириган ўликлардан хосил бўлган фосфор кўп бўлади. У нарса баъзи бир тошмаларга даво бўлади. Бу тиббиётга тегишли нарса. Сўгал тошаётган бўлса унинг энг оддий ва фойдали давоси шотутнинг баргини узганида оқ сут каби суюқли чиқади. Бир неча кун суртиб турилса ўз-ўзидан қуриб кетади. Валлоҳу аълам!

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Қабрга тайёргарликсиз кирган одам🔻

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қабрга тайёргарликсиз кирган одам денгиздан кемасиз ўтмоқчи бўлган одам кабидир».

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар
Ислом динининг асл инсонпарварлик тамойилларини очиб беришда Абу Мансур Мотуридий ҳаёти ва илмий-маънавий меросининг ўрни беқиёс

Манба: O’zbekiston24 телеканали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар
Конференция – мазмун-моҳияти жиҳатидан халқаро ҳамжамият учун долзарб ва муҳим аҳамиятга эга
Рамил Адигамов, Қозон ислом университети профессори
Forwarded from Muslim.uz
Диққат! Хушхабар!

Aзиз юртдошлар! Қуръони каримни ёд олишда илк бошланғич видео қўлланмалардан яна бири барча ёшдагилар учун қулай ва бойитилган ҳолда тайёрланди! Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан жорий йилнинг 4 март куни соат 14:00 да шайх Aлижон қори Файзуллоҳ ўғлининг иштирокида муаллифнинг "Муаллим Соний" дарслиги дискининг ҳамда AlQuranuz мобил иловасининг тақдимоти бўлиб ўтади. Барчаларингизни мазкур анжуманга таклиф этамиз.

Манзил: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасининг анжуманлар зали.

Ҳамкоримиз www.hilolnashr.uz жамоаси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР
🔸“Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19115

🔸Улуғ алломаларни етиштирган Ўзбекистоннинг бугунги кунда ҳам ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссаси беқиёс
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19112

🔸Миср бош имоми Шайх Аҳмад Тоййиб: Бизнинг руҳимиз Маккаи Мадинага интилса, ақлимиз Самарқандга ошиқади!
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19111

🔸Президент Шавкат Мирзиёев Шайх Аҳмад Таййибга совға-салом йўллади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19110

🔸Муфтий ҳазрат Қозоғистон ва Украина муфтийлари билан мулоқот ўтказдилар
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19109

🔸Аҳмад Тоййиб ҳазратлари “Самарқанд шаҳри фахрий фуқароси” унвони билан тақдирланди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19108
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2020/1441 Ҳ. ЙИЛ 04 МАРТ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Термиз шаҳри вақти билан)

БОМДОД - 06:17
ПЕШИН - 13:00
АСР - 16:41
ШОМ - 18:41
ХУФТОН - 20:07

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РИЗҚ ЁЛҒИЗ АЛЛОҲГА ОИДДИР. КИМГА КЎП, КИМГА ОЗ БЕРИЛАДИ...
ОЗ БЕРИЛГАННИНГ САБРИ, КЎП БЕРИЛГАННИНГ САХОВАТИ СИНАЛАДИ...

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

АЛЛОҲ ОҚИБАТИМИЗНИ ХАЙРЛИ ҚИЛСИН!

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!!!
#КУН_ҲАДИСИ
🔻Мўминнинг шарафи тунги қиём🔻

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ جِبْرِيلَ u قَالَ لِلنَّبِيِّ ﷺ: «شَرَفُ الْمُؤْمِنِ: قِيَامُ اللَّيْلِ، وَعِزُّهُ: اسْتِغْنَاؤُهُ عَنِ النَّاسِ». رَوَاهُ الْحَاكِمُ.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Мўминнинг шарафи тунги қиём, иззати одамлардан беҳожат бўлишидир», деди».

Ҳоким ривоят қилган.

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Йўқолган нарсани масжидда овоза қилманг!🔻

Абу
Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким йўқолган нарсасини масжидда овоза қилиб, ахтарилишини сўраган кишини эшитиб қолса, «Аллоҳ уни сенга қайтармасин, деб айтсин. Албатта, масжидлар бунинг учун қурилмаган», деб тайинлаганлар».

Имом Муслим ривоятлари

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔹Мотуридия таълимоти – жаҳолатга қарши маърифат курашидир
https://surxonmuslim.uz/?p=5015

🔹Халқаро конференция шўъба йиғилишларида давом этди
https://surxonmuslim.uz/?p=5018

🔹Аҳмад Таййиб: “Руҳимиз Макка ва Мадинага, ақлимиз эса ҳамиша Самарқандга ошиқади”
https://surxonmuslim.uz/?p=5021

🔹2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
https://surxonmuslim.uz/?p=5024


📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_САВОЛИ
🔻Ўлим холати🔻

Ассалому
алайкум! Агар ўлаётган одам жони чиқаётган ҳолати, агар кўзлари катта бўлиб олайиб кетса, юзи кўкимтир тусга кирса демак, у ёмон одам бўлган ва худди кўриб тургандек ҳозир у азобланаяпти деб ҳам қўйишади. Аксинча, агар инсонни жони осон чиқса, кўзлари чиройли бўлса демак, у яхши одам дейишади. Бу фикр қанчалар тўғри?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу мутлақо нотўғри. Валлоҳу аълам!

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Маърифатнинг борлигига далил🔻

Жисмнинг
ҳаракатланиши унинг жони борлигига далил бўлганидек, тоатга ҳаракат қилиш маърифатнинг борлигига далилдир.

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
Во Умаро!!!

Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.

“Сизни нима йиғлатди”, деб амирул-муъминийн сўрадилар.

Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мумининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман", дея жавоб қилди.

Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми", дедилар.

Хазинабон: "Нега, ё амирал-муъминийн", деди.

Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.

Шунда хазинабон: “Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор”, деди.

Умар: “У қандай шарт экан”, дедилар. Хазинабон: "Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг", деди.

Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди", деб сўрашди.

Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз, ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради". Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон", дея жавоб қилишди.
#МУТОЛАА_ВАҚТИ


Расулуллоҳ ушбу оятларни ўқиганларида Хаббобнинг ёнаётган юрагига муздек сув сепилгандай таъсир этиб, у яна хотиржам бўлди. Бу мавзуда саҳобалар Расулуллоҳнинг ширин суханларидан қуйидаги ҳодисани тингладилар:
Исроил ўғилларидан бир одам бошқа биридан минг динор қарз бериб туришни сўради. У одам пулни шоҳидларнинг ҳузурида бериш истагини билдирганда, қарз сўраган одам:
«Оллоҳ таоло шоҳиддир, шунинг ўзи кифоя», деди.
«У ҳолда менга кафолат келтир», деб сўради.
«Оллоҳ таолонинг кафиллиги кифоя қилур», деган жавобни олди.
«Гапинг тўғри. Оллоҳ таоло ҳам кафил, ҳам шоҳиддир», деди ва минг динорни санаб берди. Қайтариб бериладиган муддат, ой кун ва вақти, жойи белгиланди.
У одам пулни олгач, денгизда кемага ўтириб кетди.

Қарзни тўлаш вақти яқинлашгач, ваъдага биноан, соҳилга келди. Бир кемага ўтириб аҳдлашган жойга етиб бориши керак эди. Аммо ҳали кемадан дарак йўқ. Ўйлаб-ўйлаб, қўлига бир ёғоч бўлагини олди. Орасини ўйиб очди, минг динорни жойлаштирди, қисқа қилиб: «Бу фалон одамга тeгишлидир», деб ёзди, сўнгра ёрган жойини маҳкамлаб беркитиб, денгизнинг қирғоғига келди:
«Оллоҳим, ўзинг биласанки, мен фалон кишидан минг динор қарз олган эдим. Мендан кафолат сўради. «Оллоҳ таолонинг кафиллиги етар», деб жавоб қилдим. Шоҳид сўради. «Оллоҳ таолонинг шоҳидлиги етар», дедим. Сенинг кафиллигингга ва шоҳидлигингга рози бўлди.

Аммо, мана бугун — қарзимни тўлашим керак бўлган кунда денгизнинг у томонига сузиб ўтишим учун кема топа олмадим. Бу пулларни энди Ўзингга омонат қилиб топшираман», деди ва ёғочни денгизга отиб, қайтиб кетди.

Денгизнинг у томонида қарз берган одам ҳам соҳилга чиққан, бирон кема келиб қолса, мендан қарз олган одам пулимни олиб келар, дeб кутар эди. Ҳеч ким келмади. Бирмунча кутди, сўнгра сув юзасида қалқиб турган йўғонгина бир ғўлага кўзи тушди. Қизиқсиниб, сувдан олди.

Ўтин қиларман, деган ўйда уйига олиб келди. Ёриб кўрса, ичидан пул ва мактуб чиқди...
Орадан бир неча кун ўтиб, қарздор келди, минг динорни чиқариб, қарз берганнинг олдига қўйди.

«Худо ҳаққи, сенга қарзимни ўз вақтида тўлаш учун роса кема пойладим, аммо кема келмади. Қасам ичиб айтаманки, олдинроқ келишга ҳаракат қилдим, лекин уддасидан чиқа олмадим», деб узрини айтди.

«Жуда соз. Сен менга бир нарса жўнатганмидинг?» «Айтдимку, вақтида бу ёққа ўтадиган кема тополмадим...» «Аммо Оллоҳ таоло сенинг ғўла ичига солиб жўнатган пулларингни менга етказди ва қарзингни тўлади. Энди мана бу пулларингни қайтиб олгинда, саломат бўл», деди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2020/1441 Ҳ. ЙИЛ 05 МАРТ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Термиз шаҳри вақти билан)

БОМДОД - 06:17
ПЕШИН - 13:00
АСР - 16:41
ШОМ - 18:41
ХУФТОН - 20:08

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТ УМИДГА МУҲТОЖ, УМИД ЭСА МЕҲР-МУҲАББАТГА...

МЕҲР-МУҲАББАТ ФАҚАТ САМИМИЙ ИНСОНЛАРНИНГ ПОКИЗА ҚАЛБЛАРИДАН ЖОЙ ОЛАДИ...

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

АЛЛОҲ ИШҚИ, НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ МУҲАББАТИ ҚАЛБЛАРИМИЗНИ ТЎЛДИРСИНКИ, ЎЗГАЛАРГА ФАҚАТ ЭЗГУЛИК УЛАШИБ, СИНИҚ КЎНГИЛЛАРГА УМИД БЕРА ОЛАЙЛИК.

МЕҲР-МУҲАББАТГА ТЎЛА КУН БЎЛСИН!..
#КУН_ҲАДИСИ
🔻Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса🔻

عُنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مَنْ صَلَّى الْعِشَاءَ فِي جَمَاعَةٍ فَكَأَنَّمَا قَامَ نِصْفَ اللَّيْلِ، وَمَنْ صَلَّى الصُّبْحَ فِي جَمَاعَةٍ فَكَأَنَّمَا صَلَّى اللَّيْلَ كُلَّهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ярмини ибодат билан бедор ўтказгандек бўлади. Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ҳаммасини намоз ўқиб ўтказгандек бўлади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Масжидда Аллоҳ зикр қилинади🔻

Анас
розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга бавл қилган аъробийга: «Масжидда бавл этиш ёки ифлослик қилиш дуруст эмас. Балки унда Аллоҳ зикр қилинади, Қуръон ўқилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Баъзи соҳибларимиз айтишадики: «Ким масжидга кириб, таҳорати йўқлиги ёки иши зарурлиги туфайли «Таҳийятул масжид» намозини ўқий олмаса, тўрт марта «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», деб айтиши мустаҳабдир.

Баъзи салаф олимлари шундай қилишган. Унда зарар йўқдир.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал