Surxonmuslim.uz
4.84K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#КУН_ҲАДИСИ
🔻Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади🔻

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга битта салавот айтса Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади ва ундан ўнта гуноҳ ўчирилади ва у учун ўнта даража кўтарилади”, дедилар.

Насаий ривоят қилган

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Аллоҳим, дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман🔻

Абу
Малийҳ оталаридан ривоят қиладилар:

Оталари бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бомдоднинг икки ракъат суннатини унинг ёнида енгил ўқиб, мана бундай дуо қилган эканлар:

اللهُمَّ رَبَّ جِبْرِيلَ وَإِسْرَافِيلَ وَمِيكَائِيلَ وَمُحَمَّدٍ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ

«Аллоҳумма робба Жибрийла ва Исрофийла ва Мийкаийла ва Муҳаммадинин набиййи соллаллоҳу алайҳи васаллам, аъузу бика минан нар». «Аъузу бика минан нар»ни уч марта айтдилар.

Маъноси: Эй Жаброил, Исрофил, Микоил ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг робби бўлган Аллоҳим, Сендан дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман.
Ибн Сунний ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан


📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_САВОЛИ
🔻Чап қўл ҳаромми🔻

Ассалому
алайкум! Чап қўл ҳаромми? Чап қўлда нон, чой, ноз-неъмат ейиш, иш қилиш ҳаром ҳисобланадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳаром ҳисобланмайди, чап қўлда таомланиш шайтоннинг иши ҳисобланиб, Аллоҳ бу ишни ёмон кўради. Макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам!

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
Audio
Кахф сурасини ўқинг ёки эшитинг, қалбингиз гўзалликка тўлсин🤲.
Бугунги бу сурани борокотини биласиз...
Surxonmuslim.uz pinned an audio file
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Аллоҳ ризоси учун бир насиҳат🔻

Сигаретни
ҳалол деб билсанг, нега уни чекишдан олдин «Бисмиллаҳ» демайсан, чекиб бўлгандан кейин «Алҳамдулиллаҳ» демайсан?

Сигаретни неъмат деб билсанг, нима учун уни пойабзалинг билан ўчирасан?

Уни оддий, табиий нарса деб билсанг, нима учун ота-онангнинг олдида чекмайсан?

Уни яхши нарса деб билсанг, нима учун фарзандларингга ўргатмайсан?

Аллоҳдан қўрққин! Надомат ва ҳасратда қолмасингдан соғлигингни, мол-мулкингни асра!

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

234-ФАТВО

Пешиннинг 4 ракъат суннатини ўқишга улгурмай имомга иқтидо қилган киши фарздан кейин ўқиб олади. Лекин 2 ракъат суннатдан олдинми ёкя кейинми эканида икки хил ривоят бор: Абу Ҳанифа билан Абу Юсуф (рҳ.)лар наздида 2 ракъат суннатдан кейин, Имом Муҳаммад (рҳ.) наздида эса, ундан олдин ўқилади. Фатво шунисига берилган.

«Оламгирия», «Муҳит», «Ҳақоиқ», «ас-Сирож ал-ваҳҳож»

«Минг бир фатво». 1-қисм
​Одамларнинг гапи менга фойда берармиди?

Юнус ибн Убайддан ривоят қилинади: «Муҳаммад ибн Восиъни кўргани кирдик. У шундай деди: «Оёқ-қўлимдан ушлаб, дўзахга улоқтиришса, одамларнинг гапи менга фойда берармиди?»

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

ФАВҚУЛОДДА БИР ТАКЛИФ

Абу Толибга қилинган иккинчи таклиф ҳам беҳуда бўлган, аксинча, жиянини ҳимоя қилишда давом этаётган эди.
Кунлардан бир куни Абу Толибнинг эшигини тақиллатиб, мушрикларнинг оқсоқоллари учинчи ва сўнгги дафъа келдилар.

— Эй Абу Толиб, — дедилар. — Биз олдин ҳам сенинг ҳузурингга бош уриб келдик, аҳволимизни баён этдик. Сен қулоқ солмадинг. Бу кетишда орамизни қилич билан очиқ қилишга тўғри келадиганга ўхшайди. Бу сафар энди сўнгги марта, аммо янги бир таклиф билан келдик.
— Қанақа таклиф экан у?
— Умора ибн Валид ибн Муғийрани сенга таклиф қиламиз.
— Хўш, нима қилибди Уморага?
— Жуда яхши биласанки, эй Абу Толиб, Умора қурайший ёшлар ичида куч-қувват ва ақл жиҳатидан биринчи ўринда туради. Ёшлар ичида ундан ёқимлиги йўқ. Ишбилармон бир йигит. Уни сенга берамиз, эвазига сен Муҳаммадни бизнинг ихтиёримизга топширасан. Шу билан муаммо ҳал бўлади.
— Жуда соз. Сизлар менинг жиянимни нима қиласизлар?
— Ўлдирамиз.
Абу Толиб қулоқларига ишонмади.
—Жиддий сўзлаяпсизларми?
—Албатта.
— Демак, сизлар менинг ўғлимни олиб, ўлдирасизлар, бунинг эвазига мен сизларнинг ўғлингизни тарбиялайман, шундайми?! Сизларнинг бу таклифларингизга ҳатто туя ҳам рози бўлмаса керак. Ҳайвонга ҳам тўғри келмайдиган ишга қандай қилиб мени кўндирмоқчи бўлдиларингиза? Истасаларингиз, олдин ўғилларингизни менга беринглар, мен уни ўлдирайин, шундан кейин ўғлимни сизларга бераман.
— Майли, аммо бизнинг ўғлимиз сенинг ўғлинг қилаётган ишларни қилаётгани йўқ.
Сенинг ўғлинг бизнинг илоҳларимизни ҳақорат қиляпти, бизларни гумроҳликда айблаяпти, жамоамизни тарқатяпти, қариндошни қариндошдан совутиб, душманга айлантиряпти.
Абу Толиб жавоб берди:
— Худо ҳаққи, менинг ўғлим сизларнинг ўғлингиздан хайрлироқдир. Инсонларни ҳам хайрли ишларга ва фазилатга даъват этяпти...
Мунозара бирмунча вақт давом этди. Хайрлашаётган чоқларида мушриклар сўнгги сўзларини ифода этдилар:
— Шуни билгинки, эй Абу Толиб, муаммо очиқлигича қолди. Ё жиянингни тийиб қўясан, ё бу масалани ҳал этгунча ва ёхуд икки томондан бири йўқ бўлгунгача сен билан курашамиз! Қайси бирини истасанг, шуни танла, — дедилар ва тез-тез юриб чиқиб кетдилар.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Surxonmuslim.uz pinned «#КУН_ҲИКМАТИ 🔻Аллоҳ ризоси учун бир насиҳат🔻 Сигаретни ҳалол деб билсанг, нега уни чекишдан олдин «Бисмиллаҳ» демайсан, чекиб бўлгандан кейин «Алҳамдулиллаҳ» демайсан? Сигаретни неъмат деб билсанг, нима учун уни пойабзалинг билан ўчирасан? Уни оддий, табиий…»
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2020/1441 Ҳ. ЙИЛ 29 ФЕВРАЛ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Термиз шаҳри вақти билан)

БОМДОД - 06:20
ПЕШИН - 13:00
АСР - 16:40
ШОМ - 18:40
ХУФТОН - 20:05

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ё РОББИМ!!!

АЗОНЛА УЙҒОНИБ, НАМОЗЛА ҲУЗУР ТОПАДИГАН, ЎЗИНГГА ЗИКРУ ШУКР ҚИЛИБ, ДУОЙЛА БАНДАЛИГИНИ АНГЛАЙДИГАН БИР МЎМИН БЎЛИШЛИКНИ БИЗЛАРГА НАСИБ АЙЛА.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ ЎТСИН!
#КУН_ҲАДИСИ
🔻Ким ҳар намоздан кейин Оятул Курсийни ўқиса🔻

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مَنْ قَرَأَ آيَةَ الْكُرْسِيِّ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ لَمْ يَمْنَعْهُ مِنْ دُخُولِ الْجَنَّةِ إِلَّا أَنْ يَمُوتَ». رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоздан кейин Оятул Курсийни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради, холос», дедилар».

Насоий ва Табароний ривоят қилганлар.

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Аллоҳим, бизларни нажот топганлардан қил!🔻

Жобир
ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азон эшитганида, «Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата валфазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ», деса, унга шафоатим ҳосил бўлади», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг «Ҳаййа ъалал фалаҳ», деганини эшитсалар:

اللهُمَّ اجْعَلْنَا مُفْلِحِينَ

«Аллоҳуммажъална муфлиҳийн», дер эдилар».

Маъноси: Эй Аллоҳим, бизларни нажот топганлардан қил.

Ибн Сунний ривоятлари.

Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи саҳобаларидан ривоят қилинади:

Билол розияллоҳу анҳу иқоматда «қод қоматис солаҳ»га етганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

أقَامَهَا اللهُ وَأَدَامَهَا

«Ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа» (Аллоҳ уни қоим қилиб ва доим қилсин), дер эдилар. Иқоматнинг бошқа лафзларида азонники каби қайтарар эдилар».

Абу Довуд ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_САВОЛИ
🔻Атеист ва агностик блоггерларни кузатиш🔻

Ассалому
алайкум! Блогерлар орасида кенг дунёқарашли, ақлли бир блогерни бир неча блогерлар телеграмда тавсия қилишган экан. Каналига аъзо бўлдим, кейин уни агностик эканлигини билиб қолдим. Бугунги постида риё учун "солиҳа" бўлиб олганлар ҳақида ёзиб орада ўзининг дин агар инсонни ёмон йўллардан қайтариб турадиган ягона барер бўладиган бўлса, диннинг бундай фойдали томонини тан олиш керак" деб ўзининг динга ишончсизлиги, аммо фойдали томонини инкор этмаслигини билдирибди. У шу вақтгача дин ҳақида фикрини энди билдириши постида. Ҳозирги ўзбек блогерлар орасида ҳам атеист ва агностик блогерларни (маълум соҳага оид ёки дунёқарашни кенгайтирувчи фикрли каналлар) кузатмаслигимиз керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Кузатиш бошқа нарса, ундан фойдаланиш бошқа нарса. Нотўғри ва бузуқ эътиқодлар вирусга ўхшайди. Юқиб қолганини инсон ўзи сезмай қолади. Кузатиш учун доктор бўлиш керак. Сиз доктормисиз ёки йўқми уни билмаймиз. Валлоҳу аълам!

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Шу биргина оят хусусида фикр юритиб кўр🔻

Шу
биргина оят хусусида фикр юритиб кўр: «Иймон келтирганлар учун қалбларнинг Аллоҳ зикрига ва нозил бўлган ҳаққа юмшаши, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши билан қалблари қотиб қолган, кўплари фосиқ бўлганларга ўхшамаслик вақти келмадими?» (Ҳадид сураси, 16-оят).

(Аллоҳни тез-тез эслаб турмасак, Қуръон ва шариатдан, дин таълимотларидан узоқлашсак, қалбимизни моғор босади, бағримиз тошга айланади. Кейин унга Аллоҳнинг зикри ҳам, дин таълимотлари ҳам таъсир қилмайдиган бўлиб қолади).

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
Сурхондарё вилоят вакили А.Сайфидинов Термиз шахридаги Хаким Термизий илмий тадкикот маркази биносида Шурчи хамда Олтинсой туманларида жойлашган коллеж укувчиларига "Ислом юксак одоб ахлок дини" мавзусида утказилган тадбирда иштирок этдилар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция ўтказилади

Манба: O’zbekiston24 телеканали
МУҲТАРАМ ЗИЁРАТЧИЛАР!

ОГОҲ БЎЛИНГ УШБУ ХАБАР СОХТАДИР. УНДАН МАҚСАД ТЕКИН РЕКЛАМА ТАРҚАТИШ ВА ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИ АЪЗОЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ.

АВВАЛ ХАБАР БЕРГАНИМИЗДЕК, 2020 ЙИЛ 27 ФЕВРАЛЬ КУНИДАН ЭЪТИБОРАН ДУНЁНИНГ БАРЧА ДАВЛАТЛАРИ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН УМРА ЁКИ ТУРИЗМ МАҚСАДИДА САУДИЯ АРАБИСТОНИГА КИРИШ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛГАН.

УШБУ ТАРТИБ ВИЗА ОЛИБ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРГА ҲАМ ТЕГИШЛИ!

САУДИЯ ТОМОНИДАН АНИҚ ВА РАСМИЙ МАЪЛУМОТ ОЛИНГАНДАН СЎНГ ЗИЁРАТЛАР БОШЛАНАДИ.

БУ ҲАҚДА КАНАЛИМИЗ ОРҚАЛИ РАСМИЙ МАЪЛУМОТ БЕРИЛАДИ.

СОХТА ХАБАР ТАРҚАТУВЧИ КАНАЛЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!!!

Умра хизматлари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тақдим этилмоқда.

@hajumrauz