Surxonmuslim.uz
4.9K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#КУН_САВОЛИ
🔻Янги фатво чиқибди эмиш🔻

Ассалому
алайкум! Қайнонам кеча жанозага бориб келдилар. У ердаги отин аёлларнинг ўраниши ҳақида маъруза қилибди ва айтишларича келинларни бир уйда яшайдиган қайнилари олдида ҳижобда юришлари шарт эмас эмиш. Буни бир бошқа қариндошимиздан ҳам эшитгандим. Шундай фатво чиқибти дегандилар. Шу ростми? Агар ёлғон болса бу отинлар нимага ишониб бундай фатво беришябди? Ахир буни охири фитнага олиб келиши аниқку.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Эрининг ака-укаларининг олдида худди кўчадаги бегоналарнинг олдида бўлганидек авратларини беркитиши фарз. Шарт эмас деганлар ҳам фатво чиқибди деганлар ҳам нотўғри айтишибди. Бу каби фатво берувчилар ва уни тарқатувчилар Аллоҳдан қўрқишсин.

عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ

Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Асло ўкинма🔻

Асло
ўкинма, чунки сен бир муаммога чидаб, унга сабр қилмоқдасан. Бир кун келиб сабринг ҳақида ва у сени жаннатга киритгани ҳақида хабар берилади.

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
Расмий хабар: умра визаси вақтинча тўхтатилди

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги 2020 йил 27 февраль кунидан эътиборан, дунёнинг барча мамлакатлари учун “Умра” визасини тақдим этишни вақтинча тўхтатди.
Ушбу чора каронавирусга қарши кураш доирасида амалга оширилмоқда.
Саудия ҳукуматининг ушбу масала бўйича расмий қарори ва баёноти бугун эълон қилиниши кутилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

233-ФАТВО

Динимизнинг фуқаҳо ва машойихлари айтибдурларки, одамларга доимий равишда фатволар тайёрлаб, саволларига жавоб бериш билан машғул бўлган олим киши бомдод намозининг суннатидан бошқа суннат намозларни ўқимаслиги жоиз.

«Оламгирия», «Ниҳоя»

«Минг бир фатво». 1-қисм
“Билганингда эди, бундай қилишингдан аввал юрагинг ёрилар эди...”

Бир кўнгилни ранжитдингми, йиғлагин! Агар узр сўрашни билмаётган экансан, сендан Дўст чиқмайди, сендан Ёр чиқмайди. 

Ё агар сен ранжитган ёки вайрон қилган кўнгилни Аллоҳ азза ва жалла севадиган бўлсачи ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам севадиган бўлсаларчи, ҳаттоки еру осмондаги (махлуқот)лар севадиган бўлсаларчи?!

Қаердан ҳам билардинг, билмайсанда! Билганингда эди, бундай қилишингдан аввал юрагинг ёрилар эди...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2020/1441 Ҳ. ЙИЛ 28 ФЕВРАЛ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Термиз шаҳри вақти билан)

БОМДОД - 06:31
ПЕШИН - 13:00
АСР - 16:40
ШОМ - 18:39
ХУФТОН - 20:03

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
Forwarded from Surxonmuslim.uz
🌺🌺🍀🍀🌸🌸🍀🍀🌺🌺

ЖУМА КУНИ ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ – РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА КЎП САЛОВАТ АЙТИШДИР

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?”, дейишди. У зот: “Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

САЛОВАТ ТУРЛАРИ
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши: "Эй, Расулуллоҳ! Биз Сизнинг ҳаққингизга салом айтишликни билиб олдик. Бироқ, саловатни қандай айтамиз?", – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Менинг ҳаққимга саловатни шундай айт: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳима. Иннака Ҳамидун Мажид. Аллаҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳима Иннака Ҳамидун Мажид” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳомид ас – Саъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Саҳобийлар: "Эй, Расулуллоҳ! Сизга саловатни қандай айтамиз?", – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррияйтиҳи. Кама соллайта ъала али Иброҳим ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррийятиҳи кама барокта ъала али Иброҳим. Иннака Ҳамидун Мажид” – деб айтинглар" (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).

ҚИСҚА САЛОВАТЛАР:

🍃🌹🍃 "Соллаллоҳу алайҳи васаллам"

🍃🌹🍃 "Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ"

🍃🌹🍃 "Ас – Солату вас – саламу алайка я Росулаллоҳ"

🍃🌹🍃 “Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Алайҳис-солату ва вас-сала-а-му”
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ё РОББИМ!!!

АЗОНЛА УЙҒОНИБ, НАМОЗЛА ҲУЗУР ТОПАДИГАН, ЎЗИНГГА ЗИКРУ ШУКР ҚИЛИБ, ДУОЙЛА БАНДАЛИГИНИ АНГЛАЙДИГАН БИР МЎМИН БЎЛИШЛИКНИ БИЗЛАРГА НАСИБ АЙЛА.

ЖУМА МУБОРАК!!!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ ЎТСИН!
#КУН_ҲАДИСИ
🔻Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади🔻

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга битта салавот айтса Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади ва ундан ўнта гуноҳ ўчирилади ва у учун ўнта даража кўтарилади”, дедилар.

Насаий ривоят қилган

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Аллоҳим, дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман🔻

Абу
Малийҳ оталаридан ривоят қиладилар:

Оталари бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бомдоднинг икки ракъат суннатини унинг ёнида енгил ўқиб, мана бундай дуо қилган эканлар:

اللهُمَّ رَبَّ جِبْرِيلَ وَإِسْرَافِيلَ وَمِيكَائِيلَ وَمُحَمَّدٍ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ

«Аллоҳумма робба Жибрийла ва Исрофийла ва Мийкаийла ва Муҳаммадинин набиййи соллаллоҳу алайҳи васаллам, аъузу бика минан нар». «Аъузу бика минан нар»ни уч марта айтдилар.

Маъноси: Эй Жаброил, Исрофил, Микоил ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг робби бўлган Аллоҳим, Сендан дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман.
Ибн Сунний ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан


📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_САВОЛИ
🔻Чап қўл ҳаромми🔻

Ассалому
алайкум! Чап қўл ҳаромми? Чап қўлда нон, чой, ноз-неъмат ейиш, иш қилиш ҳаром ҳисобланадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳаром ҳисобланмайди, чап қўлда таомланиш шайтоннинг иши ҳисобланиб, Аллоҳ бу ишни ёмон кўради. Макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам!

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
Audio
Кахф сурасини ўқинг ёки эшитинг, қалбингиз гўзалликка тўлсин🤲.
Бугунги бу сурани борокотини биласиз...
Surxonmuslim.uz pinned an audio file
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Аллоҳ ризоси учун бир насиҳат🔻

Сигаретни
ҳалол деб билсанг, нега уни чекишдан олдин «Бисмиллаҳ» демайсан, чекиб бўлгандан кейин «Алҳамдулиллаҳ» демайсан?

Сигаретни неъмат деб билсанг, нима учун уни пойабзалинг билан ўчирасан?

Уни оддий, табиий нарса деб билсанг, нима учун ота-онангнинг олдида чекмайсан?

Уни яхши нарса деб билсанг, нима учун фарзандларингга ўргатмайсан?

Аллоҳдан қўрққин! Надомат ва ҳасратда қолмасингдан соғлигингни, мол-мулкингни асра!

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

234-ФАТВО

Пешиннинг 4 ракъат суннатини ўқишга улгурмай имомга иқтидо қилган киши фарздан кейин ўқиб олади. Лекин 2 ракъат суннатдан олдинми ёкя кейинми эканида икки хил ривоят бор: Абу Ҳанифа билан Абу Юсуф (рҳ.)лар наздида 2 ракъат суннатдан кейин, Имом Муҳаммад (рҳ.) наздида эса, ундан олдин ўқилади. Фатво шунисига берилган.

«Оламгирия», «Муҳит», «Ҳақоиқ», «ас-Сирож ал-ваҳҳож»

«Минг бир фатво». 1-қисм
​Одамларнинг гапи менга фойда берармиди?

Юнус ибн Убайддан ривоят қилинади: «Муҳаммад ибн Восиъни кўргани кирдик. У шундай деди: «Оёқ-қўлимдан ушлаб, дўзахга улоқтиришса, одамларнинг гапи менга фойда берармиди?»

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

ФАВҚУЛОДДА БИР ТАКЛИФ

Абу Толибга қилинган иккинчи таклиф ҳам беҳуда бўлган, аксинча, жиянини ҳимоя қилишда давом этаётган эди.
Кунлардан бир куни Абу Толибнинг эшигини тақиллатиб, мушрикларнинг оқсоқоллари учинчи ва сўнгги дафъа келдилар.

— Эй Абу Толиб, — дедилар. — Биз олдин ҳам сенинг ҳузурингга бош уриб келдик, аҳволимизни баён этдик. Сен қулоқ солмадинг. Бу кетишда орамизни қилич билан очиқ қилишга тўғри келадиганга ўхшайди. Бу сафар энди сўнгги марта, аммо янги бир таклиф билан келдик.
— Қанақа таклиф экан у?
— Умора ибн Валид ибн Муғийрани сенга таклиф қиламиз.
— Хўш, нима қилибди Уморага?
— Жуда яхши биласанки, эй Абу Толиб, Умора қурайший ёшлар ичида куч-қувват ва ақл жиҳатидан биринчи ўринда туради. Ёшлар ичида ундан ёқимлиги йўқ. Ишбилармон бир йигит. Уни сенга берамиз, эвазига сен Муҳаммадни бизнинг ихтиёримизга топширасан. Шу билан муаммо ҳал бўлади.
— Жуда соз. Сизлар менинг жиянимни нима қиласизлар?
— Ўлдирамиз.
Абу Толиб қулоқларига ишонмади.
—Жиддий сўзлаяпсизларми?
—Албатта.
— Демак, сизлар менинг ўғлимни олиб, ўлдирасизлар, бунинг эвазига мен сизларнинг ўғлингизни тарбиялайман, шундайми?! Сизларнинг бу таклифларингизга ҳатто туя ҳам рози бўлмаса керак. Ҳайвонга ҳам тўғри келмайдиган ишга қандай қилиб мени кўндирмоқчи бўлдиларингиза? Истасаларингиз, олдин ўғилларингизни менга беринглар, мен уни ўлдирайин, шундан кейин ўғлимни сизларга бераман.
— Майли, аммо бизнинг ўғлимиз сенинг ўғлинг қилаётган ишларни қилаётгани йўқ.
Сенинг ўғлинг бизнинг илоҳларимизни ҳақорат қиляпти, бизларни гумроҳликда айблаяпти, жамоамизни тарқатяпти, қариндошни қариндошдан совутиб, душманга айлантиряпти.
Абу Толиб жавоб берди:
— Худо ҳаққи, менинг ўғлим сизларнинг ўғлингиздан хайрлироқдир. Инсонларни ҳам хайрли ишларга ва фазилатга даъват этяпти...
Мунозара бирмунча вақт давом этди. Хайрлашаётган чоқларида мушриклар сўнгги сўзларини ифода этдилар:
— Шуни билгинки, эй Абу Толиб, муаммо очиқлигича қолди. Ё жиянингни тийиб қўясан, ё бу масалани ҳал этгунча ва ёхуд икки томондан бири йўқ бўлгунгача сен билан курашамиз! Қайси бирини истасанг, шуни танла, — дедилар ва тез-тез юриб чиқиб кетдилар.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Surxonmuslim.uz pinned «#КУН_ҲИКМАТИ 🔻Аллоҳ ризоси учун бир насиҳат🔻 Сигаретни ҳалол деб билсанг, нега уни чекишдан олдин «Бисмиллаҳ» демайсан, чекиб бўлгандан кейин «Алҳамдулиллаҳ» демайсан? Сигаретни неъмат деб билсанг, нима учун уни пойабзалинг билан ўчирасан? Уни оддий, табиий…»
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2020/1441 Ҳ. ЙИЛ 29 ФЕВРАЛ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Термиз шаҳри вақти билан)

БОМДОД - 06:20
ПЕШИН - 13:00
АСР - 16:40
ШОМ - 18:40
ХУФТОН - 20:05

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал