Фарзандинг ҳам сен каби инсондир. Унда ҳам ҳис туйғуси бор ва у ҳам маҳзун бўлади. Уни ҳам ўзига яраша ғурури бор десам ҳам муболаға қилмаган бўламан.
Шундай экан, уни бошқалар олдида қийин аҳволга солиб, қалбига жароҳат етказиб қўйишдан эҳтиёт бўл. Фарзандингни ёшлигида ҳурмат қилсанг, кексайганингда у ҳам сени ҳурмат қилиб, қадрлайди.
📚@surxonmuslimuz |

Диний-маърифий канал
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
* * * * * * *
Емай, ичмай, Саъд билан гаплашмай давом эттирилган ўлим рўзаси туфайли учинчи куннинг оқшомига бориб онанинг дармони қолмади. Хўрозлар тонг отганидан хабар берганларида, аёл ҳам ҳушидан кетган эди.
Иккинчи ўғли Умора уни ҳушига келтириш учун юзига сув сепди. Ўзига келиши билан:
— Саъд нима қилди? — деб босинқиради.
— Шу ердаман, онажон.
— Қайтдингми?.. Ота-боболарингнинг динига қайтдингми?..
— Йўқ, энди қайтолмайман, онажон.
Она яна хушидан кетди. Сув ичиришга уриндилар. Оғзини чўп билан очиб, зўрлаб овқат қуйдилар. Аёл бир зумга яна ўзига келди ва қўлига илинган бир калтак билан Саъднинг бурнига урди. У ҳадеб лаънатлар ёғдирар, дуойибад қилар эди.
Саъднинг бурни яраланди... Ўлгунига қадар ўша яранинг изи яхши ёмон кунларидан бир хотира ўлароқ қолди.
Саъд бурнидан оқаётган қонга қарамай, онасининг қаршисида тиз чўкди.
— Севикли онажоним, — деди, — сени жуда яхши кўришимни биласан. Лекин шуни ҳам яхши билгинки, юзта жонинг бўлса, кўз ўнгимда юз марта ўлсанг ҳам, мен бу диндан воз кечолмайман. Энди истасанг, бу бемаъни ўжарликка барҳам бер ва овқатингни е, истамасанг, ема...
Шундан кейин маҳзун бир аҳволда, кўзларидан аччиқ-аччиқ ёшлар оқиб, ўрнидан турди. Дардини енгиллатишни истади.
Она дунёда энг севимли жигаргўшасига қандай қилиб бу тарз муносабатда бўлади, уни куфрга қайтариш учун қанақасига бу нодонликка боради? Бундан буён онасига қандай муносабатда бўлсин? Орада бир ип узилди, энди уни қандай қилиб қайтадан тугунсиз боғлаш мумкин, ахир? Шулар ҳақида Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сўрамоқчи, У зотнинг муборак тилларидан эшитадиган сўзлари билан кўнглига таскин бермоқчи эди. Аммо булар ҳақида сўрашга фурсат бўлмади. Чунки малаклар оламидан келган янги бир илоҳий ҳукм ер юзига таралаётган, пайғамбаримиз у ваҳийни қабул қилиш билан овора эдилар.
Саъд қалби тўла ҳурмат туйғулари билан набийлар тожининг сўнгги соҳиби бўлмиш Буюклар Буюгининг ҳузурига кирганида, У зотнинг муборак юзларида ҳали ҳам ваҳийнинг таъсири сезилиб турар эди.
Саъд бир неча сония бу муборак чеҳрага тикилиб қолди. Диққат билан, ўта синчковлик билан қаради. Қўрқиладиган, ташвишланадиган биронта ҳам нуқта чизги йўқ эди бу чеҳрада. Гўёки вужудларидаги юрак ёритаётган эди бу юзларни. Ў юрак қанчалар соф бўлса, бу юз ҳам шунчалар пок, шунчалар пурзиё эди. Юракда йўқ нарса, юзларида ҳам йўқ эди. Бу муборак юзга қараган зийрак киши: «Шубҳаланаман, бу юз менда ишонч туғдирмади», дейиши асло мумкин эмас эди. Ҳеч кимсага нисбатан ёмонлик қилишни раво кўрмаган бу нуроний чеҳра ишончлиликнинг ҳамма белгиларини ўзига жо этган эди.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

#КУН_ОЯТИ
Эй, имон келтирганлар! Молини одамлар кўрсин деб берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, (берган) садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг! У (риёкор) устини тупроқ қоплаган силлиқ қояга ўхшайди; устига жала ёққанда, (тупроқ ювилиб,) сип-силлиқ тошнинг ўзини қолдиради. Улар топган (ва сарфлаган) бойликларидан ҳеч нарсага эга бўла олмайдилар. Зотан, Аллоҳ кофирлар қавмини ҳидоят сари йўлламагай.
Бақара сураси 264-оят

#КУН_ҲАДИСИ
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан шом намозини ўқидик. Сўнгра «Хуфтонни ўқигунча ўтириб турайлик», дедик. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқдилар ва:
«Ҳали ҳам шу ердамисизлар?» дедилар.
«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули. Хуфтонни ўқигунча ўтириб турайлик, дедик, деб жавоб бердик.
«Яхши қилибсизлар» ѐки «Тўғри қилибсизлар», дедилар у зот. Сўнгра бошларини осмонга кўтардилар. Кўпинча шундоқ қилар эдилар. Кейин у зот:
«Юлдузлар осмоннинг ишончларидир. Қачон юлдузлар кетса, осмонга унга таҳдид қилинган нарса келади. Мен саҳобаларимнинг ишончлариман. Қачон мен кетсам, саҳобаларимга уларга таҳдид қилинган нарса келади. Саҳобаларим умматимнинг ишончларидир. Қачон саҳобаларим кетсалар, умматимга уларга таҳдид қилинган нарса келадир», дедилар».
Муслим ривоят қилган.

#СИЙРАТ
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ – ЮКСАК БАЛОҒАТ ВА ФАСОҲАТ СОҲИБИ
Али розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломнинг фасоҳатларини: «Мен араблардан қандайдир ажойиб, нодир сўз эшитган бўлсам, фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман. Мен Расулуллоҳнинг «Маата ҳатфа анфиҳи» (Ҳеч бир ташқи таъсирсиз вафот этган кишига нисбатан қўлланиладиган бу ибора араб тилида юксак фасоҳат намунасидир) деганларини эшитганман. Бундай сўзни илгари бирор арабдан эшитмаган эдим», деб тавсифлайдилар».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломлари шу даражада равшан ва очиқ-ойдин эдики, унда бирор-бир ортиқчалик ҳам, камчилик ҳам бўлмасди, ҳатто ёнларидаги киши гапларини ёдлаб оладиган даражада тушунарли гапирардилар.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга ўхшаб шошилиб гапирмасдилар, балки шундай очиқ-ойдин ва дона-дона қилиб гапирардиларки, у зот билан бирга ўтирган киши гапларини бемалол ёдлаб оларди».
Яна Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай гапирардиларки, сўзларининг ҳарфларини санамоқчи бўлган киши санашга улгурарди».
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор гапни гапирсалар, (агар эҳтиёж бўлса) уни уч марта такрорлардилар».
Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни «Сиздан фасоҳатлироқ кишини кўрмадик» деб мақтаганларида, ул зот: «Аллоҳ таоло мени лаҳҳонлардан (Нотўғри, ғализ гапирувчи, грамматик қоидаларга риоя қилмайдиган киши) қилмади, Аллоҳ таоло мен учун энг яхши калом бўлмиш китоби – Қуръони Каримни танлади», деб жавоб берганлар («Жомиъус-сағир» китобида ҳадис ривояти имом Дайламийга нисбат берилган).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фасоҳат билан сўзлашни мақтардилар. Жумлаларнинг маъносини бузиб, қўпол гапиришдан қайтарардилар. Шунинг учун Аббос розияллоҳу анҳу: «Гўзаллик нима?» деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тил», деб жавоб берганлар ( Имом Ҳоким ривояти).
Бошқа бир ривоятда Аббос розияллоҳу анҳу: «Кишидаги гўзаллик нима?» деб сўраганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилининг фасоҳатлилиги», деб жавоб бериб, «Равон гапирадиган кишига Аллоҳ таоло раҳматини ёғдирсин!» деб дуо қилдилар__(Аскарий ривояти. Мазкур икки ривоятдан биринчисида Аббос розияллоҳу анҳу умумий қилиб сўрадилар, кейингисида эса хос қилиб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккала саволга ҳам жавоблари тил ҳақида бўлди).__
«ИККИ ОЛАМ САРВАРИ». САЙЙИД МУҲАММАД ҲАСАНИЙ

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
Жаҳл ва ғазабнинг давоси.
Икки киши Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида сўкишиб, бири иккинчисига ғазаб қилганидан юзлари қизариб кетди.
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам унга қарадила ва : "Мен бир калимани биламан. Агар уни айтса, ундан мана бу ғазаб бартараф бўлади. Ўша калима “аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм, яъни, раҳматдан қувилган шайтондан Аллоҳ номи билан паноҳ тилайман, сўзидир", деб айтдилар.

Биз билан Қуёш орасида 29 миллион миллик узоқ масофа бўлсада, қаттиқ иссиқдан шикоят қиласиз. Қиёмат куни, Қуёшни бошимизга яқин келтирилган, кийимсиз турганимизда ҳолимиз нима бўлур?!
Аллоҳим! Ўзингни соянгдан бошқа соя йўқ кунда бизни Ўз соянг билан соялантиргин!
📚@surxonmuslimuz |
Аллоҳим! Ўзингни соянгдан бошқа соя йўқ кунда бизни Ўз соянг билан соялантиргин!
📚@surxonmuslimuz |
Диний-маърифий канал
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
* * * * * * *
Бир дақиқадан сўнг ёзув тахтаси сифатида келтирилган курак суягига Набийи Акмалнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оғизларидан «тўкилган» ваҳий калималари нақш этилди:
«Биз инсонга ота-онасини (яъни, уларга яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни, қорнидаги хомила каттарган сари онанинг ҳоли қуриб заифлаша борур), уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (келур). (Биз инсонга буюрдикки) «Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Ёлғиз Ўзимга кайтажаксан!» Агар улар сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсаларда) дунёда энг яхши муомалада бўлгин ва ўзинг Менга ижобат тавба қилган кишиларнинг йўлига эргашгин! Сўнгра Ўзимга қайтурсизлар, бас, Мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман» (Луқмон сураси, 14-15).
Саъд ортиқ саволга ўрин қолмаганини ҳис этди. Сўрамаса ҳам, миясини ғовлатаётган саволларга жавоб топган эди.
Ер юзида фақат икки инсон орасида бўлиб ўтган, аммо ҳақиқатан ҳам улкан аҳамиятга эга бу воқеа малаклар оламидан хусусий бир фармон келишига сабаб бўлган, токи ер юзида она ва ўғил бор экан, доимо ўтимли бўлажак бир ҳукм келган эди.
Аёл ҳам ўз навбатида ўлим рўзасига барҳам берди... (Ибн Касир. Тафсир.)

СЕВИНЧ УЧУН САБАБ ҚИДИРЯПСИЗМИ?..
СОҒЛИКДА-ОМОНЛИКДА ТОНГ ОТТИРДИК. ЯНА БИР ИМКОН ТАҚДИМ ЭТГАН АЛЛОҲГА ШУКУРЛАР БЎЛСИН!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХАЙРЛИ КУНЛАР...
📚@surxonmuslimuz |
СОҒЛИКДА-ОМОНЛИКДА ТОНГ ОТТИРДИК. ЯНА БИР ИМКОН ТАҚДИМ ЭТГАН АЛЛОҲГА ШУКУРЛАР БЎЛСИН!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХАЙРЛИ КУНЛАР...
📚@surxonmuslimuz |
Диний-маърифий канал
#КУН_ОЯТИ
Молларини Аллоҳ ризолигини истаб, самимий дилларидан чиқариб сарф қиладиган кишилар адирдаги боққа ўхшар: унга жала қуйгач, ҳосилини икки баробар етиштирар. Агар унга жала ёғмаган бўлса, томчилаб ёққан ёмғир ҳам (ўзига яраша ундирар). Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
Бақара сураси 265-оят

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қиёмат куни уч тоифа шафоат қилади: «Анбиёлар, уламолар ва шаҳидлар», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
📚@surxonmuslimuz |
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қиёмат куни уч тоифа шафоат қилади: «Анбиёлар, уламолар ва шаҳидлар», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
📚@surxonmuslimuz |
Диний-маърифий канал
#СИЙРАТ
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ – ЮКСАК БАЛОҒАТ ВА ФАСОҲАТ СОҲИБИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фасоҳатлари шу даражада эдики, ҳар бир қавмга ўша қавмнинг тилига хос фасоҳат билан хитоб қилар, ўша қавмнинг шевасида гаплашар ҳамда уларнинг тилларига оид балоғат масалалари бўйича баҳслаша олар эдилар. Бу ҳолатни кузатган саҳобалар кўпинча у зотдан бошқа шевада айтган гапларини шарҳлаб, изоҳлаб беришларини сўрашарди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қурайш, Ансор, Ҳижоз ва Нажд халқи билан қилган суҳбатлари Хазрамавт ва Яман подшоҳлари билан бўладиган суҳбатларига сира ўхшамас эди (яъни ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам подшоҳлар билан бўлган суҳбатларида ўша подшоҳларнинг тили, фасоҳати ва балоғатида гаплашардилар. Улар билан гаплашишда қўллайдиган сўзлари Қурайш ва ансорларга нисбатан ишлатадиган сўзларидан фарқ қиларди. Шу ўринда сўзлашув услублари фарқли эканини билдириш мақсадида араб тилидаги сўзларни ўзбек ёзувида ифодалаб, ёнида изоҳини келтириб ўтдик).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳамадонга шундай мактуб ёзган эдилар: «Албатта, сизлар Ҳамадоннинг фараъи (ернинг тепаликлари), вуҳоти (пастликлари), азози (бирор киши эгалик қилмайдиган бепоён қаттиқ ерлари) га эгалик қиласизлар. Ўша жойларнинг алофи (подалар ўтлайдиган ўтлар) да подаларингиз ўтлайди ҳамда афолари (бирор киши эгалик қилмайдиган, кимсасиз жойлари) да подаларингизни боқасиз. Модомики (Ҳамадон халқи) аҳду паймон ва омонатларини (закотларини) топширар эканлар, Ҳамадоннинг дафъилари (туя, қўйлари) ва суромлари (хурмо дарахтлари ёки хурмо мевалари) гина бизга тегишлидир. Садақанинг салб (тишлари тўкилган қари туялар), ноб (қари туяларнинг урғочиси), форидуд дожин (қари сигир), кабшул ҳаворийи (қўйларнинг катта ёшли қўчқор) уларникидир. Зиммаларида садақанинг солиғи (ёши олтига тўлган қўй ва сигир) ва фориҳи (беш ёшли туя ва отни бизларга юбориш вазифаси) бор».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Наҳд аҳлига ҳам шунга ўхшаш мактуб ёзганлар: «Аллоҳим, уларнинг маҳди (қаймоғи) га, мазқи (қоришма сути) га баракот бер. Подачиларини дусур (унумдор, серҳосил ерлар) га юбор, подачининг самади (оз миқдордаги суви) ни мўл-кўл қилиб бер ҳамда моллари ва фарзандларига барака ёғдир. Ким намозни адо қилса, у (комил) мўмин бўлади, ким закотни берса, ғофил бўлмайди, ким «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деб гувоҳлик берса, мусулмон бўлади. Эй Наҳд уруғи, сизлар учун вадоиъуш-ширк (урушдан кейинги ўзаро келишилган аҳду паймонлар) ва вазоиъул мулк (мулк солиқлари) лозимдир. Намоз борасида дангасалик қилманглар, закотни ман қилманглар ҳамда ҳаётда ҳақ йўлдан оғманглар».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам наҳдликларга фарз топшириқ борасида ҳам қуйидагича мактуб ёзганлар: «Фориз (қари сигир), фариш (ёш сигир), зул инонир-рукуб (миниладиган туя), филвуз-зобис (миниш қийин бўлган тойчоқ) сизларгадир. Модомики ичингизда римоқ (нифоқ, мунофиқлик) сақлаб юрмасангиз (яъни қалбларингиз ҳаққа бўйсунишдан бош тортмас экан), рибоқ (арқон) емас экансиз (ўртамиздаги келишувни бузмас экансиз), сизларнинг сарҳларингиз (кундузи яйловда ўтлаб юрадиган подаларингиз) ман қилинмайди (ўтлашдан тўсиб қўйилмайди), толҳингиз (мевасиз дарахтларингиз) кесилмайди, шунингдек, даррингиз (сут берувчи чорваларингиз) ҳам яйловдан тўсилмайди. Ким (бизнинг айтганларимизга) амал қилса, келишувни бажарган бўлади. Ким келишувдан бош тортса, унинг зиммасига (закотдан ташқари жазо ўлароқ олинадиган) зиёда нарса юкланади».

Зубайр ибн Аввомнинг онаси Сафиййа Жаноби пайғамбарнинг аммалари эди. Отаси Аввом эса, Фижор жангида ҳалок бўлган. Зубайрнинг мусулмон бўлганини амакиси эшитиб, юзи буришиб кетди. Жиянининг бу ишидан асло хурсанд бўлмаган эди у.
— Эшитганларим ростми, эй Зубайр? — деб сўради жаҳлдан ўзини зўрға тийиб.
— Қайсиниси, амаки?
— Яъни, сабий (юлдузларга сиғинувчилардан) бўлганмишсан?
— Асло, амакижон. Ҳеч качон сабий бўлолмайман, — деб жавоб қилди Зубайр. Унинг тўғри сўзли эканини амакиси биларди.
— Демак, туҳмат қилишибдида... — деди ва суҳбат шу билан тугади.
Орадан ўтган бир неча кун давомида амаки бу хақда бошқа ўйламади. Аммо тасодифан уни намоз ўкиётганда кўриб колиб, фиғони кўкка кўтарилди.
— Сен тунов куни менга ёлғон сўзлабсанда, Зубайр? — деди.
- Мен ёлғон гапирмадим. Ундай ниятим ҳам йўқ, амакижон!
— Яъни, Муҳаммаднинг даъватига юриб, унинг динига кирганингни инкор киласанми?
— Йўқ, ҳеч қачон инкор қилмайман. Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг динига кирганим рост, аммо у сабий эмас, мен ҳам. Ҳозир ҳам Яратганга сажда қилаётган эдим.
—Масала энди ойдинлашди, — деди амакиси. — У ҳолда, амакинг сифатида дарҳол эски динингга, отанг Аввомнинг ва менинг динимга қайтишингни талаб этаман.
— Бундай қилолмайман, амакижон.
- Жиддий гапиряпсанми, Зубайр?!
Амакисининг бундай дейиши ўта табиий бир ҳол эди. Чунки тушида ҳам Зубайрнинг бунақа жавоб беришига ишонмасди. Ҳайрат ва ғазаб ичида берилган саволга Зубайр ғоят хотиржамлик билан:
— Албатта, амакижон, жиддий гапирянман, - деб жавоб қилди.
— Мен сени амакига қарши чиқадиган бола бўласан деб сира кутмаган эдим. Шу кунгача бундай хатти ҳаракатни кўрмадим. Демак, энди бутунлай ўзгарибсанда?!
Зубайр анчагача панд-насиҳат тинглади. Аммо булар фойда бермади. Насиҳатлар кор қилмагач, қўл-оёғи боғланди. Бир хонага қамаб қўйилди. Орадан йигирма тўрт соат ўтди. Бу жазо етарли бўлиши керак эди.

Остидан анҳорлар оқиб турадиган, хурмою узумлари бор, турли хил мевалари мўл боғ эгаси кексайиб, нотавон (ёш) болалари билан қолган пайтида ўша боғини оловли тўфон уриб, ёниб кетишини хоҳлайдими?! Тафаккур қилурсиз, деб, Аллоҳ ўз оятларини сизларга шундай баён қилади.
Бақара сураси 266-оят
Бу мисол савобли ишларни риёкорлик билан амалга оширган кишига нисбатан келтирилган. Не умидлар билан парвариш қилинган боғ-роғидан маҳрум бўлган кишидек, риёкор одам охиратда ажру савобдан маҳрум бўлиши тўғрисида огоҳлантирилмоқда.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

Ишга кечикиб қолсак, раҳбардан уялганимиздан бошимиз эгилиб, овозимиз пичирлаб қоламиз.
Намозни кечиктириб, Аллоҳнинг ҳузурида ибодат учун турганимизда ҳам ана худди шу (хижолатли, уятли) ҳолатни ҳис этамизми?
📚@surxonmuslimuz |
Намозни кечиктириб, Аллоҳнинг ҳузурида ибодат учун турганимизда ҳам ана худди шу (хижолатли, уятли) ҳолатни ҳис этамизми?
📚@surxonmuslimuz |
Диний-маърифий канал
#КУН_ОЯТИ
Эй, имон келтирганлар! Ўз қўл меҳнатингиз ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсаларнинг яхшиларидан эҳсон қилингиз! Ўзингиз фақат кўзингизни чирт юмибгина оладиган даражадаги ёмон нарсаларни (эҳсон қилишга) танламангиз! Шунингдек, билингизки, албатта, Аллоҳ ғаний ва мақтовга лойиқ зотдир.
Бақара сураси 267-оят
Баъзи кишилар закот ёки садақа берадиган бўлсалар, сифатли ва марғуб молларидан эмас, балки нуқсонли ва паст навли нарсаларидан берадилар. Ваҳоланки, ўша нарсалар ўзларига берилса олмаган ёки ноиложликдан олган бўлур эдилар. Бу ояти кариманинг нозил бўлишига сабаб баъзи мусулмонларнинг ўша даврда закотга бериш учун энг паст навли хурмоларни ажратганликлари бўлган.
Аллоҳнинг ғанийлиги, яъни бой ва беҳожат экани тўғрисида қайд этилишининг сабаби Унинг бутун борлиқ ва мулкка эга экани ҳамда одамларнинг берадиган эҳсон ва садақаларига мутлақо муҳтож эмаслиги, балки қилинадиган хайр-эҳсонлар ва закоту ушрлар бандалардан олиниб яна уларнинг муҳтожларига берилишидир. Шунга кўра, халқ орасида “Берган Аллоҳга ёқибти” деган нақл ноўриндир.
Билимдон эканини эслатишидан мурод бандаларига буюрган ёки уларга тақиқлаган ишларини У билим ва ҳикмат асосида қилишини, бирор ишни беҳуда ёки бесабаб қилмаслигини эслатишдан иборатдир (Мд.).
Қуръони каримда Аллоҳ таоло ўзининг зотий ва феълий сифатларидан муносиб ўринларда битта, иккита ва ундан ортиқ зикр этиши илмий аҳамиятга эгадир

Қуйида биз ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ана шу бўстондан терилган мевалар янглиғ пурмаъно сўзлари ва гўзал насиҳатларидан баъзиларини сиз азизларга ҳавола қиламиз:
• «Амаллар ниятга боғлиқдир» (Икки шайх ривояти).
• «Амал қилувчининг амалидан фақатгина ният қилгани бўлади. Мўминнинг нияти амалидан яхшироқдир» (Имом Табароний ривояти).
• «Уруш хийладир» ( Икки шайх ривояти).
• «Жиноятчи фақат ўз зарарига жиноят қилган бўлади» ( Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривоятлари).
• «Ҳақиқий жасоратли ва кучли киши – одамлар устидан ғолиб бўлган киши эмас, балки ўз нафси устидан ғолиб бўлган кишидир» ( Ибн Ҳиббон ривояти).
• «Кураги ерга тегмаган паҳлавон эмас. Ҳақиқий паҳлавон ғазаб келган вақтда уни енга олган кишидир» ( Икки шайх ривояти).
• «Эшитилган хабар кўрганчалик эмасдир» ( Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти).
• «Мажлислар (да айтилган гап-сўзлар) омонатдир» ( Уқайлий ривояти).
• «Бало тилга боғлиқдир» ( Ибн Абу Шайба ва бошқалар ривояти).
• «Ёмонликни тарк қилиш ҳам садақадир».
• «Бахилликдан ҳам ёмонроқ иллат бўлиши мумкинми?» ( Имом Бухорий ривояти)
• «Ҳаёнинг турган-битгани яхшиликдир» ( Муттафақун алайҳ).
• «Ёлғон қасам ичиш юртни саҳро ҳолатига олиб келади» ( Фирдавснинг «Муснад»ида ривоят қилинган).
• «Қавмнинг саййиди (бошлиғи) уларнинг хизматчисидир» ( Абу Абдурроҳман ас-Суламий ривояти).